язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Март, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Ривожлантириш ва ислоҳотлар дастурлари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.03.2019 й. ПФ-5687-сон "Халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилашга оид чора-тадбирларни тизимлаштириш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.03.2019 й.

N ПФ-5687



ХАЛҚАРО РЕЙТИНГ ВА ИНДЕКСЛАРДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЎРНИНИ

ЯХШИЛАШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ

ТИЗИМЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш, бу борада мутасадди вазирлик ва идораларнинг фаолиятини самарали мувофиқлаштириш, халқаро майдонда мамлакатимиз мавқеини янада юксалтириш, хорижий рейтинг агентликлари билан ҳамкорликни тизимли равишда амалга ошириш, масъул давлат органлари раҳбарларига юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишида уларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтириш мақсадида:


1. Устувор халқаро рейтинг ва индексларни комплекс равишда кўриб чиқиш ва яхшилаш борасида ижро самарадорлигини ошириш ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан олиб борилаётган тегишли чора-тадбирларни тизимли мувофиқлаштириш лозимлигини инобатга олган ҳолда:

Устувор халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашни мувофиқлаштириш бўйича комиссия (кейинги ўринларда - Комиссия) 1-иловадаги таркибга мувофиқ тузилсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тузилмасига халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари (кейинги ўринларда - молия вазири ўринбосари) лавозими киритилсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тузилмасида бошқарув ходимларининг сони қўшимча 10 та штат бирлигидан иборат Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси (кейинги ўринларда - Бошқарма) ташкил этилсин ва юқори малакали кадрлар билан тўлдирилиши таъминлансин.


2. Белгилаб қуйилсинки:

а) Комиссия халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш бўйича ишларни амалга ошириш доирасида:

ҳар ойда камида бир маротаба йиғилади;

мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун устувор йўналишларни белгилаб беради ва амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириб боради;

тегишли қарорлар қабул қилади ва уларнинг ижросини вазирлик ҳамда идоралар томонидан сифатли ва тўлиқбажарилишини таъминлайди, шунингдек, уларнинг ойлик ҳисоботларини эшитади;

Ўзбекистон Республикаси Президентига амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ойда камида бир маротаба ҳисобот тақдим этади;

б) молия вазири ўринбосари:

халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш борасида мутасадди вазирлик ва идораларнингмувофиқлаштирилган ўзаро ҳамкорлигини, уларга юклатилган вазифаларни самарали ва сифатли бажариш учун услубий ва консультатив ёрдам кўрсатишни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишларида, шу жумладан, Раёсат мажлисларида, мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволини танқидий кўриб чиқиш бўйича таклифлар беради;

в) Бошқарма Комиссия ишчи органи бўлиб, мутасадди вазирлик ва идораларнинг халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш фаолиятини самарали ташкил этади ва зарур маълумотларни умумлаштиради, бу борада қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

мутасадди вазирлик ва идоралардан зарур бўлган маълумотларни сўраб олади, амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги юзасидан ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлайди ва Комиссияга тақдим қилади;

халқаро рейтинг ва индексларни эълон қилувчи ташкилотлар, рейтинг агентликлари, маҳаллий ҳамда халқаро эксперт, консультант ва мутахассислар билан тўғридан-тўғри ишлайди, шу жумладан, уларни республикага таклиф қилади ва олиб борилаётган ислоҳотлар кўлами билан яқиндан таништиради, чет элда соҳага оид тадбирларда мутахассислар иштирокини, давра суҳбатлари, халқаро форум ва конференцияларни ташкиллаштириб боради;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Халқаро рейтинглар билан ишлаш ва "Электрон ҳукумат" тизимини жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш шўъбаси билан устувор халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш учун комплекс чора-тадбирларни белгилаш юзасидан яқиндан ҳамкорлик қилади;

тегишли таклифларни ишлаб чиқади ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Комиссияга киритади;

г) халқаро рейтинг ва индексларнинг маълумот базаларидан фойдаланиш, зарур ахборот материалларини олиш, ушбу рейтинг ва индекслардаги Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш бўйича халқаро рейтинг агентликлари ҳамда халқаро эксперт, консультант ва мутахассисларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Мутасадди вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари:

тегишли халқаро рейтинг ва индекслар бўйича белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришишда шахсан масъул этиб белгилансин;

икки ҳафта муддатда жорий йилнинг 1 сентябрига қадар амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва Комиссиянинг ишчи органига тақдим этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


5. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 7 мартдаги

ПФ-5687-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Устувор халқаро рейтинг ва индекслар билан

ишлашни мувофиқлаштириш бўйича комиссия

ТАРКИБИ

    

Ж.А. Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси молия вазири, комиссия раиси


М.П. Оллоёров

-

Ўзбекистон Республикаси Президента маслаҳатчиси ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари


С.У. Умурзаков

-

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташки савдо вазири


Э.Т. Юлдашев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари


А.М. Мусаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири


Т.А. Ишметов

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари


Б.А. Бегалов


-

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси


Н.Ш. Шарипов

-

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси


Р.А. Гулямов

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари


М.Ш. Истамов

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари


Н.С. Жўраев

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори


Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари


А.И. Икрамов

-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси


О.Р. Исаков


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат суверен, корпоратив (банк) қарз мажбуриятлари ва давлат қарзи бошқармаси бошлиғи - вазир маслаҳатчиси


Лавозими бўйича


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи, комиссия котиби


         

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 7 мартдаги

ПФ-5687-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги ПФ-5544-сон "2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармони 3-иловасининг рус тилидаги матнида:


а) қуйидаги мазмундаги 4-1 ва 4-2-позициялар билан тўлдирилсин:

"

4-1.

Voice and

Accountability

Index


Индекс голоса и

ответственности


Индикаторы

государствен-

ного управления

Всемирного

банка


2.46


Кабинет

Министров


Агентство

информации

и массовых

коммуникаций,

Минюст, НЦПЧ, ТПП


76,0

4-2.

Control of

Corruption


Борьба с

коррупцией


Индикаторы

государствен-

ного управления

Всемирного

банка


8.65


Генпрокуратура


Минюст, СГБ, МВД


77.0

";


б) 38-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

38.

Intensity

of local

competition


Интенсивность

местной

конкуренции


Данные

Всемирного

экономического

форума



Антимонополь-

ный комитет


Минэкономпром,

ТПП

75,0

".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида"ги Фармонининг 3-иловасида:


а) 2-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

2.

Глобал рақобатбардошлик индекси


Молия вазирлиги

(Ж. Қўчқоров)


";


б) 3-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

3.

"Doing business" индекси

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

(Б. Ходжаев)


";


в) 4-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

4.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ҲТТ) кредит рейтинги


Молия вазирлиги

(Ж. Қўчқоров)


";


г) қуйидаги мазмундаги 16-позиция билан тўлдирилсин:

"

16.

Давлат сиёсати ва институционал баҳолаш индекси


Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти

(Э. Ганиев)


".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон "Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори 2-иловасининг рус тилидаги матни қуйидаги блоклар билан тўлдирилсин:

"

Заместитель министра





Управление по работе с международными рейтингами и индексами

10


".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги ПҚ-3852-сон "Жаҳон банки ва Халкаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида:


а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 4-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 5-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 6-банднинг биринчи хатбошисидан "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


д) 9-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида:


а) 7-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг рус тилидаги матни "Ответственное министерство, ведомство" устунидаги "НАПУ" деган сўз "Минэкономпром" деган сўз билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 8 март


"Халқ сўзи", 2019 йил 8 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 11 март, 10-сон, 174-модда