язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Март, 2019 й./ Банк қонунчилиги/ Марказий банк Бошқарувининг 16.02.2019 й. 3/13-сон "Тижорат банкларининг ички аудитига Марказий банк томонидан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг 54-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 28.02.2019 й. 992-5-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.02.2019 й.

N 992-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

16.02.2019 й.

N 3/13


ҚАРОРИ



Тижорат банкларининг ички аудитига

Марказий банк томонидан қўйиладиган

талаблар тўғрисидаги низомнинг 54-бандига

ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ва 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонқтисодий жиноятларга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 13 мартдаги 6/12-сон қарори (рўйхат рақами 992-1, 2004 йил 20 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 16-сон, 192-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларининг ички аудитига Марказий банк томонидан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг 54-банди ўнинчи хатбошисидаги "ва терроризмни" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк Раиси                                              М. Нурмуратов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 28 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 4 март, 9-сон, 165-модда