язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Март, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Вазирлар Маҳкамаси ва республика комиссиялари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.02.2019 й. 179-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари ҳамда Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.02.2019 й.

N 179




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ

ВАЗИРИНИНГ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ

ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА

ЎРИНБОСАРИНИНГ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ

ҲАМДА ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ

АЛОҚАЛАР МАСАЛАЛАРИ КОТИБИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ганиев бир ҳафта муддатда Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти раҳбарлари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимланишини тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 28 февралдаги

179-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари ва Комплекс таркибига кирувчи департаментлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 28 июлдаги 591-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси - Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари ва Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 28 июлдаги 592-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 1 март