язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Март, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Вазирлар Маҳкамаси ва республика комиссиялари/ Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.02.2019 й. 177-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 27 февралдаги

177-сон қарорига

2-ИЛОВА



Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш

масалалари котибияти тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти (кейинги ўринларда Котибият деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Котибият фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади), унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва фермерликни ривожлантириш, ердан оқилона фойдаланиш, сув хўжалиги ва сув хўжалиги қурилиши, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш, озиқ-овқат саноатини ривожлантириш, савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш соҳаси масалалари бўйича ахборот-таҳлилий таъминлашга йўналтирилган.


3. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


4. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Котибият ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчисига (кейинги ўринларда Бош вазир маслаҳатчиси деб аталади) бўйсунади, бир вақтнинг ўзида унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.


5. Котибият ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



2-БОБ. КОТИБИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ, ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Котибият фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади;

"Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак" деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепциясини, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутатлар сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари бажарилишини мониторинг қилиб бориш, шунингдек, жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш;

кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботлар тайёрлаш;

Ҳукумат, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг асосий халқаро рейтинглар ҳамда индексларда Ўзбекистон Республикасининг позицияларини яхшилаш бўйича иш самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

жойларда "халқ билан мулоқот" ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш, ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, шу жумладан аҳолининг бандлиги ва реал даромадлари оширилишини таъминлашни кафолатловчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

аграр ва озиқ-овқат соҳаларидаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;

аграр ва озиқ-овқат соҳаларида давлат сиёсатининг самарали ҳамда сифатли амалга оширилишида, шу жумладан ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш масалаларида вазирликлар ва идораларнинг мустақиллигини, идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали кучайтириш;

ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишни ташкил қилишнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш;

аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари бўйича масалалар тайёрланишини ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида кўриб чиқилишини таъминлаш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, вазирликлар ва идораларда, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликларда ижро интизоми даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, "йўл хариталари"нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;

Котибиятда, шунингдек, бириктирилган вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмаларида кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини ошириш ва кадрларнинг амалий захирасини тайёрлашнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш.


7. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:


а) қишлоқ хўжалиги, фермерлик ва қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида:

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари, "йўл хариталари" ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон Фармонига мувофиқ қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув истеъмолининг ҳақиқий ҳолатини ҳамда ривожлантириш истиқболларини чуқур таҳлил қилиш асосида бу борадаги сиёсатни стратегик режалаштириш бўйича амалий ишларни ташкил этиш;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада ривожлантириш, экин майдонларини оптималлаштириш, ўрмон майдонлари, ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги экинларини парвариш қилишнинг янги илғор технологияларини жорий этиш, фермер хўжаликларининг иқтисодий самарадорлигини ва молиявий барқарорлигини ошириш, шунингдек, тармоқнинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш ишларини ташкил этишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш ишларини ташкил қилиш;

қишлоқ жойларда ижара муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг етакчи бўғини ва шакли сифатида фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари, манфаатларини ҳимоя қилишни ва самарали фаолият юритишини таъминлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш ишларини ташкил этиш;

фермер хўжаликларининг иқтисодий мустақиллиги ва молиявий барқарорлигини оширишга кўмаклашиш, уларнинг манфаатдорлигини рағбатлантириш, замонавий технологияларни ва қишлоқ хўжалиги хомашёсини комплекс қайта ишлашни жорий этиш, шунингдек, қишлоқда янги ишлаб чиқаришлар ва хизматлар соҳасини ташкил этиш ва ривожлантириш ҳисобига механизациялаш ва рентабеллик даражасини ошириш;

кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш, уларнинг фаолиятига сувни тежайдиган самарали технологияларни, биринчи навбатда, томчилатиб суғориш технологияларини, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишда кўмаклашиш;

қишлоқда фермерлик ҳаракатини ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини шакллантириш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мониторингини ва таҳлилини таъминлаш;

давлат ва хўжалик бошқарувининг манфаатдор органлари билан биргаликда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ҳамда қишлоқни юксалтиришнинг қисқа ва узоқ муддатли прогнозлари ва дастурлари ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

аграр секторда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, хўжалик юритишнинг шартнома муносабатларига асосланган шакллари ва тизимини кенг ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг манфаатлари ишончли ҳимоя этилишини таъминлайдиган иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши, мини-технологияларни ривожлантириш соҳасида хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни кенгайтиришга доир комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш, аграр секторга хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш учун норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

селекция ва қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;

қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситалари билан таъминлаш, чигиртка, зараркунандалар, ўсимликликлар касалликларига ва бегона ўтларга қарши курашиш бўйича ягона техник ва технологик сиёсатни амалга оширишни таъминлаш;

фермер хўжаликларини юқори унумли, замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси билан, шу жумладан лизинг асосида таъминлаш ишлари мониторингини амалга ошириш;

қишлоқ хўжалигини комплекс механизациялашни таъминлашни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини синаш ҳамда сертификатлаш ишларини мувофиқлаштириш;

бозор принциплари ва механизмлари асосида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатувчи тармоқлар, бўғинлар ва тузилмалар фаолияти мониторингини таъминлаш;


б) ердан оқилона фойдаланиш ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш соҳасида:

ўрмон фонди ва қўриқланадиган табиий ҳудудларни самарали бошқариш, дарахтзорлар ташкил қилиш, такрор экиш, қўриқлаш ва ҳимоя қилиш, ўрмонлардан оқилона ҳамда эҳтиёткорлик билан фойдаланиш ишларини ташкил этиш;

ўрмонзорлардан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари, "йўл хариталари" ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини таъминлаш;

ўрмонзорлар ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишга доир ишларни ташкил қилиш;

ўрмон хўжалиги тизимини ривожлантириш ва доривор ўсимликлар етиштиришнинг мониторингини ҳамда таҳлилини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 31 майдаги ПФ-5065-сон Фармонига мувофиқ Ягона давлат кадастрлари тизимини юритиш, тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, ишлаб чиқаришларни ташкил этиш мақсадида ер участкалари тақдим этишда, ер ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга доир тавсиялар ишлаб чиқишда тўсиқларни бартараф этиш, республикада экологик вазиятни яхшилаш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлаш ишларини ташкил этиш;

аграр соҳада монополиядан чиқариш жараёнларини чуқурлаштириш, соғлом рақобат учун шароитлар яратиш, ердан фойдаланишда бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий қилишга оид таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 11 майдаги ПФ-5041-сон Фармонига мувофиқ ўрмон хўжалиги тизимини ривожлантириш, республикамизда ўрмонларни тиклаш ва иҳота ўрмонларини кўпайтириш, ўрмонзорлардан оқилона фойдаланиш, доривор ўсимликлар ва манзарали дарахтларнинг қимматбаҳо навларини етиштириш чора-тадбирларини ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш;

ўрмонларни бошқариш, улардан фойдаланиш, такрор кўпайтириш, уларни қўриқлаш ва ҳимоя қилишни самарали ташкил этишга, давлат ўрмон кадастрини юритишга ва қўриқхона ишини ташкил этишга кўмаклашиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни молиялаштириш ва кредит ажратиш тизимини такомиллаштириш, ўрмонлардан фойдаланиш, уларни қўриқлаш ва ҳимоя қилиш, ўрмон хўжалигини ривожлантиришга доир таклифларни таҳлил қилиш ҳамда тайёрлаш;


в) қишлоқ хўжалигида инновация технологияларини ва кластер тизимини жорий этиш соҳасида:

қишлоқ хўжалигида инновация технологияларини ва кластер тизимини жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари, "йўл хариталари" ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини ташкил этиш;

аграр ва озиқ-овқат соҳаларида илмий салоҳиятни мустаҳкамлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш ишларини мувофиқлаштириш;

илмий муассасаларнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларида самарадорликни ривожлантириш ва оширишнинг муҳим муаммолари, ишлаб чиқаришга илмий ишланмаларни жорий қилиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари мониторингини таъминлаш;

истиқболли инновация ишланмалари, шунингдек, замонавий автоматлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларига жорий этилишини ташкил қилиш;

агрокластерларни ривожлантириш ва аграр секторга хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида хорижий давлатлар билан ҳамкорликни кенгайтириш ишларини мувофиқлаштириш;

аграр ва озиқ-овқат соҳаларида кластер тизимини ривожлантиришдаги мавжуд тўсиқларни бартараф этишга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон ва "Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5388-сон Фармонларига мувофиқ янада такомиллаштириш ишларини мувофиқлаштириш;

кластерларнинг иқтисодий мустақиллиги ва молиявий барқарорлигини ошириш, уларнинг ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини оширишдан манфаатдорлигини рағбатлантириш ишларини мувофиқлаштириш;


г) сув хўжалиги ва сув хўжалиги қурилишини ривожлантириш соҳасида:

сув хўжалиги ва сув хўжалиги қурилишида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини таъминлаш;

сув хўжалиги ва сув ресурслари тизимини бошқариш бўйича замонавий автоматлаштирилган ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни ташкил этиш;

сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш ишларини ташкил этиш ва мониторингини юритиш;

сув хўжалиги ташкилотларининг иқтисодий самарадорлигини ва молиявий барқарорлигини оширишга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш ишларини ташкил этиш;

сув ресурсларини вертикал бўйича самарали бошқариш, сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фермер хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчилари ўртасидаги сув муносабатларини ривожлантириш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш ишларини мувофиқлаштириш;

сув хўжалигида ва сув хўжалиги қурилиши соҳасида суғориш сувини тежайдиган самарали технологияларни ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга кўмаклашиш;

сув истеъмолчилари уюшмаларининг ривожланиши, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш мониторинги ва таҳлилини таъминлаш;

давлат ва хўжалик бошқарувининг манфаатдор органлари билан биргаликда сув хўжалигини ва сув хўжалиги қурилишини ривожлантиришнинг қисқа ва узоқ муддатли прогнозлари ва дастурларини ишлаб чиқишни ташкил этиш;

сув хўжалиги ва сув хўжалиги қурилишида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, шартномавий муносабатларни фаол ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлайдиган, ишончли сув таъминотига йўналтирилган қулай иқтисодий шарт-шароитлар ва ҳуқуқий кафолатларни яратиш ишларини ташкил этиш;

ер юзасидаги сув ресурсларидан фойдаланиш кадастри тизимини жорий этиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш, сув хўжалиги тизими фаолияти масалаларида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, бошқа органлар ва ташкилотларнинг ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлаш ишларини ташкил этиш;

сув хўжалигида энергия сарфини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш ишларини ташкил қилиш;

сув хўжалигига ва сув хўжалиги қурилишига хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

сув хўжалигида, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарорига мувофиқ бошқарув шакллари, методлари ва тузилмаларини кенг жорий этиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ирригация тизимларини бошқаришнинг ҳавза принципи асосида сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш ишларини ташкил этиш;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мелиоратив тадбирлар самарадорлигини таҳлил қилиш ва ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

мелиорация ва бошқа сув хўжалиги ишларини амалга оширишга ихтисослаштирилган ташкилотларни, сув истеъмолчилари уюшмаларини ва фермер хўжаликларини лизинг асосида замонавий мелиоратив техника, машиналар ва механизмлар билан таъминлаш ишлари мониторингини таъминлаш;

сув хўжалиги бўйича илмий муассасаларнинг илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишга ҳамда сув хўжалигининг энг муҳим муаммоларини ҳал этишга ва сув хўжалигини ривожлантиришга йўналтирилган илмий ишланмаларни жорий этиш бўйича фаолияти мониторингини юритиш;


д) чорвачилик, паррандачилик, қоракўлчилик, ветеринария ва наслчилик ишини ривожлантириш соҳасида:

шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорвачиликни ривожлантиришни тизимли ва комплекс ўрганишни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 июндаги ПФ-5067-сон Фармонига мувофиқ республикада чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни янада ривожлантиришга йўналтирилган тадбирлар амалга оширилишининг ва натижадорлигининг мониторинги олиб борилиши ҳамда таҳлил этилишини, интенсив усуллар ва технологияларнинг чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга жорий қилинишини таъминлаш;

чорвачилик, паррандачилик, қоракўлчилик, ветеринария ва наслчилик ишини ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари, "йўл хариталари" ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини таъминлаш;

наслчилик ишини сифатли ташкил этиш, шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига зооветеринария хизматлари кўрсатиш соҳасида хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш фаолиятини мувофиқлаштириш;

келгусида товар хўжаликларини наслчилик хўжаликлари этиб таркибий ўзгартирган ҳолда, чорва моллари зотларини яхшилаш бўйича узоқ муддатли селекция режаларини ишлаб чиқишни таъминлаш;

зооветеринария пунктларини жиҳозлаш ҳамда шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига зоотехника ва ветеринария хизматлари кўрсатиш даражасини ошириш, ветеринария препаратларини мамлакатимизда ишлаб чиқариш базасини кенгайтириш ва чорвачилик маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш ишларини ташкил этиш;

озуқа экинларини экиш таркибини мақбуллаштириш ва чорвачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликларининг ер майдонларидан мақсадли фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик маҳсулотлари етиштиришга интенсив ва замонавий технологияларни кенг жорий этишни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2856-сон қарорига мувофиқ пиллачилик озуқа базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, юқори маҳсулли тут ипак қурти уруғини мамлакатимизда ишлаб чиқариш, шунингдек, тирик пилла ишлаб чиқаришни кенгайтириш ишларини ташкил этиш;

фермер хўжаликларида ва якка тартибдаги секторларда қоракўлчилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантиришни, тармоққа хорижий инвестицияларни ва замонавий технологияларни жалб этиш учун шарт-шароитлар яратишни таҳлил қилиш ва таклифлар тайёрлаш;


е) қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида:

озиқ-овқат саноати тармоқларида ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2016-2020 йилларда мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларининг хом ашё базасини янада ривожлантириш, уларни қайта ишлашни чуқурлаштириш, озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 5 мартдаги ПҚ-2505-сон ва "Ёғ-мой тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ва соҳани бошқаришда бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 16 январдаги ПҚ-4118-сон қарорларига мувофиқ мева-сабзавот, виночилик, ёғ-мой, гўшт-сут ва мазали озиқ-овқатлар саноати, шунингдек, донни қайта ишлаш ва омихта ем ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятининг мониторинги олиб борилиши ва таҳлил қилинишини ташкил этиш;

озиқ-овқат саноати товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари, "йўл хариталари" ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини таъминлаш;

озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва мазкур соҳани ривожлантириш вазифаларининг комплекс ҳал этилишини таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш тармоқларида бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий этиш, озиқ-овқат саноати корхоналарида замонавий технологияларни жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикасининг ҳар йили тасдиқланадиган инвестиция дастурига мувофиқ озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, соҳага хорижий инвестициялар ва технологияларни жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш ва диверсификациялаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича мини-технологияларни кенг жорий этиш ишларини ташкил этиш;

озиқ-овқат соҳаси корхоналарида Тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурининг амалга оширилиши мониторингини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5656-сон Фармонига мувофиқ узумчиликни янада ривожлантириш, токзорларни кенгайтириш ва ҳудудларнинг тупроққлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда уларни жойлаштиришни оптималлаштириш, узумчиликнинг илмий базасини мустаҳкамлаш, янги, истиқболли, серҳосил навларини жорий этиш, шунингдек, узумни қайта ишлаш ҳажмларини кенгайтириш ва тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш ишларини ташкил этиш;

халқаро стандартларга жавоб берадиган озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш, озиқ-овқат саноати корхоналарининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, импорт ўрнини босадиган товарлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

озиқ-овқат соҳасида энергия сарфини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳамда маҳсулот таннархини пасайтириш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш мониторингини ташкил этиш;

манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар билан биргаликда озиқ-овқат бўладиган донни ишлаб чиқариш ва тақсимлаш баланси пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва тайёрланишини таъминлаш ҳамда унинг бажарилишини назорат қилиш;


ж) савдо ва пулли хизматларни ривожлантириш соҳасида:

савдо ва пулли хизматларни ривожлантириш соҳасида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни таъминлаш;

савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари, "йўл хариталари" ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 январдаги ПФ-5303-сон Фармонига мувофиқ ички истеъмол бозорини озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш масалалари мониторинги ва таҳлилини ташкил этиш, озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишни ривожлантиришнинг сифатли ўзгаришлари ва тенденцияларини баҳолаш;

савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти мониторингини юритиш;

савдо ва пулли хизматлар соҳасида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш вазифалари комплекс ҳал этилишини таъминлаш;

озиқ-овқат товарлари юзасидан бозорлар фаолиятини, ярмарка ва кўргазма фаолияти мониторингини олиб бориш, қишлоқ аҳолисини талаб этилган ва сифатли озиқ-овқат товарлари ва пулли хизматлар билан таъминлаш мақсадида маркетинг тадқиқотлари ўтказилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 20 октябрдаги ПҚ-3344-сон қарорига мувофиқ республика аҳолисини қиш-баҳор даврида узлуксиз таъминлаш учун озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турларини ғамлашни ташкил этиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;

чакана ва улгуржи савдони ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, пулли хизматлар кўрсатишни кенгайтириш, савдони ташкил этиш ва хизматлар кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини фаол жорий этиш, хусусий ва кичик тадбиркорликни ривожлантириш, шунингдек, савдо соҳасида норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш ва қишлоқ жойларда хизматлар кўрсатиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;


з) "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

Котибиятга бириктирилган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда "йўл хариталари"га киритиш учун хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, Котибиятга бириктирилган соҳалардаги муаммоли масалалар бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифлари ва республика ҳудудларига сафарлари натижалари бўйича Котибият ваколатига кирувчи масалалар юзасидан тасдиқланган "йўл хариталари"нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;

"йўл хариталари" тегишли тадбирларининг амалга оширилиши тўғрисида Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг ҳисоботлари тўғрисида таҳлилий материаллар ва таклифларни Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида муҳокама қилиш учун киритиш.


8. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Бош вазир томонидан Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ҳудудларда мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини доимий асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазир маслаҳатчиси ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режалаштирилган масалаларни тайёрлайди ва киритади;

аграр ва озиқ-овқат соҳасини ривожлантиришнинг ўта муҳим  ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган давлат дастурлари ҳамда "йўл хариталари"ининг тайёрланиши ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;

Котибиятга бириктирган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларига юкланган вазифа ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;

муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганишни таъминлайди;

қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантириш, мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги бошқа маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш, тармоқлар ва ҳудудларда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича давлат мақсадли дастурларини амалга оширишга доир маълумотлар базаси яратилишини, юритилишини ва мунтазам янгилаб борилишини таъминлайди;

Котибият юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир маслаҳатчиси учун, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

Котибиятга бириктирилган ташкилотларда ишларнинг ҳолатини, Котибият юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини, шу жумладан жойларга бориб ўрганади, ўрганиш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари, "йўл хариталари" ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқлари, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси топшириқларининг ижросини назорат қилади;

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун таҳлилий, маълумотнома ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари топшириқларининг лойиҳаларини тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материалларнинг сифатли тайёрланишини таъминлайди;

республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ материалларни ишлаб чиқиш ва расмийлаштиришда иштирок этади, кўрсатиб ўтилган материаллар ҳақида Бош вазир маслаҳатчисига, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот беради, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли протокол қарорлари ижроси назорат қилинишини таъминлайди;

Бош вазир маслаҳатчисига вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари томонидан бириктирилган соҳада давлат сиёсатининг самарали ва сифатли амалга оширилиши учун уларга Вазирлар Маҳкамасининг айрим функциялари ҳамда вазифаларини бериш бўйича таклифлар киритади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;

материалларнинг, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг комплекс равишда ҳамда сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, шунингдек, уларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;

Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва уларнинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ҳамда ҳимоя қилинишини ташкил этади;

Котибиятга бириктирилган аграр ва озиқ-овқат соҳалари ташкилотларининг Котибият юритадиган масалалар бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;

Котибиятга бириктирилган хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган раҳбарлар лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири маъқуллаши учун белгиланган тартибда киритади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир маслаҳатчиси раҳбарлик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари, идоралараро комиссиялар ва кенгашлар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан электрон шаклда тушадиган мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш ва чоралар кўриш учун тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва бошқа ташкилотларга юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади;

Котибият ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.



3-БОБ. КОТИБИЯТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


9. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтларининг ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот-таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш учун эксперт гуруҳлар ташкил этиш;

халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар, семинарлар ва йиғилишларда, шунингдек, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги халқаро лойиҳаларда иштирок этиш;

Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, халқаро, хорижий ташкилотлар, хорижий ҳукуматга қарашли муассасалар билан белгиланган тартибда ёзишмалар олиб бориш;

Котибиятга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Бош вазир маслаҳатчисининг топшириғига биноан - давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

зарур ҳолларда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда келадиган ҳужжатларни қайтариш.

Котибиятнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Котибият белгилаган муддатларда бажарилиши керак.


10. Котибият:

тегишли вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутатлар сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари бажарилиши мониторингини амалга ошириш;

ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ва ўзига юкланган вазифаларнинг тегишли равишда ҳамда самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Котибият ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;

қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Котибиятдаги ишларнинг ҳолати, давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;

олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган "йўл хариталари"нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан ва улардаги масалаларнинг барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқ ҳолда пухта экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.



4-БОБ. КОТИБИЯТНИНГ ТУЗИЛМАСИ


11. Котибият тузилмасига Бош вазир маслаҳатчиси, Котибият мудири, шунингдек, қуйидагилар киради:

қишлоқ хўжалигини, фермерлик ва қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

ердан оқилона фойдаланиш ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларни ва кластер тизимини жорий этиш масалалари бўйича бош мутахассис;

сув хўжалиги ва сув хўжалиги қурилиши масалалари бўйича бош мутахассис;

чорвачилик, паррандачилик, қоракўлчилик, ветеринария ва наслчилик ишини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари бўйича бош мутахассис;

савдо ва пулли хизматлар соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис.

Котибият тузилмасига бир нафар инспектор киради.

Котибият тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


12. Котибият ишларини мувофиқлаштириш Бош вазир маслаҳатчиси томонидан амалга оширилади, Котибият ишларига Котибият мудири раҳбарлик қилади.


13. Котибиятнинг мудири ва бош мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



5-БОБ. КОТИБИЯТ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


14. Котибият ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги Низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Котибиятнинг иш режалари, Котибият бош мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Котибиятнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамасининг Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган иш режаси асосида шакллантирилади.

Котибият иш режаси ва Котибият мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан келишилади ва Бош вазир маслаҳатчиси томонидан тасдиқланади.

Котибият бош мутахассисларининг иш режалари Котибият мудири томонидан тасдиқланади.

Котибиятнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари Котибиятга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларда амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишлар ўтказиш йўли билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг топшириқларига биноан Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш орқали таъминланади.


15. Котибият мудири:

Котибиятга бевосита раҳбарлик қилади, мутахассислар ишларини ташкил қилади, Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилган Котибият юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича таклифларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳаларида, республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ҳамда маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;

Котибиятнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, Котибият мутахассисларининг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва маъмурий жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига кўриб чиқиш учун киритади, Котибият мутахассисларининг иш режаларини тасдиқлайди;

Котибият мутахассислари ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш, шунингдек, Котибиятнинг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини келишиш учун Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритади;

Вазирлар Маҳкамасига тушган, Вазирлар Маҳкамаси қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

Котибият кадрлари захирасини шакллантириш ва янгилаб боришни, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли ишларни ташкил этади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.


16. Котибият мудири вақтинчалик бўлмаганда унинг вазифасини Бош вазир маслаҳатчиси билан келишув бўйича бош мутахассис бажаради.


17. Котибият бош мутахассиси:

ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

давлат ва хўжалик бошқарувининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларини тайёрлайди, шунингдек, улар бўйича Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларни таъминлайди;

материаллар ҳақида ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Котибият мудирига, Бош вазир маслаҳатчисига, шунингдек, белгиланган тартибда - Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ўринбосарларига ва бошқарувчисига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича бажариш жадвалини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг тизимлаштирилган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;

давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратларининг (иқтисодий, молиявий ва юридик хизматларининг) таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;

соҳани ривожлантириш бўйича истиқболли вазифаларни самарали ҳал этиш юзасидан Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идоралар ишларининг мувофиқлаштирилган ишини таъминлайди;

идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга оширишда Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идоралар мустақиллигини кучайтиришда иштирок этади;

идоравий мансуб ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган тизимини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишда, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган дастурларнинг сифатли ҳамда самарали амалга оширилишини таъминлашда иштирок этади;

ўзига бириктирилган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


18. Инспектор Котибиятда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, йиғмажилдларнинг тайёрланишини ва архивда сақлаш учун ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 28 февраль