ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш /

Давлат божхона қўмитасининг 22.02.2019 й. 01-02/15-15-сон "Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 25.02.2019 й. 2773-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.02.2019 й.

N 2773-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

22.02.2019 й.

N 01-02/15-15


ҚАРОРИ



Божхона юк декларациясини

тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон "Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ва 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-07-сон қарори (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 14-сон, 133-модда) билан тасдиқланган Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                             М. Азимов






Қарорга

ИЛОВА



Божхона юк декларациясини

тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддимадаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 376-сон "Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 605-сон "Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "мутахассис" деган сўз "мутахассис ёхуд бошқа шахс" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 18-банддан "ва божхона брокери ёки декларантнинг муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланади" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


4. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Декларацияловчи шахс томонидан БЮДнинг қуйидаги графалари тўлдирилади: 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 9, 11, 12, 13, 14, 17, 17а, 18, 19, 20, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 48, 49, 50, 54, "С"."


5. 22-бандда:


а) 2-кичик бандда:

тўртинчи хатбошидаги ", телефон рақами ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжат" деган сўзлар "ҳамда телефон рақами" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳ., Шердор кўч., 6-уй, 8-хонадон, телефон:

8-366-999-99-99";

ўн тўққизинчи - йигирма биринчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Графанинг юқори ўнг бурчагида "N" белгисидан сўнг, агар юкни жўнатувчи:

жисмоний шахс - резидентлар бўлса - "00000001" коди;

жисмоний шахс - норезидентлар бўлса - "00000002" коди;";

қуйидаги мазмундаги йигирма иккинчи - йигирма тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

хорижий давлатларнинг дипломатик ва консуллик муассасалари бўлса "99999999" коди;

халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ваколатхоналари, хорижий давлатлар ҳукумат ташкилотларининг иқтисодий, техник ҳамкорлик, гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича ваколатхоналари, доимий муассасалар бўлса "88888888" коди кўрсатилади;

мазкур кичик банднинг йигирманчи - йигирма учинчи хатбошиларида кўрсатилмаган шахслар бўлса, маълумот кўрсатилмайди.";

йигирма иккинчи ва йигирма учинчи хатбошилар тегишли равишда йигирма бешинчи ва йигирма олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 7-кичик бандда:

иккинчи хатбошидаги ", телефон рақами ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати" деган сўзлар "ҳамда телефон рақами" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Графанинг юқори қисмида "N" белгисидан сўнг, агар шахслар:";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи - саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"жисмоний шахс - резидентлар бўлса - "00000001" коди;

жисмоний шахс - норезидентлар бўлса - "00000002" коди;

хорижий давлатларнинг дипломатик ва консуллик муассасалари бўлса "99999999" коди;

халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ваколатхоналари, хорижий давлатлар ҳукумат ташкилотларининг иқтисодий, техник ҳамкорлик, гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича ваколатхоналари, доимий муассасалар бўлса "88888888" коди кўрсатилади;

мазкур кичик банднинг тўртинчи - еттинчи хатбошиларида кўрсатилмаган шахслар бўлса, маълумот кўрсатилмайди.";

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) 11-кичик банднинг учинчи хатбошисидаги "КТУТ коди" деган сўзлар "СТИРи" деган қисқартма билан алмаштирилсин;


г) 15-кичик банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1" - агар товарлар контейнерда олиб ўтилаётган ёки товар сифатида контейнер расмийлаштирилаётган бўлса;";


д) 16-кичик бандда:

тўртинчи хатбошидан ", қавс ичида географик пункт жойлашган мамлакатнинг Дунё мамлакатлари таснифлагичига мувофиқ ҳарфли коди кўрсатилади" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи - йигирманчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн иккинчи хатбошидан "(RU)" қисқартмаси чиқариб ташлансин;

ўн учинчи хатбошидан "(KZ-UZ)" қисқартмалар чиқариб ташлансин;


е) 17-кичик банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


ж) 21-кичик банддан учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


з) 23-кичик банддан бешинчи - еттинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;


и) 26-кичик банддан ўн тўққизинчи ва йигирманчи хатбошилар чиқариб ташлансин;


к) 31-кичик банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


л) 36-кичик банднинг учинчи хатбошисидаги "графада унинг коди (166) кўрсатилади" деган сўзлар "графа тўлдирилмайди" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


м) 39-кичик бандда:

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) товарнинг божхона расмийлаштируви амалга оширилаётган контракт (шартнома, келишув) рақами ва санаси.";

ўн учинчи хатбошидан ", қиймати 1000000 АҚШ долл." деган сўзлар чиқариб ташлансин;

ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

ўн олтинчи - ўттиз учинчи хатбошилар тегишли равишда ўн тўртинчи - ўттиз биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

йигирманчи хатбошидаги "МВЭСИТ" қисқартмаси "МИВТ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


н) 40-кичик банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Божхона қиймати Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси талабларига мувофиқ аниқланади.";


о) 46-кичик банднинг ўн тўртинчи хатбошисидан "ва божхона брокери ёки декларантнинг муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


п) 47-кичик банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


6. 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Декларацияловчи шахс томонидан БЮДнинг қуйидаги графалари тўлдирилади: 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 9, 11, 12, 13, 14, 15, 15а, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 48, 49, 50, 54, "С".".


7. 25-бандда:


а) 6-кичик бандда:

тўртинчи хатбошидаги ", телефон рақами ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжат" деган сўзлар "ҳамда телефон рақами" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўққизинчи - йигирма учинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи - йигирма иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн саккизинчи - йигирманчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Графанинг юқори ўнг бурчагида "N" белгисидан сўнг агар юкни қабул қилувчилар:

жисмоний шахс - резидентлар бўлса - "00000001" коди;

жисмоний шахс - норезидентлар бўлса - "00000002" коди;

қуйидаги мазмундаги йигирма биринчи - йигирма тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"хорижий давлатларнинг дипломатик ва консуллик муассасалари бўлса "99999999" коди;

халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ваколатхоналари, хорижий давлатлар ҳукумат ташкилотларининг иқтисодий, техник ҳамкорлик, гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича ваколатхоналари, доимий муассасалар бўлса "88888888" коди кўрсатилади;

мазкур кичик банднинг ўн саккизинчи - йигирма биринчи хатбошиларида кўрсатилмаган шахслар бўлса, маълумот кўрсатилмайди.";

йигирма биринчи ва йигирма иккинчи хатбошилар тегишли равишда йигирма тўртинчи ва йигирма бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 7-кичик бандда:

иккинчи хатбошидаги ", телефон рақами ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати" деган сўзлар "ҳамда телефон рақами" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Графанинг юқори қисмида "N" белгисидан сўнг, агар шахслар:"

қуйидаги мазмундаги тўртинчи - саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"жисмоний шахс - резидентлар бўлса - "00000001" коди;

жисмоний шахс - норезидентлар бўлса - "00000002" коди;

хорижий давлатларнинг дипломатик ва консуллик муассасалари бўлса "99999999" коди;

халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ваколатхоналари, хорижий давлатлар ҳукумат ташкилотларининг иқтисодий, техник ҳамкорлик, гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича ваколатхоналари, доимий муассасалар бўлса "88888888" коди кўрсатилади;

мазкур кичик банднинг тўртинчи - еттинчи хатбошиларида кўрсатилмаган шахслар бўлса, маълумот кўрсатилмайди.";

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) 11-кичик банднинг учинчи хатбошисидаги "КТУТ коди" деган сўзлар "СТИРи" қисқартма билан алмаштирилсин;


г) 15-кичик банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1" - агар товарлар контейнерда олиб ўтилаётган ёки товар сифатида контейнер расмийлаштирилаётган бўлса";


д) 16-кичик бандда:

тўртинчи хатбошидан ", қавс ичида географик пункт жойлашган мамлакатнинг Дунё мамлакатлари таснифлагичига мувофиқ ҳарфли коди кўрсатилади" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбошидан "(RU)" қисқартма чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошидан "(KZ-UZ)" қисқартмалар чиқариб ташлансин;


е) 23-кичик банднинг бешинчи - еттинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;


ж) 26-кичик бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"7 рақам остида озиқ овқат маҳсулотлари ва дори воситаларининг яроқлилик (фойдаланиш) муддати кўрсатилади. Электрон БЮДда ушбу маълумотлар алоҳида ажратилган майдончада кўрсатилади";

ўн саккизинчи - йигирма учинчи хатбошилар тегишли равишда ўн тўққизинчи - йигирма тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

йигирма учинчи ва йигирма тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;


з) 31-кичик банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


и) 36-кичик банднинг учинчи хатбошисидаги "графада унинг коди (166) кўрсатилади" деган сўзлар "графа тўлдирилмайди" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


к) 39-кичик бандда:

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) товарнинг божхона расмийлаштируви амалга оширилаётган контракт (шартнома, келишув) унинг рақами ва санаси";

ўн учинчи хатбошидан ", қиймати 1000000 АҚШ долл." деган сўзлар чиқариб ташлансин;

ўн тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн бешинчи - ўттиз олтинчи хатбошилар тегишли равишда ўн тўртинчи - ўттиз бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

йигирманчи хатбошидаги "МВЭСИТ" қисқартмаси "МИВТ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


л) 46-кичик банднинг ўн тўртинчи хатбошисидан "ва божхона брокери ёки декларантнинг муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


м) 47-кичик банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


8. 26 ва 27-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Товарларни реэкспорт божхона режимига жойлаштиришда декларацияловчи шахс томонидан БЮДнинг қуйидаги графалари тўлдирилади: 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 9, 11, 12, 13, 14, 17, 17а, 18, 19, 20, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 37, 38, 40, 41, 42, 44, 45, 46, 47, 49, 50, 54, "С".

27. БЮДнинг 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 9, 11, 12, 13, 14, 17, 17а, 18, 19, 20, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 35, 37, 38, 40, 41, 42, 44, 45, 46, 47, 49, 50, 54 графалари мазкур Йўриқноманинг 22-бандига мувофиқ тўлдирилади.".


9. 28-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. БЮДнинг "С" графасини тўлдирилиши қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:";


1-кичик банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


10. 29 ва 30-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Товарларни реимпорт божхона режимига жойлаштиришда декларацияловчи шахс томонидан БЮДнинг қуйидаги графалари тўлдирилади: 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 9, 11, 12, 13, 14, 15, 15а, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 37, 38, 40, 41, 42, 44, 45, 46, 47, 49, 50, 54, "С".

30. БЮДнинг 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 9, 11, 12, 13, 14, 15, 15а, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 37, 38, 41, 42, 44, 45, 46, 47, 49, 50, 54 графалари мазкур Йўриқноманинг 25-бандига мувофиқ тўлдирилади.".


11. 31-бандда:

биринчи хатбошидан ", 44" рақами чиқариб ташлансин;


2-кичик банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


12. 32 ва 33-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. Товарларни вақтинчалик олиб кириш божхона режимига жойлаштиришда декларацияловчи шахс томонидан БЮДнинг қуйидаги графалари тўлдирилади: 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 9, 11, 12, 13, 14, 15, 15а, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 37, 38, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 49, 50, 54, "С".

33. БЮДнинг 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 11, 12, 13, 14, 15, 15а, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 37, 38, 40, 41, 42, 43, 45, 46, 49, 54, "С" графалари мазкур Йўриқноманинг 25-бандига мувофиқ тўлдирилади.".


13. 34-бандда:

биринчи хатбошидан "36," рақами чиқариб ташлансин;


1-кичик банднинг иккинчи хатбошисидан "(товарларни вақтинчалик олиб кириш учун рухсатнома олган)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2-кичик банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


14. 36 ва 37-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36. Товарларни вақтинчалик олиб чиқиш божхона режимига жойлаштиришда декларацияловчи шахс томонидан БЮДнинг қуйидаги графалари тўлдирилади: 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 9, 11, 12, 13, 14, 17, 17а, 18, 19, 20, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 37, 38, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 49, 50, 54, "С".

37. БЮДнинг 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 11, 12, 13, 14, 17, 17а, 18, 19, 20, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 38, 40, 41, 42, 43, 45, 46, 49, 54, "С" графалари мазкур Йўриқноманинг 22-бандига мувофиқ тўлдирилади.".


15. 38-бандда:

биринчи хатбошидан "36," рақами чиқариб ташлансин;


1-кичик банднинг иккинчи хатбошисидан "(товарларни вақтинчалик олиб чиқиш учун рухсатнома олган)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2-кичик банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


16. 40 ва 41-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"40. Товарларни вақтинчалик сақлаш божхона режимига жойлаштиришда декларацияловчи шахс томонидан БЮДнинг қуйидаги графалари тўлдирилади: 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 13, 14, 15, 15а, 18, 19, 21, 22, 23, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 35, 37, 38, 40, 41, 42, 44, 46, 47, 49, 50, 54, "С".

41. БЮДнинг 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 13, 14, 15, 15а, 18, 19, 21, 22, 23, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 35, 37, 38, 40, 41, 42, 47, 54 графалари мазкур Йўриқноманинг 25-бандига мувофиқ тўлдирилади.".


17. 43 ва 44-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"43. Товарларни божхона омбори божхона режимига жойлаштиришда декларацияловчи шахс томонидан БЮДнинг қуйидаги графалари тўлдирилади: 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 12, 13, 14, 15, 15а, 17, 17а, 18, 19, 21, 22, 23, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 35, 37, 38, 40, 41, 42, 44, 45, 46, 47, 49, 50, 54 ва "С".

44. БЮДнинг 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 12, 13, 14, 15, 15а, 17, 17а, 18, 19, 21, 22, 23, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 35, 37, 38, 40, 41, 42, 47, 54 графалари товарларни олиб чиқишда мазкур Йўриқноманинг 22-бандига, олиб киришда - 25-бандига мувофиқ тўлдирилади.".


18. 46 ва 47-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"46. Ўзбекистон товарларини эркин божхона зонаси божхона режимига жойлаштиришда декларацияловчи шахс томонидан БЮДнинг қуйидаги графалари тўлдирилади: 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 9, 11, 12, 13, 14, 17, 17а, 18, 19, 20, 22, 23, 24, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 37, 38, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 48, 49, 50, 54, "С".

47. БЮДнинг 2, 3, 5, 7 (пост коди), 9, 11, 12, 13, 14, 18, 19, 20, 22, 23, 24, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 37, 38, 40, 41, 42, 44, 45, 46, 47, 48, 49, 50, 54, "С" графалари мазкур Йўриқноманинг 22-бандига, 8-графа эса 25-бандига мувофиқ тўлдирилади.".


19. 48-банднинг 1-кичик бандидан тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


20. 49 ва 50-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"49. Чет эл товарларини эркин божхона зонаси божхона режимига жойлаштиришда декларацияловчи шахс томонидан БЮДнинг қуйидаги графалари тўлдирилади: 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 9, 11, 12, 13, 14, 15, 15а, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 37, 38, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 48, 49, 50, 54, "С".

50. БЮДнинг 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 9, 11, 12, 13, 14, 15, 15а, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 37, 38, 40, 41, 42, 44, 45, 46, 47, 48, 49, 50, 54, "С" графалари мазкур Йўриқноманинг 25-бандига мувофиқ тўлдирилади.".


21. 51-банд 1-кичик бандининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


22. 57 ва 58-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"57. Ўзбекистон товарларини эркин омбор божхона режимига расмийлаштиришда декларацияловчи шахс томонидан БЮДнинг қуйидаги графалари тўлдирилади: 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди) 8, 9, 11, 12, 13, 14, 17, 17а, 18, 19, 20, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 35, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 49, 50, 54, "С".

58. БЮДнинг 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди) 8, 11, 12, 13, 14, 18, 19, 20, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 35, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 46, 47, 49, 54, "С" графалари мазкур Йўриқноманинг 22-бандига мувофиқ тўлдирилади.".


23. 60 ва 61-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"60. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ташқарисидан олиб кирилиб, эркин омбор божхона режимига жойлаштириладиган товарларни расмийлаштиришда декларацияловчи шахс томонидан БЮДнинг қуйидаги графалари тўлдирилади: 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 9, 11, 12, 13, 14, 15, 15а, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 37, 38, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 49, 50, 54, "С".

61. БЮДнинг 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 9, 11, 12, 13, 14, 15, 15а, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 37, 38, 40, 41, 42, 43, 47, 50, 54, "С" графалари мазкур Йўриқноманинг 25-бандига мувофиқ тўлдирилади.".


24. 66 ва 67-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"66. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилган ёки ушбу ҳудудга олиб кирилиб бошқа божхона режимига жойлаштирилган (эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режими бундан мустасно) товарларни бож олинмайдиган савдо божхона режимига жойлаштиришда декларацияловчи шахс томонидан БЮДнинг қуйидаги графалари тўлдирилади: 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 9, 11, 12, 13, 14, 15, 15а, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 37, 38, 40, 41, 42, 44, 45, 46, 47, 49, 50, 54, "С".

Бунда БЮДнинг 1, 3, 5, 7 (пост коди), 9, 11, 12, 13, 14, 15, 15а, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 37, 38, 40, 41, 42, 44, 45, 46, 47, 50, 54, "С" графалари мазкур Йўриқноманинг 25-бандига мувофиқ тўлдирилади.

67. Ўзбекистон товарларини бож олинмайдиган савдо божхона режимига жойлаштиришда декларацияловчи шахс томонидан БЮДнинг қуйидаги графалари тўлдирилади: 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 11, 12, 13, 14, 18, 19, 20, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 37, 38, 40, 41, 42, 44, 45, 46, 47, 49, 50, 54.

Бунда БЮДнинг 1, 3, 5, 7 (пост коди), 11, 12, 13, 14, 18, 19, 20, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 37, 38, 40, 41, 42, 44, 45, 46, 47, 50, 54 мазкур Йўриқноманинг 22-бандига мувофиқ тўлдирилади.".


25. 69 ва 70-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"69. Товарларни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштиришда декларацияловчи шахс томонидан БЮДнинг қуйидаги графалари тўлдирилади: 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 9, 11, 12, 13, 14, 17, 17а, 18, 19, 20, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 48, 49, 50, 54, "С".

70. БЮДнинг 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 9, 11, 12, 13, 14, 17, 17а, 18, 19, 20, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 37, 38, 39, 40, 41, 43, 44, 46, 48, 49, 54 ва "С" графалари мазкур Йўриқноманинг 22-бандига мувофиқ тўлдирилади.".


26. 71-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"71. БЮДнинг 42, 45, 47, 50-графаларининг тўлдирилиши қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:";


2-кичик банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


3-кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Графанинг ўнг бўлмасида ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) валютасида 31-графада декларацияланаётган товарнинг божхона қиймати кўрсатилади. Божхона қиймати Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида белгиланган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш усулларига мувофиқ ҳисобланади.".


27. 76 ва 77-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"76. Декларацияловчи шахс томонидан БЮДнинг қуйидаги графалари тўлдирилади: 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 9, 11, 12, 13, 14, 15, 15а, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 44, 45, 46, 47, 48, 49, 50, 54, "С".

77. БЮДнинг 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 9, 11, 12, 13, 14, 15, 15а, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 37, 38, 39, 40, 41, 44, 48, 49, 54, "С" графалари мазкур Йўриқноманинг 25-бандига мувофиқ тўлдирилади.".


28. 78-бандда:

биринчи хатбошидан "44," рақами чиқариб ташлансин;


2-кичик банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


29. 84-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Графада қўшимча равишда, 817 тартиб рақами остида давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни топшириш далолатномаси рақами ва санаси кўрсатилади.";

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


30. 85-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидан "В"," ҳарфи чиқариб ташлансин;


31. 86-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Графада қўшимча равишда, 818 тартиб рақами остида йўқ қилиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни топшириш далолатномаси рақами ва санаси кўрсатилади";

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


32. 87-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"87. Товарларни божхона транзити божхона режимига жойлаштиришда декларацияловчи шахс томонидан БЮДнинг қуйидаги графалари тўлдирилади: 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 9, 13, 14, 15, 15а, 17, 17а, 18, 19, 21, 22, 23, 25, 26, 28, 29, 31, 32, 33, 35, 37, 38, 40, 41, 42, 44, 46, 47, 50, 51, 54.".


33. 88-бандда:


а) 1-кичик банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


б) 9-кичик банднинг учинчи хатбошисидаги "КТУТ коди" деган сўзлар "СТИРи" деган қисқартма билан алмаштирилсин;


в) 15-кичик банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1" - агар товарлар контейнерда олиб ўтилаётган ёки товар сифатида контейнер расмийлаштирилаётган бўлса";


г) 19-кичик бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Графада Транспорт турлари таснифлагичига мувофиқ товарлар амалда Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган транспорт воситаси турининг коди кўрсатилади;";

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


д) 30-кичик банднинг учинчи хатбошисидаги "графада унинг коди (166) кўрсатилади" деган сўзлар "графа тўлдирилмайди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


34. 89-банддан "В" ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


35. 90-бандда:


1-кичик банднинг бешинчи хатбошисидаги "мутахассис" деган сўз "декларацияловчи шахс" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5-кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


36. 1-иловадан 21, 36 ва В графалар чиқариб ташлансин.


37. 2-иловадан 36-графа чиқариб ташлансин.


11-илова рус тилидаги матнининг 66-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

66.

Вывоз товаров со свободных складов за пределы территории Республики Узбекистан.


050

";

38. 12-иловада:


а) 21-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

21.

Ветеринария сертификати (гувохномаси)


404

ВТРС

";

б) қуйидаги мазмундаги 38-1 - 38-3-позициялар билан тўлдирилсин:

"

38-1.

Халқаро лабораторияларни аккредитация қилиш ташкилоти (ILAC) мувофиқлик сертификати ёки синов баённомаси


422

ИЛАК


38-2.

Халқаро аккредитация қилиш форуми (IAF) мувофиқлик сертификати ёки синов баённомаси


423

ИАФ


38-3.

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотига аъзо давлатларнинг аккредитациядан ўтган органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификати


424

ОЭСР

";

в) 39-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

39.

Контракт Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида сертификат ёки хулоса


501

РегМИВТ

";

г) 41-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

41.

Контракт "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКда рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида сертификат ёки хулоса


503

РегЦМЭП

";

д) 42-позиция чиқариб ташлансин;


е) 69-позициядан сўнг қуйидаги мазмундаги 69-1 - 69-7-позициялар билан тўлдирилсин:

"

69-1.

Мувофиқлик сертификатисиз божхона расмийлаштирувини амалга оширишга асос бўлган ҳужжат рақами ва санаси*


851

БССТ


69-2.

Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган ўлчаш воситаларига икки ой давомида сертификат олиши ҳақидаги кафолат хати


852

ГПДС


69-3.

Карантин кўриги далолатномасисиз божхона расмийлаштирувини амалга оширишга асос бўлган ҳужжат рақами ва санаси*


853

БКД


69-4.

Ветеринария сертификатисиз божхона расмийлаштирувини амалга оширишга асос бўлган ҳужжат рақами ва санаси*


854

БВС


69-5.

Санитария-эпидемиология хулосасисиз (гигиена сертификати) божхона расмийлаштирувини амалга оширишга асос бўлган ҳужжат рақами ва санаси*


855

БГС


69-6.

Экология сертификатисиз божхона расмийлаштирувини амалга оширишга асос бўлган ҳужжат рақами ва санаси*


856

БЭС


69-7.

Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган (импорт қилинадиган) товарлар рўйхатининг комплекс экспертизаси якунлари бўйича Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" давлат унитар корхонасининг ижобий хулосаси


857

ЗМЭП

";

ж) қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

"* Изоҳ: Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларининг олиниши талаб этилмаслиги белгиланган ҳолатларда тўлдирилади.".


39. 14-илованинг изоҳи иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги Қонунига асосан халқаро шартномалар: шартнома, битим, конвенция, акт, пакт, баённома, хатлар ва ноталар алмашуви ҳамда халқаро шартноманинг бошқа номалари ва тузилиш усуллари деб номланиши ва шундай кўринишда тузилиши, шунингдек бошқача номланиши мумкин.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 4 март, 9-сон, 154-модда















































Время: 0.2046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск