язык интерфейса

Молия вазирининг 27.02.2019 й. 22-сон "Қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.03.2019 й. 2086-2-сон билан рўйхатга олинган)

Молия вазирининг 27.02.2019 й. 22-сон "Қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.03.2019 й. 2086-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.03.2019 й.

N 2086-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

27.02.2019 й.

N 22


БУЙРУҒИ



Қайта ишлашга берилган хом ашё билан

боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида

акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 17 февралдаги 12-сон буйруғи (рўйхат рақами 2086, 2010 йил 15 март, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 10-11-сон, 79-модда) билан тасдиқланган Қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                           Д. Кучкаров






Буйруққа

ИЛОВА



Қайта ишлашга берилган хом ашё билан

боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида

акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 8-банднинг иккинчи хатбошисидан ", иккала томоннинг муҳрлари билан (муҳрлар мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 21-банддан "ҳамда иккала томоннинг муҳрлари билан (муҳрлар мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Ҳисобварақ-фактуранинг шакли ва уни расмийлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2019 йил 7 январдаги 2019-05, 2-сон "Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 3126, 2019 йил 21 январь) билан тасдиқланган.".


4. 1 - 5-иловалардан "М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 7 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 11 март, 10-сон, 193-модда