Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.02.2019 й. 179-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 28 февралдаги

179-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг

инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар

масалалари бўйича ўринбосарининг

функционал вазифалари тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосарининг (кейинги ўринларда Бош вазир ўринбосари деб аталади) функционал вазифаларини белгилайди.


2. Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси унинг номзодини маъқуллагандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади.

Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот беради.


3. Бош вазир ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


4. Бош вазир ўринбосарининг фаолияти инвестиция ва ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, республикада қулай инвестиция муҳитини сақлаш, давлат активларини бошқариш ва монополияга қарши сиёсатни мустаҳкамлаш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш, иқтисодиёт реал сектори маҳсулотларининг экспорт ҳажмлари ҳамда географиясини кенгайтириш, ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишни мувофиқлаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга йўналтирилган.


5. Бош вазир ўринбосари мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аъзоси ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати таркибига киради.

Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок этади.


6. Бош вазир ўринбосарига Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3407-сон қарорига мувофиқ вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг инновациялар, инвестициялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш, шунингдек, туризм масалалари бўйича ўринбосарлари бўйсунади.



2-БОБ. БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ, ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИОНАЛ МАЖБУРИЯТЛАРИ


7. Қуйидагилар Бош вазир ўринбосари фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, парламент ва депутатлар сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари бажарилишининг самарадорлиги ва натижадорлиги юзасидан тизимли мониторингни таъминлаш, шунингдек, жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ҳамда самарали амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирларини ташкил этиш;

кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури доирасидаги вазифаларнинг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботлар тайёрланишини таъминлаш;

Ҳукумат, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг асосий халқаро рейтинглар ҳамда индексларда Ўзбекистон Республикасининг позицияларини яхшилаш бўйича ишлари самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;

жойларда "халқ билан мулоқот" ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш чораларини кўриш, ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, шу жумладан аҳолининг бандлигини таъминлаш ва реал даромадлари оширилишини кафолатловчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш йўли билан, шу жумладан илғор тажрибани ўрганиш асосида, зарурат бўлганда, ушбу мақсадлар учун хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;

ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишларни ташкил этишнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат функцияларини хусусий сектор субъектларига бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш;

давлат бошқарувини номарказлаштириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг молиявий имкониятлари, роли ва жавобгарлигини кенгайтириш, марказий ва ўрта бўғин бошқарув ходимлари сонини оптималлаштириш орқали бошқарувнинг вертикал тизими механизмларини ва ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, вазирликлар ва идораларда, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликларда ижро интизоми даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, "йўл хариталари"нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутатлар сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари бажарилишининг мониторингини амалга ошириш;

Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибиятида (кейинги ўринларда Котибият деб аталади), шунингдек, бириктирилган вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмаларида кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини ошириш ва кадрларнинг амалий захирасини тайёрлашнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш;

давлат бошқаруви тизимига жумладан, стратегик режалаштириш ва прогнозлаштиришнинг замонавий шакллари, усуллари ва принциплари жорий этилишини мувофиқлаштириш;

барча даражалардаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришиш, ривожланиш давлат дастурлари, инвестиция дастурларини амалга оширишнинг сифат ва самарадорлик мезонларига, шунингдек, экспорт прогнозларига асосланган баҳолаш тизими жорий этилишини мувофиқлаштириш;

Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилиши ҳамда натижадорлигини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш.


8. Қуйидагилар Бош вазир ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:


а) инвестиция ва ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонида назарда тутилган инвестициялар, ташқи иқтисодий фаолият соҳаси ва ташқи савдо йўналишларида бошқарув тизимини такомиллаштириш;

ягона давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва юритиш, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича иқтисодиёт тармоқлари ҳамда мамлакат ҳудудларига инвестиция киритиш ҳажмлари кенгайтирилишини рағбатлантириш, республикада инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, хорижий капитал иштирокидаги корхоналарни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишларни мувофиқлаштириш;

хорижий инвестицияларни жалб қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инвестиция фаолиятини кенгайтириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларининг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида" 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонига мувофиқ 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясини, Ўзбекистон Республикасининг инвестиция сиёсати стратегияси, Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга доир ташкилий-амалий тадбирларни мувофиқлаштириш;

давлат ривожланиш дастурлари, инвестиция дастурлари ва ҳудудий инвестиция дастурларини шакллантиришда, шунингдек, юқорида қайд этилган дастурларга киритилган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини мониторинг қилишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;

хорижий инвестицияларни, кредитлар ва молиявий-техник кўмаклашиш маблағларини жалб қилиш учун инвестиция таклифларининг ягона базаси юритилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар, халқаро иқтисодиёт ва молия институтлари, хорижий банклар, жамғармалар, агентликлар, компаниялар ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектлари билан ўзаро манфаатли асосда инвестициявий ҳамкорлик йўналишларини ривожлантириш ҳамда диверсификациялашга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

хорижий инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, халқаро молия институтлари ва хорижий инвесторлар билан инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ишларининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда ошириш борасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари ва халқаро ташкилотлардаги доимий вакиллари дипломатик ваколатхоналарининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари фаолиятини мувофиқлаштириш;

инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш, хорижий капитал иштирокидаги корхоналар фаолиятини, инвестор томонидан ўзининг инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилишини таҳлил қилиш, хорижий инвестициялар иштирокида инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ҳамда уларни ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш орқали мамлакат иқтисодиётига жалб этилаётган хорижий инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

халқаро ва хорижий ҳукумат молия институтларининг жалб қилинадиган кредит ресурслари ва техник кўмаклашиш воситаларидан (грантларидан), Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларидан, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан марказлашган инвестициялардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикасида ва хорижда мамлакатнинг иқтисодий ва инвестиция салоҳияти тўғрисида хорижий инвесторларни кенг хабардор қилиш учун халқаро конференциялар, семинарлар, инвестиция форумларини ташкил этишга кўмаклашиш;

энг аввало, хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш борасида лойиҳа институтлари ҳамда республика ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

Инвестиция порталининг самарали фаолиятини таъминлаш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ишларини мувофиқлаштириш, портал контентини мунтазам янгилаб бориш, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолати, инвесторлар мурожаатларини кўриб чиқиш якунлари ва бошқалар ҳақида марказлаштирилган маълумотлар базасини юритиш;

ҳар бир ҳудуднинг ишлаб чиқариш салоҳияти ва инвестицияларга бўлган эҳтиёжи, олдиндан ҳисоб-китоб қилинган аниқ лойиҳалар ҳамда салоҳиятли инвесторлар учун қизиқиш уйғотадиган бошқа ахборот акс эттирилган Ўзбекистон Республикасининг интерфаол инвестиция харитасини жорий қилиш ҳамда унинг фаолиятини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда инвестиция ва ташқи иқтисодий ҳамкорлик, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш соҳасидаги халқаро шартномаларнинг лойиҳалари белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

ташқи иқтисодий фаолият алоқалари соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи органлар ва республика ташкилотлари фаолиятининг мувофиқлаштирилишида ўзаро ҳамкорликни таъминлаш, республикани ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ва йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, хорижий давлатлар, халқаро иқтисодиёт институтлари ҳамда хорижий компаниялар билан ташқи иқтисодий ҳамкорликни ташкил этиш ҳамда унинг устувор йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

биринчи навбатда, ташқи савдо айланмасининг мутаносиблигини таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш, товарлар ва хизматлар импорти ҳажмлари ва тузилмасини оптималлаштириш, божхона-тариф ва нотариф сиёсатини тартибга солишга доир таклифлар тайёрланишини ташкил қилиш борасида ягона ташқи иқтисодий сиёсат юритилишини мувофиқлаштириш;

тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини ташкил қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга ташрифлари якунлари бўйича ташқи савдо ҳамкорлиги юзасидан эришилган келишувлар бажарилишининг мониторингини амалга ошириш, шунингдек, хорижий давлатлар, халқаро тузилмалар ва хорижий компаниялар билан ташқи иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришга оид ишлаб чиқилган таклифларни баҳолаш;

божхона тўловларининг тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш, божхона органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, идоралараро ахборот алмашиш, хорижий давлатлар божхона органлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни янада кенгайтиришга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, божхона органлари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш борасида божхона органларининг фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармони қоидаларига мувофиқ импорт қилинадиган маҳсулот ҳажмлари ва турларининг ҳар томонлама таҳлил этилишини ташкил қилиш, шу асосда импортни янада қисқартириш, импорт божхона божларини оптималлаштириш, божхона маъмуриятчилигини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

импорт қилинадиган маҳсулот ҳажмлари ва турларининг таҳлили натижаларини ҳисобга олиб, ички тармоқ кооперациясини ривожлантириш, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини чуқурлаштириш, маҳаллийлаштириладиган янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш юзасидан буюртмаларни жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўзига хос товарларни экспорт ва импорт қилиш учун лицензиялар бериш ишларини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари асосида буюмлар ва маҳсулотлар экспорти бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш;

тегишли вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда халқаро шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатлари ҳамда ташқи иқтисодий хавфсизлигига риоя этилишини таъминлаш юзасидан хулосаларни эксперт жиҳатидан ишлаб чиқиш ҳамда тайёрлашда белгиланган тартибда иштирок этиш;

хорижий давлатлар ҳукуматлари, фирмалар, компаниялар ва нодавлат ташкилотлар, халқаро ташкилотлар вакиллари билан ўтказиладиган музокараларда иштирок этиш;


б) давлат ривожланиш дастурлари шакллантирилишини мувофиқлаштириш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикасининг давлат ривожланиш дастурларини, қисқа ва ўрта муддатли тармоқ ҳамда ҳудудий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш тадбирларини мувофиқлаштириш;

инвестициялардан самарали ҳамда оқилона фойдаланиш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси Котибиятлари томонидан ишлаб чиқилган тармоқ ва ҳудудий ривожланиш дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқиш;

молиялаштиришнинг турли манбалари, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани иқтисодий юксалтириш ҳамда мувозанатли ривожлантириш суръатларининг инвестиция ресурсларига бўлган эҳтиёжлар билан боғлиқлигини таъминлашга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан инвестиция, моддий ва қиймат баланслари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш, уларнинг ижроси юзасидан мониторинг юритиш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш схемаларини кўриб чиқиш;

инвестиция лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аниқ инвестиция лойиҳалари бўйича ҳужжатлари кўриб чиқилиши, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг самарали ҳамда энг мақбул схемаларини танлаш бўйича таклифлар тайёрланишини таъминлаш;

давлат, тармоқ ва ҳудудий ривожланиш дастурларига киритилган лойиҳаларнинг ўз вақтида амалга оширилиши, инвестиция дастурлари доирасида маблағлар жалб этилиши ҳамда ўзлаштирилиши бўйича белгиланган прогноз параметрлар бажарилиши учун тизимли ва қатъий назоратни ташкил қилиш, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолатини комплекс таҳлил қилиш ҳамда мониторинг давомида аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиш;

давлат ривожланиш дастурларига ва инвестиция дастурларига киритилган инвестиция лойиҳалари бўйича маълумотлар базаси яратилишини, юритилишини ҳамда мунтазам янгиланишини таъминлаш;

давлат ривожланиш дастурларига ва инвестиция дастурларига киритилган лойиҳалар, шунингдек, инвестиция дастурларининг амалга оширилиши, инвестиция дастурларини амалга ошириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ҳукумат қарорлари бажарилишини, жумладан, жойларга борган ҳолда ўрганиш, Вазирлар Маҳкамасига раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ҳамда таклифлар тайёрлаш;

инвестиция лойиҳаларининг дастлабки ва якуний техник-иқтисодий асослари ҳамда ҳисоб-китоблари ишлаб чиқилиши ва мослаштирилиши бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши мувофиқлаштирилишини, шунингдек, лойиҳа ҳужжатлари тайёрланиши, иқтисодиётнинг асосий тармоқлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказишни ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватланишини таъминлаш;


в) хорижий инвестицияларни жалб қилиш, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги элчихоналарининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг инновациялар, инвестициялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш, шунингдек, туризм масалалари бўйича ўринбосарлари фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:

хорижий инвестицияларни жалб этиш, бунинг учун зарур шарт-шароитлар ва преференциялар бериш соҳасида вазирликлар, идоралар, республика ташкилотларининг фаолияти мувофиқлаштирилиши ва келишилишини таъминлаш;

мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, хорижий давлат, халқаро иқтисодиёт ва молия институтлари, хорижий компаниялар ва банклар билан инвестициявий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонига мувофиқ хорижий, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш жараёнини ташкил этиш, уларнинг иқтисодиётга кенг киритилиши учун шарт-шароитларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;

хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш учун инвестиция таклифларининг ягона базасини шакллантириш ва янгилаш жараёнини мувофиқлаштиришни таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида яратилган инвестиция муҳити, шу жумладан инвестиция киритиш жараёнининг асосий тартиб-таомили масалалари, шунингдек, амалга ошириш таклиф этилаётган инвестиция таклифлари тўғрисидаги ахборотни салоҳиятли инвесторлар ва кредиторларга етказиш;

халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва бошқа хорижий инвесторлар билан ҳамкорликнинг қисқа ҳамда ўрта муддатли дастурларининг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини мувофиқлаштириш, уларнинг вазирликлар ва идоралар томонидан ўз вақтида ва самарали бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш;

халқаро молия ва иқтисодиёт институтлари, бошқа инвесторлар билан ҳамкорликнинг устувор ва истиқболли йўналишлари бўйича таклифларнинг ишлаб чиқилишини таъминлаш;

техникавий кўмаклашиш грантлари ва маблағларини республикага жалб этиш тадбирларини мувофиқлаштириш;

тизимлаштирилган маълумотлар банки шакллантирилиши ва юритилишини ташкил этиш, халқаро молия ва иқтисодиёт институтлари билан ҳамкорлик дастурига киритилган инвестиция, грант ва техникавий кўмаклашиш лойиҳалари амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб бориш;

хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда дипломатик ваколатхоналарнинг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари ва халқаро ташкилотлардаги доимий вакиллар ишларини мувофиқлаштириш;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг инновациялар, инвестициялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш, шунингдек, туризм масалалари бўйича ўринбосарлари ишларини мувофиқлаштириш;

инвестиция фаолиятини амалга ошириш, хорижий инвестициялар, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда ўзлаштириш борасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизими жорий этилишини таъминлаш;


г) давлат активларини бошқариш, монополияга қарши сиёсатни ва кўнчилик соҳасини ривожлантириш соҳасида:

давлат иштирокидаги корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улушини бошқариш бўйича бозор механизмлари ишлаб чиқилишини таъминлаш;

давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилишини таъминлаш, ушбу корхоналар фаолиятининг самарадорлиги учун уларни бошқариш органлари масъулиятини ошириш;

хорижий ва халқаро институтлар ҳамда компаниялар билан давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштиришга тайёрлаш, шу жумладан уларнинг жозибадорлигини ҳамда бошқариш сифатини оширишни назарда тутувчи самарали механизмларини ўрганиш ва жорий қилишга қаратилган доимий ишлар юритилишини таъминлаш;

давлат иштирокидаги корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улушини босқичма-босқич камайтириш ишларини мувофиқлаштириш, самарали ва очиқ-ошкора хусусийлаштиришни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон Фармони талабларига мувофиқ давлат иштирокидаги иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш;

бозорнинг барча иштирокчиларига товарлардан (ишлар, хизматлардан) тенг фойдаланиш имкониятини бериш, рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш ҳисобига уларнинг барчасига хўжалик фаолиятини юритиши учун тенг шароитлар ҳамда эркинлик берилишини, рақобатбардошлигини таъминлаш;

ишлаб чиқарилаётган товарлар (ишлар, хизматлар) сифатини ошириш учун шароит яратиш, нархларнинг асоссиз ўсишини чеклаш ва бунинг ҳисобига ички талабни қаноатлантиришнинг юқори даражасини таъминлаш;

товар ва молия бозорларида фаолият юритаётган хўжалик субъектларининг устав капиталида (жамғармаларида) давлат иштирокини камайтиришга доир таклифлар ишлаб чиқилишини таъминлаш;

капитал бозорини ривожлантиришнинг яхлит стратегиясини шакллантириш ва ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

капиталлар бозорининг самарали инфратузилмаси шакллантирилишига кўмаклашиш;

қимматли қоғозлар иккиламчи бозорининг жадал ривожланишини ва кўлами кенгайишини, корпоратив бошқарув тизимини мунтазам такомиллаштиришни таъминлаш;

корпоратив бошқарув ва капитал бозорини тартибга солиш соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантириш ишларини ташкил қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 3 майдаги ПҚ-3693-сон қарорига мувофиқ чорва молларини автоматлаштирилган ҳолда сўйиш технологияларини янада жорий қилиш, тайёр чарм-пойабзал, чарм-галантерея, мўйна, қоракўл маҳсулотлари ҳамда жун буюмлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;


д) эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 21 декабрдаги ПФ-5600-сон Фармонига мувофиқ эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари ва дирекцияларининг, жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш масалаларида фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда самарадорлигини таҳлил қилиш, эркин иқтисодий зоналарнинг маъмурий кенгашларига ташқи бозорларда талаб қилинган ва импортнинг ўрнини босувчи юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга кўмаклашиш;

саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш соҳасида янги замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, шу жумладан маҳаллий хом ашё ва материаллар негизида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича эркин иқтисодий ва кичик саноат корхоналари зоналарида жойлаштирилган инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши мониторинги олиб борилиши ва таҳлил қилинишини ташкил этиш;

инвестиция лойиҳаларини таҳлил қилишда, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудида транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантиришни ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этишни таъминлаш;

эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини, республика ҳудудларининг мавжуд ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, маҳаллий хом ашё ва материалларни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва улардан фойдаланиш асосида уларда юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган лойиҳаларни янада ривожлантириш бўйича таклифлар ва дастурларни шакллантириш;

эркин иқтисодий зоналар ҳудудида лойиҳаларни амалга оширувчи инвесторлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, улар ишлаб чиқарадиган маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кўпайтириш мақсадида қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга доир таклифларни белгиланган тартибда киритиш;


е) иқтисодиётнинг реал сектори маҳсулотларини экспорт қилиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 20 декабрдаги ПҚ-4069-сон қарорига мувофиқ, биринчи навбатда, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар улушини янада кўпайтириш, ташқи бозорларда янги турдаги рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига чиқариш ҳисобидан экспорт салоҳиятини кенгайтириш, товарлар (ишлар ва хизматлар) экспорти ҳажмлари ва тузилмасини оптималлаштириш бўйича иқтисодиёт реал сектори тармоқларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

ички ва ташқи бозорларни ривожлантириш тенденцияларини чуқур таҳлил қилиш ишларини мувофиқлаштириш, шу асосда иқтисодиёт тармоқларининг экспорт салоҳиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, энг аввало, экспорт номенклатурасини кенгайтириш ва ҳажмларини ошириш, ташқи савдо бозорларини диверсификациялаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

товарлар (ишлар, хизматлар) экспортининг ҳар йилги прогнозларини шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш ва давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари томонидан экспортнинг белгиланган прогноз параметрлари сўзсиз бажарилишини тизимли назорат қилиш;

маҳаллий товарларни (ишлар, хизматларни) ташқи бозорларга чиқариш учун қулай шароитлар билан таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикасининг хўжалик субъектларига экспорт фаолиятини амалга ошириш ҳамда хорижий шериклар билан узоқ муддатли барқарор савдо алоқалари ўрнатишга кўмаклашиш;

маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш, экспортнинг асосий номенклатураси, экспорт қилувчи ташкилотларда маркетинг хизматлари ташкил этилиши ҳамда фаолият кўрсатишига услубий ва амалий кўмаклашиш бўйича маркетинг ва таҳлилий шарҳлар тайёрлаш;

иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама таҳлил этилиши ҳамда экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, қайд этилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, бажарилишини мониторинг қилиш, шунингдек, тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш юзасидан таклифлар ва тадбирлар ишлаб чиқиш;


ж) ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 20 декабрдаги ПФ-4069-сон қарорига мувофиқ, биринчи навбатда, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар улушини янада кўпайтириш, ташқи бозорларда янги турдаги рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига чиқариш ҳисобига ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, товарлар (ишлар ва хизматлар) экспорти ҳажмлари ва тузилмасини оптималлаштириш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, ташқи бозорлардаги узоқ муддатли тенденциялар натижалари ва уларнинг таҳлилидан келиб чиққан ҳолда, ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг замонавий қувватларини, зарур транспорт-логистика инфратузилмасини ташкил этиш ҳамда экспортчи корхоналарни амалий қўллаб-қувватлашга қаратилган мақсадли дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил қилиш;

ҳудудий даражада товарлар (ишлар, хизматлар) экспортининг ҳар йилги прогнозларини шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ташкилотлар томонидан экспортнинг белгиланган прогноз параметрлари сўзсиз бажарилишини тизимли назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонига мувофиқ ҳудудий даражадаги ташкилотлар ва экспорт қилувчи ташкилотларни ташқи бозорларга чиқиши учун қулай шарт-шароитлар билан таъминлаш, уларга экспорт фаолиятини амалга ошириш ҳамда хорижий шериклар билан узоқ муддатли барқарор савдо алоқаларини ўрнатишга кўмаклашиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;

ҳудудларда экспортбоп маҳсулотларнинг янги турларини ўзлаштиришни ташкил қилишда мавжуд ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида ҳудудий бўйсунувдаги ташкилотлар ва бошқа турдош тармоқлар, шунингдек, кичик тадбиркорлик субъектларининг тармоқлараро саноат кооперациясини йўлга қўйишга кўмаклашиш;

ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва истиқболли режаларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда комплекс экспертизадан ўтказиш, устувор лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш, шунингдек, иқтисодиёт ва экспортни ривожлантиришнинг тасдиқланган параметрларига сўзсиз эришишни таъминлаш бўйича таклифлар ҳамда тадбирлар ишлаб чиқиш;

ҳудудий бўсунувдаги ташкилотлар томонидан экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва юклаб жўнатиш бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилишининг назоратини ташкил этиш, уларга молиявий ва бошқа ресурсларни жалб қилиш масалаларини, шунингдек, экспорт фаолиятини ташкил этишнинг бошқа масалаларини ҳал этишда кўмаклашиш;


з) мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишни мувофиқлаштириш соҳасида:

жаҳон ва минтақавий мева-сабзавот маҳсулотлари бозорларининг конъюнктураси чуқур ўрганилишини мувофиқлаштириш, шу асосда республика ҳудудларида янги узилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ҳамда экспорт қилишни жадал ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз экинлари, узумни экспорт қилиш бўйича ўрта ва узоқ муддатли прогнозлари, мева-сабзавотчиликка ихтисослаштирилган туманларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, ихтисослаштирилган янги фермер ҳамда деҳқон хўжаликларини ташкил қилиш ва мавжудларини ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларнинг ерларида тегишли экинларни жойлаштириш ҳамда етиштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 17 октябрдаги ПҚ-3978-сон қарорига мувофиқ янги узилган ва қайта ишланган маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга чиқаришни таъминлаш, янги савдо бозорларини топиш ҳамда ўзлаштириш, республикада халқаро мева-сабзавот ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, тузиладиган шартномалар доирасида уларни етказиб бериш ҳажмлари ва географиясини мониторинг қилиш;

экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан экспорт маҳсулотларини етиштириш ва юклаб жўнатиш бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилиши мониторингини таъминлаш, уларнинг фаолиятида юзага келадиган, шу жумладан зарур молиявий ресурсларни жалб қилиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга кўмаклашиш;

мамлакатда янги узилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишни ташкил этиш учун замонавий транспорт-логистика инфратузилмасини ташкил этишга доир таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш, шу жумладан ихтисослаштирилган янги инфратузилма объектларини ташкил қилиш, сабзавот омборлари ва совутиш қурилмаларини барпо этиш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш, замонавий идиш-қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш;


и) "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

"йўл хариталари"га киритиш учун бириктирилган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек, тегишли тармоқлардаги ва республика ҳудудларидаги муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрлашни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифи ва республика ҳудудларига сафарлари натижалари бўйича Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти (кейинги ўринларда Котибият деб аталади) ваколатига кирувчи масалалар юзасидан тасдиқланган "йўл хариталари"нинг бажарилиши тизимли назоратини мувофиқлаштириш;

"йўл хариталари" амалга оширилиши тўғрисида вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларининг ҳисоботлари, материалларни тайёрлаш ҳолати ҳақида батафсил ахборот тақдим этилишини таъминлаш ҳамда муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисига киритиш;

муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганишни таъминлаш;


к) экспорт фаолиятини молиявий ва суғурта жиҳатидан қўллаб-қувватлаш соҳасида:

экспорт қилувчи корхоналарнинг молиявий ресурслардан фойдаланишини таъминлаш ишларини ташкил этиш, нохом ашё экспорт ҳажмлари, миллий экспортчилар ва уларнинг маҳсулотларини харид қилувчи мамлакатлар сонини кўпайтиришга кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 20 декабрдаги ПҚ-4069-сон қарорига мувофиқ республикада ва хорижда халқаро стандартлаштириш ҳамда сертификатлаштириш тизимларини жорий қилиш, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотни рўйхатга олиш боғлиқ харажатларни қоплаш учун экспорт қилувчи корхоналарга мақсадли молиявий кўмаклашиш механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш;

маҳаллий экспортни молиявий қўллаб-қувватлаш ва суғурталаш механизмларини муваффақиятли жорий қилган хорижий давлатлар тажрибаси инобатга олинган ҳолда, экспортдан олдин ва экспортни молиялаштиришни, экспорт кредитлари ва таваккалчиликларини суғурталаш механизмлари, жумладан, халқаро молия институтларини жалб этган ҳолда жорий этилишини таъминлаш;

савдони молиялаштириш учун халқаро ва хорижий молия институтларининг қарзлари ва имтиёзли кредитларини жалб қилиш ишларини мувофиқлаштириш;


л) Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (кейинги ўринларда ЖСТ деб аталади) қўшилиши соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонида белгиланган вазифалар ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ва бошқа кўп томонлама иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш, шунингдек, миллий қонунчиликни ЖСТ битимлари талабларига мувофиқ мослаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга қўшилиши бўйича музокара жараёнида Ўзбекистон Республикаси вакилларининг иштирок этишини мувофиқлаштириш, унинг котибияти билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ташқи савдо соҳасида икки томонлама ҳамда кўп томонлама битимлар (шартномалар) тузиш;

Ўзбекистон Республикасининг ЖСТдаги маслаҳатчиси-вакили ва ЖСТ тузилмалари билан ишлаш бўйича биринчи котиб, Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги (Швейцария Конфедерацияси) БМТ Бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Доимий вакили фаолиятини мувофиқлаштириш.


9. Бош вазир ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Бош вазир томонидан ижтимоий соҳада ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлислар ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрланиши ва киритилишини тизимли асосда таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режалаштирилган масалалар тайёрланиши ва киритилишини таъминлайди;

мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда "йўл хариталари" лойиҳаларининг тайёрланиши ва Бош вазир, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати тегишли бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган фаолиятини тизимли баҳолайди;

ижро этувчи ҳокимият тегишли органларининг раҳбарлари, ҳокимлар ўринбосарларига юкланган вазифа ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;

тегишли йил учун қабул қилинган давлат дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифаларнинг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чораклик ҳисоботлар тайёрланиши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига биноан республиканинг тегишли ҳудудлари ва тармоқларида ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор вазифалари ҳамда дастурлари, иқтисодий ислоҳотлар бажарилишини мувофиқлаштиради;

Котибиятга бевосита раҳбарлик қилади;

мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар, шунингдек, ҳудудлар ва бошқа ташкилотларнинг ўзи юритадиган масалалар бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

аниқ соҳалар ва йўналишларни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий сафарлари ва республика ҳудудларига ташрифлари якунлари бўйича белгиланган топшириқлар ҳамда вазифаларни бажариш бўйича "йўл хариталари" ишлаб чиқилиши, амалга оширилиши ва мониторинги олиб борилишини мувофиқлаштиради;

йил чораклари бўйича капитал қўйилмаларнинг тежаб қолинган ва ўзлаштирилмаган лимитларини қайта тақсимлаш, биринчи навбатда, инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни молиялаштиришга мақсадли йўналтириш бўйича таклифлар тайёрланишини таъминлайди;

эркин иқтисодий зоналар иштирокчисининг мақомини тўхтатиб туриш ёки ундан маҳрум этиш, эркин иқтисодий зоналар маъмурий кенгашлари ва дирекциялари ёки бошқа ташкилотларнинг инвесторлар томонидан қабул қилинган мажбуриятлар бажарилмагани тўғрисидаги асосланган тақдимномалари бўйича маъмурий кенгашларнинг эркин иқтисодий зоналар ҳудудида хўжалик субъектларини жойлаштириш ҳақидаги қарорларини бекор қилиш ташаббусларини илгари суради;

Ҳукумат аъзолари ҳисобланган ва Котибиятга бириктирилган вазирликларнинг биринчи раҳбарлари ҳамда давлат қўмиталари раислари лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири билан келишган ҳолда, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаши учун белгиланган тартибда киритади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган ва бириктирилган хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири маъқуллаши учун белгиланган тартибда киритади;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини уларга бериш бўйича таклифлар киритади;

Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг тайёрланган лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назорат ташкил этилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳалари экспертизасини ва сифатли тайёрланишини ташкил этиш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Ҳукумат қарорлари ҳамда фармойишларининг ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, уларнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича мурожаатларини кўриб чиқади;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан биргаликда Котибият мудири, унинг ўринбосарлари ва мутахассислари лавозимларига кадрлар танлайди;

Котибият мудири, унинг ўринбосарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;

Котибиятда кадрлар захирасини шакллантириш ишларини тизимли асосда ташкил этади;

тегишли комиссияларга (кенгашларга) раҳбарлик қилади, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раҳбарлик қиладиган комиссиялар (кенгашлар) фаолиятини ташкил этиш ҳамда уларнинг ўзи юритадиган масалалар бўйича қарорлари бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди.



3-БОБ. БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


10. Бош вазир ўринбосари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

бириктирилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари коллегиал органларининг мажлисларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири топшириқлари бўйича - давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг ўзи юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакилларини Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талаблари бузилган ҳолда келадиган ҳужжатларни қайтариш.

Бош вазир ўринбосарининг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари ва топшириқлари унинг томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши керак.

Бош вазир ўринбосарининг ўзи юритадиган масалалар бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига бериладиган топшириқлари белгиланган тартибда бажарилиши мажбурийдир.


11. Бош вазир ўринбосари:

ўзига юкланган, ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган вазифалар ва функцияларнинг зарур тарзда ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва мутасаддилик қилинадиган, Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;

қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Бош вазир ўринбосари олдига бевосита қўйилган вазифаларнинг тегишли даражада ва самарали бажарилиши;

ўзи раҳбарлик қиладиган Котибиятдаги ишларнинг ҳолати, давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг тегишли равишда мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, унинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;

олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича унинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган "йўл хариталари"нинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши;

тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, парламент ва депутатлар сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари бажарилишининг мониторинги олиб борилиши;

жойлардаги реал аҳволни доимий ўрганиш, иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқилиши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан ва улардаги масалаларнинг барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқ ҳолда пухта экспертизадан ўтказилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон ва "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига изчил риоя этишнинг таъминланиши учун жавоб беради.



4-БОБ. БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Бош вазир ўринбосарининг ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамаси Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари асосида ташкил этилади.

Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибиятининг иш режаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланади.


13. Бош вазир ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ҳамда фармойишларининг бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ташкилотлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида амалга оширилишининг тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни амалга ошириш, Вазирлар Маҳкамасининг, Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлисларида ҳисоботларни эшитиш йўли билан ташкил этилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 1 март












































Время: 0.1661
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск