Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.03.2000 й. 104-сон "Банк тизимини ислоҳ қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.03.2000 й.

N 104



БАНК ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 21 мартдаги ПФ-2564-сон Фармонига мувофиқ ва банк тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш, бўш маблағларни банк муомаласига жалб қилиш ва банкларнинг иқтисодиётнинг аниқ секторида ишлаётган корхоналарни кредитлаш бўйича имкониятларини кенгайтириш, банкларнинг мустақиллигини таъминлаш ва аҳолининг молия-банк тизимига бўлган ишончини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан кредит сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишга, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркорларни, фермер ва деҳқон хўжаликларини, кичик ва ўрта бизнеснинг бошқа субъектларига кредит ва микрокредит беришда, инвестиция лойиҳаларини, эркин муомаладаги валютада маблағ билан таъминлашда тижорат банкларига кўпроқ мустақиллик беришга қаратилган меъёрий ҳужжатлар туркуми, шунингдек банкларда корпоратив бошқаришга доир тавсиялар ишлаб чиқилганлиги ва тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Тижорат банклари кенгашлари билан биргаликда банкларнинг капиталлашуви даражасига қараб 2000-2004 йиллар мобайнида ҳар йили солиқлар тўлангандан кейин фойданинг 10 фоизидан 30 фоизгачасини тижорат банкларининг ўз сармояларини кўпайтиришга йўллашини назарда тутувчи меъёрий талабларни бир ой муддатда ишлаб чиқиш ва жорий этиш тавсия қилинсин.


3. Тижорат банкларига:

фермер ва деҳқон хўжаликларига, микрофирмаларга, кичик ва ўрта бизнес корхоналарига, ишлаб чиқариш корхоналарига берилаётган инвестиция кредитлари миқдорини кенгайтиришни назарда тутиш тавсия қилинсин. Бунда деҳқон ва фермер хўжаликларига кредит беришнинг энг кам муддати, қоидага кўра, камида 2 йил бўлиши белгилаб қўйилсин;

йирик инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш учун синдикатлаштирилган кредитларни амалиётга жорий этиш чора-тадбирларини кўриш тавсия қилинсин. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банклари томонидан бундай кредитлар бериш тартиби тўғрисидаги тавсияларни ишлаб чиқсин, кредитлашда қатнашувчи банкларнинг жавобгарлиги ва ваколатларининг аниқ доираларини белгилашни назарда тутсин;

омонатларнинг ҳар хил турлари бўйича банк томонидан белгиланган фоиз ставкаларини, шунингдек берилаётган кредитлар бўйича ўртача ставкаларни оммавий ахборот воситаларида мунтазам эълон қилиш тавсия этилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига аҳолининг муддатли депозитлари ўсишига қараб тижорат банклари даромадларига имтиёзли солиқ солишни жорий этиш тўғрисида икки ҳафта муддатда таклифлар киритсин.


5. Банк тизимини ислоҳ қилиш республика комиссияси томонидан ишлаб чиқилган 2000-2003 йилларда банк тизимини янада ислоҳ қилиш дастури ва унинг бўйича тадбирлар 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.


6. Тижорат банкларининг Кенгашлари ва бошқарувларига:

корпоратив бошқарувни янада такомиллаштириш, акциядорларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун таъсирчан шарт-шароитлар яратиш ва банкларнинг капиталлашувини мустаҳкамлаш учун банкларнинг ижро этувчи органлари ва ички аудит хизматлари раҳбарларининг кредит, инвестиция ва операция сиёсатини амалга оширишга доир ҳисоботларини йилнинг ҳар чорагида эшитиш;

иқтисодиётнинг реал секторига кредит қўйилмалари ўсишини, таваккалчиликларнинг оқилона диверсификациясини, қисқа муддатли кредит ресурслари бозорида операциялардан юқори даромадлар олинишини рағбатлантирувчи банк кредит сиёсатининг асосий йўналишларини ҳар йили ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

кредитлар бериш шартларини, шунингдек банк кредит портфелининг ҳолатини банклар акциядорлари манфаатларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан мунтазам равишда кўриб бориш тавсия қилинсин.

7. Ўзбекистон банклар уюшмаси ва тижорат банклари тижорат банклари томонидан халқаро рейтинг агентликларининг рейтинглари олиниши бўйича қуйидаги чора-тадбирларни кўрсинлар:

мустақил халқаро аудит натижаларига кўра, Жаҳон банкининг молиявий секторни ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон банклар уюшмасининг "Ахбор Рейтинг" компанияси билан биргаликда халқаро рейтинглар олиш учун тавсия қилинаётган тижорат банкларини аниқласинлар;

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки иштирокида 2000 йил 1 июлгача рейтингдан олдин ўрганиш учун "Tompson Financial Bank Watch" агентлигини жалб этиш масаласини ишлаб чиқсинлар ва тижорат банклари билан биргаликда ҳар бир банк бўйича рейтинг олиш тадбирларининг аниқлаштирилган жадвалларини ишлаб чиқсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда 2000-2001 йилларда стратегик хорижий инвесторларни тижорат банкларининг акциядорлик сармоясига жалб қилиш мақсадида чет элларда тақдимотлар ўтказсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги вазирлик тузилмасида ходимларнинг белгиланган сони доирасида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган банкларнинг устав сармояларидаги давлат улушини бошқариш бўйича, штатдаги ходимлари сони 3 кишидан иборат бўлим ташкил этсин.

Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

банкларнинг кредит сиёсати, шу жумладан, устувор давлат дастурларини маблағ билан таъминлаш манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, ишлаб чиқилишида қатнашиш ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш;

банкларни, шу жумладан, хорижий сармояларни жалб қилган ҳолда, хусусийлаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш;

давлат улуши бўйича дивидендлар ҳисобланишини ва уларнинг белгиланган тартибда йўналтирилишини назорат қилиш.


9. Устав сармоясида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик-тижорат банки кенгаши тўғрисидаги Намунавий низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда устав сармоясида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган банклар кенгашлари шахсий таркибини бир ой муддатда ўрганиб чиқсин ва улар бўйича таклифлар киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ўз меъёрий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3 ва 3а (маҳфий)-иловаларга мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 24 мартдаги

104-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада касса муомилаларини тартибга солишнинг кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида" 1992 йил 24 июлдаги 346-сон қарорининг 9-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолининг Ўзбекистон жамғармалар банки муассасаларида сақланаётган омонатлари бўйича янги фоиз ставкаларини тасдиқлаш ҳақида" 1993 йил 16 январдаги 36-сон қарори.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Пул муомаласини тартибга солиш ва республика истеъмол бозорини ҳимоя қилишни кучайтириш тўғрисида" 1993 йил 5 майдаги 204-сон қарорининг 6-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Пул муомаласини барқарорлаштиришга оид қўшимча чоралар тўғрисида" 1993 йил 6 ноябрдаги 533-сон қарори.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Банк тизимини такомиллаштириш ва пул-кредит муносабатларини барқарорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 18 мартдаги 146-сон қарори.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республика банк тизими бошқаруви тузилмасини ва унинг амалий фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 3 майдаги 234-сон қарорининг 2-банди.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республика корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларидан пул тушуми тушиши устидан назоратни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 29 июндаги 331-сон қарори.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Муомаладаги нақд пулларни камайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 1994 йил 11 июлдаги 356-сон қарорининг 1 ва 4-бандлари.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси бюджетининг ижросини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 31 июлдаги 379-сон қарорининг 8-банди.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 7 февралдаги 61-сон қарорининг 6-банди.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Янги ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан банк ва солиқ назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 30 мартдаги 146-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбошиси.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., 3-сон, 16-модда.
































Время: 0.1986
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск