язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Март, 2019 й./ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар/ Адлия вазирининг 26.02.2019 й. 77-мҳ-сон "Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 26.02.2019 й. 2864-3-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.02.2019 й.

N 2864-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

26.02.2019 й.

N 77-мҳ


БУЙРУҒИ




Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва

озод қилиш масалаларини адлия органлари билан

келишиш тартиби тўғрисидаги низомнинг

3-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-5519-сон Фармони)"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 февралдаги 42-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2864, 2017 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 9-сон, 140-модда) билан тасдиқланган Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди тўртинчи хатбошисидаги "Девони" деган сўз "Администрацияси" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ҳамда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Х. Мелиев зиммасига юклансин.



Вазир                                                                               Р. Давлетов


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 26 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 4 март, 9-сон, 159-модда