Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Тижорат банклар /

Марказий банк Бошқарувининг 23.02.2019 й. 4/1-сон "Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, микрокредит ташкилотлари ҳамда кредит бюроларининг ижро органлари раҳбарларига нисбатан малака талабларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 11.03.2019 й. 2989-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.03.2019 й

N 2989-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

23.02.2019 й.

N 4/1


ҚАРОРИ



Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари

раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари,

микрокредит ташкилотлари ҳамда кредит бюроларининг

ижро органлари раҳбарларига нисбатан малака

талабларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/11-сон қарори (рўйхат рақами 2989, 2018 йил 30 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018й., 10/18/2989/0968-сон) билан тасдиқланган Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, микрокредит ташкилотлари ҳамда кредит бюроларининг ижро органлари раҳбарларига нисбатан малака талабларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                             М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари

раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари,

микрокредит ташкилотлари ҳамда кредит бюроларининг

ижро органлари раҳбарларига нисбатан малака

талабларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-банднинг ўн бешинчи хатбошисидаги "легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар "легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 4-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти девони" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 11 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 18 март, 11-сон, 204-модда













































Время: 0.0085
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск