язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Март, 2019 й./ Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида/ Тадбиркорликнинг мулкчилик асослари / Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 27.02.2019 й. 01/10-10/45-сон "Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар шакли ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.03.2019 й. 1860-3-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.03.2019 й.

N 1860-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ

АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

27.02.2019 й.

N 01/10-10/45


БУЙРУҒИ



"Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар

шакли ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2008 йил 15 августдаги 01/19-18/12-сон "Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар шакли ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 1860, 2008 йил 24 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 39-сон, 401-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                                          Н. Жўраев






Буйруққа

ИЛОВА



"Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар

шакли ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 1-иловадан "М.Ў." деган қисқартма чиқариб ташлансин.


2. 2-илованинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Маълумотлар баҳоловчи ташкилот раҳбари томонидан имзоланади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 18 март, 11-сон, 206-модда