язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Карор расмий эълон килинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Март, 2019 й./ Банк қонунчилиги/ Марказий банк Бошқарувининг 26.01.2019 й. 2/3-сон "Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 06.03.2019 й. 2693-5-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.03.2019 й.

N 2693-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

26.01.2019 й.

N 2/3


ҚАРОРИ




Тижорат банклари капиталининг

монандлигига қўйиладиган талаблар

тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва

қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/3-сон қарори (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 360-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                          М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банклари капиталининг

монандлигига қўйиладиган талаблар

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 24-бандда:

иккинчи хатбоши ", мазкур Низомнинг 24-2-бандида кўрсатилган активлар бундан мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

ҳолига қайта молиялаш ставкасининг 1,5 баробаридан 2 баробаригача бўлган йиллик фоиз ставкада ажратилган микроқарзлар ва овердрафт кредитлари.".


2. 24-1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

ҳолига қайта молиялаш ставкасининг 2 баробаридан 2,5 баробаригача бўлган йиллик фоиз ставкада ажратилган микроқарзлар ва овердрафт кредитлари.".


3. 24-2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24-2. Таваккалчилик даражаси бўйича VII гуруҳга қуйидагилар киради:

енгил автомобиль сотиб олиш учун юридик шахсларга ажратилган кредитнинг гаров таъминотига енгил автомобиль қабул қилинган кредитлар, шунингдек шу мақсадларга ажратилган суд жараёнидаги ва (ёки) белгиланган тартибда ундирилмаган кредитлар;

автомобиль сотиб олиш учун аҳолига ажратилган кредитнинг қолдиғи сотиб олинган автомобиль қийматининг 75 фоизидан ортиғини ташкил этган кредитлар, шунингдек шу мақсадларга ажратилган суд жараёнидаги ва (ёки) белгиланган тартибда ундирилмаган кредитлар;

аҳолига қайта молиялаш ставкасининг 2,5 баробари ва ундан юқори йиллик фоиз ставкада ажратилган микроқарзлар ва овердрафт кредитлари, шунингдек суд жараёнидаги ва (ёки) белгиланган тартибда ундирилмаган микроқарзлар ва овердрафт кредитлари.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 7 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 11 март, 10-сон, 186-модда