язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Март, 2019 й./ Фуқаролик. Мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари/ Ички ишлар вазирининг 28.01.2019 й. 24-сон "Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.02.2019 й. 2363-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.02.2019 й.

N 2363-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

28.01.2019 й.

N 24


БУЙРУҒИ



Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган

шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида

доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва

қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 1 майдаги 72-сон буйруғи (рўйхат рақами 2363, 2012 йил 14 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 20-сон, 222-модда) билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                         П. Бобожонов






Буйруққа

ИЛОВА



Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган

шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида

доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банддаги "(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 375-модда)" ҳамда "(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 16-сон, 179-модда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Қуйидаги мазмундаги 2-1-банд билан тўлдирилсин:

"2-1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловасида назарда тутилган Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхатида (кейинги ўринларда Рўйхат деб юритилади) кўрсатилган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимос қилиш ҳуқуқига эга.".


3. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Хорижий давлатлардан келган, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида камида бир йил яшаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшашга рухсат олиш учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)нинг (кейинги ўринларда ТШИИБ деб юритилади) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (кейинги ўринларда МваФРБ деб юритилади) мурожаат этиши мумкин. Бунинг учун улар ТШИИБ МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада ариза-анкета;

чет эл фуқаросининг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати;

уй-жой мулкдори (мулкдорлари)нинг турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);

никоҳ тузилганлиги, бола туғилганлиги, ота-онанинг вафот этганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқловчи ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);

тегишли давлат ҳокимияти органи, давлат ёки хўжалик бошқаруви органи, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилоти раҳбарининг илтимосномаси (Рўйхатнинг 6-банди бўйича доимий прописка қилиш чоғида);

хорижий давлатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ёки хорижий давлатнинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси, консуллик муассасаси томонидан берилган, аввалги яшаш жойи бўйича судланмаганлиги тўғрисида маълумотнома (Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлардан келган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун);

35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат;

ҳужжатларнинг кўриб чиқилганлиги ва расмийлаштирилганлиги учун йиғим тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.".


4. 4-банддаги, 28-банднинг еттинчи хатбошисидаги, 30, 41 ва 49-бандлардаги ҳамда 4-иловадаги "ХЧКваФРБ" деган қисқартмалар "МваФРБ" деган қисқартмалар билан алмаштирилсин.


5. 5 ва 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. ТШИИБ МваФРБ ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг икки ҳафта муддатда уларни расмийлаштиради ҳамда ариза берувчининг вақтинча яшаш жойи бўйича у ҳақиқатда ушбу манзилда яшаётганлигини аниқлаш бўйича ўрганиш ўтказади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда ИИВ деб юритилади) Тезкор маълумотлар бошқармасидан ва тегишлилиги бўйича Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг (кейинги ўринларда Тошкент шаҳар ИИББ деб юритилади) ва Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасининг (кейинги ўринларда ИИБ деб юритилади) Манзил маълумотнома бюросидан (кейинги ўринларда ММБ деб юритилади) ариза берувчи ва турар жой эгасига доир тегишли маълумотлар сўраб олинади.

ТШИИБ МваФРБ томонидан барча ҳужжатлар олингач, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан шахсий йиғма иш жилди очилади ҳамда тўпланган ҳужжатлар бўйича маълумотнома тайёрланиб шахсий йиғма иш жилди билан бирга Тошкент шаҳар ИИББнинг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига (кейинги ўринларда ИИББ МваФРБ деб юритилади) ёки Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига (кейинги ўринларда ИИБ МваФРБ деб юритилади) юборилади.

ИИББ МваФРБ ёки ИИБ МваФРБ томонидан уч иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатлар текширилади ва материаллар тегишли ваколатли органга юборилади.

6. Тегишли ваколатли органнинг ижобий жавоби олинган тақдирда ИИББ МваФРБ ва ИИБ МваФРБ томонидан ўн кунлик муддатда ИИББ ёки ИИБ бошлиғи ўринбосари томонидан тасдиқланадиган хулоса тайёрланади ва материаллар ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига (кейинги ўринларда ИИВ МваФРББ деб юритилади) якуний қарор чиқариш учун юборилади.

ИИВ МваФРББ ушбу масалани ҳал этишда тегишли ваколатли органнинг фикр-мулоҳазасини, зарурият бўлганда эса - Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хулосасини сўраб олади ва бир ой муддат мобайнида ИИВ ўринбосари томонидан тасдиқланадиган қарор чиқаради. Қарор чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг шахсий йиғма иш жилдига бириктирилган ҳолда тегишлилиги бўйича ИИББ МваФРБ ёки ИИБ МваФРБга ижро учун юборилади.".


6. 8-банддаги "ХЧКваФРБ" ва "ХЧКваФРБга" деган қисқартмалар тегешинча "МваФРБ" ва "МваФРБга" деган қисқартмалар билан алмаштирилсин.


7. 9-бандда:

биринчи хатбошисидаги "ХЧКваФРБ" деган қисқартма "МваФРБ" деган қисқартма билан алмаштирилсин;

иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "ХЧКваФРБ" ва "ХЧКваФРБга" деган қисқартмалар тегишинча "МваФРБ" ва "МваФРББга" деган қисқартмалар билан алмаштирилсин.


8. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (1992 йил 28 июль) кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасига келган ва собиқ СССР намунасидаги паспортларга эга бўлган ёки уларни йўқотган, шунингдек ҳужжатларга эга бўлмаган (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно) ва Рўйхатга кирувчи узоқ вақт Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида яшаётган шахслар шахсини тасдиқловчи ҳужжат олиш масаласи бўйича тегишли ТШИИБ МваФРБга мурожаат қилиб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

собиқ СССР иттифоқи паспорти ёки туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, ушбу ҳужжатлар бўлмаганда ҳарбий гувоҳнома ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат;

Ўзбекистон Республикасида таълим олганлиги ёки меҳнат қилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар ва маълумотномалар (агар мавжуд бўлса).".


9. 11-бандда:

биринчи хатбошисидаги "ХЧКваФРБ" ва "ХЧКваФРБга" деган қисқартмалар тегишинча "МваФРБ" ва "МваФРББга" деган қисқартмалар билан алмаштирилсин;

иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "ХЧКваФРБ" деган қисқартма "МваФРБ" деган қисқартма билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Рўйхатга кирмайдиган, Йўриқноманинг 10-бандида кўрсатиб ўтилган шахслар, тегишли ҳужжатлар (фуқаролиги йўқ шахс учун яшаш гувоҳномаси ёки фуқаролиги йўқ шахс учун ҳаракатланиш ҳужжати) билан ҳужжатлаштирилиб, пойтахт минтақаси ёки республика ҳудудидан ташқарига чиқариб юборилади ҳамда бу ҳақида улардан мазкур Йўриқноманинг 5-1-иловасига мувофиқ мажбуриятнома олинади.".


10. 13-банднинг биринчи хатбошисидаги "ХЧКваФРБга" ва "ХЧКваФРБ" деган қисқартмалар тегишинча "МваФРБга" ва "МваФРБ" деган қисқартмалар билан алмаштирилсин.


11. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган ҳамда яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий пропискани расмийлаштириш учун ТШИИБ МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада ариза-анкета;

яшаш гувоҳномаси;

уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);

уй-жой мулкдори (мулкдорлари)нинг турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги, бола туғилганлиги, ота-онанинг вафот этганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқловчи ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);

тегишли давлат ҳокимияти органи, давлат ёки хўжалик бошқаруви органи, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилоти раҳбарининг илтимосномаси. (Рўйхатнинг 6-банди бўйича доимий прописка қилиш чоғида);

прописка қилинганлик учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.".


12. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. ТШИИБ МваФРБ томонидан ҳужжатлар қабул қилиб олинганидан сўнг бир сутка мобайнида ариза берувчининг шахси мавжуд маълумотлар тўпламидан текширилади (текширув давомида ариза берувчининг шахсий маълумотлари аниқланмаса, унинг олдинги яшаш манзили бўйича сўровнома юборилиб, жавоби олинади) ва ҳужжатлар ИИББ МваФРБ ёки ИИБ МваФРБга юборилади ва улар томонидан уч иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилиб тегишли ваколатли органга юборилади.

Бир вақтнинг ўзида ИИББ МваФРБ ёки ИИБ МваФРБ томонидан ўн кун муддат ичида ИИВ Тезкор маълумотлар бошқармасидан ва ҳудудий ММБдан ариза берувчи ва турар жой эгасига доир маълумотлар сўраб олинади.

Тегишли ваколатли органнинг ижобий жавоби олинган тақдирда ИИББ МваФРБ ёки ИИБ МваФРБ томонидан ўн кун муддатда ИИББ ёки ИИБ бошлиғи ўринбосари томонидан тасдиқланадиган қарорни чиқаради.".


13. Қуйидаги мазмундаги 17-1 ҳамда 17-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"17-1. ИИББ МваФРБ ёки ИИБ МваФРБ доимий прописка масаласи бўйича ижобий қарорга доир материалларни бир сутка ичида доимий пропискани расмийлаштириш учун тегишли ТШИИБ МваФРБга юборади.

17-2. ИИББ ёки ИИБнинг ижобий қарори Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келган, яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискани расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.

Яшаш гувоҳномасига эга бўлган ҳамда республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган, чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилишни рад этиш тўғрисидаги қарор ТШИИБ МваФРБ ёки ИИББ МваФРБ, ИИБ МваФРБ томонидан қабул қилиниши мумкин.".


14. 18-22-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Яшаш гувоҳномасига эга бўлган ҳамда республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш рад этилган тақдирда ҳужжатлар уч иш куни мобайнида ТШИИБ МваФРБга қайтарилади, у бир сутка мобайнида ушбу қарорни аризачига етказади. Аризачи рад жавоби берилганлиги ҳақидаги хабарни олгандан сўнг қолиш учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда уч сутка мобайнида Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудини тарк этиши шарт.

Қуйидагилар юқорида кўрсатилган тоифадаги шахслар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида кейинчалик вақтинча бўлишлари учун асос ҳисобланади:

қонун ҳужжатларига мувофиқ сотиб олинган турар жой мавжуд бўлганда;

яқин қариндошлар (эр, (хотин), ота-она, фарзандлар) мавжуд бўлганда;

васийлар (ҳомийлар) мавжуд бўлганда;

меҳнат фаолияти билан шуғулланганда, таълим муассасаларида ўқиганда;

даволаш муассасаларида даволанаётганда.

19. Тошкент шаҳрида уй-жойнинг олди-сотди битимларини, алмашиш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек Тошкент шаҳридаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни (кўчмас мулкнинг бир қисмини) гаровга (ипотекага) қўйиш, воз кечиш ва ўзгага беришнинг бошқа усуллари қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар сотиб олувчи томон чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс:

Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлса;

Тошкент шаҳри ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган) ва Рўйхатнинг 2, 3 ва 6-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланса ва доимий пропискаси борлиги тўғрисида ички ишлар органининг маълумотномасини тақдим этса.

20. Тошкент вилоятида уй-жойнинг олди-сотди битимларини, алмашиш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек Тошкент шаҳридаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни (кўчмас мулкнинг бир қисмини) гаровга (ипотекага) қўйиш, воз кечиш ва ўзгага беришнинг бошқа усуллари қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар сотиб олувчи томон чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс:

Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлса;

Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган) ва Рўйхатнинг 2, 3 ва 6-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ва ички ишлар органининг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.

21. Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий пропискага ўтиш масаласида мурожаат қилган тақдирда, ҳужжатлар ТШИИБ МваФРБда ваколатли органлар билан келишилмасдан кўриб чиқилади.

22. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келган ҳамда бу минтақаларда доимий пропискадан ўтган, шунингдек, бошқа давлатлардан келган ва яшаш гувоҳномасини олган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган нархи энг кам ойлик иш ҳақининг 3300 бараваридан кам бўлмаган кўчмас мулкни банк ҳисобварақлари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширган ҳолда сотиб олишлари мумкин.

Ушбу Низомнинг мақсадларига кўра янги қурилган кўчмас мулк тоифасига туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинони, иншоотни, уй-жойни фойдаланишга қабул қилиб олиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори асосида мулк ҳуқуқи вужудга келган ҳамда қабул қилиб олинганига уч йилдан кўп бўлмаган мол-мулк киради.".


15. 23-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


16. 24-банднинг биринчи хатбошисидаги "ХЧКваФРБ" ва "ХЧКваФРБга" деган қисқартмалар тегишинча "МваФРБ" ва "МваФРББга" деган қисқартмалар билан алмаштирилсин.


17. 25-бандда:

биринчи хатбошисидаги "ХЧКваФРБ", "ХЧКваФРБга" ҳамда "ХЧКваФРБларни" деган қисқартмалар тегишинча "МваФРБ", "МваФРББга" ҳамда "МваФРБларни" деган қисқартмалар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "ХЧКваФРБ" деган қисқартма "МваФРБ" деган қисқартма билан алмаштирилсин.


18. 26-бандда:

биринчи хатбошисидаги "ХЧКваФРБда" деган қисқартма "МваФРБда" деган қисқартма билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "ИИВ", "ХЧКваФРБ" ҳамда "ХЧКваФРБ орқали ИИВ ХЧКваФРБга" деган қисқартмалар тегишинча "ИИББ ёки ИИБ", "МваФРБ" ҳамда "МваФРБга" деган қисқартмалар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ИИББ МваФРБ ёки ИИБ МваФРБ томонидан мавжуд ҳужжатлар ўрганиб чиқилгач, ИИББ ёки ИИБ ўринбосари томонидан тасдиқланадиган қарор билан аввалги ижобий қарор бекор қилинади. Қарор шахсий йиғма иш жилдига бириктирилган ҳолда ижро учун тегишлилиги бўйича ТШИИБ МваФРБга қайтариб юборилади.".


19. 29-банддаги, 37-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 42 ва 47-бандлардаги ҳамда 1 ва 5-иловалардаги "ХЧКваФРБга" деган қисқартмалар "МваФРБга" деган қисқартмалар билан алмаштирилсин.


20. 31-бандда:

биринчи хатбошисидаги "ХЧКваФРБ" деган қисқартма "МваФРБ" деган қисқартма билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "ХЧКваФРБга" деган қисқартма "МваФРБга" деган қисқартма билан алмаштирилсин;

олтинчи ва еттинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);

уй-жой мулкдори (мулкдорлари)нинг турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;".


21. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. Мазкур Йўриқноманинг 31-бандида кўрсатилган ҳужжатлар асосида ТШИИБ МваФРБ ариза берган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс тўғрисидаги маълумотларни олиш учун бир кунда ИИВ Тезкор маълумотлар бошқармаси ва ИИББ ёки ИИБнинг ММБга сўровнома юборади. Жавоб олингандан сўнг уч иш кунида ТШИИБ бошлиғи томонидан тасдиқланадиган хулоса асосида белгиланган тартибда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси расмийлаштириб берилади ва доимий прописка қилинади. Бунда, фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжатидаги чет элга бориш учун рухсат бериш ёзувининг стикери бекор қилинади ва бу ҳақда уч иш куни ичида ваколатли органга ҳамда тегишлилиги бўйича ИИББ МваФРБга ёки ИИБ МваФРБга маълумотнома юборилади.".


22. 34-бандда:

биринчи хатбошисидаги "ХЧКваФРБга" деган қисқартма "МваФРБга" деган қисқартма билан алмаштирилсин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);

уй-жой мулкдори (мулкдорлари)нинг турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;".


23. 35-бандда:

биринчи ва учинчи хатбошиларидаги "ХЧКваФРБ" деган қисқартмалар "МваФРБ" деган қисқартмалар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "ХЧКваФРБга" деган қисқартма "МваФРБга" деган қисқартма билан алмаштирилсин.


24. 38-бандда:

биринчи хатбошисидаги "ХЧКваФРБ" ва "ХЧКваФРБга" деган қисқартмалар тегишинча "МваФРБ" ва "МваФРБга" деган қисқартмалар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "Ахборот маркази ва ИИББнинг" деган сўзлар "Тезкор маълумотлар бошқармаси ва ИИББ ёки ИИБнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


25. 39-банддаги "ХЧКваФРБ" ва "ХЧКваФРБга" деган қисқартмалар тегишинча "МваФРБ" ва "МваФРБга" деган қисқартмалар билан алмаштирилсин.


26. 40-банддаги "ХЧКваФРБ" ва "ХЧКваФРБга" деган қисқартмалар тегишинча "МваФРБ" ва "МваФРБга" деган қисқартмалар билан алмаштирилсин.


27. 43-банддаги "ХЧКваФРБга" ва "ХЧКваФРБ" деган қисқартмалар тегишинча "МваФРБга" ва "МваФРБ" деган қисқартмалар билан алмаштирилсин.


28. 44-банддаги "ХЧКваФРБ", "ХЧКваФРБнинг" ҳамда "ХЧКваФРБга" деган қисқартмалар тегишинча "МваФРБ", "МваФРБнинг" ҳамда "МваФРБга" деган қисқартмалар билан алмаштирилсин.


29. 45-банддаги "ХЧКваФРБ" ва "ХЧКваФРБга" деган қисқартмалар тегишинча "МваФРБ" ва "МваФРБга" деган қисқартмалар билан алмаштирилсин.


30. 46-бандда:

биринчи хатбошисидаги "ХЧКваФРБни" деган қисқартма "МваФРБни" деган қисқартма билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "ХЧКваФРБ" ва "ХЧКваФРБга" деган қисқартмалар тегишинча "МваФРБ" ва "МваФРБга" деган қисқартмалар билан алмаштирилсин.


31. 50-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"50. Вақтинча пропискани такрорий расмийлаштириш масаласини кўриб чиқиш ТШИИБ МваФРБ томонидан амалга оширилади. Бунинг учун чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча прописка муддати тамом бўлишидан ўн беш кун олдин ТШИИБ МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:";

иккинчи хатбошисидаги "10-иловасига" деган сўзлар "7-иловасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);

уй-жой мулкдори (мулкдорлари)нинг турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;";

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ариза рўйхатдан ўтказилгандан, шунингдек ҳужжатлар белгиланган тартибда ўрганиб чиқилгандан ва расмийлаштирилгандан кейин ТШИИБ МваФРБ бир сутка мобайнида чет эл фуқаросига ва фуқаролиги бўлмаган шахсга вақтинчалик пропискани расмийлаштиради.".


3 2. 51-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3 3. 52-банднинг биринчи хатбошисидаги "ИИВ ХЧКваФРБ" деган қисқартма "ТШИИБ МваФРБ" деган қисқартма билан алмаштирилсин.


34. 53-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


35. 54-бандда:

биринчи хатбошисидаги "ХЧКваФРБ", "ИИББнинг" ҳамда "ХЧКваФРБга" деган қисқартмалар тегешинча "МваФРБ", "ИИББ ва ИИБнинг" ҳамда "МваФРБга" деган қисқартмалар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "ИИББнинг" деган қисқартма "ИИББ ва ИИБнинг" деган қисқартма билан алмаштирилсин.


36. 56-банддаги "ХЧКваФРБ" ва "ИИВ ХЧКваФРБнинг" деган қисқартмалар тегишинча "МваФРБ" ва "ИИВ МваФРББнинг" деган қисқартмалар билан алмаштирилсин.


37. 57-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


38. 58-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"58. ТШИИБ МваФРБ, ИИББ МваФРБ ва ИИБ МваФРБлар томонидан мазкур Йўриқноманинг 12, 14 ва 18-иловаларига мувофиқ шакллар бўйича Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳисоби юритилади.

Бунда, мазкур Йўриқноманинг 18-иловасига мувофиқ шакллар бўйича ҳар ойда, 12 ва 14 иловаларига мувофиқ шакллар бўйича ҳар чоракда ИИВ МваФРБга умумлаштирилган ҳисобот тақдим этилади.".


39. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ 5-1-илова билан тўлдирилсин.


40. 6-иловадаги "ХЧКваФРБга" ва "ХЧКваФРБдан" деган қисқартмалар тегишинча "МваФРБга" ва "МваФРБдан" деган қисқартмалар билан алмаштирилсин.


41. 7 ва 8-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


42. 9-иловадаги "ХЧКваФРБ", "ХЧКваФРБга" ҳамда "Тошкент шаҳар ИИББ" деган қисқартмалар тегишинча "МваФРБ", "МваФРБга" ҳамда "Тошкент шаҳар ИИББ ёки Тошкент ИИБ" деган қисқартмалар билан алмаштирилсин.


43. 10, 13, 15-17, 19-23-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


44. 11-иловадаги "ХЧКваФРБ" ва "ХЧКваФРБга" деган қисқартмалар тегишинча "МваФРБ" ва "МваФРБга" деган қисқартмалар билан алмаштирилсин.


45. 12-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 3-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


46. 14-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 4-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


47. 18-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 5-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


48. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати, Бош прокуратура ва Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги

бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва

Тошкент вилоятида доимий ва

вақтинча прописка қилиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага

5-1-ИЛОВА



МАЖБУРИЯТНОМА

      

      

Мен


га

(Ф.И.О.)

   

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловасида назарда тутилган Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхатига кирмаслигим маълум қилинди, шунингдек яшаш гувоҳномаси ва доимий прописка расмийлаштиргандан сўнг пойтахт минтақаси ёки республика ҳудудидан чиқиб кетишим тўғрисида огоҳлантирилдим.

Яшаш гувоҳномаси ва доимий прописка расмийлаштирилгандан кейин бир ой муддат ичида пойтахт минтақаси ёки республика ҳудудидан чиқиб кетиш мажбуриятини оламан. Агар ушбу муддат ичида пойтахт минтақаси ёки республика ҳудудидан чиқиб кетмасам менга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган чоралар кўрилиши тушунтирилди.

20___ йил "___" __________________________


(мажбуриятнома расмийлаштирилган шахснинг имзоси)

Мажбуриятномани расмийлаштирган ходим


(масъул ходимнинг лавозими ва Ф.И.О.)

20___ йил "___" __________________________


(имзо)

".




Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



"Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги

бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва

Тошкент вилоятида доимий ва

вақтинча прописка қилиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага

7-ИЛОВА



Расм учун

жой


35х45 мм

(резолюция, раҳбар имзоси ва сана)













ТШИИБ МваФРБга




Республиканинг бошқа минтақасидан келган

Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл

фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни вақтинча

прописка қилиш ёки муддатини узайтириш тўғрисида

А Р И З А

Фамилияси

Исми

Отасининг исми

Фуқаролиги

Яшаш гувоҳномаси рақами, берилган вақти, берилган жойи, амал қилиш муддати

Туғилган санаси ___________йил "_______" __________________

Туғилган жойи

дан келди

(минтақа номи)

Келиш мақсади



(ўз турар жойи, қариндошларига, васийи (ҳомийси)га, оилалар бирлашуви, ишга, ўқишга)

Қуйидаги манзилга вақтинча прописка қилишни ёки вақтинча прописка муддатини узайтиришни сўрайман: ____________________туман, _____________________________ кўча, _____________________________ (квартал)______уй_______ корпус __________ хонадон.

Турар жой


томондан берилди.


(турар жой берган шахснинг Ф.И.О. ёки ташкилотнинг номи)


Бир вақтнинг ўзида мен билан қуйидаги оила аъзоларимни вақтинча прописка қилишни сўрайман:

Қариндошлик даражаси

Фамилияси, исми, отасининг исми

Фуқаролиги

Туғилган йили ва жойи

Қаердан келди














Ариза берувчининг имзоси______________________          20___йил "____"___________

*) Эслатма: Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган оила аъзоси аризага киритилмайди.






Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги

бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва

Тошкент вилоятида доимий ва

вақтинча прописка қилиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага

8-ИЛОВА



Республиканинг бошқа минтақаларидан

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига вақтинча

прописка қилиш учун келган хорижий фуқаролар

ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш

КИТОБИ

         

Т/р

Ф.И.О

Туғилган куни, ойи, йили ва фуқаролиги

Шахсини тасдиқловчи ҳужжати

Доимий прописка жойи

Келиш

дан

мақ

сади

Вақтинча прописка

Так

рорий про

писка қилиш учун ариза берил

ган

сана

Қарор

И

з

о

ҳ


серияси ва рақами

берилган

жойи, санаси ва амал қилиш муддати

қилинган сана ва муддати

вақтинча прописка

манзили

рад

Так

рорий про писка қилин

ган сана, ман

зили


1.














2.














3.














...













".





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

3-ИЛОВА



"Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги

бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва

Тошкент вилоятида доимий ва

вақтинча прописка қилиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага

12-ИЛОВА



Хорижий давлатлардан Тошкент шаҳри ва

Тошкент вилоятига келган чет эл фуқаролари ва

фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш гувоҳномасини

олиш ва доимий пропискага ўтиш ҳақидаги мурожаатлари

тўғрисида 20___ йилнинг ______ ойи бўйича

МАЪЛУМОТ

     

Т/р

Шаҳар-

туман ИИБ МваФРБлар номи

Жами қабул қилинган аризалар сони

Шулардан:

Кўриб чиқилмоқда

Кўриб чиқиш натижалари

Изоҳ

Узоқ чет эл давлатлари фуқаро-

ларидан

МДҲга аъзо давлатлар фуқаро-

ларидан

Ж

А

М

И

туман-

шахар ИИБда

Ваколатли органда

ИИББ ва ИИБда

ЎзР ИИВ

да

Ж

А

М

И

рухсат

Рад

1.














2.














3.



























ЖАМИ















ИИББ (ИИБ) МваФРБ бошлиғи




(унвони)


(имзо)

(Ф.И.О)".





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

4-ИЛОВА



"Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги

бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва

Тошкент вилоятида доимий ва

вақтинча прописка қилиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага

14-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг бошқа минтақаларидан

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган ҳамда

яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролар ва

фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг доимий пропискага

ўтиш ҳақидаги мурожаатларини кўриб чиқилиши

бўйича 20___ йилнинг ______ойигача бўлган

МАЪЛУМОТ

      

Т/р

Шахар-

туман

ИИБ номи

Жами қабул қилинган аризалар сони

Кўриб чиқилмоқда

Кўриб чиқиш натижалари

Рухсат бериш асослари

(йўриқномага илова этилган рўйхат бўйича)

Рухсат

берилганлардан

Ж

А

М

И

туман (шахар) ИИБда

Вако-

латли органда

ИИББ

ва

ИИБда

Ж

А

М

И

Рухсат

Рад

16 ёшдан ошган-

лар

16 ёшга

тўлма-

ганлар

Ж

А

М

И

1

2

3

4

5

6

1.



















2.



















3.





































ЖАМИ


















     




ИИББ (ИИБ) МваФРБ бошлиғи




(унвони)


(имзо)

(Ф.И.О)".





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

5-ИЛОВА



"Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги

бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва

Тошкент вилоятида доимий ва

вақтинча прописка қилиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага

18-ИЛОВА



Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудига

республиканинг бошқа минтақаларидан келиб вақтинча

прописка қилинган, муддати узайтирилган хорижий

фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисида

20___ йилнинг ______ойигача бўлган

МАЪЛУМОТ

       

Т/р

Шаҳар-

туман

ИИБ номи

Вақтинча прописка

қилинганлар сони, шулардан

Такрорий прописка учун

мурожаат этганлар сони

Ж

А

М

И

хусу-

сий

меҳнат фао-

лияти

даво-

ланиш

ўқиш

бошқа мақсад-

лар

1

ойга-

ча

3

ойга-

ча

6

ойга-

ча

ўқиш даврига

Ж

А

М

И

рад этил-

ган

рухсат берилган

жами

1

ойга-

ча

3 ойга-

ча

6

ойга-

ча

1.


















2.


















3.



































ЖАМИ



















ИИББ (ИИБ) МваФРБ бошлиғи




(унвони)


(имзо)

(Ф.И.О)".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 28 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 4 март, 9-сон, 161-модда