язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Март, 2019 й./ Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида/ Тадбиркорликнинг мулкчилик асослари / Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 27.02.2019 й. 01/10-10/51-сон "Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (8-сон МБМС) "Хусусийлаштириш мақсадида мулк қийматини баҳолаш"га ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.03.2019 й. 2025-4-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.03.2019 й.

N 2025-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ

АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

27.02.2019 й.

N 01/10-10/51


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий

стандарти (8-сон МБМС) "Хусусийлаштириш

мақсадида мулк қийматини баҳолаш"га

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2009 йил 6 октябрдаги 01/19-18/20-сон қарори (рўйхат рақами 2025, 2009 йил 28 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 44-сон, 474-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (8-сон МБМС) "Хусусийлаштириш мақсадида мулк қийматини баҳолаш"га иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                                          Н. Жўраев






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий

стандарти (8-сон МБМС) "Хусусийлаштириш

мақсадида мулк қийматини баҳолаш"га

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 21-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"буюртмачи ёки унинг вакилидан олинган дастлабки маълумотлардан, шунингдек баҳоловчи томонидан бухгалтерия, бирламчи ва статистик ҳисоб маълумотларидан олинган, баҳолаш объекти раҳбари (баланс сақловчи, эмитент) имзоси билан тасдиқланган маълумотлардан;".


2. 24-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Буюртмачи ёки унинг вакили тақдим этган ахборот (шу жумладан маълумотномалар, жадваллар, бухгалтерия баланслари), шунингдек баҳоловчининг ўзи бевосита йиққан ахборот шу ахборотни тақдим этган ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ҳолдагина ишончли деб ҳисобланади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 18 март, 11-сон, 207-модда