язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Март, 2019 й./ Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари/ Давлат божхона қўмитасининг 08.02.2019 й. 01-02/8-14-сон "Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 06.03.2019 й. 2868-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.03.2019 й.

N 2868-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

08.02.2019 й.

N 01-02/8-14


ҚАРОРИ



Божхона қиймати декларациясини

тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон "Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 8 февралдаги 01-02/8-4-сон қарори (рўйхат рақами 2868, 2017 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 11-сон, 176-модда) билан тасдиқланган Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                            М. Азимов






Қарорга

ИЛОВА



Божхона қиймати декларациясини

тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"декларацияловчи шахс - божхона органларига БҚДни ўз номидан тақдим этаётган декларант ёки БҚДни тўлдириш, имзолаш ва божхона органларига декларант номидан тақдим этишга ваколатли божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ёхуд бошқа шахс;";

тўртинчи хатбошидаги "мутахассиснинг" деган сўз "декларацияловчи шахснинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 2-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"иккинчи нусха - декларацияловчи шахс учун;";

еттинчи хатбошидаги "мутахассис" деган сўз "декларацияловчи шахс" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 8-банднинг иккинчи хатбошисидаги "мутахассисни" деган сўз "декларацияловчи шахсни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 9-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. БҚД қоғоз шаклда тақдим этилганда, БҚДнинг бирор бир графасида баён этилаётган маълумотларни кўрсатиш учун жой етарли бўлмаса, ушбу маълумотлар БҚДнинг орқа томонида ёки қўшимча илова қилинадиган, БҚДнинг ажралмас қисми бўлган варақларда кўрсатилиши мумкин. Бундай ёзув декларацияловчи шахснинг имзоси билан тасдиқланади, тегишли графада эса "БҚДнинг орқа томонига қаранг" ёки "қўшимча вараққа қаранг" ёзуви қайд этилади.".


5. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Декларацияловчи шахс томонидан қуйидаги графалари тўлдирилади: 1, 2а, 2б, 3, 4, 5, 6, 7а, 7б, 8а, 8б, 9а, 9б, 10а, 10б, "Товар N", "Товар коди", 11а, 11б, 12, 13а, 13б, 14, 15, 16, 17а, 17б, 17в, 18, 19, 20, 21, 22, 23а, 23б, 24 "Қўшимча маълумотлар", "Имзо".".


6. 14-бандда:


а) биринчи хатбошидаги "Мутахассис" деган сўз "Декларацияловчи шахс" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 3-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3) 2б-графа. "Декларацияловчи шахс".

Графада БҚД-1ни тўлдирган ва божхона органига тақдим этаётган декларацияловчи шахснинг қисқача номи кўрсатилади.";


в) 15-кичик бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Графада 2б-графада кўрсатилган шахс номидан БҚД-1ни тақдим этаётган жой ва сана, шунингдек декларацияловчи шахс тўғрисида маълумотлар кўрсатилади (реквизитларнинг ҳар бири янги сатрдан бошланади ва ҳар бирининг олдига уларнинг тартиб рақами қўйилади):";

учинчи хатбошидаги "мутахассиснинг" деган сўз "декларацияловчи шахснинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ҚД-1да баён этилган маълумотларнинг тўғрилиги, электрон БҚД-1да декларацияловчи шахснинг ЭРИси, қоғоз шаклдаги БҚД-1да декларацияловчи шахснинг имзоси билан тасдиқланади.".


7. 15-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Декларацияловчи шахс томонидан қуйидаги графалар тўлдирилади: 1, 2а, 2б, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, "Товар N", "Товар коди", 11, 12, 12а - 12д, 13, 13а, 13б, 14, 14а - 14д, 15, 16, 17, 17а, 17б, 18а, 18б, 19, 20, 21, 22, 23а, 23б, 24, "Қўшимча маълумотлар", "Имзо".".


8. 17-бандда:

биринчи хатбошидаги "Мутахассис" деган сўз "Декларацияловчи шахс" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

10-кичик банднинг иккинчи ва еттинчи хатбошиларидаги "мутахассис" деган сўз "декларацияловчи шахс" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

31-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31) "Имзо" графаси.

Маълумотларнинг тўғрилиги декларацияловчи шахснинг ЭРИси, қоғоз шакли декларацияловчи шахснинг имзоси билан тасдиқланади.".


9. 18-бандда:


а) биринчи хатбошидан ", муҳр" деган сўз чиқариб ташлансин;


б) 34-кичик банднинг учинчи хатбошисидаги ва 38-кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги "мутахассис" деган сўз "декларацияловчи шахс" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 45-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"45) "Имзо" графаси.

Маълумотларнинг тўғрилиги декларацияловчи шахснинг ЭРИси, қоғоз шакли декларацияловчи шахснинг имзоси билан тасдиқланади.";


г) 48-кичик банднинг учинчи хатбошисидаги "5 ва у асосдаги 6-усуллар" деган сўзлар "5-усул" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 57-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"57) "Имзо" графаси.

Маълумотларнинг тўғрилиги декларацияловчи шахснинг ЭРИси, қоғоз шакли декларацияловчи шахснинг имзоси билан тасдиқланади.";


е) 59-кичик бандда:

бешинчи хатбошидаги "1-усулни қўллаш учун белгиланган талабларга" деган сўзлар "тақдим этилган маълумотларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Б бўлимда "Қўшимча ҳисоблар: "А" бўлимига киритилмаган, миллий валютадаги харажатлар" божхона органлари ихтиёрида мавжуд бўлган маълумотлари асосида божхона қийматини ҳисоблаш учун асосга қўшимча ҳисоблар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.";


ж) 60-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"60) "Имзо" графаси.

Маълумотларнинг тўғрилиги декларацияловчи шахснинг ЭРИси, қоғоз шакли декларацияловчи шахснинг имзоси билан тасдиқланади.".


10. 1 ва 2-иловалардан ", муҳр" деган сўз чиқарилиб ташлансин.


11. 3-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Божхона қиймати

декларациясини тўлдириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага

3-ИЛОВА



Маълум қилинган товарнинг божхона

қийматини тасдиқловчи ҳужжатларнинг

РЎЙХАТИ


1. Божхона қиймати 1-усул бўйича аниқланганда декларацияловчи шахс томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) мажбурий тартибда:

Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими томонидан бириктирилган ташқи савдо контрактининг (шартнома, келишув) идентификация рақами;

ҳисобварақ-фактура (инвойс).

б) ташқи савдо контрактида (шартномасида, келишувида) белгиланган битим шартларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 304 ва 305-моддаларига асосан маълум қилинган нархга тузатишлар киритиш лозим бўлганда:

суғурта ҳужжатлари;

товарнинг ташиш ва (ёки) юклаш, тушириш, қайта юклаш, бошқа жойга тўкиш бўйича шартномаси (транспорт экспедиция шартномаси), товарни ташишга, юклаш, тушириш, қайта юклаш, бошқа жойга тўкишга ҳисобварақ-фактура (инвойс), банк ҳужжатлари (агар ҳисобварақ-фактура (инвойс) тўланган бўлса), транспорт тарифлари тўғрисидаги ҳужжатлар (маълумотлар) ёки ташиш қийматини акс эттирувчи бухгалтерлик ҳужжатлари (агар сотиб олувчи ўзининг транспортида товарни ташишни амалга оширган бўлса);

воситачилик хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома (воситачилик шартномаси, брокерлик хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома), воситачилик хизматларини кўрсатиш учун ҳисобварақ-фактура (инвойс), банк тўлов ҳужжатлари;

лицензион ва (ёки) муаллифлик келишуви, ҳисобварақ-фактура (инвойс), банк тўлов ҳужжатлари, олиб келинаётган (олиб келинган) товарга тааллуқли бўлган интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлик учун тўловлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган бухгалтерлик ва бошқа ҳужжатлар;

олиб кирилган товарни кейинчалик қайта сотиш, ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этишдан сотувчига бевосита ёки билвосита ўтадиган тушумнинг исталган қисми тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжат (шу жумладан, бухгалтерлик) ва маълумотлар;

контейнер ва (ёки кўп марта ишлатиладиган бошқа идишларнинг, ўров-жойлов материалларининг ва ўраш-жойлаш ишларининг, агар мазкур харажатлар сотиб олувчи томонидан амалга оширилган, бироқ олиб кириладиган товар учун амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган нархга қўшилмаган қиймати тўғрисидаги шартномалар, ҳисобварақлар, банк тўлов ҳужжатлари;

сотувчи томонидан сотиб олувчига муайян товар туркуми учун чегирма бериш асосини, уларнинг миқдорини кўрсатувчи маълумотлар.

в) божхона органлари қўллайдиган хавфни бошқариш тизими томонидан ўрта ёки юқори кўрсаткичга эга хавф даражаси аниқланган ҳолларда:

жўнатувчи мамлакат божхона декларацияси*;

баҳоланаётган товарни етказиб берилишига алоқадор бўлган учинчи шахслар билан контрактлар;

баҳоланаётган товарни етказиб берилишига алоқадор бўлган учинчи шахслар учун тўлов ҳисоблари;

баҳоланаётган товар Ўзбекистон Республикасига реэкспорт қилинаётган ҳолларда, эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирилган божхона декларацияси.


*) Агар жўнатувчи мамлакат божхона юк декларациясида товарнинг божхона қиймати кўрсатилмаган бўлса ёки ушбу мамлакатнинг қонун ҳужжатларида товарни олиб чиқишда божхона декларациясини расмийлаштириш назарда тутилмаган бўлса, у ҳолда божхона юк декларацияси ўрнига жўнатувчи мамлакатнинг божхона органлари томонидан тасдиқланган товарнинг қийматини акс эттирувчи бошқа ҳужжат тақдим этилиши мумкин.


2. Божхона қиймати 2 ёки 3 усул бўйича аниқланганда декларацияловчи шахс томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) мажбурий тартибда божхона органи томонидан қабул қилинган ва божхона қиймати 1-усул бўйича аниқланган ҳолда чиқарилган айнан бир хил ва ўхшаш товарларга тегишли бўлган божхона декларацияси;

б) қийматга тузатишлар киритиш амалга оширилиши лозим бўлган ҳолларда:

ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) ва унга қўшимча келишувлар;

ҳисобварақ-фактура (инвойс).

товарни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган жойга етказиб берилгунга қадар қилинадиган харажатларни тасдиқловчи ҳужжат ва маълумотлар.


3. Божхона қиймати 4-усул бўйича аниқланганда декларацияловчи шахс томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида баҳоланаётган, айнан бир хил ва ўхшаш товарларни сотилганлиги тўғрисидаги шартномалар;

б) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида ўша классдаги ва турдаги товарларни сотишда қўйилган ҳисобварақ-фактура (инвойс);

в) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига товарни олиб кириш ва сотиш билан боғлиқ бўлган харажатларни акс эттирувчи ҳисобварақ -фактура, банк ҳужжатлари (агар ҳисобварақ-фактуралар тўланган бўлса), бухгалтерлик ҳужжатлари (воситачи ҳақлари тўғрисида, тижорат харажатлари, ташиш харажатлари, суғурта, юклаш ва тушириш ишлари, олинадиган даромад);

г) баҳоланаётган товарга ишлов бериш натижасида қўшилган қиймат тўғрисидаги ҳужжат ва маълумотлар, агар бундай товар унга кейинчалик ишлов берилгандан кейин сотилаётган бўлса: ишлов бериш бўйича пуллик хизмат кўрсатиш шартномаси, буюртмачига ижрочи томонидан қўйилган ҳисобварақ-фактура (инвойс), ушбу шартномани тўлаш бўйича банк ҳужжатлари, ишлов бериш қиймати тўғрисида бухгалтерлик ҳужжатлари (калькуляция);

д) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига товарларни олиб кириш ва (ёки) сотиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасида божхона божи, солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловларни тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар.


4. Божхона қиймати 5-усул бўйича аниқланганда декларацияловчи шахс томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) ишлаб чиқариш учун қилинган харажатлар ҳамда материалларни сотиб олиш ва (ёки) баҳоланаётган товарларни ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқарувчи (сотувчи) харажатлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган бухгалтерлик ҳужжатлари, шунингдек, баҳоланаётган (олиб кириладиган) товарни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа операциялар, шу жумладан, идиш ва ўраш-жойлаш учун қилинган харажатлар, шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарида бажарилган лойиҳалашнинг, тажриба-конструкторлик ишларининг, бадиий безатишнинг, дизайннинг, эскизларнинг ёки чизмаларнинг қийматлари ишлаб чиқарувчи тўлаганлиги умумэътироф этилган бухгалтерлик ҳисоби тамойилларига мувофиқ тузилган баҳоланаётган товар ишлаб чиқарувчисининг тижорат ҳисобварақлари;

б) ишлаб чиқарувчи ва (ёки) экспортёрнинг баҳоланаётган товар ишлаб чиқарилган айни ўша мамлакатда ишлаб чиқарилган, айни ўша классдаги ва турдаги товарни Ўзбекистон Республикасида сотишда одатда экспорт қилувчи томонидан олинадиган фойда ва Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 312-моддаси "а" бандида акс эттирилмаган умумий харажатларнинг ҳажми тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган бухгалтерлик ҳужжатлари;

в) ташқи савдо контрактида (шартномасида, келишувида) белгиланган битим шартларига мувофиқ суғурта ҳужжатлари;

г) ташиш учун ҳисобварақ-фактура (инвойс) (ташиш харажатлари калькуляцияси), Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган жойига етказиб берилгунга қадар қилинадиган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 7 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 11 март, 10-сон, 187-модда