язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Март, 2019 й./ Таълим/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.03.2018 й. 190-сон "Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари толиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.03.2018 й.

N 190



ХАЛҚАРО ВА РЕСПУБЛИКА ОЛИМПИАДАЛАРИ,

ТАНЛОВЛАРИ, МУСОБАҚАЛАРИ ТОЛИБЛАРИ БЎЛГАН

АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР, КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИ

ВА УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ ЎҚУВЧИЛАРИНИ

ТАҚДИРЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ешларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4061-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 10-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 5 мартдаги

190-сон қарорига

ИЛОВА



Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари,

мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар,

касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари

ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган қўшимчалар


1. 1-бандда:

а) "спортнинг олимпия турлари" сўзларидан кейин "шу жумладан, спортнинг техник ва амалий турлари" сўзлари қўшилсин;

б) "шашка" сўзидан кейин "автомобиль ва мотоцикл спорти. спортнинг авиамодель ва ракетамодель турлари" сўзлари қўшилсин.


2. Қуйидаги таҳрирдаги 2-1-банд қўшилсин:

"2-1. Автомобиль ва мотоцикл спорти, спортнинг авиамодель ва ракетамодель турлари хамда олимпия ўйинлари дастурига киритилган спортнинг техник ва амалий турлари бўйича республика мусобақаларида биринчи, халқаро мусобақаларда (Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионати ва Осиё чемпионатида) биринчи, иккинчи, учинчи ўринларни эгаллаган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларининг битирувчилари тегишли олий таълим муассасаларига таълимнинг ушбу соҳадаги йўналишларига умумий қабул квоталари доирасида тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз ўқишга қабул қилинадилар".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 март