ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Қурилишдаги лойиҳалаш. Объектларни экспертиза қилиш ва рўйхатга олиш /

Аҳоли пунктлари қисмларининг батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқишни молиялаштиришда давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.02.2019 й. 169-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 26 февралдаги

169-сон қарорига

ИЛОВА



Аҳоли пунктлари қисмларининг батафсил

режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқишни

молиялаштиришда давлат-хусусий шерикликни

амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом аҳоли пунктлари қисмларининг батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқишни молиялаштиришда давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


давлат-хусусий шериклик (кейинги ўринларда ДХШ деб аталади) - хусусий инвестицияларни жалб қилиш, ресурсларни бирлаштириш ва хавф-хатарларни тақсимлаш мақсадида давлат ва хусусий шерикларнинг муайян муддатга юридик расмийлаштирилган аҳоли пунктлари қисмларининг батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш соҳасидаги ўзаро самарали шериклиги;


ДХШ тўғрисида битим (кейинги ўринларда битим деб аталади) - томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ижро этишнинг бошқа шартларини белгилайдиган давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида тузилган ёзма шартнома;


битим муддати - томонлар битимни имзолаган вақт (сана)дан бошлаб хусусий шерик томонидан ер участкасига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтгани тўғрисидаги гувоҳнома олинган вақт (сана)гача бўлган давр;


ДХШ тўғрисидаги битим томонлари (кейинги ўринларда томонлар деб аталади) - давлат шериги ва хусусий шерик;


давлат шериги - Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари;


хусусий шерик - битим тузган юридик ёки жисмоний шахс. Давлат ташкилотлари хусусий шериклар бўла олмайди, шунингдек, хусусий шериклар тарафида иштирок эта олмайди;


ДХШ тўғрисидаги битим объекти (кейинги ўринларда объект деб аталади) - аҳоли пунктлари қисмлари учун батафсил режалаштириш лойиҳаси (аҳоли пунктининг бош режаси асосида аҳоли пунктлари ҳудудларининг қисмлари учун ишлаб чиқилиб, "қизил чизиқлар", қурилиш ва ер участкаларидан фойдаланишни тартибга солувчи чизиқлар, ердан фойдаланиш чегаралари, ҳудудларни зоналаш ва улардаги қурилишлар навбатини, муҳофаза қилинадиган зоналардан фойдаланиш режимини, кўчалар, тор кўчалар, йўловчилар учун мўлжалланган зоналарни, шунингдек, транспорт ва алоқа иншоотлари, муҳандислик ускуналари ва ҳудудни ободонлаштириш кўрсаткичларини, ижтимоий ва маданий-маиший соҳа объектларининг таркиби ва жойлашувини, қуришнинг ҳажмий-ҳудудий ва архитектура-режали ечимини ҳамда қуриш зичлиги ва кўрстакичларини белгилайдиган шаҳарсозлик ҳужжати);


ДХШ лойиҳаси - муҳим давлат, ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлган аҳоли пунктлари қисмларининг батафсил режалаштириш лойиҳаларини (кейинги ўринларда БРЛ деб аталади) ишлаб чиқиш соҳасидаги инвестициявий ва инновацион тадбирлар мажмуи.


3. ДХШ қуйидаги принципларга асосланади:

ДХШ тўғрисидаги маълумотларнинг очиқлиги ва улардан эркин фойдаланиш имкониятининг мавжудлиги, давлат ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар бундан мустасно;

дискриминацияга йўл қўймаслик, битим томонларининг тенг ҳуқуқлиги;

томонларнинг битим мажбуриятларини виждонан бажариши;

битим томонлари ўртасида хавф-хатар ва мажбуриятларнинг адолатли тақсимланиши;

ДХШ томонлари ўзаро муносабатларининг шартномавий асоси.


4. ДХШ лойиҳаларининг амалга оширилиши қуйидагиларни назарда тутади:

битимда кўрсатилган лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган БРЛнинг хусусий шерик томонидан молиялаштирилиши;

ушбу БРЛда қайд этилган чегара доирасида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун битта ер участкаси (кейинги ўринларда - ер участкаси) давлат шеригига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади ва у томонидан хусусий шерикка ижарага берилади.

БРЛ ишлаб чиқилаётганда ва ДХШ шартларида молиялаштириш ҳисобига ишлаб чиқиш жараёни якунланганидан сўнг у давлат шеригига тегишли мулк ҳисобланади ва тасдиқлангандан кейин хусусий шерикка топширилмайди.

Хусусий шерик БРЛ ни ишлаб чиқаётган лойиҳа ташкилотларига ҳамда БРЛ ни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлашда иштирок этаётган бошқа ташкилотларга уни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш жараёнида БРЛ бўйича шаҳарсозлик ёки бошқа тусдаги талабларни белгилаш ҳуқуқига эга эмас.

БРЛ ни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.


5. ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги битим танлов асосида тузилади.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (кейинги ўринларда "Давергеодезкадастр" қўмитаси деб аталади) ҳудудий органлари ҳамда жойлардаги давлат ҳокимияти органлари вакилларидан иборат бўлган Танлов комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) камида икки нафар иштирокчидан ариза келиб тушганда танлов ўтказади.

Комиссия аъзолари сони тоқ бўлиши ва етти кишидан кам бўлмаслиги лозим. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари Комиссия раиси саналади.


7. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) ўзининг иш регламентини мустақил ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

б) танлов таклифларини тақдим этиш муддатларини узайтириш ёки танловни ўтказиш санасини танловни ўтказиш тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатдан кўпи билан бир ойга кўчириш тўғрисидаги қарор ҳақида танлов ҳужжатлари тақдим этилган барча иштирокчиларни (улар бўлса) ёзма равишда хабардор этиб, мазкур Низомнинг 20-бандида назарда тутилган ахборот ресурсларида тегишли хабарнома эълон қилган ҳолда қабул қилиш;

в) тушуниш учун қулай бўлган, умумий қабул қилинган белгиланиш ва номлардан фойдаланган ҳолда тузилган, икки маънода талқин этилмайдиган сўз, жумла ва бирикмалардан фойдаланиб тузилган танлов ҳужжатларини тасдиқлаш;

г) танловда иштирок этиш учун иштирокчи томонидан закалат пулини киритиш тартибини аниқлаш;

д) танлов таклифларини кўриб чиқиш ва танлов ғолибини аниқлаш муддатини белгилаш, ушбу муддат конвертлар очилган кундан эътиборан уч иш кунидан ошмаслиги лозим;

е) иштирокчиларнинг таклифлари танлов ҳужжатларига ва танловни ўтказиш шартларига мос келмаган тақдирда иштирокчиларга хабар бериб, рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда уларнинг таклифларини рад этиш;

ж) қуйидаги ҳолатларда танловни амалга ошмаган деб эълон қилиш:

хабарномада кўрсатилган муддатда бирорта ҳам буюртма тақдим этилмаса;

барча тақдим этилган танлов таклифлари танлов ҳужжатлари шартларига мос келмаса;

мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги аниқланса, танловни ўтказиш тартиботларини бузадиган келишувлар ва кутилмаган вазиятлар аниқланса.


8. Комиссия қуйидагилар учун жавобгар бўлади:

ўз фаолиятининг шахсан иштирок этиш тартибида ташкил этилишини таъминлаш;

конвертларни очиш ва танлов натижаларини эълон қилиш чоғида иштирокчилар ёки уларнинг ишончли вакиллари ва тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари вакилларининг иштирок этиши учун шароитларни таъминлаш;

конвертлардаги муҳрларнинг бутунлигини ва бузилмаганини текшириш;

талаблар ягоналигини ва танлов натижаларига кўра қарорлар қабул қилиш вақтида холисликни таъминлаш;

танлов таклифларини кўриб чиқишда махфийликни таъминлаш;

танлов таклифлари солинган конвертларнинг биринчи нусхаларини белгиланган кун ва соатда очиш, иккинчи нусхасини эса таклифлар мазмуни юзасидан низолар юзага келганда очиш;

конвертларни очиш вақтида танлов шартлари ва тартиботларига амал қилинганликни, танлов ҳужжатларида кўрсатилган ҳужжатларнинг мавжудлигини текшириш.


9. Комиссия томонидан хусусий шерикнинг аризаси кўриб чиқилгани учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдоридаги йиғим пули хусусий шерик томонидан давлат шеригининг махсус ҳисоб рақамига тўланади.

10. Давлат ёки хусусий шерикнингДХШ лойиҳаси бўйича ташаббус билан чиқиши БРЛ ишлаб чиқишни молиялаштиришга оид битим тузилиши учун асос ҳисобланади.



2-БОБ. ХУСУСИЙ ШЕРИК ТОМОНИДАН ДХШ

ЛОЙИҲАСИ БЎЙИЧА ТАШАББУС БИЛАН

ЧИҚИШ ТАРТИБИ


11. Хусусий шерик сифатида ДХШ шартларида батафсил режалаштириш лойиҳаси ишлаб чиқилишини молиялаштириш истагини билдирган юридик ёки жисмоний шахс (кейинги ўринларда талабгор деб аталади) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тегишли ариза беради.


12. Аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши лозим:

хусусий шерикнинг номланиши ва жойлашган жойи - юридик шахслар учун, шахсий маълумотлар ва яшаш манзили - жисмоний шахслар учун;

лойиҳани амалга оширишдан кўзланаётган мақсад;

битим объекти ҳақида маълумотлар - БРЛ ишлаб чиқилаётган аҳоли пункти ҳудудининг тахмин қилинаётган қисми;

ишлаб чиқилаётган ДХШ чегараларидаги ва хусусий шерикка ундан ижарага берилиши ҳуқуқи тақдим этилиши кўзда тутилган ер участкаси (кейинги ўринларда сўралаётган ер участкаси деб аталади) тўғрисидаги маълумотлар (мақсадли белгиланиши, лойиҳа ташкилотиниг тегишли хулосаси билан асосланган майдон ва бошқалар);

сўралаётган ер участкасида талабгор томонидан қурилиши режалаштирилган бино ёки иншоотнинг (бино ёки иншоотнинг бош ёки ён фасадлари ва объектнинг бош плани) эскиз лойиҳаси;

сўралаётган ер участкаси ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича талабгорнинг таклифлари;

атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экология хавфсизлиги ҳамда санитария ва ёнғинга қарши меъёрлар ва қоидалар талабларига амал қилиш юзасидан талабгорнинг таклифлари;

ижтимоий инфратузилма объектларига ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз кириб-чиқиши учун шароитлар яратиш борасида талабгорнинг таклифлари (турар жой, жамоат, ишлаб чиқариш бино ва иншоотлари, дам олиш жойлари, маданий-кўнгил очар муассасалар ва бошқа объектлар).

13. Талабгордан ариза келиб тушгандан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир кун муддатда тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигига бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг аризаларини, тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигига хабарнома келган санадан бошлаб, талабгор аризасида ижарага олиш учун кўрсатилган ер участкаси тақдим этилишини рад этиш тўғрисидаги хабарномани юборади.

14. ДХШ лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида келиб тушган ариза Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан давлат шериги билан биргаликда беш иш куни давомида мазкур Низом талабларига жавоб бериши юзасидан кўриб чиқилади.


15. Мазкур Низомда кўзда тутилган талабларни бузган ҳолда ариза берилгани аниқланганда ҳужжатлар талабгорга бириш куни давомида қайтарилади.

Тақдим этилган аризада талаблар бузилиши ҳолатлари аниқлангани тўғрисидаги хабарнома талабгорга ёзма равишда, шу жумладан электрон ахборот тизими орқали, аниқланган бузилишларни, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва талабгор бузилишлар ва камчиликларни бартараф этиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига такроран кўриб чиқиш учун юбориши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда топширилади (юборилади).

Талабгор бузилишларни бартараф этиш ва такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган муддат ёзма ёхуд электрон хабарнома олган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлмаслиги лозим.

Такроран берилган ҳужжатлар айнан такрорий берилган кунда қабул қилинган деб ҳисобланади.


16. Ариза унда мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилган маълумотлар йўқ бўлса, шунингдек:

сўралаётган ер участкаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиликларига талабгор ариза бергунига қадар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга доимий фойдаланиш учун электрон аукцион орқали реализация қилинаётган ер участкалари рўйхатига киритилган бўлса;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиликларига талабгор ариза бергунига қадар тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бошқа юридик ва жисмоний шахслар томонидан сўралаётган ер участкасидан доимий фойдаланиш учун берилган ариза бўйича давлат ҳокимияти органларида рўйхатдан ўтказиш тартиботи амалга оширилган бўлса талабгорга қайтарилади.


17. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари келиб тушган аризани кўриб чиққандан сўнг аризага ижобий хулосани илова қилган ҳолда уни давлат шеригига танлов эълон қилиш учун юборади.

Давлат шериги келиб тушган ариза ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ижобий хулосаси асосида:

а) ДХШ тўғрисида битим лойиҳасини тайёрлайди ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан келишади;

б) ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан келишилганидан сўнг ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлайди ҳамда ер участкаси (объект) жойлашуви талабгор томонидан таклиф этилган мақсадли белгиланишига мослиги юзасидан қуйидаги ташкилотлар билан келишади:

туман (шаҳар) ҳокими;

туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, Тошкент шаҳрида - ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси;

Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоят ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси;

туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими, Тошкент шаҳрида - санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси;

туман (шаҳар) ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси), Тошкент шаҳрида - Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармасининг ёнғин хавфсизлиги бошқармаси;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бош илмий-ишлаб чиқариш бошқармасининг ҳудудлараро (ҳудудий) давлат инспекцияси - маданий мерос ёдгорликлари муҳофаза қилинадиган зонада объектни қуриш учун ер участкаси танланганда;

тегишли ҳудудлар ва иншоотлардан режим асосида фойдаланадиган ҳамда улардан фойдаланадиган ташкилотлар - қўриқланадиган табиат ҳудудларидаги қўриқлаш, сувни қўриқлаш, санитария ҳимоясидаги зоналар, магистрал қувурлар ўтган, темир йўл ва автомобиль йўллари, электр узатиш ва алоқа линиялари, шунингдек аэродром ва чиқинди ҳамда бошқа заҳарли моддалар кўмилган жойлар яқинидаги ер участкалари танланганда.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари - ер участкалари автомобиль тураргоҳлари ва йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир этадиган бошқа объектлар учун ажратилганда.

Ер участкасини танлаш бўйича материалларни тайёрлаш ва манфаатдор ташкилотлар билан келишиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Давлат шериги ушбу банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган манфаатдор ташкилотларнинг ижобий хулосалари олингандан сўнг танлов эълон қилади.

Давлат шериги ва мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган органлар ва ташкилотлар танлов иштирокчилари аризасида баён этилган маълумотларни ошкор қилиш ҳуқуқига эга эмас.

Танлов иштирокчисининг ишончли вакили ва туман (шаҳар) ҳокимлигининг вакили танлов иштирокчилари таклифлари солинган конвертларни очиш жараёнида иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.

Танловни ўтказиш мазкур Низомнинг 4-бобида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.



3-БОБ. ДАВЛАТ ШЕРИГИ ТОМОНИДАН ДХШ

ЛОЙИҲАСИ БЎЙИЧА ТАШАББУС БИЛАН

ЧИҚИШ ТАРТИБИ


18. Давлат шериги алоҳида вазиятларда (норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг баённома қарорларида кўзда тутилган БРЛ ишлаб чиқилганда ёки талабгорлар аризалари тақдим этилганда) мазкур Низомнинг иловасидаги схемага мувофиқ танловни эълон қилиш йўли билан БРЛ лойиҳаси амалга оширилиши бўйича ташаббус билан чиқади.


19. Давлат шериги БРЛ лойиҳасини ўз ташаббусига кўра амалга ошириш истагида бўлса,аҳоли пунктининг тасдиқланган бош режаси қоидалари ва аҳоли пункти бош режасини амалга ошириш бўйича тадбирлар мажмуидан келиб чиққан ҳолда қуйидагиларни бажаради:

БРЛ ишлаб чиқилаётган ҳудудни танлайди;

хусусий шерикка ДХШ шартларида тақдим этилаётган ер участкасини манфаатдор туман (шаҳар) ҳокимлиги билан биргаликда танлайди ва унинг мақсадли белгиланишини аниқлайди;

ер участкасини танлаш ва ажратиш материалларини тайёрлайди;

қонунчиликда белгиланган тартибда мазкур Низом 17-бандининг "б" кичик бандида қайд этилган ташкилотлар билан ер участкасини танлаш материалларини келишади.

Ер участкасини танлаш ва ажратиш материалларини тайёрлаш ишларининг қиймати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби тўғрисида Низомнинг 5-бандига мувофиқ белгиланади.



4-БОБ. ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШ


20. Давлат шериги танлов бошланишидан ўттиз календарь кун аввал мажбурий равишда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг расмий сайтида, "Ўзбекистон бунёдкори" газетасида, шунингдек, бошқа ОАВларида, шу жумладан Интернет тармоғида танлов савдолари ўтказилаётгани тўғрисидаги эълонни жойлаштиради.


21. Танлов ҳақидаги эълон қуйидаги маълумотлардан иборат бўлиши лозим:

Давлат шеригининг номланиши ва почта манзили, унинг алоқа телефонлари ва электрон почта манзили;

БРЛ нинг номланиши ва у қамраб оладиган ҳудуднинг гектарлар ҳисобидаги майдони;

хусусий шерикка ДХШ шартларида тақдим этилаётган ер участкасининг белгиланиши, тавсифи ва жойлашган жойи;

объектнинг мақсадли белгиланиши, қуввати ва муҳофаза зонаси катталигига (зарурат бўлса) қараб лойиҳа ташкилотининг хулосаси асосида белгиланган ер участкасининг майдони;

БРЛ лойиҳасини амалга ошириш шартлари;

талаб этилаётган инвестициявий мажбуриятларнинг минимал ҳажми;

мажбуриятларнинг бошланғич ҳажми, уларни бажариш шакли ва шартлари;

ер участкасига оид ҳуқуқлар бўйича чекловлар (мажбуриятлар) белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумотлар;

талабгорлар таклифлари солинган конвертларни очиш санаси, вақти ва жойи;

танлов ғолибини аниқлаш санаси, вақти, жойи ва шартлари;

закалат тўловини киритиш миқдори, муддати ва тартиби, уни киритиш учун банк реквизитлари;

буюртмаларни қабул қилишнинг сўнгги муддати (куни ва соати кўрсатилади);

танлов ҳужжатлари ва қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил;

танлов ҳужжатларини тақдим этишдаги тўлов миқдори ва уни киритиш учун банк реквизитлари.


22. Танлов ҳужжатлари тўплами қуйидаги ҳужжатлардан иборат бўлиши лозим:

талабгорлар учун йўриқнома;

танловнинг техник қисми;

танловнинг тижорат қисми.

Шунингдек, танлов комиссияси томонидан тасдиқланадиган танлов ғолибини саралаш мезонлари танлов ҳужжатларига илова қилинади. Танлов ғолибини саралаш мезонларида танловнинг техник ва тижорат қисмларига қўйиладиган баллар кўрсатилади, бунда танловнинг техник қисмига қўйиладиган баллар миқдори баллар умумий суммасининг камида 70% ни ташкил этиши лозим.


23. Танлов талабгорлари йўриқномасида қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:

давлат шериги билан алоқа ўрнатиш учун танловни ўтказиш қоидалари борасида тушунтиришлар олиш мумкин бўлган почта манзили ва алоқа телефонлари, факс рақами, электрон почта манзили;

танловда иштирок этиш учун зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби;

танлов таклифларини расмийлаштиришга оид талаблар;

танлов таклифини бериш тартиботларига қўйилган талаблар;

танлов таклифлари солинган конвертларни очиш тартиби;

танлов таклифларини баҳолаш тартиби.


24.Танлов ҳужжатлариниг техник қисми қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:

ДХШ шартларида ер участкасини бериш шарти ва мақсадлари;

объект қурилишини якунига етказиш муддати;

танлов мажбуриятларини бажариш тўғрисидаги шартнома лойиҳаси;

ДХШ шартларида ер участкасини тақдим этиш бўйича материаллар, шу жумладан жойлашув режаси;

давлат шериги томонидан тайёрланган шаҳарсозлик топшириғи (ушбу ер участкасида қурилиши режалаштирилаётган бино ёки иншоотнинг ташқи кўринишига қўйилаётган умумий талаблар мажмуини белгилаб берувчи, шунингдек, талабгорнинг танлов мажбуриятларида, бино ва иншоотнинг ишлаб чиқилаётган лойиҳа смета ҳужжатларида мажбурий равишда ҳисобга олинадиган ушбу ер участкасидаги қурилиш майдонини, автомобиль тураргоҳлари, ҳудудга кириш ва чиқиш йўллари, кичик архитектура шаклларининг жойлаштирилишини, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштиришнинг тахминий майдонларини назарда тутувчи ҳужжатлар);

атроф муҳитни ҳимоя қилиш, экология хавфсизлиги ҳамда санитария ва ёнғинга қарши меъёр ва қоидалар талабларига амал қилиш юзасидан танлов ғолибининг мажбуриятлари;

ижтимоий инфратузилма (турар жой, жамоат, ишлаб чиқариш бино ва иншоотлари, дам олиш жойлари, маданий-дам олиш муассасалари ва бошқа объектлар) объектларига ногиронлиги бўлган шахслар тўсиқсиз кириб-чиқиши учун шароитлар яратиш бўйича танлов ғолибининг мажбуриятлари;

қўриқланадиган табиат ҳудудлари ва маданий мерос объектларини сақлаб қолиш қисмидаги талабларга амал қилиш юзасидан танлов ғолибининг мажбуриятлари.

Шаҳарсозлик топшириғини ишлаб чиқиш қиймати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 майдаги 150-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-иловасига мувофиқ белгиланади.


25. Танлов ҳужжатларининг тижорат қисмида БРЛ ишлаб чиқилишига йўналтирилаётган инвестициялар ҳажми бўйича таклиф бўлиши лозим. Қонунчиликда белгиланган тартибда БРЛ ишлаб чиқилишига жалб қилинган лойиҳа ташкилотининг хулосасида БРЛ ни ишлаб чиқиш қиймати кўрсатилади.


26. Эълон чоп этилгандан сўнг талабгорлар танлов ҳужжатларини олади, ҳужжатлар ҳар бир талабгорга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдоридаги тўлов эвазига тақдим этилади.

Давлат шериги томонидан талабгорлардан ахборот-маслаҳат хизматлари учун қўшимча тўлов талаб қилинишига йўл қўйилмайди.


27. Танловда иштирок этиш учун талабгор ёки унинг вакили танловни ўтказиш тўғрисидаги эълонда қайд этилган муддатларда икки нусхада танловда иштирок этишга буюртмани қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ўзи олиб боради ёки буюртма хат билан почта орқали давлат шеригига тақдим этади:

танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ равишда тузилган танлов таклифи;

эскиз лойиҳаси;

лойиҳа талабгорнинг ўз маблағлари ҳамда кредит ресурслари ҳисобига молиялаштирилиши таъминлангани тўғрисидаги маълумотлар;

танлов иштирокчисининг тоза активлари ҳақидаги маълумот, иштирокчи томонидан БРЛ ни ишлаб чиқишга ажратилаётган ва ДХШ лойиҳасини амалга оширишнинг молиявий имкониятларини тасдиқлайдиган инвестициялар ҳажмининг камида 25 фоизи миқдорида бошқа ташкилотнинг кафиллиги;

танлов иштирокчиси комиссия унинг аризасини кўриб чиқиши учун давлат шеригининг махсус ҳисоб рақамига йиғим тўлаганини тасдиқловчи ҳужжат.

Қайта ташкил этилаётган, тугатилаётган ёки тўловга қобилиятсизлик жараёнида бўлган, мулкига арест солинган иштирокчиларнинг танловда иштирок этишига йўл қўйилмайди. Қайта ташкил этилаётган, тугатилаётган ёки тўловга қобилиятсизлик жараёнида бўлган, мулкига арест солинган иштирокчилар тўғрисидаги маълумотлар Комиссия томонидан тегишли ташкилотлар ва органларга сўровномалар юбориш йўли билан тасдиқланади.

Танловда иштирок этиш буюртмасига илова қилинган барча ҳужжатлар танлов ҳақидаги хабарномада кўрсатилган банк ҳисобига танлов предмети минимал қийматининг 10 фоизи миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилганини тасдиқловчи тўлов ҳужжати нусхаси солинган ва муҳрланган (имзо билан тасдиқланган) конвертларда талабгорлар томонидан тақдим этилади.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгор имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Танлов таклифларининг амал қилиш муддати танлов ҳужжатларида белгиланади.


28. Танлов таклифлари солинган конвертларнинг биринчи нусхалари белгиланган кун ва соатда очилади, иккинчи нусхаси эса давлат шеригида сақланади ва таклифлар мазмуни юзасидан низолар юзага келганда очилади.

Танловда биргина талабгор иштирок этган ҳолатларда танлов таклифлари солинган конверт очилмайди.

Талабгорлар танлов таклифлари конвертларини очиш вақтида иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.

Танлов таклифлари конвертларини очиш чоғида танлов комиссияси танлов шартлари ва тартиботларига амал қилинганини ва танлов ҳужжатларида қайд этилган ҳужжатлар мавжудлигини текширади.


29. Танлов таклифларининг баҳоланиши ва танлов ғолибини аниқлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

талабгорнинг танлов ҳужжатлари техник қисми бўйича таклифлари, шу жумладан лойиҳа эскизининг баҳоланиши;

талабгорнинг тахмин этилаётган инвестициялар ҳажми юзасидан берган таклифларининг баҳоланиши;

ишлаб чиқариши режалаштирилаётган маҳсулот тури, ҳажми ва ассортименти ёки кўрсатилаётган хизмат турлари бўйича талабгор томонидан берилган таклифларнинг баҳоланиши;

БРЛ ишлаб чиқилишига жалб қилинаётган инвестициялар ҳажми бўйича талабгор томонидан берилган таклифларнинг баҳоланиши;

ДХШ лойиҳасининг талабгор маблағлари ҳисобига молиялаштирилиши билан таъминланганлиги.

Зарурат бўлганда, танлов таклифларини молиялаштириш учун Комиссия томонидан қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар талаб этилиши мумкин:

аудиторлик ташкилотининг (юридик шахслар учун) сўнгги йилдаги хулосаси (мавжуд бўлса);

талабгор - юридик шахснинг сўнгги икки йилдаги бухгалтерия баланси (мавжуд бўлса).


30. Танлов ғолиби конвертларни очиш кунида танлов комиссиясининг ёпиқ йиғилишида аниқланади.

Қарор Комиссия аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Комиссия қарорлари унинг мажлисида аъзоларнинг камида тўртдан уч қисми иштирок этганида қонуний ҳисобланади.


31. ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун энг оптимал деб топилган таклифни тақдим этган иштирокчи танлов ғолиби сифатида тан олинади.

Танлов тўғрисидаги эълонда қайд этилган инвестиция мажбуриятларининг минимал ҳажмидан ортиқроқ ҳажм кўрсатилган таклиф билан иштирок этган иштирокчи ғолиб деб топилса, БРЛ билан қамраб олинадиган ҳудуд майдони танлов ғолиби қабул қилган инвестициявий мажбуриятларига пропорционал равишда кўпайтирилади.


32. Шунингдек, танлов якунлари бўйича тақдим этган таклифларининг параметрлари танлов шартларига мос бўлган, лекин танлов ҳужжатларига кўра, танлов ғолиби таклиф этган параметрлардан пастроқ бўлган захира ғолиб ҳам аниқланади.

Танлов ғолиби мазкур Низомнинг 37-бандида белгиланган муддатларда ДХШ тўғрисидаги битимни имзолашни рад этса ёки ундан бош тортса, тегишли битимни захира ғолиб билан имзолашга йўл қўйилади. Захира ғолиб билан битим тузиш худди танлов ғолиби билан битим тузиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.

Захира ғолиб мазкур Низомнинг 37-бандида белгиланган муддатларда ДХШ тўғрисидаги битимни имзолашни рад этса ёки ундан бош тортса, танлов натижалари бекор қилинади ва мазкур Низомда белгиланган тартибда такрорий танлов эълон қилинади.


33. Танловда иштирок этиш учун фақат бир иштирокчидан ариза келиб тушса, танлов ўтказилмайди.


34. Давлат шериги танлов иштирокчисини танлов натижалари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида Комиссия танлов натижалари ҳақида қарор қабул қилган кунда ахборот жойлаштириш орқали хабардор қилиши лозим.


35. Қабул қилинган қарорга нисбатан эътироз билдирган иштирокчи қарор юзасидан шикоят билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.



5-БОБ. БИТИМНИ ТУЗИШ, ЎЗГАРТИРИШ,

УНГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ВА УНИ

БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ


36. Комиссиянинг ижобий қарори қабул қилинган кундан кейин ўн иш куни мобайнида давлат шериги ва хусусий шерик қонунчилик ва ушбу Низом талабларига риоя қилган ҳолда битим тузишади.


37. Битим таркибида, унинг амалга ошириш шаклига боғлиқ равишда, қуйидагилар акс эттирилиши керак:

объект ва хусусий инвестициялар ҳажми;

битим муддати ва шартлари;

БРЛ ни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш муддатлари;

сўралаётган ер участкасини ҳусусий шерикка бериш тартиби ва муддатлари;

битим иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

молиялаштириш манбалари ҳақидаги маълумотлар;

ДХШ лойиҳасининг мониторинги ва лойиҳа амалга оширилиши даражасининг баҳолаш тартиби;

хусусий шерик томонидан ўз мажбуриятлари бажарилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этилишининг тартиби ва муддатлари;

давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида тузилган битимни бажариш билан боғлиқ хавфлар тақсимланишининг тартиби ва шартлари;

битим шартларига риоя қилмаганлик учун томонларнинг жавобгарлиги;

битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тартиби;

битимни бекор қилиш тартиби, битимнинг муддатидан аввал бекор қилиниши натижасида кўрилган зарарлар учун компенсация тўлаш ёки зарарларни қоплаш;

хусусий шерик томонидан мажбуриятларнинг бажарилмаслиги ёки тегишли равишда бажарилмаслиги учун санкциялар;

битимни амалга оширишда юзага келадиган низоларни ҳал қилиш тартиби.

Битим таркибида қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар ҳам бўлиши мумкин.


38. Битимни имзолашга тайёрлаш учун давлат шериги хусусий шерикка битим лойиҳасини тақдим этади.


39. Зарурат бўлганда, битим шартларини келишиш мақсадида, давлат ва хусусий шериклар ўртасида музокаралар олиб борилади. Танлов ғолибининг танлов таклифларида кўрсатилган мажбуриятлар ва мазкур Низом 21-бандининг учинчи-тўққизинчи хатбошиларида баён этилган танлов тўғрисида берилган эълондаги маълумотлар музокаралар давомида қайта кўриб чиқилмайди.


40. Битим давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида икки нусхада имзоланади ва ҳар бир томон ўз нусхасини олади.


41. Тузилган битимлар реестри Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан юритилади.


42. Битим уни томонлар имзолаган кундан бошлаб кучга киради ва муддати якунланиши ёки бекор қилинишигача амал қилади.


43. Битимга ўзгартиришлар ва қўшимчалар:

иккала томоннинг розилиги билан;

давлат шеригининг талабига кўра - шаҳарсозлик ва ердан фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг томонларнинг шартномавий муносабатлари бўйича ўзгариши сабабли;

суд қарорига кўра киритилиши мумкин.


44. Битим қуйидаги ҳолатларда бекор қилинади:

иккала томоннинг розилиги билан;

хусусий шерик банкрот бўлганида ва/ёки тугатилганда;

давлат шеригининг талабига кўра - хусусий шерик ўз мажбуриятларини бажармаганида;

хусусий шерикнинг талабига кўра - давлат шериги ўз мажбуриятларини бажармаганда;

Ушбу банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида кўзда тутилган ҳолатларда битим суд тартибида бекор қилинади.


45. Битим амал қилиш муддати якунланганидан кейин тугатилади.

Битимнинг амал қилиш муддатининг якунланиши томонларни унинг бузилиши учун жавобгарликдан озод этмайди.


46. Битим расмийлаштирилгандан кейин бир кун ўтгач давлат шериги томонидан тегишли туман (шаҳар) ҳокимига тақдим этилади.

Ер участкасини давлат шеригига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб бериш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

46-1. Давлат шериги унга ер участкаси ажратилган кундан бошлаб бир кун ичида ер участкасини давлат-хусусий шериклик битими доирасида хусусий шерикка ижарага бериш бўйича битимга қўшимча киритилишини таъминлайди.


6-БОБ. БИТИМ ТОМОНЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


48. Хусусий шерик қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат шериги томонидан битим шартлари бузилса битимни суд тартибида бекор қилишни талаб қилиш;

давлат шеригидан БРЛ нинг очиқ жадвал қисми нусхасини олиш.

Хусусий шерик қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.


49. Хусусий шерик қуйидагиларга мажбур:

лойиҳа-қидирув ишлари бошланишидан олдин БРЛни ишлаб чиқиш қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган маблағларни давлат шеригининг ҳисоб рақамига ўтказиш;

лойиҳа ташкилоти томонидан ҳар ойда тақдим этиладиган лойиҳа-қидирув ишларини бажариш далолатномасига мувофиқ давлат шеригининг ҳисоб рақамига лойиҳа ташкилоти томонидан ҳисобот ойида бажарилган ишлар учун тегишли суммани ўтказиш;

битим шартлари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига қатъий риоя қилиш.

Хусусий шерик ўзига ДХШ шартларида берилган ер участкасини, ушбу ер участкасидаги объект қурилиши якунланиб, объект фойдаланишга топширилмагунига қадар, бошқа юридик ва жисмоний шахсларга бериш ҳуқуқига эга эмас.

Хусусий шерик ушбу Низомда ва қонунчиликда кўзда тутилган бошқа мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.


50. Давлат шериги қуйидаги ҳуқуқларга эга:

хусусий шерикдан битим шартлари бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботни олиш;

битим шартлари бажарилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш ва ДХШ лойиҳалари амалга оширилишини баҳолаш;

қонун ҳужжатлари талаблари ва битим шартларининг бажарилиши бўйича ўтказилган мониторинг жараёнида аниқланган бузилишларни бартараф қилишни талаб қилиш;

хусусий шерик айби билан юзага келган зарарларнинг қопланишини талаб қилиш;

хусусий шерик томонидан битим шартлари бузилса битимни суд тартибида бекор қилишни талаб қилиш;

ДХШ лойиҳасини амалга оширишни маҳаллий бюджет маблағларини жалб қилиш ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштиришда иштирок этиш.

Давлат шериги қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.


51. Давлат шериги қуйидагиларга мажбур:

БРЛ ни ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи функцияларини бажариш;

хусусий шерикдан келиб тушган маблағларни уч иш кунидан ошмаган муддат ичида тегишли БРЛ ни ишлаб чиқаётган лойиҳа ташкилотининг банк ҳисоб рақамига ўтказиш;

танловда иштирок этиш учун ариза берилган кундан бошлаб ҳисоблаганда бир ой муддатдан кўп бўлмаган ҳолат бўйича талабгорда солиқ, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик йўқлиги ва талабгорга нисбатан қўлланилган бошқа молиявий санкциялар тўғрисидаги маълумотларни мустақил равишда олиш;

ДШХ бажарилиши юзасидан мониторинг олиб бориш;

хусусий шерик томонидан амалга оширилаётган хўжалик фаолиятига аралашмаслик.

Давлат шериги ушбу Низомга ва қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


52. Хусусий шерикка ДХШ шартларида тақдим этилган ер участкасида объект қурилишини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга топшириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.


53. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



ДХШ битимини тузиш учун танлов ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари








1-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликлари



Хусусий шерик сифатида ДХШ шартларида батафсил режалаштириш лойиҳаси ишлаб чиқилишини молиялаштириш истагини билдирган юридик ёки жисмоний шахснинг (кейинги ўринларда талабгор деб аталади) аризасини кўриб чиқиш ва танловни ўтказиш учун давлат шеригига ариза юбориш.

   


5 иш куни

давомида








2-босқич

Давлат шериги (Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари)


Танлов эълон қилиш.


Заруратга

кўра








3-босқич

Талабгор


Низом талабларига мувофиқ ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни (кейинги ўринларда ариза деб аталади) давлат шеригига бериш.


Танлов эълон қилинган санадан эътиборан 30 календарь кун давомида








4-босқич

Давлат шериги


Ариза Низом талабларига жавоб беришини текшириш, Низом талабларига жавоб бермаган тақдирда - аризани қайтариш.


Бир иш куни

давомида








5-босқич

Танлов

комиссияси


1. Камида икки нафар иштирокчидан аризалар келиб тушганда танлов ўтказиш, танлов натижаларига кўра қарор қабул қилиш ва ғолибни аниқлаш.


2. Биргина иштирокчи томонидан аризалар келиб тушганда аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш.


1. 7 иш куни

давомида



2. 5 иш куни

давомида








6-босқич

Давлат шериги


Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликлари расмий веб-сайтида маълумот жойлаштириш йўли билан қабул қилинган қарор тўғрисида танлов иштирокчиларини хабардор этиш.


Қарор қабул

қилинган

кунда








7-босқич

Давлат ва хусусий шериклар


Давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузиш.


Танлов комиссияси томонидан ижобий қарор қабул қилинган кундан эътиборан 10 иш куни давомида

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 26 февраль






























Время: 0.1419
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск