ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Минтақалар тараққиёти /

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Мўйноқ туманини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш ва маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.03.2019 й. 211-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 12 мартдаги

211-сон қарорига

ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг

Мўйноқ туманини ривожлантириш жамғармаси

фаолиятини ташкил этиш ва маблағларидан

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Мўйноқ туманини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) фаолиятини ташкил этиш ва маблағларидан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида ташкил этилади.


3. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорлари билан қабул қилинган дастур ҳамда белгиланган топшириқлар (кейинги ўринларда дастурлар деб аталади) асосида Мўйноқ туманини ривожлантириш бўйича назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш мақсадида ташкил этилади.


4. Жамғарма учун шахсий ғазна ҳисобварақлари белгиланган тартибда очилади.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Жамғарма маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


6. Қуйидагилар жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг мақсадли маблағлари, шу жумладан марказлаштирилган инвестициялар;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг имтиёзли кредитлари (қарзлари);

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети маблағлари;

Қорақалпоғистон Республикаси республика ва Мўйноқ тумани бюджети захира жамғармалари маблағлари;

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

хайрия жамғармаларининг грантлари, хорижий донорларнинг маблағлари;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Марказлаштирилган манбалар ҳисобидан амалга оширилиши назарда тутилган лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида ушбу мақсадлар учун режалаштирилган маблағлар доирасида, амалдаги тартиб асосида молиялаштирилади ҳамда уларнинг ҳисоби Жамғарма орқали сарфланадиган маблағлар билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан олиб борилади.


8. Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг ҳамда Мўйноқ тумани бюджетининг захира жамғармалари маблағлари, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар, халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг имтиёзли кредитлари (қарзлари), жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, хайрия жамғармаларининг грантлари, хорижий донорларнинг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан маблағлар белгиланган тартибда Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварағига тушади.

Халқаро молия институтларининг ва бошқа хорижий донорларнинг тартиботлари ёки хорижий кредитлар ва грантларни беришнинг шартларида бошқача тартиб белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.


9. Жамғарма маблағлари:

дастурлар асосида Мўйноқ туманини ривожлантириш бўйича белгиланган тадбирларни молиялаштиришга;

Мўйноқ тумани инфратузилмасини яхшилашга, қишлоқларни ободонлаштиришга ва кўкаламзорлаштириш ҳамда маҳаллий ички йўлларни таъмирлашга;

Мўйноқ тумани уй-жой фондининг кўп квартирали уйларидаги умумий фойдаланиладиган ва уйлар ичидаги муҳандислик коммуникацияларини таъмирлашга, шунингдек, болалар майдончалари барпо этган ҳолда уйларга ёндаш ҳудудларни ободонлаштиришга;

маҳаллалар ҳудудида кутубхоналар ташкил этишга ва уларни бадиий адабиётлар билан таъминлашга;

кам таъминланган ва ёш оилаларга имтиёзли кредитлар олинишида бошланғич бадални қисман ёки тўлиқ қоплашга ҳамда маиший техника воситаларига бўлган бирламчи эҳтиёжни қондиришга;

қишлоқ ва чекка ҳудудларда жойлашган таълим ва тиббиёт муассасаларида ишлаш учун юборилган ходимларни хизмат жойлари билан таъминлашга;

Мўйноқ тумани аҳолисининг турмуш шароитлари ва сифатини яхшилаш бўйича бошқа тадбирларга сарфланади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

БОШҚАРИШ


10. Жамғарманинг Кузатув кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади, унинг таркиби ва низоми Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тасдиқланади.


11. Жамғарманинг Кузатув кенгаши раиси - Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари, унинг аъзолари - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, шунингдек, тегишли нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларидан иборат бўлади.


12. Жамғарманинг Кузатув кенгаши:

Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди;

Жамғарма маблағларининг тушуми ва улардан фойдаланиш прогнозларини кўриб чиқади ва уларни навбатдаги йил учун тасдиқлайди;

Жамғарма маблағларининг мақсадли йўналтирилганлигини назорат қилади;

Жамғарма маблағларини тасарруф этувчи фаолиятини назорат қилади;

дастурларга киритилмаган қўшимча лойиҳаларни кўриб чиқади ва уларни тасдиқлайди;

зарур ҳолларда тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаларига тегишли ўзгартиришлар киритади;

Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


13. Кузатув кенгаши мажлиси заруратга кўра, бироқ ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.

Кузатув кенгаши мажлиси аъзоларнинг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Қабул қилинган қарор баённома шаклида расмийлаштирилади.


14. Жамғарма маблағларини тасарруф этувчи:

Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметасини тузади ҳамда тасдиқлаш учун Кузатув кенгашига тақдим этади;

Жамғармага халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг имтиёзли кредитлари (қарзлари), жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, хайрия жамғармаларининг грантлари, хорижий донорларнинг маблағлари жалб этилишини таъминлайди;

дастурларга киритилган ҳамда Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган лойиҳаларни молиялаштиради;

дастурлар доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли йўналтирилиши мониторингини тизимли асосда олиб боради;

Жамғарма даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги чораклик ва ҳар йилги ҳисоботларни тузади ва кўриб чиқиш учун Жамғарманинг Кузатув кенгашига киритади;

Жамғарма маблағларининг шакллантирилиши ва мақсадли ишлатилиши юзасидан тегишли маълумотларни оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва бошқа тарғибот тадбирлари орқали кенг ёритиб боради;

Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади;

Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши бўйича назорат Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бошқармаси томонидан амалга оширилади.


16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 март











































Время: 0.2074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск