язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Март, 2019 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Биржа ва биржа фаолияти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.03.2019 й. 186-сон "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ биржа савдоларида қимматбаҳо металларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.2019 й.

N 186



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКА ТОВАР-ХОМ АШЁ

БИРЖАСИ" АЖ БИРЖА САВДОЛАРИДА ҚИММАТБАҲО

МЕТАЛЛАРНИ СОТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қошидаги Қимматбаҳо металлар агентлигида қимматбаҳо металларни ишлаб чиқариш ва топшириш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида" 2019 йил 17 январдаги ПҚ-4121-сон қарорига мувофиқ, саноат маҳсулотлари, заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришда хом ашё сифатида фойдаланиладиган қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛДИ:


1. "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ биржа савдоларида қимматбаҳо металларни сотиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили қимматбаҳо металларни ишлаб чиқариш ва тақсимлаш прогноз параметрларини шакллантиришда саноатда ишлатиладиган маҳсулотлар, заргарлик буюмлари ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларга уларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олиб, асосланган ҳисоб-китоблар бўйича биржа савдоларида сотиш учун қимматбаҳо металлар ажратиш ҳажмларини назарда тутсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Хўжаев зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А.Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 март