ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.03.2019 й. 201-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.03.2019 й.

N 201



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш

ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, пул муомаласини мустаҳкамлаш, нақд пулдаги ҳисоб-китобларни эркинлаштириш ва инкассация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 8 мартдаги

201-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада савдо тушуми инкассация қилишини ва назорат-касса машиналаридан фойдаланишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 11 декабрдаги 548-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 11-12-сон, 39-модда) 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Белгилансинки:

энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан ортиқ миқдорда кунлик ўртача нақд пул тушумига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пулни ҳар куни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ёки мустақил равишда топширадилар;

кўрсатилган миқдордан кам нақд пул тушумига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топширадилар;

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 22 июндаги 264-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 31-модда) 5-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки инкассация хизмати фаолиятини такомиллаштириш чораларини кўрсин".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 5 августдаги 280-сон қарорининг ("Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 8-сон, 46-модда) 8-бандидаги "товарларни нақд пулга улгуржи сотишга йўл қўймасликка, назорат-касса машиналари мавжудлигига, нақд пул маблағлари ўз вақтида инкассация қилинишига" сўзлари "назорат-касса машиналари мавжудлигига ва нақд пул маблағларини инкассация қилинишига (банкларга топширилишига)" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда)


а) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Товарлар тузилган шартномалар асосида ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг нақд пулда ёки нақд пулсиз шаклида, шу жумладан пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланган ҳолда улгуржи сотилиши мумкин. Бунда, ҳисоб-китоблар битта шартнома доирасида республикада белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг юз баравари миқдоригача нақд пулда назорат-касса машиналаридан фойдаланган ҳолда амалга оширилишига рухсат этилади";


б) 19-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Чакана савдо корхоналари (якка тартибдаги тадбиркорлар)га товарларни аҳолига ва хўжалик юритувчи субъектларга нақд пулда назорат-касса машиналаридан фойдаланган ҳолда ва ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида, шу жумладан пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланган ҳолда сотишга рухсат этилади";

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 июлдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 7-сон, 48-модда) 18-бандидаги "инкассация қилинади" сўзлари "қонунчиликда белгиланган тартибда инкассация қилинади (банкларга топширилади)" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 677-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 187-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги Низомда:


а) 9-банд "д" кичик бандининг бешинчи хатбошидаги "ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда инкассация қилиниши" сўзлари "инкассация қилиниши (банкларга топширилиши)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 10-банднинг 3 ва 18 кичик бандларидаги "ўз вақтида ва тўла ҳажмда инкассация қилиш" сўзлари "инкассация қилиш (банкларга топшириш)" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 9 март





































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск