язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Март, 2019 й./ Қимматли қоғозлар қонунчилиги/ Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 05.03.2019 й. 2019-08-сон "Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.03.2019 й. 1745-5-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.03.2019 й.

N 1745-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАПИТАЛ БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

05.03.2019 й.

N 2019-08


БУЙРУҒИ



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг

малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш

тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандига

ўзгартириш киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4127-сон "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорнинг 2007 йил 30 октябрдаги 2007-10-сон буйруғи (рўйхат рақами 1745, 2007 йил 5 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 48-49-сон, 494-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди олтинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси

Капитал бозорини ривожлантириш

агентлиги директори                                                                     А. Назиров



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 18 март, 11-сон, 218-модда