язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Февраль, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Вазирлар Маҳкамаси ва республика комиссиялари/ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.02.2019 й. 162-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 23 февралдаги

162-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг

Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий

тармоқларини ривожлантириш масалалари

котибияти тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибияти (кейинги ўринларда Котибият деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Котибият фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади), унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий таъминлашга йўналтирилган.


3. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


4. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси (кейинги ўринларда Маслаҳатчи деб аталади) раҳбарлигида амалга оширади, айни вақтда унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштирилади.


5. Котибият ўз фаолиятини ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари юзасидан Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



2-БОБ. КОТИБИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ, ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Котибият фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

"Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак" деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси вазифалари ва ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда ёқилғи-энергетика соҳасини ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ дастурлари ўз вақтида ва самарали амалда бажарилишини таъминлаш

Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутатлик сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижроси мониторинги олиб борилишини ташкил этиш, олиб бориш, шунингдек, жойларда ишларнинг реал ҳолатини доимий равишда ўрганиш, ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларидаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифларни ишлаб чиқиш;

Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг уларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали ва натижали ижро этилиши учун шахсий масъулиятини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

бириктирилган соҳада давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилиши, шу жумладан, идоравий мансуб ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш йўли билан молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг мустақиллигини кучайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқлари масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга давлат дастури амалга оширилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарида ҳисобот бериши учун ҳар чораклик таҳлилий материалларни кейинчалик Маслаҳатчига тақдим этиш учун тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикасининг асосий халқаро рейтинглар ва индексларда позициясини яхшилаш бўйича Ҳукуматнинг, Котибиятга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг иш самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;

"халқ билан мулоқот" амалиётини ва жойларда шахсий учрашувларни такомиллаштириш, Котибиятга бириктирилган тармоқларда ижтимоий соҳани янада ривожлантиришни кафолатлайдиган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва улар амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини ташкил этиш, шу жумладан, аҳоли бандлигини ва реал даромадлари ошишини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

Котибиятнинг ваколатларига тегишли бўлган йўналишлар ва масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш концепциялари, хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича "йўл хариталари", йирик лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, бириктирилган соҳалар ва тармоқларда энг муҳим устувор йўналишлар бўйича комплекс чора-тадбирларни Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда пухта ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериш учун тайёрлаш;

Котибиятга бириктирилган соҳалар ва тармоқларда иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилиши самарадорлиги ҳар томонлама ва танқидий таҳлил қилинишини доимий равишда ва тизимли асосда олиб бориш, аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ва комплекс вазифаларни амалга ошириш бўйича асосланган таклифлар тайёрлаш;

Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга асосланган принципиал жиҳатдан янги тизимини жорий этиш, яқин ва узоқ муддатли истиқболда тармоқларни стратегик ривожлантириш дастурлари амалга оширилиши сифати ва самарадорлигини таъминлаш;

ёқилғи-энергетика тармоқларига ва саноатнинг базавий тармоқларига маъмурий таъсир кўрсатишни янада қисқартириш ва давлатнинг иқтисодий фаолиятда иштирок этиши тартиби ва даражасини аниқ тартибга солиш орқали бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтириш;

Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг фаолиятини мавжуд муаммоларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этишга, ишни ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида давлатнинг айрим функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни пасайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

ёқилғи-энергетика соҳасини ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари бўйича масалаларни Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисларида кўриб чиқиш учун тайёрлаш;

Котибиятга бириктирилган тармоқларни янада ривожлантириш вазифалари, концепциялар, комплекс чора-тадбирлар, йирик инвестиция лойиҳалари, шунингдек, хорижий мамлакатлар ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича "йўл хариталари"ни амалга ошириш бўйича масалаларни Маслаҳатчининг кўриб чиқиши учун тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;

ижро интизоми даражасини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, "йўл хариталари" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва барча оддий даражалардаги ташкилотларда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилиши асосида ижро этилиши тизимли назорат қилинишини таъминлаш;

Котибиятда, шунингдек, Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларида кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини оширишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш ва кадрларнинг амалдаги захирасини тайёрлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.


7. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:


а) ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё, металлургия саноати ва геология соҳасида:

ёқилғи-энергетика саноатини, атом энергетикаси ва муқобил энергетикани ривожлантириш юзасидан:

ёқилғи-энергетика саноатини, атом энергетикаси ва муқобил энергетикани янада ривожлантириш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика тармоғининг янги ишлаб чиқариш қувватларини яратишга ҳамда ишлаб турганларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга йўналтирилган барқарор ва мувозанатли ривожлантиришнинг мақсадли дастурлари амалга оширилишини таҳлил қилиш;

ер қаъридан самарали ва оқилона фойдаланиш талабларини ҳисобга олган ҳолда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йиллар даврида "Ўзбекнефтгаз" АЖ бўйича минерал-хомашё базани ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3372-сон қарорига мувофиқ геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш тизимини такомиллаштириш стратегиясини, замонавий технологиялар, асбоб-ускуналарни ва нефть ва газнинг ресурслари ва захираларини прогнозлаштириш усулларини жорий этишни, углеводород конларини излаш ва қидириш самарадорлигини оширишни таҳлил қилиш ва баҳолаш;

геология-қидирув ишларини кенгайтириш ва углеводород хомашё қазиб олиш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда углеводородлар хомашё базасини ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш дастурлари, республиканинг истиқболли минтақаларида уларни қазиб олиш ишлари режалари амалга оширилишини таҳлил қилиш, конларни, шу жумладан, хорижий инвестицияларни, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш ҳисобига ўзлаштириш бўйича таклифлар амалга оширилишини таҳлил қилиш, шунингдек, улар амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини таъминлаш;

юқори қўшилган қийматли, жаҳон ва минтақавий бозорларда талаб барқарор бўлган рақобатбардошли маҳсулотлар турларини кенгайтириш мақсадида углеводород хомашёни чуқур қайта ишлаш асосида экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш бўйича вазифалар амалга оширилишини кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш, ушбу мақсадларда хорижий инвестицияларни, биринчи навбатда тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда углеводород хомашё қазиб олишни кўпайтириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 9 мартдаги ПҚ-2822-сон қарори доирасида улар амалга оширилиши устидан мониторинг олиб борилишини таъминлаш;

углеводород хомашё ва ёқилғи-энергетика ресурслари ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг муҳим баланслари бажарилиши мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш;

ёқилғи-энергетика тармоғини, атом энергетикаси ва муқобил энергетикани, генерацияловчи қувватлар ва энергия тармоғи объектларини, шу жумладан, маънавий ва физик эскирган асбоб-ускуналар, технологияларни алмаштириш, энергиянинг атом ва муқобил манбаларидан, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартларида фойдаланиш бўйича синовдан ўтган технологияларни жорий этиш йўли билан модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш юзасидан таклифларни пухта ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 июлдаги ПФ-5484-сон Фармонига мувофиқ атом энергетикасини ривожлантиришнинг, шу жумладан, атом энергиясидан ва тикланадиган энергиядан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишнинг устувор йўналишлари бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

атом фанини ва ядро технологияларини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар, фундаментал тадқиқотлар, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва инновацион ишлар лойиҳалари амалга оширилишини, илғор технологиялар ишлаб чиқаришга жорий этилишини таҳлил қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сон Фармони талабларидан келиб чиқиб дахлдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ядро авариялари ва радиация авария вазиятларининг олдини олиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиққан ҳолда республика объектларининг радиация ва ядро хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва тайёрлаш;

Халқаро атом энергияси агентлиги, Атом энергияси бўйича Европа ҳамжамияти, Қайта тикланадиган энергия манбалари бўйича халқаро агентлик ва бошқа халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорлик ҳамда ўзаро ҳамкорлик бўйича таклифлар тайёрлаш;

атом энергетикаси ва қайта тикланадиган энергетика соҳасига хорижий инвестициялар ҳамда илғор технологияларни жалб қилиш мақсадида манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар, компаниялар ва банклар билан ҳамкорлик бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда уларни таҳлил қилиш;

тикланмайдиган углеводород ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш бўйича ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибасини жорий этиш, шу асосда иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ижтимоий соҳа объектларини ва республика аҳолисини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида паст вольтли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлигини таҳлил қилиш;

электр ва газ тармоқларини, электр ва газ тақсимлаш ускуналарини, ҳисобга олиш приборларини модернизациялаш, янгилаш, капитал ва жорий таъмирлаш тадбирлари бажарилиши натижадорлигини, шунингдек, республика истеъмолчиларига етказиб берилаётган электр энергияси ва табиий газ ҳажмларини таҳлил қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2017 йил 2 майдаги ПҚ-2947-сон қарорига мувофиқ энергетика баланси таркибида гидроэнергетика улушини кўпайтириш мақсадида республика гидроэнергетика салоҳиятини комплекс ўзлаштириш асосида гидроэнергетикани ривожлантириш дастурлари, шунингдек, йирик, ўрта, кичик ва микро-гидроэлектрстанцияларни лойиҳалаштириш ва қуриш соҳасида илғор илмий-техник ечимлар асосида янги гидроэлектрстанцияларни қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини таҳлил қилиш;

ёқилғи-энергетика комплексида, атом ва муқобил энергетикада жумладан, хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурлар ҳар томонлама таҳлил қилиниши ва комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, шунингдек, тасдиқланган мақсадли параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;

импортнинг ўрнини босишни ҳамда ички бозорни истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан тўлдиришни таъминлайдиган маҳаллий хомашё ресурслари базасида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни янада маҳаллийлаштириш вазифаларини амалга ошириш;

ёқилғи-энергетика тармоғи, атом ва муқобил энергетика ташкилотларини вертикал бошқариш тезкорлигини ва уларнинг иш самарадорлигини оширишга, шунингдек, қоғоздаги ҳужжатлар айланишини қисқартиришга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш бўйича тадбирларни тизимли ва комплекс амалга оширишни ташкил этиш;

корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш ва нефть-газ, электроэнергетика тармоқларида юқори технологик ишлаб чиқаришларни ташкил этган ҳолда, акциядорлик жамиятларининг устав капиталларига хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

кимё ва нефть-кимё саноати юзасидан:

кимё ва нефть-кимё саноатини янада ривожлантириш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва ахборот бериш учун тайёрлаш;

кимё тармоғининг, биринчи навбатда, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларини ташкил қилиш ва фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга йўналтирилган ишлаб чиқариш қувватларини барқарор ва мувозанатли ривожлантиришнинг мақсадли дастурлари амалга оширилишини таҳлил қилиш;

жаҳон бозорларида ва минтақавий бозорларда талаб барқарор бўлган юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар турларини кенгайтириш мақсадида минерал-хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида кимё тармоғининг тайёр экспортбоп маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтиришни таҳлил қилиш, ушбу мақсадлар учун хорижий инвестицияларни, биринчи навбатда тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб этиш;

манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда минерал ўғитлар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишнинг энг муҳим балансларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

ягона техник сиёсатни олиб бориш, кимё ва нефть-кимё ишлаб чиқаришларини, жумладан, маънавий ва жисмонан эскирган асбоб-ускуналар ва технологияларни алмаштириш орқали модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни таҳлил қилиш ва улар юзасидан таклифлар тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишни назарда тутган ҳолда энергия жиҳатидан самарали замонавий технологиялар ва асбоб-ускуналарни янада жорий этишни ва шу асосда ишлаб чиқариш харажатлари қисқартирилишини ва ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари таннархи пасайтирилишини таҳлил қилиш;

кимё ва нефть-кимё саноатида, шу жумладан, хорижий инвестициялар, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама таҳлил қилиниши ва комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси кимё саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 25 октябрдаги ПҚ-3983-сон қарори доирасида тасдиқланган мақсадли параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;

импортнинг ўрнини босишни ҳамда ички бозорни истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан тўлдиришни таъминлайдиган маҳаллий хомашё ресурслари базасида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни янада маҳаллийлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

кимё тармоғи ташкилотларини вертикал бошқариш тезкорлигини ва иш самарадорлигини оширишга, шунингдек, қоғоздаги ҳужжатлар айланишини қисқартиришга йўналтирилган ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш бўйича тадбирлар тизимли ва комплекс амалга оширилишини таҳлил қилиш;

корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш ва юқори технологик кимё ишлаб чиқаришларини ташкил этган ҳолда акциядорлик жамиятларининг устав капиталларига хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш;

иқтисодиёт тармоқларининг кимё ва нефть-кимё маҳсулотларига бўлган жорий ва истиқболли эҳтиёжларини тадқиқ этиш ва аниқлашни таҳлил қилиш, жаҳон бозорининг чуқур маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш ва кимё маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш ва экспорт қилиш географиясини кенгайтиришни ҳисобга олган ҳолда ушбу маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозорларга кириб боришини таҳлил қилиш;

металлургия ва қимматбаҳо металлар юзасидан:

металлургия тармоғини янада ривожлантириш ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва ахборот бериш учун тайёрлаш;

ишлаб чиқаришнинг янги қувватларини ташкил қилиш ва ишлаб турганларини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга йўналтирилган кон-металлургия саноатини барқарор ва мувозанатли ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш;

шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларда "Навоий" КМК" ДК ва "Олмалиқ КМК" АЖ бўйича қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш дастури доирасида тасдиқланган янги конларни саноат йўли билан ўзлаштиришга жалб қилиш ва қайта ишлаш қувватларини ташкил этиш орқали қимматбаҳо ҳамда рангли металлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш дастурларини сифатли амалга ошириш ҳолатини таҳлил қилиш;

жаҳон бозорларида барқарор талабга эга бўлган ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар турларини кенгайтириш мақсадида рангли ва нодир металларни чуқур қайта ишлаш асосида экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва ушбу мақсадларга хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда кон-металлургия саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишнинг энг муҳим балансларини ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш;

ягона техник сиёсатни олиб бориш, кон-металлургия корхоналарини, шу жумладан, маънавий ва жисмонан эскирган асбоб-ускуналар ва технологияларни алмаштириш йўли билан модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни таҳлил қилиш ва улар бўйича таклифлар тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишни назарда тутган ҳолда энергия жиҳатидан замонавий самарали технологиялар ва асбоб-ускуналарни янада жорий этишни ва шу асосда ишлаб чиқариш харажатлари қисқартирилишини ва ишлаб чиқарилаётган кон-металлургия маҳсулотлари таннархи пасайтирилишини таҳлил қилиш ва баҳолаш;

кон-металлургия саноатида, шу жумладан, хорижий инвестициялар, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этган ҳолда стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама таҳлил қилиниши ва комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, шунингдек, тасдиқланган мақсадли параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;

маҳаллий хомашё ресурслари базасида импортнинг ўрнини босиш ҳамда ички бозорни истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан тўлдиришни таъминлайдиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни янада маҳаллийлаштириш вазифалари амалга оширилишини таҳлил қилиш;

кон-металлургия ташкилотларини вертикал бошқариш тезкорлигини ва иш самарадорлигини оширишга, шунингдек, қоғоздаги ҳужжатлар айланишини қисқартиришга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш бўйича тадбирлар тизимли амалга оширилишини ташкил этиш;

шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кон-металлургия тармоғи корхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 январдаги ПҚ-4124-сон қарори доирасида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш ва юқори технологик кон-металлургия ишлаб чиқаришларини ташкил этган ҳолда акциядорлик жамиятларининг устав капиталларига хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш;

геология ва минерал хомашё базаси юзасидан:

геология тармоғини янада ривожлантириш ва республиканинг минерал-хомашё базасини кенгайтириш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш ва ахборот бериш учун тайёрлаш;

шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3578-сон қарори доирасида ер қаъридан самарали ва оқилона фойдаланиш талабларини ҳисобга олган ҳолда, энг аввало, рангли, нодир металлар ва уран, шунингдек, минерал хомашёнинг бошқа қаттиқ турларини, чучук ва минерал ер ости сувларини қидириш ва разведка қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида геология тармоғини ва геология-қидирув ишларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда фойдали қазилмаларнинг геологик захираларини прогнозлаштиришнинг замонавий технологиялари, асбоб-ускуналари ва усулларини жорий этиш стратегияси амалга оширилишини таҳлил қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қаттиқ фойдали қазилмаларнинг стратегик муҳим турлари конларини геологик ўрганиш ва ўзлаштиришга хорижий инвестицияларни жадал жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3000-сон қарорига мувофиқ минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш давлат дастурлари, шу жумладан, хорижий инвестициялар, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш ҳисобига фойдали қазилмалар конларини ўзлаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, уларнинг бажарилиши мониторинги олиб борилишини таъминлаш;

ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида давлат дастурларини ва маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан қарорлар қабул қилиш учун экспертизадан ўтказиш ва тавсиялар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 25 майдаги 3006-сон қарорига мувофиқ фойдали қазилмаларнинг асосий турлари захираси ва ресурслари ўз вақтида кўпайиши бўйича чора-тадбирларнинг натижадорлигини тизимли таҳлил қилган ҳолда ер қаърини геологик ўрганиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, минерал-хомашё базасини тиклаш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;

ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

ягона техник сиёсатни юритиш, геология корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни таҳлил қилиш ва таклифлар тайёрлаш;

қаттиқ фойдали қазилмалар конларини қидириш, баҳолаш ва разведка қилиш соҳасида стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича, жумладан, хорижий инвестициялар, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этган ҳолда таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама таҳлил этилишини ҳамда комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, шунингдек, тасдиқланган мақсадли параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;

геология тармоғи ташкилотларини вертикал бошқариш тезкорлигини ва иш самарадорлигини оширишга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш бўйича тадбирларни тизимли ва комплекс амалга оширишни ташкил этиш, шунингдек, қоғоздаги ҳужжат айланишини қисқартириш;

сувдан махсус фойдаланиш ёки ер ости сувларидан фойдаланиш учун рухсатномалар беришнинг тегишли назоратини таъминлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг конларни геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш (жумладан, чучук, минерал, термал ва саноат ер ости сувлари), минерал хомашёни қайта ишлаш, шунингдек, кон ишларини геологик-маркшейдерлик таъминлашда ер қаъридан фойдаланиш ҳамда муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиши юзасидан тегишли назоратни ташкил этиш


б) машинасозлик, автомобиль, электротехника, пахтани қайта ишлаш, тўқимачилик ва заргарлик саноати, маҳсулотларни сертификатлаш соҳасида:

автомобиль саноатини ривожлантириш юзасидан:

технологик етакчилар билан биргаликда автомобилларнинг импортнинг ўрнини босувчи турларини, автомобиль маҳсулотларига узеллар ва бутловчи буюмларни ишлаб чиқариш, замонавий энергия ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобига тармоқ корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга ва ишлаб турганларини кенгайтиришга йўналтирилган автомобиль саноатини янада ривожлантириш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлаш;

автомобиль саноатини янада ривожлантириш стратегияси амалга оширилишини таҳлил қилиш, шу асосда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда автомобиль саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш ва жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 июндаги ПҚ-3028-сон қарорига мувофиқ чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида ишлаб чиқаришлар ва тармоқларда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш ва модернизация қилиш бўйича таклифлар тайёрланишини ташкил этиш.

ишлаб чиқариш потенциалидан янада тўлиқ фойдаланиш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринлари ташкил этиш, тармоқларда ишлаб чиқариш жараёнларини комплекс диверсификациялаш мақсадида автомобилсозлик, бошқа турдош тармоқлар корхоналари, жумладан, кичик тадбиркорлик субъектларининг тармоқлараро саноат кооперациясини янада кенгайтириш имкониятларини таҳлил қилиш ва таклифларни ишлаб чиқиш;

туркумли ишлаб чиқарилаётган автотранспорт воситаларини маҳаллийлаштириш даражасини янада оширишни ва уларнинг янги турларини ўзлаштиришни таъминловчи автомобилсозлик корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш;

автомобиль саноати ташкилотларида корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилиши ҳолатини таҳлил қилиш, ишлаб чиқариш, инвестицион, моддий-техник, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида тармоқда бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

автомобиль саноати корхоналари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини етакчи хорижий компанияларга сотиш йўли билан салоҳиятли инвесторларни хусусийлаштириш жараёнига жалб этишни чуқур ўрганиш ва эксперт баҳолаш, шу асосда ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик янгилашни, корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилишини, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ташкил этилишини таъминлаш;

мамлакат иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашнинг тасдиқланган дастурларига мувофиқ автомобиль саноати корхоналарида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

маркетинг тадқиқотлари олиб бориш ва ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларнинг жаҳон бозорларига кириб боришини таҳлил қилиш;

электротехника саноатини ривожлантириш юзасидан:

тармоқ ишлаб чиқариш қувватларини фақат замонавий энергия жиҳатидан самарали ва энергияни тежовчи технологиялар негизида модернизациялашга ва техник қайта жиҳозлашга йўналтирилган электротехника саноати корхоналарини янада ривожлантириш, электротехника асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш бўйича юқори технологик ишлаб чиқаришларни ўзлаштириш, жаҳонга машҳур савдо маркаларига эга бўлган халқаро трансмиллий компанияларни жалб этган ҳолда ахборот-коммуникация технологиялари учун асбоб-ускуналар ва аксессуарлар ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ташкил этиш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлаш;

электротехника саноатини янада ривожлантириш стратегиясини амалга оширишни таҳлил қилиш, шу асосда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 4 январдаги ПҚ-4090-сон қарорига мувофиқ тармоқда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш ва ишлаб чиқаришларни модернизациялаш бўйича таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;

ишлаб чиқариш салоҳиятидан янада тўлиқ фойдаланиш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринлари ташкил этиш мақсадида электротехника саноати, бошқа турдош тармоқлар корхоналари, шунингдек, кичик тадбиркорлик субъектларининг тармоқлараро саноат кооперацияси самарадорлигини янада кенгайтириш, ушбу тармоқда ишлаб чиқариш жараёнларини комплекс диверсификациялаш имкониятларини таҳлил қилиш ва таклифларни ишлаб чиқиш;

электротехника саноати корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, ички бозорни маҳаллий электротехника ва истеъмол товарларининг зарур турлари билан тўлдиришни таъминловчи замонавий юқори технологияли рақобатбардошли ишлаб чиқаришларни барпо этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш;

электротехника тармоғи ташкилотларида корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий қилиниши ҳолатини таҳлил қилиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молия ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида тармоқда бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

хусусийлаштириш жараёнларига потенциал инвесторлар, шу жумладан, республика электротехника саноати корхоналари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, биринчи навбатда, хорижий инвесторларга сотиш йўли билан жалб этилишини чуқур ўрганиш ва эксперт баҳолаш, шу асосда ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик янгилашни, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

хорижий капитал иштирокида акциядорлик жамиятлари ташкил этишнинг устуворлигини ҳисобга олган ҳолда хорижий инвестициялар ва кредитларни электротехника саноатига жалб этиш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва эксперт баҳолаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш, шунингдек, қабул қилинган лойиҳалар ва дастурларнинг тасдиқланган параметрларига сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш;

мамлакат иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашнинг тасдиқланган дастурларига мувофиқ электротехника саноати корхоналарида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларнинг жаҳон бозорларига кириб бориши ишларини таҳлил қилиш;

қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш юзасидан:

технологик етакчилар билан биргаликда юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаси, қишлоқ хўжалиги техникасига узеллар ва бутловчи буюмларнинг импортнинг ўрнини босадиган турларини ишлаб чиқариш, замонавий энергия ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобига тармоқ корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга ва ишлаб турганларни кенгайтиришга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги машинасозлигини янада ривожлантириш юзасидан таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлаш;

қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш стратегияси амалга оширилишини таҳлил қилиш, шу асосда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3929-сон қарорига мувофиқ чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида тармоқда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш ва ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш бўйича таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;

ишлаб чиқариш салоҳиятидан янада тўлиқ фойдаланиш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринлари ташкил этиш мақсадида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва бошқа турдош тармоқлар корхоналари, шунингдек, кичик тадбиркорлик субъектларининг тармоқлараро саноат кооперациясини янада кенгайтириш имкониятларини таҳлил қилиш, тармоқда ишлаб чиқариш жараёнларини комплекс диверсификациялаш;

қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, ички бозорни маҳаллийлаштириш даражаси юқори бўлган маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаси билан тўлдиришни таъминловчи замонавий, юқори технологияли, рақобатбардошли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш;

қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий қилиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молия ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида тармоқда бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

хусусийлаштириш жараёнларига потенциал инвесторлар, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, биринчи навбатда, хорижий инвесторларга сотиш йўли билан жалб этилишини чуқур ўрганиш ва эксперт баҳолаш, шу асосда ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик янгилаш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва ускуналарга сервис ва лизинг хизматларини кенгайтириш;

хорижий капитал иштирокида акциядорлик жамиятлари ташкил этишнинг устуворлигини ҳисобга олган ҳолда хорижий инвестициялар ва кредитларни қишлоқ хўжалиги машинасозлигига жалб этиш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва комплекс экспертизадан ўтказиш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш, шунингдек, тасдиқланган параметрларга эришиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

мамлакат иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашнинг тасдиқланган дастурларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги машинасозлигида ислоҳотларнинг амалга оширилишини комплекс ўрганишни ташкил этиш;

маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларнинг жаҳон бозорларига кириб бориш ишларини таҳлил қилиш;

машина-трактор паркларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги техникасига сервис хизматлари кўрсатишнинг замонавий шакллари ва усулларини жорий этишнинг истиқболли режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таҳлил қилиш;

қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига механизациялаштирилган хизматлар кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва эҳтиёт қисмлар етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилишини таҳлил қилиш;

фермер хўжаликларини, машина-трактор паркларини юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаси билан, шу жумладан, лизинг асосида таъминлаш ҳолатини таҳлил қилиш;

пахтани қайта ишлаш ва тўқимачилик саноатини ривожлантириш юзасидан:

замонавий энергия ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобига пахта хомашёсини қайта ишлаш ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга ва ишлаб турганларини модернизация қилишга йўналтирилган пахтани қайта ишлаш ва тўқимачилик саноатини янада ривожлантириш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлаш;

пахтани қайта ишлаш ва тўқимачилик саноатида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишини таҳлил қилиш, шу асосда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахта тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3408-сон қарорига мувофиқ чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида ушбу тармоқларда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш ва ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш бўйича таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;

ички истеъмол бозорини тўқимачилик саноати товарлари билан тўлдириш масалалари бўйича ички истеъмол бозорини таҳлил қилиш, тўқимачилик товарлари ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни ривожлантириш соҳасидаги сифат ўзгаришларини ва тенденцияларини баҳолаш;

тўқимачилик саноати товарларини ишлаб чиқарган ва реализация қилган ҳолда пахта хомашёсини чуқур ва комплекс қайта ишлаш бўйича пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўзаро ҳамкорлигининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш;

пахтани қайта ишлаш ва тўқимачилик саноатида технологик жараёнларни мақбуллаштириш ва оқилона ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялашни таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилишини таҳлил қилиш;

пахтани қайта ишлаш ва тўқимачилик саноати бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, тармоққа хорижий инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

пахтани қайта ишлаш ва тўқимачилик саноатида корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилиши ҳолатини таҳлил қилиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техник, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга йўналтирилган тармоқларда бошқарувни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

пахтани қайта ишлаш ва тўқимачилик саноати корхоналарининг илмий-техник ривожланиши даражасини ошириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобига уларни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, кўрсатиб ўтилган вазифаларни ҳал этиш учун хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлаш;

пахтани қайта ишлаш ва тўқимачилик саноати корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини бошқариш тизимини жорий этиш ҳамда уларнинг жаҳон стандартларига мувофиқ бўлишини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

пахтани қайта ишлаш ва тўқимачилик саноати учун кадрлар тайёрлашни ташкил этиш тизимини ўрганиш ва таҳлил қилиш, ушбу соҳаларни малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан биргаликда пахта толаси ишлаб чиқариш ва етказиб бериш балансларининг ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилиши ва келишилишини таъминлаш;

заргарлик саноатини ривожлантириш юзасидан:

қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик маҳсулотлари ва бадиий буюмлар ишлаб чиқарувчи янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва ишлаб турганларини модернизация қилишга йўналтирилган, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг заргарлик саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 ноябрдаги ПҚ-3388-сон қарорига мувофиқ заргарлик саноатини янада ривожлантириш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлаш;

истеъмол бозорини заргарлик саноати маҳсулотлари билан тўлдириш масалалари бўйича ички истеъмол бозорини таҳлил қилиш;

заргарлик саноатини бошқариш тизимини такомиллаштириш, тармоққа хорижий инвестицияларни ва замонавий технологияларни жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

заргарлик саноатида корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилиши ҳолатини таҳлил қилиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техник, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган тармоқда бошқарувни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш юзасидан:

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасини янада ривожлантириш бўйича таклифларни,шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон қарорига мувофиқ чора-тадбирлар амалга оширилиши доирасида пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлаш;

халқаро стандартларни, шу жумладан, сифатни бошқариш тизими бўйича халқаро стандартларни қўллаш асосида техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш, маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;

техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш тизимларининг фаолият кўрсатишини ва ривожлантирилишини тизимли ўрганишни ва комплекс таҳлил қилишни ташкил этиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш ва шу асосда халқаро стандартларни, шу жумладан, сифатни бошқариш тизими бўйича халқаро стандартларни қўллаш асосида маҳсулотлар сифатини ва рақобатбардошлигини ошириш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича таклифларни тайёрлаш;

стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш бўйича халқаро талабларни ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ҳисобга олган ҳолда миллий сифат инфратузилмасини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

"Стандартлаштириш тўғрисида", "Метрология тўғрисида", "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида", "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида", "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалда бажарилишини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш ва мониторинг олиб бориш;


в) "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

"йўл хариталари"га киритиш учун Котибиятга бириктирилган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, Котибиятга бириктирилган муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифлари ва республика ҳудудларига сафарлари натижалари бўйича Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича тасдиқланган "йўл хариталари"нинг бажарилиши тизимли назоратини таъминлаш;

"йўл хариталари" тадбирлари амалга оширилиши тўғрисида Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг ҳисоботлари тўғрисида таҳлилий материаллар ва таклифларни Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида муҳокама қилиш учун киритиш.


8. Котибият унга юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

аниқ соҳалар ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотларни ўрганиш мақсадида Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида Бош вазир томонидан минтақаларда Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материалларни тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Маслаҳатчининг ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режали масалаларни тайёрлайди ва киритади;

яқин, ўртача муддатли ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ёқилғи-энергетика соҳасини ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантиришнинг энг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича давлат дастурлари ва "йўл хариталари" тайёрланишини ва Бош вазир, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;

Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали ва натижали ижро этилиши учун уларнинг раҳбарлари шахсий роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўради;

аниқ ҳолатлар бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан, жойнинг ўзига чиқиб жамоатчилик фикрини ўрганишни таъминлайди;

тегишли тармоқлар ва мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича туркумлаштирилган электрон маълумотлар базалари ташкил этилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда тўлдирилиши ва янгиланишини таъминлайди;

ўзининг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича ахборотни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот бериш учун, шунингдек, уларни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

Котибиятга бириктирилган ташкилотларда ишларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолатини, Котибият юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари бажарилишини, шу жумладан, жойларга чиқиб ўрганади, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳужжатлари, парламент ва депутатлик сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Маслаҳатчининг, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси топшириқларининг ижросини назорат қилади;

таҳлилий, маълумотнома ва бошқа материалларни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Маслаҳатчининг топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар сифатли тайёрланишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси мажлисларини тайёрлаш билан боғлиқ материалларни тайёрлашда ва қарорларини расмийлаштиришда иштирок этади ва кўрсатиб ўтилган материаллар ҳақида Маслаҳатчига ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот беради, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли протокол қарорлари ижроси назорат қилинишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамасининг айрим функциялари ва вазифаларини бириктирилган соҳада вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга юкланган давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга ошириш учун уларга бериш бўйича Маслаҳатчига таклифлар киритади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материалларни тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;

материаллар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳалари комплекс ва сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;

Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини ташкил этади;

Котибиятнинг юритишига кирадиган масалалар бўйича ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларининг Котибиятга бириктирилган ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

Котибиятга бириктирилган хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчиларининг номенклатурасига кирадиган раҳбарлар лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан маъқулланиши учун тайёрлашда иштирок этади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Маслаҳатчи бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини шахсан қабул қилади;

Котибиятга юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.



3-БОБ. КОТИБИЯТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


9. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

ёқилғи-энергетика соҳасида ва саноатнинг базавий тармоқларида амалга оширилаётган ислоҳотлар рўёбга чиқарилишини ўрганиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқарувининг ҳудудий органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида минтақаларда Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлисларини тайёрлаш ва ўтказишда иштирок этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

марказий иқтисодиёт органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтларнинг ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот-таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш учун эксперт гуруҳлар ташкил этиш;

Котибиятга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ва Маслаҳатчининг топшириғига биноан эса - давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

зарурат бўлганда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушаётган ҳужжатларни қайтариб юбориш.

Котибиятнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, уларда белгиланган муддатларда бажарилиши керак.


10. Котибият:

ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган вазифалар ва функциялар зарур тарзда ва самарали бажарилиши;

Маслаҳатчига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг асосланганлиги, ушбу топшириқлар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилиши самарадорлиги, шунингдек, ишнинг тегишли участкасида эришилган натижалар;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Котибият ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;

Котибият ваколатига тегишли масалалар бўйича қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳужжатлари ва топшириқлари сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Котибиятдаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг мувофиқлаштирилиши, Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;

олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган "йўл хариталари"нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентига, Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳалари давлат манфаатлари таъминланиши, иқтисодий самарадорлиги ва улардаги масалалар барча манфаатдор тузилмалар билан ўзаро боғлиқликда келишилганлиги нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. КОТИБИЯТНИНГ ТУЗИЛМАСИ


11. Котибият тузилмаси қуйидагиларни ўз ичига олади:

энергетика, энергиянинг тикланадиган манбалари ва саноат хавфсизлиги масалалари бўйича бош мутахассис;

нефть-газ тармоғи ва газ узатиш тизими масалалари бўйича бош мутахассис;

кимё ва нефть-кимё саноати масалалари бўйича бош мутахассис;

геология, минерал-хомашё базаси ва металлургия масалалари бўйича бош мутахассис;

автомобиль ва электротехника саноати масалалари бўйича бош мутахассис;

қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва қишлоқ хўжалигида хизматлар соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

пахта хомашёсини қайта ишлаш ва тўқимачилик саноатини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

заргарлик саноати, стандартлаштириш, метрология ва сифат менежменти тизимларини жорий этиш масалалари бўйича бош мутахассис.

Котибият тузилмасига бир нафар инспектор киради.

Котибият тузилмаси Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тасдиқланади.


12. Котибият ишига Маслаҳатчи раҳбарлик қилади.


13. Котибиятнинг мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.



5-БОБ. КОТИБИЯТ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


14. Котибият ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Маслаҳатчининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Котибиятнинг иш режалари, Котибият бош мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Котибиятнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси асосида шакллантирилади.

Котибият бош мутахассисларининг шахсий иш режалари Маслаҳатчи томонидан тасдиқланади.

Котибиятнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари амалга оширилиши тизимли мониторингини амалга ошириш бўйича фаолияти Котибиятга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, бошқа органлар ва ташкилотларда Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишларни ўтказиш йўли билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш йўли билан ташкил этилади.


15. Котибиятнинг бош мутахассиси:

ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

давлат ва хўжалик бошқарувининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларни тайёрлайди, шунингдек, улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларни таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Маслаҳатчига, шунингдек, белгиланган тартибда - Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ўринбосарларига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;

тармоқни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари самарали ҳал этилиши бўйича Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг мувофиқлаштирилган ишини таъминлайди;

идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий қилиш йўли билан бириктирилган соҳада давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилишида Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг мустақиллигини кучайтиришга иштирок этади;

аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга, яқин, ўртача муддатли ва узоқ муддатли истиқболга иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигини таъминлашга асосланган идоравий мансуб ташкилотлар ва улар раҳбарларининг фаолиятини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишда иштирок этади;

Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг коллегиал органлари мажлисларида иштирок этади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;

ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига бириктирилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;

функционал вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


16. Инспектор Котибиятда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 февраль