язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Февраль, 2019 й./ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2019 й. 163-сон "Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.02.2019 й.

N 163




МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ

ЭКСПОРТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 17 октябрдаги ПҚ-3978-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими маълумотлари асосида 2019 йил 10 февралга қадар ноҳалол экспорт қилувчилар реестрини шакллантириб, Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ганиев, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 23 февралдаги

163-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 августдаги 249-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 8-сон, 75-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2016 йил 15 июндаги 207-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 56-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзагроэкспорт" АЖ томонидан олдиндан тўловсиз мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиши мумкин бўлган етакчи чет эл импорт қилувчи ташкилотлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 10 августдаги 609-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Янги узилган, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 14 декабрдаги 984-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 287-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестстрой" АЖ фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 7 июндаги 430-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 12-сон, 287-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2018 йил 8 январдаги 16-сон қарори иловасининг 10-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 56-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг ""Ўзагроэкспорт" АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси олдиндан тўловсиз, тасдиқланган банк аккредитиви очилмасдан ёки биринчи даражали хорижий банк кафолати расмийлаштирилмасдан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиши мумкин бўлган етакчи хорижий импорт қилувчи ташкилотлар рўйхатига қўшимчалар киритиш ҳақида" 2018 йил 9 октябрдаги 814-сон қарори.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 27 ноябрдаги 963-сон қарори иловасининг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 287-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 4 март, 9-сон, 151-модда