ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари / Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш ҳақидаги қарорлар / 2019 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.03.2019 й. ПҚ-4237-сон "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.03.2019 й.

N ПҚ-4237



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



1. 2017 йил 11 октябрь куни Сочи шаҳрида имзоланган Жиноят ишлари бўйича ашёвий далил ҳисобланган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари, ўқотар қурол, унинг асосий қисмлари, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини бериш тартиби тўғрисидаги Баённома тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси - юқорида кўрсатилган халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг масъул ваколатли органи этиб;

жиноят иши ёки терговга қадар текширув материаллари иш юритувида бўлган ёхуд судга юборилгунга қадар иш юритувида мавжуд бўлган терговга қадар текширувни, суриштирувни ва дастлабки терговни амалга оширувчи органлар - юқорида кўрсатилган халқаро шартномага мувофиқ ашёвий далилларни бевосита бериш ва қабул қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг масъул ваколатли органлари этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида ва уни амалга ошириш учун масъул ваколатли органлар ҳақида депозитарийга тегишли билдиришнома йўлласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласинлар.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                  Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 18 март, 11-сон, 200-модда










































Время: 0.0103
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск