язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Март, 2019 й./ Қимматли қоғозлар қонунчилиги/ Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 05.03.2019 й. 2019-15-сон "Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг қимматли қоғозлар бозорида амалга ошириладиган операциялар ва битимларини ҳисобга олиш, уларнинг ҳисоби бўйича ҳужжатларни сақлаш тўғрисидаги низомнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.03.2019 й. 1915-4-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.03.2019 й.

N 1915-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАПИТАЛ БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

05.03.2019 й.

N 2019-15


БУЙРУҒИ



Қимматли қоғозлар бозори профессионал

иштирокчисининг қимматли қоғозлар бозорида амалга

ошириладиган операциялар ва битимларини ҳисобга

олиш, уларнинг ҳисоби бўйича ҳужжатларни сақлаш

тўғрисидаги низомнинг 1-бандига ўзгартириш

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4127-сон "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорнинг 2009 йил 11 февралдаги 2009-12-сон буйруғи (рўйхат рақами 1915, 2009 йил 7 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 122-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг қимматли қоғозлар бозорида амалга ошириладиган операциялар ва битимларини ҳисобга олиш, уларнинг ҳисоби бўйича ҳужжатларни сақлаш тўғрисидаги низомнинг 1-банди олтинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси

Капитал бозорини ривожлантириш

агентлиги директори                                                                 А. Назиров



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 18 март, 11-сон, 222-модда