ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Чорвачилик. Қоракўлчилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.03.2019 й. 214-сон "Наслли ва спорт отларига "От паспорти"ни бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.03.2019 й.

N 214




НАСЛЛИ ВА СПОРТ ОТЛАРИГА

"ОТ ПАСПОРТИ"НИ БЕРИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Республикамизда йилқичилик соҳасини янада ривожлантириш, наслли ва спорт отларини етиштириш, спорт отларини халқаро даражадаги кўргазмаларда, спорт мусобақаларида иштирок этишини таъминлаш, эпизоотик барқарорликни назорат қилиш, шунингдек, наслли ва спорт отларига миллий ва халқаро от паспортини бериш тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Наслли ва спорт отларига "От паспорти"ни бериш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки:

наслли ва спорт отларига "От паспорти" от эгасининг хоҳишига кўра берилади;

наслли ва спорт отларини аукционларда, кўргазмаларда, миллий ва классик от спорти ўйинларида, спорт мусобақаларида иштирок этиши, шунингдек отлардан хизмат отлари сифатида фойдаланиш ушбу "От паспорти" мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.


3. Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясига уч ой муддатда:

отларнинг генетик (қон) таҳлилини ўтказиш лабораториясини ташкил этиш ва лабораторияда ишлайдиган мутахассисларнинг хорижий давлатларда малака ошириш курсларига юборилишини;

"От паспорти" намунасининг Халқаро от спорти федерацияси (FEI) рўйхатидан ўтказилишини;

"От паспорти"ни бериш билан боғлиқ барча ташкилий чора-тадбирларни белгилаб, уларнинг ижросини таъминлаш тавсия этилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 март










































Время: 0.0101
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск