Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.03.2019 й. ПҚ-4241-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.03.2019 й.

N ПҚ-4241



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

АГРОСАНОАТ МАЖМУИ УСТИДАН НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги "Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5690-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция) марказий аппаратининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари, туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимларининг тузилмалари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Инспекция бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларининг чекланган сони 1 629 нафар этиб белгилансин.

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУК негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги"Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУК ташкил этилсин.


3. Инспекция бошлиғига, зарур ҳолларда, Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкилий-штат тузилмаларига белгиланган умумий штат бирликлари доирасида ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг қўшимча штат бирликларини киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

а) қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши ҳолати;

пахта ва дон экинлари уруғларини давлат томонидан буюртма қилиш, тайёрлаш, алоҳида қайта ишлаш ҳамда сақлаш бўйича талабларга риоя қилиниши;

давлат буюртмасининг режали амалга оширилишига мувофиқ ҳажмларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари захираларини шакллантириш бўйича талаблар бажарилиши;

дон экинлари, пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, шунингдек, улардан қайта ишланган маҳсулотлар давлат ресурсларининг сифати, улардан оқилона ҳамда мақсадли фойдаланилиши, уларнинг сифатли сақланиши ҳамда нобудгарчилиги камайтирилиши таъминланиши;

қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг генетик софлиги ва уруғлари сифати соҳасидаги давлат сиёсатининг ижро қилиниши, аккредитация соҳасига мувофиқ уруғларни сертификатлаш, уруғ ҳамда кўчат материалларининг сифатини аниқлаш ва назорат қилиш бўйича ишларнинг амалга оширилиши;

сунъий сув объектларида сувдан оқилона ва самарали фойдаланилиши ҳамда сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши;

идоравий бўйсунувидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар барча корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларда чорвачиликда наслчилик ишлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши;

қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолати, уларнинг эксплуатация қилиниши самарадорлиги, шунингдек, сервис ва таъмирлаш хизматларининг сифати устидан назоратни амалга ошириш;

б) экспорт-импорт ва республика ичидаги ташишларда дон экинлари, пахта хом ашёси, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва улардан қайта ишланган маҳсулотлар сифатини мажбурий давлат текширувидан ўтказиш;

в) ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чораларини кўриш борасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

г) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш.


5. Белгилаб қўйилсинки:

Инспекцияни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимига тайинланадиган ҳамда лавозимидан озод этиладиган бошлиқ бошқаради;

Инспекция бевосита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдордир;

Инспекция бошлиғи меҳнатига ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шартлари бўйича вазирга, Инспекция бошлиғи ўринбосарлари - вазир ўринбосарига тенглаштирилади.


6. Белгилансинки:

Инспекция қайта ташкил этилаётган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Инспекция таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

Инспекция зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборот, ҳужжатлар ва бошқа материаллар уларнинг қонуний талабига кўра бепул тақдим этилади;

давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмалар Инспекцияга унинг зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришда ҳар томонлама кўмаклашиши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУК томонидан Инспекциянинг назорат функцияларини амалга ошириш учун кўрсатиладиган хизматларнинг солиқ солинадиган базага киритилмайдиган амалдаги тартиби сақланиб қолинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси икки ҳафта муддатда қайта ташкил этилаётган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси балансида турган ва у томонидан фойдаланилаётган бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари ва бошқа моддий-техника қимматликларини Инспекция балансига ўтказилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Вахабов) икки ой муддатда Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмаларини юклатилган вазифаларнинг юқори ҳамда профессионал даражада бажарилишини таъминлай оладиган малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Инспекциянинг асослантирилган ҳисоб-китоблари бўйича 2019 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларига мазкур қарордан келиб чиқадиган тегишли ўзгартиришларни киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомни;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги" Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази"давлат унитар корхонаси тўғрисидаги низомни;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни;

қайта ташкил этилаётган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси учун молиялаштириш, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва моддий рағбатлантиришнинг амалдаги тартибини назарда тутган ҳолда Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш разрядларини тасдиқласин.


11. Инспекция Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Обиназир кўчаси, 109-уйда жойлаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3699-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Инспекция Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 15 мартдаги

ПҚ-4241-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат

қилиш инспекцияси марказий аппаратининг

ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ












Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

2



Бошлиқ



Ёрдамчи


























































































Бошлиқнинг биринчи

ўринбосари



  

Бошлиқ ўринбосари

  



Бошлиқ ўринбосари


Бошлиқ ўринбосари












































Ташкилий-назорат

ва таҳлил бошқармаси

8



Қишлоқ хўжалиги экинлари

уруғларининг етиштирилишини

назорат қилиш бошқармаси

11



Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бошқармаси

8


Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурслари ва ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бошқармаси

11






































Уруғлик пахта хом ашёси чигити етиштирилишини назорат қилиш бўлими

3





















Маъмурий амалиёт бўлими

3









Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаси ҳолатини назорат қилиш бўлими

4




Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш бўлими

5


















































Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими

3





Дон экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлими

3





















































Агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш бўлими

3







































Кўчатлар, мева-сабзавот ва полиз қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлими

4









Меъёрий ҳужжатлар ижросини назорат қилиш, сертификатлаш ва метрология бўлими

2










































Чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бошқармаси

5

















































Марказий лаборатория

1

































Пахта хом ашёси, дон, уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш бошқармаси

9
































































Кадрлар бошқармаси

4




































































Пахта хом ашёси ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими

4














Ҳуқуқий таъминлаш ва ҳалқаро-ҳуқуқий муносабатлар бўлими

3










































































































Мурожаатлар билан ишлаш бўлими

2











Дон, уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими

4


























































































Биринчи бўлим

1































































































Ишлар бошқармаси

7































































































Ҳудудий бошқармалар
































































































Туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимлари


































































































"Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази"

давлат унитар корхонаси
























































































  

Бошқарув ходимларининг умумий штатлар сони 81 бирлик.

*) Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрлар асосида белгиланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 15 мартдаги

ПҚ-4241-сон қарорига

2-ИЛОВА



Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ

       












Бошлиқ


Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий

ахборот бўйича бош инспектор






































































Бошлиқнинг биринчи

ўринбосари



Бошлиқ ўринбосари



















































Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурслари ва ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими

3



Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг

етиштирилиши ва таъминотини назорат

қилиш бўлими

2-3



Ташкилий-назорат

ва таҳлил бўлими

3








































Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бўлими

3



Пахта хом ашёси, дон, уруғлар

ва уларни қайта ишлашдан олинган

маҳсулотлардан фойдаланишни

назорат қилиш бўлими

2-3



Кадрлар бўйича бош инспектор

1
























Мурожаатлар билан ишлаш

бош инспектори

1























Маъмурий амалиёт бўлими

2



Меъёрий ҳужжатлар ижросини назорат қилиш, сертификатлаш  ва метрология бўлими

2
















Биринчи бўлим

1



































Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш шўъбаси

1



Чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бўлими

2



Молия-хўжалик бўлими

3


















  

Бошқарув ходимларининг умумий штатлар сони 30-32 бирлик.


*) Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг сони ўрнатилган меъёрлар асосида белгиланади.


Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармаларининг умумий сони 400 бирлик.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 15 мартдаги

ПҚ-4241-сон қарорига

3-ИЛОВА



Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш

инспекцияси туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимларининг

НАМУНАВИЙ ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ

     










Бошлиқ


































































Ташкилий-назорат,

таҳлилий ишлар ва маъмурий

амалиёт бўйича бошлиқ ўринбосари



















































































































































Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг етиштирилиши ва таъминотини назорат қилиш шўъбаси

0-1



Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўъбаси

1-2



Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурслари ва ерлардан фойдаланишни назорат қилиш шўъбаси

1-2













































Пахта хом ашёси, дон, уруғлар

ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни

назорат қилиш шўъбаси

0-1














Чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бўйича катта инспектор


















































  

Умумий штатлар сони 5-9 бирлик, улардан бошқарув ходимлари - 2 бирликни ташкил этади.


*) Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрлар асосида белгиланади.


Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимларининг умумий ходимлари сони 1 253 бирлик, улардан бошқарув ходимлари - 320 бирликни ташкил этади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 18 март, 11-сон, 202-модда



















































Время: 0.0592
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск