ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат хавфсизлиги /

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 08.02.2019 й. 13/ЮБ-1-сон "Саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 22.02.2019 й. 2013-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.02.2019 й.

N 2013-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

08.02.2019 й.

N 13/ЮБ-1


ҚАРОРИ



"Саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга ошириш

қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқни,

шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 784-сон "Саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш ва экспертиза хулосасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 9 сентябрдаги 172-сон "Саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2013, 2009 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 41-сон, 446-модда);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 6 январдаги 2-сон "Саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2013-1, 2011 йил 13 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 1-2-сон, 19-модда).


2. Мазкур қарор Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис в.б.                                                                         Б. Гулямов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 25 февраль, 8-сон, 146-модда






































Время: 0.1289
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск