язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Март, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.03.2019 й. 184-сон "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.2019 й.

N 184




ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ

СОҲАСИДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, давлат мулки бўлган бўш турган спорт объектлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда спорт иншоотларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва тренер кадрларни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг:

давлат мулки бўлган бўш турган спорт объектларини инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан белгиланган тартибда хусусий инвесторларга бериш;

хусусий шерикнинг мулки негизида ташкил қилинган спорт объектларининг ҳолатини яхшилашга кўмаклашишни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида давлат шериги ҳисобланади;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижаларига кўра тузилади.


3. Қуйидагилар:

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий инвесторларга бериладиган фойдаланилмаётган ва бўш турган спорт иншоотлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Қуйидагилар давлат-хусусий шериклик шартлари асосида давлат мулки бўлган бўш турган спорт объектларидан фойдаланиш ва кейинчалик уларнинг фаолиятини ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

ташаббускорларнинг маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги уч ой муддатда:

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларни тузиш бўйича танловларни ўтказиш комиссиясини (кейинги ўринларда танлов комиссиялари деб аталади) шакллантирсин ва уларга қуйидаги вазифалар юклансин:

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини кўриб чиқиш, маъқуллаш, рад қилиш ёки қайта ишлаш ҳақида қарорлар қабул қилиш;

давлат-хусусий шериклик битими лойиҳасини, зарур ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) тақдим қилиш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳасини Агентлик билан биргаликда кейинчалик танлов комиссиясига киритиш мақсадида баҳолаш;

танлов комиссияси томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳаси маъқулланганидан сўнг барча молиявий ва иқтисодий тавсифлари киритилган ҳолда лойиҳани амалга ошириш ҳақида тегишли қарор қабул қилсин;

белгиланган тартибда танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш, танловни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда унинг якунлари бўйича хусусий шерик билан тегишли давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузиш чораларини кўрсин;

Агентлик билан биргаликда давлат-хусусий шериклик лойиҳаси, уни тайёрлаш ва амалга ошириш ҳамда хусусий шерикларни танлаш ҳақидаги маълумотнинг Агентликнинг бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласин.


6. Белгилаб қўйилсинки, давлат-хусусий шериклик шартларида инвесторларга топширилган объектларда нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотининг фаолияти ташкил этилган кундан бошлаб, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар амал қилишининг муддатлари давомида уни қайта ихтисослаштириш тақиқланади.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар:

уч ой муддатда ўзларига тегишли бўш турган спорт объектлари, шунингдек, реконструкция қилиниши ва мукаммал таъмирланиши зарур бўлган давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг фойдаланилмаётган бино ва иншоотларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларнинг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига тақдим этсин;

ҳар йили 1 мартга қадар давлат-хусусий шериклик шартларида нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотининг биноларини қуриш учун ажратилиши мумкин бўлган ер участкаларини ҳамда ўзларига тегишли бўш турган спорт объектлари, шунингдек, реконструкция қилиниши ва мукаммал таъмирланиши зарур бўлган давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг фойдаланилмаётган бино ва иншоотларини аниқлаб, уларнинг рўйхатларини Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига доимий равишда тақдим этиб борилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотини ташкил этиш учун ер участкаси ажратилишини, шунингдек, ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган тегишли рўйхатларни умумлаштирган ҳолда, хусусий шерикларга давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бериладиган ер участкалари ва спорт объектларининг ягона рўйхатини шакллантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклифларни киритиб борсин.


9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига оммавий ахборот воситаларида мазкур қарорнинг мазмуни ва аҳамияти кенг ёритилишини ҳамда аҳолига етказилишини ташкил этиш тавсия этилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 1 мартдаги

184-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт

вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг

давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий

инвесторларга бериладиган фойдаланилмаётган

ва бўш турган спорт иншоотлари

РЎЙХАТИ*

      

Т/р

Туман (шаҳар) номи

Иншоот тури

Иншоот қурилган йили

Иншоотни балансда сақловчи ташкилот номи

Давлат-хусусий шериклик шарти

Андижон вилояти

1.

Қўрғонтепа тумани

Сузиш ҳавзаси

1978 йил

Қўрғонтепа тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактаби

Мавжуд давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини қайта қуриш ҳамда жиҳозлаш

Бухоро вилояти

2.

Когон тумани

Мослаштирилган спорт зал

2012 йил

Жанубий-Ғарбий геология-қидирув экспедицияси Бухоро вилоят бошқармаси

Давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг фойдаланилмайдиган бинолари ёки иншоотларини узоқ муддатга бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш

Навоий вилояти

3.

Навоий шаҳри

Спорт зал

1988 йил

Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган БЎСМ

Мавжуд давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини қайта қуриш ҳамда жиҳозлаш

Наманган вилояти

4.

Уйчи тумани

Мослаштирилган спорт зал

1974 йил

1-БЎСМ

Мавжуд давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини қайта қуриш ҳамда жиҳозлаш

Самарқанд вилояти

5.

Самарқанд шаҳри

Сузиш ҳавзаси

2004 йил

Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган БЎСМ

Давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг фойдаланилмайдиган бинолари ёки иншоотларини узоқ муддатга бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш

6.

Сузиш ҳавзаси

2003 йил

Самарқанд шаҳридаги "Ипак йўли" туризм халқаро университети

Давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг фойдаланилмайдиган бинолари ёки иншоотларини узоқ муддатга бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш

Сирдарё вилояти

7.

Мирзаобод тумани

Спорт зал

1987 йил

31-умумтаълим мактаби

Мавжуд давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини қайта қуриш ҳамда жиҳозлаш

8.

Футбол майдони

1990 йил

Туман ҳокимлиги

Давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг фойдаланилмайдиган бинолари ёки иншоотларини узоқ муддатга бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш

9.

Мослаштирилган спорт зал

1984 йил

Туман ҳокимлиги

Мавжуд давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини қайта қуриш ҳамда жиҳозлаш

10.

Футбол майдони

1980 йил

Туман ҳокимлиги

Мавжуд давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини қайта қуриш ҳамда жиҳозлаш

11.

Боёвут тумани

1-тип спорт мажмуаси

2004 йил

Енгилсаноат ва агросервис касб-ҳунар коллежи

Давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг фойдаланилмайдиган бинолари ёки иншоотларини узоқ муддатга бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш

12.

Спорт мажмуаси

1978 йил

БЎСМ

Мавжуд давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини қайта қуриш ҳамда жиҳозлаш

13.

Сайхунобод тумани

Мини-футбол майдончаси

2015 йил

Сайхунобод тумани БЎСМ

Давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг фойдаланилмайдиган бинолари ёки иншоотларини узоқ муддатга бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш

Тошкент вилояти

14.

Ангрен шаҳри

Сузиш ҳавзаси

1981 йил

БЎСМ

Мавжуд давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини қайта қуриш ҳамда жиҳозлаш

15.

Стадион

1980 йил

Хоразм вилояти

16.

Янгибозор тумани

Футбол майдони

1985 йил

Янгибозор педагогика ва спорт коллежи

Мавжуд давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини қайта қуриш ҳамда жиҳозлаш

17.

Футбол майдони

1987 йил

Янгибозор тумани 11-умумтаълим мактаб

Қашқадарё вилояти

18.

Ғузор тумани

Спорт зал

1986 йил

Ғузор туман 3-умумтаълим мактаб

Мавжуд давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини қайта қуриш ҳамда жиҳозлаш

19.

Қарши шаҳри

1994 йил

Вилоят ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази

Давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг фойдаланилмайдиган бинолари ёки иншоотларини узоқ муддатга бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш

20.

21.

Миришкор тумани

1985 йил

Миришкор туман халқ таълими бўлими 22-умумтаълим мактаб

Мавжуд давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини қайта қуриш ҳамда жиҳозлаш

22.

Чироқчи тумани

Футбол майдони

2010 йил

Сувлиқ МФЙ

Давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг фойдаланилмайдиган бинолари ёки иншоотларини узоқ муддатга бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш

23.

2007 йил

Кўктош МФЙ

Давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг фойдаланилмайдиган бинолари ёки иншоотларини узоқ муддатга бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш

24.

Шаҳрисабз шаҳри

Футбол майдони

2006 йил

Бўстон МФЙ

Давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг фойдаланилмайдиган бинолари ёки иншоотларини узоқ муддатга бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш

Тошкент шаҳри

25.

Юнусобод тумани

Футбол майдони

2009 йил

1-сон БЎСМ

Давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг фойдаланилмайдиган бинолари ёки иншоотларини узоқ муддатга бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш

26.

Яккасарой тумани

Футбол майдони, спорт майдони, спортчилар учун ётоқхона

2016 йил

1-сон БЎСМ

Давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг фойдаланилмайдиган бинолари ёки иншоотларини узоқ муддатга бепул фойдаланиш учун хусусий ш ерикларга ўтказиш ҳамда мавжуд давлат жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини қайта қуриш ҳамда жиҳозлаш

27.

Юусобод тумани

2011 йил

2-сон БЎСМ

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 2 март