ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Кўмир саноати /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.03.2019 й. ПҚ-4234-сон "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамиятини бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.03.2019 й.

N ПҚ-4234



"ЎЗБЕККЎМИР" АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИ

БОШҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


"Ўзбеккўмир" АЖ фаолияти самарадорлигининг таҳлили кўрсатдики, сўнгги бир неча йилларда кон юзасини очиш ишларини бажаришда қолоқликка йўл қўйилгани, кўмир қазиб олиш самарадорлиги даражаси замонавий талабларга мувофиқ эмаслиги республикада кўмир маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг ўсиб бораётган ҳажмлари қондирилмаётганлигига сабаб бўлмоқда.

"Ўзбеккўмир" АЖ бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, унинг фаолияти самарадорлигини ошириш, корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилишини ҳамда кўмир саноатини келгусида барқарор ва мувозанатли ривожлантиришга йўналтирилган долзарб вазифаларни амалга оширишга қаратилган ишларнинг мувофиқлаштирилишини таъминлаш, шунингдек, 2019-2023 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг кўмир маҳсулотларига ўсиб бораётган эҳтиёжини қондириш мақсадида:

6. "Ўзбеккўмир" АЖга, истисно тариқасида, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг "Ўзбеккўмир" АЖ устав капиталидаги акциялари ишончли бошқарувга топширилишига қадар, ишончли бошқарувчи билан келишган ҳолда, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК экспертизасидан ўтказилган, чекланган нархи белгиланган техник топшириқларга асосан 2-иловага* мувофиқ кон-транспорт ва ёрдамчи техника, технологик ускуналарни тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилсин.

7. "Ўзбеккўмир" АЖ бошқарув органларига "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ҳамда ишончли бошқарувчи билан биргаликда аудитор хулосаси олингандан сўнг икки ҳафта муддатда ишончли бошқарувчи томонидан тақдим этилган "Ўзбеккўмир" АЖни "Ангрен" кўмир разрези кесимида ривожлантириш стратегиясини (кейинги ўринларда - Стратегия) тасдиқлаш ҳамда "Ўзбеккўмир" АЖнинг 2019 йилга мўлжалланган ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти режасини ушбу Стратегияга мувофиқлаштириш тавсия этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва "Ўзбеккўмир" АЖ билан биргаликда Стратегия тасдиқлангандан сўнг бир ой муддатда Стратегияда назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш манбалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Қуйидаги таклифлар маъқуллансин:

б) "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг ўз маблағлари ҳисобига "Чинниобод" шаҳарчасида ер участкалари олиниши муносабати билан бузиладиган уйлар, бинолар, иншоотлар, экин майдонларининг бозор қиймати ва мулкдорларга етказилган зарарнинг қопланишини таъминлаш тўғрисидаги;

в) "Ўзбекистон темир йўллари" ва "Ўзбеккўмир" АЖларнинг "Ўзбеккўмир" АЖ учун мазкур қарорнинг 2-иловасида* назарда тутилган кон-транспорт ва ёрдамчи техника, технологик ускуналарни жамиятнинг ўз маблағлари ва жалб қилинган молиялаштириш манбалари ҳисобидан харид қилиш тўғрисидаги.


10. Ишончли бошқарув ва Стратегияни амалга ошириш доирасида, истисно тариқасида 2024 йил 1 январга қадар:

а) "Ўзбеккўмир" АЖ ва ишончли бошқарувчи томонидан жалб этиладиган Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлмаган лойиҳа ва пудрат ташкилотлари - юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан;

б) ишончли бошқарувчи, "Ўзбеккўмир" АЖ ҳамда улар томонидан жалб этиладиган Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлмаган лойиҳа ва пудрат ташкилотлари:

кўрсатиладиган хизматлар, олиб кириладиган товарлар, ускуналар, машина ва механизмлар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар, материаллар ва технологик жиҳозларни Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларида лицензиялаш ва сертификатлаш билан боғлиқ тўловлар, йиғимлар ва давлат божларини тўлашдан;

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатларга мувофиқ четдан олиб кириладиган лойиҳа ва техник ҳужжатлар, металл прокати, қурилиш ва ёрдамчи материаллар, асбоблар ва уларнинг қисмлари, бутловчи буюм ва қисмлар, кимёвий реактивлар ва лаборатория мебеллари учун божхона божларини тўлашдан;

в) "Ўзбеккўмир" АЖ:

мазкур қарорнинг 2-иловасига* мувофиқ олиб кириладиган кон-транспорт ва ёрдамчи техника, технологик ускуналар ҳамда Стратегияда қўшимча равишда белгиланадиган ускуна, техника, лаборатория ускуна ва жиҳозлари, уларнинг эҳтиёт қисмлари учун божхона тўловларини (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан;

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажариладиган ишлар (хизматлар) бўйича қўшимча қиймат солиғини тўлашдан;

г) жисмоний шахслар - хорижий мутахассислар - жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод қилинсин.


11. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ кўмирнинг нархлари:

операцион сарфлар, капитал харажатлар ва 10 фоиздан кам бўлмаган рентабеллик даражаси асосида шакллантирилади;

ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари қайта кўриб чиқилиши билан уйғун равишда қайта кўриб чиқилади.


12. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги 2019 йил 1 июнга қадар республикада тоғ-кон иши, шу жумладан кўмир саноати соҳасидаги етакчи хорижий олий таълим муассасалари ва лойиҳа институтларининг филиалларини очиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 3-иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Г.К. Саидова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 9 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 11 март, 10-сон, 179-модда



















































Время: 0.0039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск