ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2019 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.03.2019 й. ПФ-5684-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

06.03.2019 й.

N ПФ-5684



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги "Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5495-сон, 2018 йил 30 октябрдаги "Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5564-сон фармонлари ва 2018 йил 29 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3818-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, чарм ва қоракўл маҳсулотларини экспорт қилишда рухсат бериш тартиб-таомилларининг қисқартирилаётганлиги муносабати билан:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 12 майдаги "Ҳалқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятини ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-1154-сон Фармони 4-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 6 мартдаги

ПФ-5684-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сон Фармони билан тасдиқланган Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назорати тўғрисидаги низомнинг 10-бандида:

биринчи-учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи-тўққизинчи хатбошилар тегишинча биринчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 августдаги "Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-1504-сон Фармони 3-банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"нақд пул тушумига эга бўлган барча хўжалик юритувчи субъектларнақд пул тушумини банкларга топширадилар. Бунда, энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан ортиқ миқдорда кунлик ўртача нақд пул тушумига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пул тушумини банк кассаларига ҳар куни инкассация хизмати орқали ёки мустақил равишда топширадилар. Кўрсатилган ҳажмдан кам бўлган кунлик ўртача нақд пул тушумига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пул тушумини банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилайдиган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 августдаги "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4354-сон Фармони 6-банди бешинчи хатбошисидан "энг кам иш ҳақининг йигирма баробари миқдоригача бўлган" сўзлари чиқариб ташлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5147-сон Фармони 4-бандидаги "41" рақами "33" рақами билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 5 августдаги "Банклардаги депозит ҳисобварақлардан нақд пул тўловларини узлуксиз таъминлаш кафолатлари тўғрисида"ги ПҚ-147-сон қарорида:


6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:

тижорат банкларини уларнинг филиаллари буюртмалари асосида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлари доирасида, шу жумладан ҳисоб-китоб-касса марказларидаги захира жамғармалари ва айланма касса маблағлари ҳисобидан нақд пул маблағлари билан чекланмаган миқдорда таъминласин;

нақд пулга бўлган талабни узлуксиз таъминлашни назарда тутган ҳолда республика ҳудудлари ўртасида нақд пулларни қайта тақсимлаш ишларини амалга оширсин";


7-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги "Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1047-сон қарори 5-банди учинчи хатбошисидаги "ҳар куни инкассация қилиниши шарт" сўзлари "инкассация қилинади (банкларга топширилади)" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 29 январдаги "Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатдошлилигини янада ошириш ва товарларни республикага ноқонуний олиб киришга қарши курашни кучайтириш тўғрисида"ги ПҚ-1913-сон қарори 3-бандидан учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 24 декабрдаги ПҚ-2095-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг консуллик йиғимлари тарифининг рус тилидаги матни 4-моддасида:

қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"- до трех лет 350 долларов США";

ўн олтинчи-ўн тўққизинчи хатбошилар тегишинча ўн еттинчи-йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги "Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2777-сон қарори 2-банди учинчи хатбошисидаги "ўз вақтида ва тўла ҳажмда инкассация қилиш" сўзлари "инкассация қилиш (банкларга топшириш)" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги "Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3693-сон қарорида:


5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали чарм хомашёси (ностандартлари ҳам киради), момиқ мўйна хомашёси, шу жумладан қоракўл (ностандартлари ҳам киради) хомашёсини (ТИФ ТН бўйича 4101 - 4107, 4112 00 000 0 - 4114, 4301 - 4302 кодлари) олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари асосида амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ярим тайёр чармни (ТИФ ТН бўйича 4104, 4105, 4106 21 000 0 кодлари) олиб чиқишда экспорт қилинадиган маҳсулот қийматининг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Уюшма Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали чарм ва момиқ мўйна хомашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин";


6-банд иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ярим тайёр чармни (ТИФ ТН бўйича 4104, 4105, 4106 21 000 0 кодлари) олиб чиқишда ундириладиган йиғимдан тушадиган барча маблағлар".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 11 март, 10-сон, 173-модда








































Время: 0.1798
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск