язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Февраль, 2019 й./ Банк қонунчилиги/ Марказий банк Бошқарувининг 16.02.2019 й. 3/10-сон "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 26.02.2019 й. 3022-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.02.2019 й.

N 3022-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

16.02.2019 й.

N 3/10


ҚАРОРИ



"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида

кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги

низомнинг 4-бандига ўзгартириш

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Микромолиялаш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 июндаги 20/1-сон қарори (рўйхат рақами 3022, 2018 йил 9 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.06.2018 й., 10/18/3021/1333-сон) билан тасдиқланган "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Кредитларнинг фоиз ставкаси йиллик 8 фоиз миқдорида белгиланади.".


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                         М. Нурмуратов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 26 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 4 март, 9-сон, 155-модда