ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Молия вазирининг 04.03.2019 й. 29-сон "Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.03.2019 й. 1297-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.03.2019 й.

N 1297-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

04.03.2019 й.

N 29


БУЙРУҒИ



Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва

ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2003 йил 23 декабрдаги 131-сон буйруғи (рўйхат рақами 1297, 2004 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 1-2-сон, 24-модда) билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                             Д. Кучкаров






Буйруққа

ИЛОВА



Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва

ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 28-банднинг учинчи хатбошисидаги "муҳрлаши, ўз имзоси ва муҳри билан тасдиқлаши (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар "имзо билан тасдиқлаши" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 38-банднинг биринчи хатбошисидан "ва муҳр билан тасдиқланади (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3. 43-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Олиш-назорат қилиш варағининг юқоридаги чап бурчагида варақ берилган сана, корхона раҳбари ёки у томонидан қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланадиган шахслар имзоси қўйилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 18 март, 11-сон, 210-модда









































Время: 0.1559
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск