язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Март, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Вазирлар Маҳкамаси ва республика комиссиялари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2019 й. 177-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг функционал вазифалари ҳамда Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.02.2019 й.

N 177



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ВАЗИРИНИНГ АГРАР ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ

СОҲАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

БЎЙИЧА МАСЛАҲАТЧИСИНИНГ ФУНКЦИОНАЛ

ВАЗИФАЛАРИ ҲАМДА АГРАР ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ

СОҲАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

КОТИБИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг функционал вазифалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўн кун муддатда Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимланишини тасдиқласин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 2 мартдаги 163-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси зиммасига ҳамда Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 28 февраль