ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Иқтисодиётнинг умумий масалалари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тадқиқотлари марказининг Устави (ЎзР ВМ 01.03.2019 й. 183-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 1 мартдаги

183-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва

саноат вазирлиги ҳузуридаги Тармоқ бозорлари

ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш

тадқиқотлари марказининг

УСТАВИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тадқиқотлари марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.


2. Марказ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Марказ фаолиятига умумий раҳбарликни ва унинг назоратини амалга оширади, Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлайди ҳамда ходимларининг малакасини оширишни ташкил этади.


3. Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўзининг алоҳида мулкига, мустақил балансига, банкларда ҳисоб-китоб ва валюта ҳисобрақамларига, ўзининг номи ёзилган думалоқ муҳрга, фирма бланкаларига ҳамда штампга эга бўлади.


4. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Уставга, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги қарорларига амал қилади.


5. Марказ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг топшириқлари ва буюртмалари, вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртманомалари асосида амалга оширади.


6. Марказнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ - Ўзбекистан Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тадқиқотлари маркази, қисқартирилган номи - ТБЭЙИЧТМ;

б) инглиз тилида:

тўлиқ - The centre for studies of industrial markets and export-oriented production under the Ministry of Economy and Industry of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи - CSIMEP;

в) рус тилида:

тўлиқ - Центр исследований отраслевых рынков и экспортоориентированного производства при Министерстве экономики и промышленности Республики Узбекистан, қисқартирилган номи - ЦИОРЭП;


7. Марказ (почта манзили) Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 45а уй манзилида жойлашган.



2-БОБ. МАРКАЗНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

республикада ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) номенклатураси ва турлари тўғрисида хўжалик юритувчи субъектларга ахборот бериш учун мунтазам янгиланиб бориладиган электрон-ахборот порталини яратиш;

ички ишлаб чиқариш қувватлари, товарларга бўлган талаб ва таклифнинг ҳажмлари, шунингдек, ишлаб чиқариладиган ва истеъмол қилинадиган маҳсулотга ички бозорда нархларнинг ўзгариши ҳақидаги маълумотлар базасини шакллантириш;

товар бозорларидаги нархлар, талаб ва таклифларнинг ўзгариши динамикасини таҳлил ва мониторинг қилиш ҳамда шу асосда тегишли таклифлар тайёрлаш;

тармоқ бозорлари конъюнктурасини республика ва ҳудудлар кесимида комплекс ўрганиш, уларнинг мувозанатли ривожланиши тўғрисида таклифлар тайёрлаш.


9. Марказ унга юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) республикада ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) номенклатураси ва турлари тўғрисида хўжалик юритувчи субъектларга ахборот бериш учун мунтазам янгиланиб бориладиган электрон-ахборот порталини яратиш соҳасида:

бозорларни ўрганиш натижалари шарҳлари ва ахборот-услубий маълумотлар базасининг юритилишини таъминлайди;

бозордаги тенденцияларнинг ўзгариши юзасидан мониторинг ўтказади ва бозорларни ривожлантириш борасидаги муаммолар ва хавфларни бартараф этиш бўйича тавсиялар тайёрлайди;

республика ва ҳудудлар бўйича товарларнинг стратегик муҳим турлари бўйича бозор конъюнктураси шарҳини тайёрлайди;

истеъмол бозорини талаб юқори бўлган товарлар билан тўлдириш бўйича тавсиялар тайёрлайди;


б) ички ишлаб чиқариш қувватлари, товарларга бўлган талаб ва таклифнинг ҳажмлари, шунингдек, ишлаб чиқариладиган ва истеъмол қилинадиган маҳсулотга ички бозорда нархларнинг ўзгариши ҳақидаги маълумотлар базасини шакллантириш соҳасида:

асосий товарлар гуруҳлари бўйича товар бозорлари, шу жумладан истеъмол бозорларининг ҳолати тўғрисида ҳар ойлик таҳлилий маълумотномалар ва ҳар чораклик конъюнктура шарҳларини тайёрлайди;

республикада ишлаб чиқариладиган ва хориждан импорт қилинадиган маҳсулотларнинг (товарлар ва хизматлар) номенклатураси ва турлари тўғрисида хўжалик юритувчи субъектларни хабардор қилиш мақсадида Марказнинг электрон-ахборот порталини янгилаб боради;

ички ишлаб чиқариш қувватлари мавжудлиги, товарларга бўлган талаб ва таклиф ҳажмлари ҳақида маълумотлар базаси юритилишини таъминлайди;

товар бозорларидаги нархлар динамикаси, талаб ва таклифнинг ўзгаришларини таҳлил ва мониторинг қилади;

тармоқ бозорларини тартибга солишда янги инновация механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлашда иштирок этади;


в) товар бозорларидаги нархлар, талаб ва таклифларнинг ўзгариши динамикасини таҳлил ва мониторинг қилиш ҳамда шу асосида тегишли таклифлар тайёрлаш соҳасида:

республика ва ҳудудлар бўйича тармоқ бозорлари конъюнктурасини комплекс ўрганади ҳамда шу асосда уларни мувозанатли ривожлантириш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;

айрим бозорларнинг ривожланиш кўрсаткичларини таҳлил ва прогноз қилади;

бозорларда импорт товарларга бўлган талаб ва таклифни ўрганади, импорт ўрнини босиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

республика ҳудудида ўзлаштирилиши таклиф этилаётган айрим маҳсулот турларини ишлаб чиқиш бўйича инвестиция лойиҳаларини асосларини тайёрлайди ва ишлаб чиқади;


г) тармоқ бозорлари конъюнктурасини республика ва ҳудудлар кесимида комплекс ўрганиш, уларнинг мувозанатли ривожланиши тўғрисида таклифлар тайёрлаш соҳасида:

омилларнинг товар бозорлари ўзгарувчанлигига таъсирини баҳолайди, уларнинг рақобат устунликларини аниқлайди;

товар бозорларини ривожлантиришда нарх ўзгарувчанлиги омилларини, таввакалчиликларни ўрганади ва аниқлайди;

бозордаги вазиятни белгилаб берадиган сабабли-оқибатли боғлиқликлар ва омилларни аниқлайди;

бозор ҳолати ҳисобга олинган ҳолда, импорт қилинадиган товарлар учун асосланган солиқ ставкалари ва божхона тўловларини (божлар, акцизлар ва ҚҚС) белгилаш бўйича таклифлар тайёрлайди;


д) саноат тармоқларининг, шу жумладан экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини таҳлил қилиш ва ўрганиш соҳасида:

саноат тармоқларининг ишлаб чиқариш cалоҳиятини, шу жумладан экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришларни таҳлил қилади ва ўрганади;

саноат тармоқлари, шу жумладан экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришлар салоҳиятини кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи бозорга чиқиш имкониятларини кўриб чиқиш юзасидан тармоқ бозорларининг асосий миқдорий кўрсаткичларини баҳолайди.



3-БОБ. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


10. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

товар бозорлари кўрсаткичлари, республикада ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилинадиган маҳсулот (товарлар ва хизматлар) номенклатураси ва турлари тўғрисидаги зарур ахборотни тўплаш ва унга қайта ишлаш, шунингдек, Марказ веб-сайтида жойлаштириш;

тармоқ бозорлари кўрсаткичларини тадқиқ этиш ва мониторинг қилиш бўйича услубий материаллар ишлаб чиқиш;

айрим товар бозорлари бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;

айрим товар бозорлари бўйича тадқиқотлар ўтказиш ҳамда зарур маълумотларни тўплаш ва умумлаштириш;

ташкилотлар ва аҳоли ўртасида интервью олувчилар ҳамда жавоб берувчиларни шартнома асосида жалб қилган ҳолда, сўровнома ва бошқа ижтимоий сўровлар ўтказиш;

айрим тармоқ бозорларини мувозанатли ривожлантириш, шунингдек, саноат тармоқларининг ишлаб чиқариш салоҳиятини кенгайтириш бўйича прогноз-таҳлилий материаллар, конъюнктура шарҳлари ва таклифлар тайёрлаш;

белгиланган муддатларда импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишга қаратилган инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Марказ ваколатига кирадиган масалалар бўйича тайёрлайдиган иқтисодиёт тармоқлари ва секторларини ривожлантириш бўйича прогноз-таҳлилий материаллар, комплекс ва мақсадли дастурлар ишлаб чиқишда иштирок этиш;

Марказ фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича республика ва хорижий мамлакатларнинг илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;

грантлар, шу жумладан халқаро ташкилотлар ҳисобидан молиялаштириладиган илмий-тадқиқот ишларини бажариш;

тўлов асосида тузилган шартномаларга мувофиқ вазирликлар ва хўжалик субъектларининг буюртмалари бўйича марказ фаолиятидан келиб чиқадиган маркетинг ва конъюнктура тадқиқотлари хизматларини кўрсатиш;

Марказга юкланган вазифалардан келиб чиқадиган маслаҳат, ахборот ва бошқа хизматларни кўрсатиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида марказ фаолиятини яхшилашга ёрдам берадиган филиаллар ташкил этиш;

Марказга юкланган вазифаларини бажариш доирасида унинг фаолияти учун зарур бўлган техник воситалар, ускуналар, ноу-хау ва бошқа маҳсулотларни сотиб олиш;

маҳаллий ва хорижий ташкилотлар билан маркетинг ва конъюнктура тадқиқотларини амалга ошириш бўйича шартномалар тузиш;

Марказ мутахассисларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини, шу жумладан хорижий мамлакатларда ошириш;

товар бозорларини ўрганиш ва инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича конференциялар, ўқув семинарлари, симпозиумлар ва давра суҳбатларини ўтказиш;

Марказ фаолияти йўналишлари бўйича ноширлик фаолиятини амалга ошириш ва оммавий ахборот воситаларида товарлар бозорларининг конъюнктура шарҳлари ҳақида таҳлилий материалларни тарқатиш.

Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


11. Марказ:

тармоқ бозорлари бўйича конъюнктура шарҳлари ва таҳлилий материаллар ўз вақтида тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги учун ва бошқа ташкилотларнинг буюртмасига кўра бажариладиган таҳлилий ишланмаларнинг юқори сифат даражасини ва илмий асосланганлигини таъминлаши шарт.



4-БОБ. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Марказга Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.

Марказ директори барча давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, шунингдек, хорижий мамлакатларда Марказни ифода этади.


13. Директор:

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири билан келишган ҳолда, Марказ директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган битта ўринбосарга эга бўлади;

мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги департаментининг бошлиғига тенглаштирилади;

ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирига бўйсунади ва унга ҳисобот беради.


14. Марказ ходимлари мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ходимларига тенглаштирилади.



5-БОБ. МАРКАЗ ДИРЕКТОРИНИНГ АСОСИЙ

ФУНКЦИОНАЛ МАЖБУРИЯТЛАРИ


15. Марказ директори:

Марказ фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

Марказ ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

Марказ бўлимлари бошлиқларининг ҳисоботини эшитади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ Марказ ходимларига ажратилган маблағлар доирасида қўшимча пул, мукофот ва бошқа пулларни тўлаш тартиби ва шартларини белгилайди;

Марказга юкланган вазифалар учун шахсан жавоб беради;

Марказ фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича тезкор мажлислар ўтказади;

Марказ ходимларини интизомий жазога тортиш ва рағбатлантириш масалаларини ҳал қилади;

ўз ўринбосари ва Марказнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилайди, улар ўртасида мажбуриятларни тақсимлайди, Марказнинг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиши борасидаги ўз ўринбосари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлик даражасини белгилайди;

Марказ томонидан илмий-услубий ишларни амалга оширишнинг тегишли даражасини таъминлайди;

маҳаллий ва хорижий ташкилотларда Марказни ифода этади;

белгиланган тартибда Марказ мулкини ва маблағларини тасарруф этади;

юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий шахслар билан шартномалар тузади;

Марказ фаолиятининг вазифалари ва йўналишларига мос келадиган тадқиқотларнинг мавзули режаларини ишлаб чиқади;

Марказ фаолиятини таъминлаш учун бошқа масаларни белгиланган тартибда ҳал этади;

қонун ҳужжатлари ва ушбу Уставга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.



6-БОБ. МАРКАЗ ХОДИМЛАРИНИ МОДДИЙ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА ИЖТИМОИЙ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ


16. Марказ бюджетдан ташқари Марказни ахборот билан таъминлаш ва моддий рағбатлантиришни ташкил этиш жамғармасига (кейинги ўринларда бюджетдан ташқари Жамғарма деб аталади) эга бўлади ва унинг маблағларидан:

Марказ ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш (санаторий-курорт ва тиббий хизмат кўрсатиш, мукофотлар тўлаш, устама пуллар белгилаш, моддий ёрдам ва бошқалар);

Марказ фаолиятини моддий-техник таъминлаш;

Марказ ходимларини ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш ва стажировкасини ўтказиш, шу жумладан хорижий мамлакатларга ташрифларини ташкил этиш, хорижий мамлакатларда ўтказиладиган конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш;

Марказ фаолиятини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирлар учун фойдаланилади.



7-БОБ. МАРКАЗНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА САНОАТ ВАЗИРЛИГИГА

ҲИСОБОТ БЕРИШИ


17. Директор Марказ фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирига мунтазам ҳисобот беради.


18. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Марказ фаолиятини унга юкланган вазифалар самарали бажарилиши юзасидан доимий мониторинг қилиб боради.



8-БОБ. МАРКАЗ МУЛКИ ВА МОЛИЯВИЙ

МАБЛАҒЛАРИ


19. Марказ мулкини қуйидагилар ташкил этади: асосий фондлар (ускуналар, транспорт воситалари ва бошқалар), айланма воситалар, шунингдек, молиявий ресурслар ва барча молиялаштириш манбалари ҳисобига сотиб олинадиган бошқа моддий бойликлар. Марказ мулкининг қиймати унинг мустақил балансида акс эттирилади.


20. Марказ ўзига бириктирилган мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини белгиланган тартибда амалга оширади.


21. Барча тадқиқот материаллари, шунингдек, тузилган шартномаларга мувофиқ Марказ буюртмасига биноан бошқа ташкилотлар томонидан бажарилган тадқиқотлар Марказ фаолиятининг интеллектуал мулки объектлари ҳисобланади.


22. Хўжалик, илмий-техник фаолиятдан тушган даромадлар, шунингдек, хайрия, ҳомийлик маблағлари ва беғараз тушумлар ҳисобига сотиб олинган мулк ва воситалар Марказ мулки ҳисобланади.


23. Марказнинг бюджетдан ташқари Жамғармасига пул маблағларини киритиш ҳажми ва тартиби бюджетдан ташқари Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланади.



9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


24. Марказ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 2 март








































Время: 0.0131
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск