ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс /

Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.02.2019 й. 163-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 23 февралдаги

163-сон қарорига

1-ИЛОВА



Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт

қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


мева-сабзавот маҳсулотлари - сабзавотлар, мевалар, дуккакли, ёнғоқ, узум ва полиз маҳсулотлари, музлатилган, қуритилган сабзавот ва мевалар (ТИФ ТН бўйича товар коди 07, 08, 0904, 1202);


экспорт қилувчилар - Ўзбекистон Республикаси норезидентлари билан экспорт контрактлари тузган ёки экспорт контракти тузмасдан инвойс асосида экспорт қилувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар Ўзбекистон Республикаси резидентлари;


инвойс - мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш учун ҳисобварақ-фактура;


экспорт контракти - экспорт қилувчи ва Ўзбекистон Республикаси норезиденти ўртасида мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш учун тузилган хўжалик шартномаси;


ноҳалол экспорт қилувчилар реестри - Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилган экспорт контрактлари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд бўлган, реал вақт режимида автоматик равишда шаклланадиган экспорт қилувчилар рўйхати.



2-БОБ. МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИ ЭКСПОРТИ


3. Тадбиркорлик субъектлари улгуржи савдо қилиш лицензиясига эга бўлмасдан мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар. Бунда якка тартибдаги тадбиркорларнинг мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт тушумларига ягона солиқ тўлови тўланишини назарда тутувчи солиққа тортиш тартиби қўлланилади.


4. Экспорт қилувчилар мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини дастлабки тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт контрактини тижорат хавфларидан суғурта полисисиз амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг божхона назорати ва расмийлаштируви экспорт қилувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда хавфни бошқариш автоматлаштирилган тизими асосида амалга оширилади. Бунда ҳужжатлардаги мавжуд маълумотларнинг ишончлилиги, шунингдек, маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ноқонуний олиб ўтиш ҳолатлари учун экспорт қилувчи жавобгар ҳисобланади.

6. Экспорт қилувчилар экспорт контракти тузмасдан инвойс асосида мева-сабзавот маҳсулотларини Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан хорижий валютада банк ўтказмалари, шунингдек, хорижий ёки миллий валютадаги нақд пул маблағларини белгиланган тартибда банк кассаларига киритиш орқали 50 фоиз олдиндан тўлов олиш шарти билан экспорт қилиш ҳуқуқига эга.

7. Экспорт қилувчи юридик шахслар мева-сабзавот маҳсулотларини кейинчалик экспорт қилиш учун жисмоний шахслардан сотиб олганда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар жисмоний шахслар томонидан сотилган маҳсулотлар уларга ёки уларнинг оила аъзоларига ажратилган ер участкаларида етиштирилганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмасдан қўлланади.


8. Экспорт контрактлари бўйича экспорт қилинган янги узилган мева-сабзавот маҳсулотларини белгиланган жойгача транспортда ташиш пайтида ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ фактура қийматига тузатишлар киритиш учун қўлланадиган Экспорт қилинган янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум ва полиз маҳсулотларининг табиий йўқолиш нормативлари доирасида табиий йўқолишлар бўлган ҳолатларда, экспорт қилувчи бу ҳақда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (ТСОЯЭАТ) ахборот киритади.

Экспорт қилинган мева-сабзавот маҳсулотларининг табиий йўқолишлари мавжуд бўлганда, йўқолиш суммаси дебитор қарздорлик сифатида ҳисобга олинмайди, балки экспорт қилувчи балансининг харажат қисмида ҳисобга олинади. Йўқотиш суммаси олдиндан тўлов сифатида эътироф этилганда, табиий йўқотишлар суммасига тенг мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчи томонидан ТСОЯЭАТга киритилган маълумотлар асосида юклаб жўнатилади.

Табиий йўқотишлар суммаси хизмат кўрсатувчи банк томонидан экспорт қилувчининг табиий йўқотишлар суммаси тўғрисида ТСОЯЭАТга киритилган маълумотлар асосида экспортга юкланган маҳсулотлар суммасидан камайтирилади.

Янги узилган мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш натижасида пайдо бўлган йўқотиш суммаси хорижий шерикка қайтарилиши лозим ёки кейинги етказиб беришлар учун олдиндан тўлов деб ҳисобланиши мумкин.

Бунда экспорт божхона юк декларациясида қайд этилган янги узилган мева-сабзавот маҳсулотларининг фактура қийматига тузатишлар киритилмайди.


9. Ушбу Низомда назарда тутилмаган талаблар экспорт контрактлари ва уларни бажаришга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талаблари қўлланади.

10. Экспорт божхона юк декларациясида мева-сабзавот маҳсулотларининг фактура қиймати инвойс валютасида кўрсатилади. Тижорат банклари томонидан ТСОЯЭАТга миллий валютадаги нақд маблағлар тўғрисида маълумотлар киритилган тақдирда, мева-сабзавот маҳсулотларининг миллий валюта эквивалентидаги умумий фактура қиймати божхона юк декларацияси қабул қилинган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банк курси бўйича ТСОЯЭАТда божхона расмийлаштируви учун қайд этилган суммадан ошмаслиги зарур.



3-БОБ. МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ

НОҲАЛОЛ ЭКСПОРТ ҚИЛУВЧИЛАР РЕЕСТРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ЮРИТИШ


11. ТСОЯЭАТга киритилган экспорт контракти бўйича тўлов муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлиги мавжуд бўлган экспорт қилувчи реал вақт режимида автоматик равишда шаклланадиган ноҳалол экспорт қилувчилар реестрига (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) киритилади.

Тўлов муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик мавжуд контрактлар доирасида ушбу қарздорлик суммасидан кам бўлмаган миқдордаги хорижий валюта тушумлари тўғрисида маълумот ТСОЯЭАТга хизмат кўрсатувчи тижорат банки томонидан киритилгандан сўнг ноҳалол экспорт қилувчи реал вақт режимида шаклланадиган Реестрдан чиқарилади.


12. Реестрга киритилган ноҳалол экспорт қилувчига кейинги экспортини фақат 100 фоизли олдиндан тўлов шарти асосида амалга оширишига йўл қўйилади.


13. Реестр тижорат банклари ва божхона органлари томонидан ТСОЯЭАТга киритилган маълумотлар асосида автоматик равишда электрон тарзда шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан юритилади.

Реестр хизмат кўрсатувчи банкнинг ва экспорт қилувчининг номлари, экспорт қилувчининг солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), контрактнинг рақами, санаси ва идентификация рақами, тўлов муддати ўтган дебитор қарздорлик суммаси тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.

Реестр Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг веб-сайтлари билан интеграция қилинади.

Экспорт қилувчи тўлов муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлиги мавжуд контрактлари бўйича маълумотларни ўзининг электрон калитидан фойдаланган ҳолда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг веб-сайтларидан олиши мумкин.



4-БОБ. МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИ

ЭКСПОРТ ҚИЛУВЧИЛАРИНИНГ ЭКСПОРТ

ОПЕРАЦИЯЛАРИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


14. Экспорт операцияларига тижорат банклари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат кўрсатади.

Тижорат банклари:

экспорт қилувчи зарур ҳужжатларни қонунчиликда белгиланган тартибда тақдим этган пайтдан бошлаб бир иш куни давомида унга хорижий валютада талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварақ очишга;

экспорт контракти ёки инвойс бўйича экспорт қилувчининг банк ҳисобварағига келиб тушган пул маблағлари ҳақидаги маълумотларни ТСОЯЭАТга киритиш учун масъулдирлар.

Маблағлар келиб тушганлиги тўғрисидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга тижорат банклари томонидан тўлов валютасида киритилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


15. Ушбу Низом қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Фактура қийматига тузатишлар киритиш учун

қўлланадиган экспорт қилинган янги узилган

мева-сабзавот маҳсулотлари, узум ва полиз

маҳсулотларининг табиий йўқолишлари

НОРМАТИВЛАРИ


(юкнинг соф вазни (нетто)га нисбатан % ҳисобида)

Ташиш

масофаси,

км.


Маҳсулот номи


Бод-

ринг-

лар

Поми-

дор-

лар

Ширин

ва аччиқ

қалампир,

бақлажон,

кабачки


Ка-

рам,

пиёз


Кўкат


Бошқа

сабза-

вотлар


Полиз

маҳсу-

лотлари


Узум


Данакли

мевалар

ва анор


Олма

ва нок


Пўчоқли

мевалар

ва хурмо


Цитрус

мевалар


100 км. гача


-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

0,3

0,3

250 км. гача


1,9

1,1

1,2

1,1

0,5

0,7

1

1,1

1,3

0,7

1,1

-

500 км. гача


2,4

1,7

1,5

1,7

0,6

1

1,6

1,4

1,6

1

1,9

-

501 - 550


2,5

1,8

1,6

1,8

0,7

1

1,7

1,5

1,7

1

2,0

-

551 - 600


2,6

1,9

1,7

1,9

0,8

1,1

1,8

1,6

1,7

1,1

2,1

-

601 - 700


2,8

2,1

1,8

2,2

1

1,3

2

1,7

1,8

1,3

2,3

-

701 - 800


3

2,3

1,9

2,5

1,1

1,5

2,1

1,8

1,9

1,5

2,5

-

801 - 900


3,2

2,5

2

2,8

1,2

1,7

2,3

1,9

2,0

1,7

2,7

-

901 - 1000


3,4

2,7

2

3,1

1,3

1,9

2,8

2,0

2,1

1,9

2,9

-

1000 км. дан узоқ масофага ташишда белгиланган меъёр кейинги ҳар 100 км. да оширилади


0,1

0,1

0,1

0,3

0,1

0,1

0,2

0,1

0,1

0,1

0,1

-

          

Изоҳлар:


1. Янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум ва полиз маҳсулотларининг ташуви тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини халқаро ташув ва мазкур ташувларни амалга ошириш учун мўлжалланган махсус транспорт воситалари тўғрисидаги Келишувга асосан тасдиқланган нормалар асосида амалга оширилади.


2. Янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум ва полиз маҳсулотларини темир йўл транспортида ташишда юк жўнатувчи, юкни қабул қилувчи ва темир йўл компанияларининг жавобгарлиги, шунингдек, юкларни ташишда вужудга келган зиддиятли вазиятларни кўриб чиқиш тартиби Юкларни темир йўлда ташиш халқаро Келишувида, Ўзбекистон Республикаси темир йўл Уставида, юкларни ташиш Қоидаларида ҳамда бошқа тегишли норматив ҳужжатларда белгиланган.


3. Цитрус меваларни 100 км. масофадан узоққа ташишда норма кейинги ҳар бир 50 км. учун 0,1%га оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 4 март, 9-сон, 151-модда








































Время: 0.1994
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск