Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Тадбиркорлик субъектларига ажратилган ер участкаларида мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита уларни етиштириш жойларида суғориш, тайёрлаш ва сақлаш бўйича енгил конструкцияли инфратузилма объектларни қуриш учун ер участкаси ажратиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.02.2019 й. 167-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 25 февралдаги

167-сон қарорига

ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектларига ажратилган

ер участкаларида мева-сабзавот маҳсулотларини

бевосита уларни етиштириш жойларида суғориш,

тайёрлаш ва сақлаш бўйича енгил конструкцияли

инфратузилма объектларни қуриш учун ер

участкаси ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом тадбиркорлик субъектларининг ер участкаларида мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита уларни етиштириш жойларида суғориш, тайёрлаш ва сақлаш бўйича енгил конструкцияли инфратузилма объектларини, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун ер участкаси ажратиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом талаблари қишлоқ хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун ҳамда лойиҳаларни эркин иқтисодий зоналарда амалга оширадиган инвесторлар учун берилган ер участкаларига нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Енгил конструкцияли инфратузилма объектлари, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналар қуришга ер участкалари фақат ушбу қурилишни амалга оширишга талабгор бўлган тадбиркорлик субъектларининг ер участкалари доирасида ҳамда ер ижараси шартномасида белгиланган муддатга ажратилади.

Тадбиркорлик субъектларига ажратилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқ бекор бўлганда енгил конструкцияли инфратузилма объектлари, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналар жойлашган ер участкаларига бўлган ҳуқуқ ҳам бир вақтнинг ўзида бекор бўлади.


4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ариза берувчи - ушбу Низом талабларига мувофиқ енгил конструкцияли инфратузилма объектлари, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун ер участкаси ажратиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимликларига мурожаат қилган тадбиркорлик субъектлари;


ваколатли орган - қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкалари ажратиш ваколатига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимликлари;


енгил конструкцияли инфратузилма объектлари (кейинги ўринларда енгил конструкцияли объект деб аталади) - енгил конструкциялардан барпо этилган, чуқурлаштирилган пойдеворларга ва ер ости иншоотларига (0,5 метрдан кўп) эга бўлмаган, бузиб олиб (бартараф этиб) кўчириш имконияти мавжуд мева-сабзавот маҳсулотларини суғориш, тайёрлаш ва сақлаш мақсадида, шунингдек, капитал ҳисобланмаган омбор сифатида ишлатиладиган бино ва иншоотлар;


енгил конструкцияли иссиқхона - ернинг устки қатламига зарар етказилмасдан ихчам металл ёки ёғоч конструкциялардан фойдаланиб плёнка билан ёпиладиган иссиқхона;


ер участкаси - ер фондининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган қисми;


ижрочи - ушбу Низомга мувофиқ енгил конструкцияли объектлар ҳамда енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун ер участкалари ажратиш материалларини тайёрлаш ва келишиш ишларини амалга оширувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)лардаги филиаллари.


5. Тадбиркорлик субъектларига ажратилган ер участкаларида мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита уларни етиштириш жойларида суғориш, тайёрлаш ва сақлаш бўйича енгил конструкцияли инфратузилма объектлари, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун ер ажратиш ушбу Низомга илова қилинган схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ЕНГИЛ КОНСТРУКЦИЯЛИ

ОБЪЕКТЛАР ҲАМДА ЕНГИЛ КОНСТРУКЦИЯЛИ

ИССИҚХОНАЛАР ҚУРИШ БЎЙИЧА АРИЗА БЕРИШ


6. Тадбиркорлик субъекти ер участкасига енгил конструкцияли объектлар ҳамда енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун аризани шахсан ёки почта алоқаси воситаси орқали туман (шаҳар) ҳокимликларига беради (юборади).

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали берилган аризалар туман (шаҳар) ҳокимликларига автоматик равишда юборилади.


7. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.

Тадбиркорлик субъектидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни ва бошқа маълумотларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


8. Туман (шаҳар) ҳокимлиги тушган аризани бир иш куни мобайнида кўриб чиқади ва уларда камчиликлар аниқланмаган тақдирда ариза ҳамда тегишли ҳужжатларни шу куннинг ўзида ижрочига юборади.


9. Туман (шаҳар) ҳокимлиги ариза ва ҳужжатларда тегишли камчиликларни аниқлаган тақдирда, тадбиркорлик субъектига ариза тушган куннинг эртасидан кечиктирмай камчиликларни аниқ кўрсатган ҳолда асосланган ёзма хабар беради. Ушбу хабарда ариза ва ҳужжатлардаги камчиликлар тегишли қонун ҳужжатлари нормаларига асосланган ҳолда баён этилиб, уларни бартараф этиш ва аризани қайта тақдим этиш муддатлари кўрсатилади.

Ариза кўрсатилган камчиликлар бартараф этилган ҳолда қайта тақдим этилган тақдирда, туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан шу куннинг ўзида ижрочига юборилади.



3-БОБ. ЕНГИЛ КОНСТРУКЦИЯЛИ ОБЪЕКТЛАР

ҲАМДА ЕНГИЛ КОНСТРУКЦИЯЛИ ИССИҚХОНАЛАР

ҚУРИШ УЧУН ЕР УЧАСТКАЛАРИ АЖРАТИШ

МАТЕРИАЛЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА

КЕЛИШИШ ТАРТИБИ


10. Ижрочи беш иш куни мобайнида енгил конструкцияли объектлар ҳамда енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун ер участкаси ажратиш материалларини тайёрлайди ва уларни келишиш учун бир иш куни мобайнида ваколатли органларга юборади.


11. Ижрочи томонидан ер участкаси ажратиш материалларини тайёрлаш давомида:

енгил конструкцияли объектлар ҳамда енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун жойлашадиган ер майдони аниқланади;

ер тузиш ҳужжатлари, ер кадастрлари маълумотлари ўрганилади;

енгил конструкцияли объектлар ҳамда енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун, биринчи навбатда, тадбиркорлик субъектига ажратилган ерлардаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлардан берилади;

ер участкаларини танлашда боғ ва узумзорлар ҳамда бошқа дарахтзорлар бузиб ташланишига йўл қўймаслик, сув хўжалиги объектларидан, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларидан фойдаланишда ноқулайликлар яратмаслик ҳолатлари инобатга олинади.


12. Ижрочи тайёрланган енгил конструкцияли объектлар ҳамда енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун ер участкаларини танлаш материалларини қуйидаги ваколатли орган (ташкилот)ларга:

а) хулоса олиш учун:

туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига;

туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) ёнғин хавфсизлиги бўлимига;

туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология назорати марказига;

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига, вилоятлар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига;

б) келишиш учун:

туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимига;

туман (шаҳар) ирригация бўлимига;

тегишли ҳудудлар ва иншоотлардан режим асосида фойдаланадиган ҳамда уларни эксплуатация қиладиган ташкилотларга юборади.


13. Ваколатли органлар тақдим этилган материалларни уч иш куни мобайнида келишади ёки тегишли хулосалар беради.


14. Ваколатли органлар тақдим этилган материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги хулосалардан бирини чиқаради:

енгил конструкцияли объектлар ҳамда (ёки) енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун ер участкалари ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги;

енгил конструкцияли объектлар ҳамда (ёки) енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун ер участкалари ажратишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги.

Ушбу банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган хулоса чиқарилган тақдирда, ушбу хулосада ер участкасидан фойдаланиш, шаҳарсозлик, табиатни муҳофаза қилиш, ёнғинга қарши талаблар, шунингдек, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя этиш талаблари баён этилади.

Ушбу банднинг учинчи хатбошида назарда тутилган хулоса чиқарилган тақдирда, ушбу хулосада тегишли қонун ҳужжатининг аниқ нормаларига асосланган ҳолда бўш ер участкасини ажратиш имкони йўқлигининг сабаблари кўрсатилади.


15. Туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими хулосасида қуйидагилар кўрсатилади:

енгил конструкцияли объект, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналар қурилиши учун танланган ер эгалари, фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг номи;

ер участкасининг ер тури ва сифат тавсифлари;

тупроқнинг унумдор қатламини кўчириб олишнинг зарурлиги;

ер эгалари, фойдаланувчилар ва ижарачилардан ер участкасини олиб қўйишнинг шартлари (мавжуд бўлса).


16. Ер участкасига енгил конструкцияли объектлар, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун материалларни келишиш ва (ёки) улар бўйича хулосалар бериш учун ваколатли органлар томонидан тўлов ундирилмайди.


17. Ижрочи ваколатли органлардан тегишли хулосаларни олган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида енгил конструкцияли объектлар, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун келишилган материаллар асосида туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиянинг (кейинги ўринларда туман (шаҳар) комиссияси деб аталади) далолатномасини ва туман (шаҳар) ҳокимининг қарори лойиҳасини тайёрлайди.

Ер участкасида енгил конструкцияли объектлар, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш бўйича далолатнома фақат туман (шаҳар) комиссиясининг аъзолари томонидан имзоланади.


18. Енгил конструкцияли объектлар, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун ер участкаси ажратиш бўйича қуйидаги материаллар ижрочи томонидан туман (шаҳар) ҳокимига кўриб чиқиш учун киритилади:

туман (шаҳар) ҳокимининг туман (шаҳар) қурилиш бўлими, қишлоқ хўжалиги бўлими, ирригация бўлими ҳамда ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими билан келишилган қарори лойиҳаси;

ваколатли органларнинг енгил конструкцияли объектлар, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш бўйича хулосалари;

енгил конструкцияли объектларни, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналарни қуриш бўйича туман (шаҳар) комиссияси далолатномаси.


19. Туман (шаҳар) ҳокими ўз ваколати доирасида енгил конструкцияли объектлар, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналарни қуриш учун ер участкаси ажратиш тўғрисида икки иш куни мобайнида қарор қабул қилади ва ижрочига тақдим этади.


20. Туман (шаҳар) ҳокимининг енгил конструкцияли объектлар, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорида қуйидагилар акс эттирилиши керак:

енгил конструкцияли объектлар, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриладиган ер участкаси кимга, қандай мақсадлар учун ва қанча муддатга (ер вақтинча фойдаланишга ва ижарага берилганда аниқ муддати кўрсатилади) берилади, шунингдек, уларни қуриш шартлари;

қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариш нобудгарчиликлари миқдорлари ҳамда уларни тўлаш муддатлари (мавжуд бўлганда);

тупроқнинг унумдор қатламини кўчириб олиш тақиқланганлиги;

сув муҳофазаси, экологик, ёнғинга қарши шартлар ва талаблар, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (зарурат бўлганда).


21. Енгил конструкцияли объектлар, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун ер участкаси қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ерларидан ажратилган тақдирда, ер участкаларини ажратиш бўйича материаллар ва туман (шаҳар) ҳокимлигининг таклифлари бир иш кунида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ёки вилоят ҳокимлигига кўриб чиқиш учун юборилади.

Ушбу таклифлар ҳамда тегишли ҳужжатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия томонидан кўриб чиқилиб, ушбу ер участкасини енгил конструкцияли объектлар, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун беришнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса берилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиянинг ижобий хулосасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимларининг тегишли қарори қабул қилинади.

Қуйидаги ҳолатларда:

қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини ҳамда улардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш мақсадида;

ёнғинга қарши, табиатни муҳофаза қилиш талаблари, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари бузилиши мумкин бўлган ҳолатларда;

улардан ер участкалари олиб қўйилаётган ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ёки мулкдорларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганда енгил конструкцияли объектлар, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун ер участкасини ажратиш рад этилиши мумкин.


22. Тадбиркорлик субъектларига ажратилган ер участкаларида енгил конструкцияли объектлар, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш ишлари тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида, белгиланган тартибда амалга оширилади.


23. Ер ажратиш бўйича материалларни тайёрлаганлик ва келишганлик учун ариза берувчидан Вазирлар Маҳкамасининг "Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига мувофиқ белгиланган миқдорда тўлов ундирилади.

Ушбу тўлов ваколатли органнинг енгил конструкцияли объектлар ҳамда енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг ариза берувчи томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


24. Енгил конструкцияли объектлар, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун ажратилган, ер участкаларидан мақсадсиз (бошқа турдаги пойдевор (фундамент) қуйиб қурилган бинолар қурилганда, тупроқнинг устки қатлами қазиб олинганда) фойдаланилган тақдирда, ушбу қурилмалар ердан фойдаланувчи томонидан ўз ҳисобидан буздирилиб, ушбу ер участкалари фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтирилади.


25. Енгил конструкцияли объектлар, шунингдек, енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун ер ажратиш материалларини келишишни амалга оширувчи туман (шаҳар) ҳокимликларининг ва бошқа ваколатли ташкилотларнинг мансабдор шахслари ушбу Низом талабларининг бузилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектларига ажратилган

ер участкаларида мева-сабзавот маҳсулотларини

бевосита уларни етиштириш жойларида суғориш,

тайёрлаш ва сақлаш бўйича енгил конструкцияли

инфратузилма объектларини қуриш

учун ер участкаси ажратиш

СХЕМАСИ

        

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Тадбиркорлик

субъектлари

Туман (шаҳар) ҳокимлигига ариза беради.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Туман (шаҳар)

ҳокимлиги

Аризани кўриб чиқади ҳамда уни тегишли ҳужжатлар билан биргаликда Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман (шаҳар) филиалига енгил конструкцияли объектлар қуриш бўйича материаллар тайёрлаш учун юборади.

Бир иш куни

мобайнида

3-босқич

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали

1. Енгил конструкцияли объектларни қуриш бўйича материаллар тайёрлайди.


2. Тайёрланган ҳужжатларни ваколатли орган (ташкилот)ларга келишиш ва хулоса олиш учун юборади.

1. Беш иш куни

мобайнида

2. Бир иш куни

мобайнида

4-босқич

Ваколатли орган (ташкилот)лар

Ҳужжатлар бўйича хулоса беради ва ёки уни келишади ҳамда ушбу ҳужжатларни Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиалига юборади.

Уч иш куни

мобайнида

5-босқич

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали

1. Енгил конструкцияли объектлар қуриш учун келишилган материаллар асосида туман (шаҳар) комиссиясининг далолатномасини тайёрлайди ва комиссия аъзоларига имзо қўйдиради.


2. Туман (шаҳар) ҳокимининг қарори лойиҳасини тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун унга киритади.

1. Уч иш куни

мобайнида

2. Бир иш куни

мобайнида

6-босқич

Туман (шаҳар) ҳокими

Енгил конструкцияли объектлар қуриш учун ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Икки иш куни

мобайнида

7-босқич

Туман (шаҳар)

ҳокимлиги

Ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш туман (шаҳар) ҳокими ваколатига кирмаган тақдирда, туман (шаҳар) ҳокимлиги ваколатли ташкилотларининг ижобий келишуви ва ёки ижобий хулосаси олингандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгащи ва вилоятлар ҳокимликларига ер участкаси ажратиш учун таклиф киритади.

Бир иш куни

мобайнида

8-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ёки Тошкент шаҳар

ҳокимлиги

1. Ер участкасини ажратиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимлигининг таклифини кўриб чиқади ва қарор қабул қилади.


2. Қабул қилинган қарорни туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

1. Икки иш куни

мобайнида

2. Бир иш куни

мобайнида

9-босқич

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали

Енгил конструкцияли объектлар қуриш бўйича ҳужжатлар тўпламини ариза берувчига тақдим этади.

Икки иш куни

мобайнида

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 26 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 4 март, 9-сон, 152-модда


































































Время: 0.2126
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск