язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Март, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.2019 й. 210-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.03.2019 й.

N 210



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ

ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида

тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил

25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 11 мартдаги

210-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақирувидаги резервидаги хизматни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 17-модда):


а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги "муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли" сўзлари "ҳарбий хизматга, шу жумладан чекланишлар билан яроқли" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


2-банднинг биринчи хатбошидаги "муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли бўлган" сўзлари "ҳарбий хизматга, шу жумладан чекланишлар билан яроқли бўлган" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банддаги "уруш даврида" сўзларидан кейин "ҳарбий хизматга" сўзлари қўшилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 октябрдаги 265-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 9-10-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилиш бўйича чақирув комиссиялари тўғрисидаги низомнинг 23-банди тўртинчи хатбошида "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 мартдаги 95-сон" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент тиббиёт академияси ҳузурида ҳарбий-тиббиёт факультетини ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 10 июлдаги 203-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 28-сон, 318-модда):


а) 2-банддаги ўзгартириш фақат рус тилидаги матнга тегишли;


б) 2-иловада:


2-банддаги ўзгартириш фақат рус тилидаги матнга тегишли;


19-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга киришга яроқлилик (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларда тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги тиббий комиссиялар томонидан бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари, олий ҳарбий таълим муассасаси ҳузуридаги ҳарбий-тиббий комиссиянинг якуний тиббий қўрикдан ўтказиш асосида аниқланади)".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 58-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомнинг 31-банди биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Номзодлар тиббий кўрикдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга (кейинги ўринларда Тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом деб аталади) мувофиқ вазирликлар ва идораларнинг махсус ташкил этиладиган ҳарбий-тиббий комиссиялари томонидан ўтказилади".






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 11 мартдаги

210-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Қучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 21 февралдаги 95-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 35-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2004 йил 26 июлдаги 359-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 74-модда) илованинг 10-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Қучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги Низомга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2009 йил 9 апрелдаги 103-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 15-сон, 187-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда) 1-илованинг 27-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2013 йил 23 августдаги 233-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 61-модда) илованинг 14-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2015 йил 27 июндаги 171-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 6-сон, 51-модда) илованинг 16-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида" 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-458-сон ва "Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида" 2018 йил 5 апрелдаги ЎРҚ-471-сон қонунлари)" 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 9-сон, 230-модда) илованинг 11-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 март