Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2004 й. 238-сон "ҚўқонХофТўқимачи" Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.05.2004 й.

N 238


"ҚЎҚОНХОФТЎҚИМАЧИ"

ЎЗБЕКИСТОН-ГЕРМАНИЯ ҚЎШМА

КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Пахта толасини чуқур қайта ишлашни ва тайёр истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни таъминлаш, Фарғона вилоятининг аҳоли зич жойлашган туманларида ишлаб чиқаришлар ташкил этиш, республиканинг экспорт салоҳиятини кўпайтириш ва истеъмол бозорини тўлдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, "Текстильгруп Хоф АГ" ходдинг (Германия)нинг Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги қурилиши тугалланмаган объект негизида бир йилда 12,0 минг тонна калава ип, 3,5 минг тонна трикотаж полотно ва 10 млн дона тикув ва трикотаж буюмлари ишлаб чиқарадиган "ҚўқонХофТўқимачи" қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ва "Текстильгруп Хоф АГ" холдинг (Германия)нинг қўшма корхонада улушли қатнашиши иловага мувофиқ схема бўйича тақсимланишига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси бир ой муддатда Қўқон тўқимачилик комбинатининг қурилиши тугалланмаган мавжуд активларини баҳоласин ва "ҚўқонХофТўқимачи" қўшма корхонасининг устав фондига қўшиш учун "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компаниясига берсин.


3. "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзенгсанлойиҳа" институти "Текстильгруп Хоф АГ" ходдинг (Германия) билан биргаликда уч ой муддатда "ҚўқонХофТўқимачи" қўшма корхонасида калава ип, трикотаж полотно ва тикув буюмлари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.


4. Қуйидагилар:

"Текстильгруп Хоф АГ" холдинг "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда қўшма корхона устав фондини лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш учун зарур миқдорда шакллантириш мажбуриятини ўз зиммасига олиши;

республикада ишлаб чиқарилмайдиган, дастлабки қиймати 46,8 млн евро бўлган машиналар, асбоб-ускуналар ва махсус қурилиш материаллари етказиб беришга тузилган контрактни молиялаштириш хорижий банкларнинг дастлабки миқдори 39,8 млн евро бўлган кредитлари ҳамда "Текстильгруп Хоф АГ" холдингнинг корхона устав фоидига қўшадиган улуши ҳисобига амалга оширилиши;

"Текстильгруп Хоф АГ" холдинг (Германия) томонидан тайёр маҳсулотнинг 80 фоизини жаҳон нархлари бўйича экспорт қилишни таъминлаш мажбурияти қабул қилинганлиги, бунинг ҳисобига жалб этилган кредитлар ва улар бўйича фоизлар қопланиши;

лойиҳа ва контрактнинг узил-кесил қиймати техник-иқтисодий асослар ва зарур асбоб-ускуналар етказиб беришга импорт контракт ваколатли органлар томонидан экспертизадан ўтказилиши натижалари бўйича белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин.


5. "Асака" давлат-акциядорлик тижорат банки лойиҳанинг тасдиқланган техник-иқтисодий асослари параметрлари асосида қарз маблағларни "ҚўқонХофТўқимачи" қўшма корхонасига қайта молиялаштириш учун хорижий банк билан белгиланган тартибда кредит битими ва субқарз битими тузсин, ушбу лойиҳани молиялаштиришнинг муддатлари ва қиймати бўйича энг мақбул вариантларни назарда тутсин.


6. "ҚўқонХофТўқимачи" қўшма корхонаси республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва объект қурилиши учун фойдаланиладиган олиб келинадиган қурилиш материаллари учун, объект фойдаланишга топширилгунгача бўлган даврда, божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари), истисно тариқасида, озод этилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири "Асака" банкининг Япония халқаро ҳамкорлик банки олдидаги тўлов мажбуриятлари ва "Асака" банкига "ҚўқонХофТўқимачи" қўшма корхонасининг мажбуриятлари юзасидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан кафолат беришга вакил қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси кафолати бўйича юридик хулосани кредит битимида белгиланган шакл бўйича белгиланган тартибда расмийлаштирсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг буюртманомалари бўйича қўшма корхонада ишлаш учун келаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик йиллик визалар давлат божлари тўлашдан озод қилган холда берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек уларни яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказишни ва рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.


10. "ҚўқонХофТўқимачи" қўшма корхонасида ишлаш учун келаётган хорижий мутахассисларга меҳмонхонада яшаганлик ва республика ҳудудида транспортнинг барча турларида юрганлик учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодий ночор корхоналарни тугатиш ва уларнинг таркибини ўзгартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 8 октябрдаги 347-сон қарорига 2-иловадан 27-сатр чиқариб ташлансин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 19 майдаги

238-сон қарорига

ИЛОВА



Қўқон шаҳридаги қурилиши тугалланмаган объект негизида

"Текстильгруп Хоф АГ" холдинг (Германия) билан ташкил

этилаётган "ҚўқонХофТўқимачи" қўшма корхонасини

ташкил этиш ва унинг фаолият кўрсатиши

СХЕМАСИ

"ҚўқонХофТўқимачи" қўшма корхонасини (Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги қурилиши тугалланмаган объект негизида)

Қуввати - 14,5 минг тонна пахта толасини қайта ишлаш, 12000 тонна калава ип, 3500 тонна трикотаж полотно, 10 млн дона тикув ва трикотаж буюмлари ишлаб чиқариш

Лойиҳанинг умумий қиймати - 64,18 млн евро*

Қўшма корхонанинг устав фондини шакллантириш - 24,33 млн евро

Хорижий банкнинг кредити - 39,85 млн евро*

Ўзбекистон томони:

"Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси - 7,35 млн евро (30,0%) бино ва иншоотлар тарзида

Хорижий томон:

"Текстильгруп Хоф АГ" холдинг (Германия) - 16,98 млн евро (70,0%) пул маблағлари шаклида

*) Лойиҳанинг узил-кесил қиймати лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари натижалари ва тузилган импорт контракт бўйича аниқлаштирилади.










































Время: 0.1398
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск