язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Март, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Вазирлар Маҳкамаси ва республика комиссиялари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2019 й. 171-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 3 февралдаги 82-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.02.2019 й.

N 171



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ   ВАЗИРЛАР   МАҲКАМАСИ

АППАРАТИНИНГ ТАРКИБИЙ БЎЛИНМАЛАРИ

ТУЗИЛМАСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА"

2019 ЙИЛ 3 ФЕВРАЛДАГИ 82-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ёқилғи-энергетика соҳасини ва саноатнинг базавий тармоқларини, аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти амалий мувофиқлаштирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 3 февралдаги 82-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, Бош вазирнинг маслаҳатчилари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 26 февралдаги

171-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар  Маҳкамаси

аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини

тасдиқлаш  тўғрисида"  2019 йил  3 февралдаги

82-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 8-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ҳудудларни комплекс ривожлантириш,

коммуникациялар ва мудофаа саноати

масалалари котибиятининг

ТУЗИЛМАСИ

Котибият мудири

1

Котибият мудирининг ўринбосари

1

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича бош мутахассис

1

Андижон, Наманган, Фарғона ва Сирдарё вилоятлари бўйича бош мутахассис

1

Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари бўйича бош мутахассис

1

Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳри бўйича бош мутахассис

1

Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Чегарабўйи муаммоларини ҳал этиш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг республика ҳудудларига ташрифлари материалларини тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг топшириқлари амалга оширилишини назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Архитектура, лойиҳалаштириш ва ҳудудларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Капитал қурилиш, пудрат ишлари дастурлари ва қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Уй-жой қурилишини ва қурилиш индустриясини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Коммунал хўжаликни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш ва кўмир саноати масалалари бўйича бош мутахассис

1

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Темир йўл ва авиация транспорти масалалари бўйича бош мутахассис

1

Автомобиль йўлларини ва автомобиль транспортини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш ва давлат моддий захиралари масалалари бўйича бош мутахассис

1

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосарининг ёрдамчиси

1

Инспектор

2

Ҳаммаси:

21

Бириктирилган вазирликлар, идоралар, хўжалик

бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар ҳамда

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

1. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


2. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги


3. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


4. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси


5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси


6. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси


8. Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси


10. "Uzbekistan Airways" АЖ


11. "Uzbekistan Airports" АЖ


12. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ


13. "Ўзқурилишматериаллари" АЖ


14. "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ


15. "Ўзбеккўмир" АЖ


16. "Ўзшаҳар қурилиш инвест" МЧЖ


17. "Ўзмахсусмонтаж-қурилиш" АК


18. "Қишлоққурилиш-инвест" ИК


19. "Қурилишмашлизинг" РИЛК


20. "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ


21. "Ипотека-банк" АТИБ


22. Ўзбекистон Архитекторлар уюшмаси


23. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Tashkent city" халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги объектларни қуриш ва эксплуатация қилиш дирекцияси" ДУК


24. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш дирекцияси" ДУК


25. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва бошқа ташкилотлар - таркибий ўзгартиришларни амалга ошириш ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан


26. ТИВ, ИИВ, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, ДБҚ, ДХХ ЧҚ, "Ўзархив" ва бошқа вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари - Давлат чегарасини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш, чегара муаммоларини ҳал этиш, ноқонуний миграцияга, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотлар ноқонуний олиб кирилишига қарши курашиш масалалари юзасидан


27. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари



Котибиятнинг ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган

ташкилотлар рўйхати

1. Халқаро автомобилда юк ва йўловчилар ташиш ассоциацияси


2. Халқаро экспедиторлар ассоциацияси


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳамда туманлар ва шаҳарлардаги Халқ қабулхоналари фаолияти масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари".


2. 10-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Инвестициялар ва ташқи иқтисодий

алоқалар масалалари котибиятининг

ТУЗИЛМАСИ

Котибият мудири

1

Котибият мудирининг инвестициялар ва монополияга қарши сиёсат масалалари бўйича ўринбосари

1

Ривожлантиришнинг давлат дастурларини шакллантириш ва амалга оширилиши мониторингини олиб бориш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши мониторинги ва лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари фаолияти масалалари бўйича бош мутахассис

1

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда дипломатик ваколатхоналарнинг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари ва халқаро ташкилотлардаги доимий вакиллар фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Монополияга қарши сиёсат, рақобатни ривожлантириш ва давлат активларини бошқариш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Хорижий мамлакатларга олий ва юқори даражалардаги ташрифларни тайёрлаш, ташрифлар якунлари бўйича амалий тадбирлар режалари ("йўл хариталари")ни ишлаб чиқиш ва амалга оширилиши мониторинги масалалари бўйича бош мутахассис (инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан)

1

Котибият мудирининг экспорт, импортни оптималлаштириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари бўйича ўринбосари

1

Импортни оптималлаштириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш бўйича таклифларни шакллантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Божхона-тариф ва нотариф жиҳатидан тартибга солиш, божхона органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Маркетинг фаолиятини ташкил этиш, ташқи конъюнктура таҳлили, молиявий қўллаб-қувватлаш ва экспорт фаолиятини суғурта қилиш масалалари бўйича бош мутахассис (Экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизими)

1

Иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларида саноат маҳсулотлари экспортини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш, инфратузилмани ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш ҳамда халқаро ташишлар тизими самарадорлигини ошириш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Амалий чора-тадбирлар режаларини ("йўл хариталари"ни) ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мониторинги (экспорт ва импорт контрактлар юзасидан), халқаро шартномалар ижроси таҳлили, ташқи савдо фаолиятини ривожлантириш ва ЖСТ билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг ёрдамчиси

1

Инспектор

2

Ҳаммаси:

20

Бириктирилган вазирликлар, идоралар, хўжалик

бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек,

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги - инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар юзасидан


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги - инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар, шунингдек, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш юзасидан


5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги - инвестиция лойиҳалари экспертизаси масалалари юзасидан


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги - инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар юзасидан


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси - импорт ва ташқи савдони назорат қилиш масалалари юзасидан


8. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси - юкланган вазифалар юзасидан


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги - юкланган вазифалар юзасидан


10. Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги - юкланган вазифалар юзасидан


11. Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат билан таъминлаш соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги


12. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги - ташқи бозорларда миллий сертификатларни ва мувофиқликни баҳолаш натижаларини эътироф этиш масалалари юзасидан


13. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси


14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси - импорт ва ташқи савдони назорат қилиш масалалари юзасидан


15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзинжиниринг" республика лойиҳа институти


16. ЎзБюро КЕС


17. "Ўзчармсаноат" уюшмаси


18. "Ўзтрейд" АЖ


19. "Ўрта Осиё Транс" АЖ


20. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки


21. "Асака" АТБ


22. "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ


23. "Ўзагроэкспортбанк" АТБ


24. Тижорат банклари - инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ва беғараз кўмаклашиш маблағларига хизмат кўрсатиш ҳамда олий ва юқори даражалардаги ташрифлар якунлари бўйича амалий тадбирлар режаларини ("йўл хариталари")ни ишлаб чиқиш ва улар самарали амалга оширилиши мониторингини олиб бориш масалалари юзасидан


25. Халқаро ва хорижий молиявий институтлар, бошқарувчилар офислари ва ваколатхоналар


26. Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар - инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар юзасидан


27. Эркин иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари ва ихтисослаштирилган технопарклар дирекциялари


28. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари: (раиснинг) вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари - инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобат муҳитини ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолияти ва уларни ривожлантириш, шунингдек, олий ва юқори даражалардаги ташрифлар якунлари бўйича амалий тадбирлар режалари ("йўл хариталари")ни амалга ошириш масалалари юзасидан".


3. 13-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


қилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг

базавий тармоқларини ривожлантириш

масалалари котибияти

Маслаҳатчи

1

Котибият мудири

1

Энергетика, энергиянинг тикланадиган манбалари ва саноат хавфсизлиги масалалари бўйича бош мутахассис

1

Нафть-газ тармоғи ва газ узатиш тизими масалалари бўйича бош мутахассис

1

Кимё ва нефть-кимё саноати масалалари бўйича бош мутахассис

1

Геология, минерал-хомашё базаси ва металлургия масалалари бўйича бош мутахассис

1

Автомобиль ва электротехника саноати масалалари бўйича бош мутахассис

1

Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва қишлоқ хўжалигида хизматлар соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Пахта хомашёсини қайта ишлаш ва тўқимачилик саноатини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Заргарлик саноати, стандартлаштириш, метрология ва сифат менежментини жорий этиш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Инспектор

1

Ҳаммаси:

11

Бириктирилган вазирликлар, идоралар, хўжалик

бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар

1. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси


3. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси


4. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертифкатлаштириш агентлиги


5. "Навоий КМК" ДК


6. "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси


7. "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси


8. "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси


9. "Ўзбекнефтгаз" АЖ


10. "Ўзбекэнерго" АЖ


11. "Ўзбекгидроэнерго" АЖ


12. "Ўзкимёсаноат" АЖ


13. "Олмалиқ КМК" АЖ


14. "Ўзметкомбинат" АЖ


15. "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ


16. "Ўзагролизинг" АЖ


17. "Ўзагросервис" АЖ


18. "Ўзавтосаноат" АЖ


19. "Ўзпахтасаноат" АЖ"


4. 14-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш

масалалари котибиятининг

ТУЗИЛМАСИ

Маслаҳатчи

1

Котибият мудири

1

Қишлоқ хўжалигини, фермерлик ва қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Ердан оқилона фойдаланиш ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларни ва кластер тизимини жорий этиш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Сув хўжалиги ва сув хўжалиги қурилиши масалалари бўйича бош мутахассис

1

Чорвачилик, паррандачилик, қоракўлчилик, ветеринария ва наслчилик ишини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Савдо ва пулли хизматлар соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Инспектор

1

Ҳаммаси:

10

Бириктирилган вазирликлар, идоралар, хўжалик

бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар ҳамда

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги


3. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси


4. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзмелиомашлизинг" ДУК


9. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши


10. "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси


11. "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси


12 "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси


13. "Ўзёғмойсаноат" уюшмаси


14. Ёнғоқ етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси


15. "Ўзбекистон асаларичилари" уюшмаси


16 Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш ташкилотлари уюшмаси


17. Картошка етиштирувчилар уюшмаси


18. Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси


19. Каврак етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси


20. "Ўзшаробсаноат АЖ


21. "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ


22. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК


23. "Ўздонмаҳсулот" АК


24. Улгуржи бозорлар, ярмаркалар, халқ истеъмол товарлари кўргазмалари


25. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари - Котибият ваколатига кирадиган масалалар юзасидан.



Котибиятнинг ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган

ташкилотлар рўйхати


1. Ўзбекистон йилқичилик ва от спортчи федерацияси


2. Ўзбекистон балиқ овловчилар уюшмаси


3. Ўзбекистон республика карлар жамияти


4. Ўзбекистон республика кўрлар жамияти".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 27 февраль