ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.03.2019 й. ПҚ-4233-сон "Валюта операцияларини тартибга солишнинг бозор механизмларини жорий қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.03.2019 й.

N ПҚ-4233



ВАЛЮТА ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШНИНГ БОЗОР МЕХАНИЗМЛАРИНИ

ЖОРИЙ ҚИЛИШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5177-сон Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 16 майдаги "Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-350-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 7 мартдаги

ПҚ-4233-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2006 йил 16 майдаги "Ўзбекистон Республикасининг

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси фаолиятини ташкил

қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-350-сон

қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 4-бандда:


а) учинчи хатбошидаги "ваколатли банкларни" сўзлари "тижорат банкларни" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамғарма ҳисобварағига тушган миллий валютадаги маблағлар улар тушган санадаги Ўзбекистон республика валюта биржасининг савдо сессияларида ўрнатилган жорий курс бўйича чет эл валютасига конвертация қилинади ва Жамғарманинг валюта ҳисобварағига ўтказилади".


2. 2-иловада:


а) 6-банднинг иккинчи хатбошидаги "ваколатли банкларнинг" сўзлари "тижорат банкларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Жамғарма ҳисобварағига тушган миллий валютадаги маблағларни улар тушган санадаги Ўзбекистон республика валюта биржасининг савдо сессияларида ўрнатилган жорий курс бўйича чет эл валютасига конвертация қилади ва Жамғарманинг валюта ҳисобварағига ўтказади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 9 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 11 март, 10-сон, 178-модда

















































Время: 0.1977
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск