Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / ғғғ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлими тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.03.2019 й. 221-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 16 мартдаги

221-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

аппаратининг Кадрлар бўлими тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Кадрлар бўлими (кейинги ўринларда Бўлим деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси аппарати деб аталади) функционал таркибий бўлими ҳисобланади ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда кадрларни сифатли танлаш ва жой-жойига қўйишни ташкил этиш, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида кадрлар захирасини шакллантириш ва тайёрлашни таъминлайди.


2. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


3. Бўлим ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига бўйсунади, айни вақтда унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.


4. Бўлим ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.



2-БОБ. БЎЛИМНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг топшириғига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбар ходимларини тасдиқланган номенклатурага мувофиқ лавозимга тайинлаш ҳамда лавозимдан озод этиш масалалари тўғрисида ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;

б) Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда:

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларини талаб этилган мутахассислик, малака ва иш тажрибасига эга бўлган масъул ҳамда техник ходимлар билан ўз вақтида ва сифатли тўлдириш, шунингдек, ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича улар билан алоҳида суҳбатлашиш ва уларни аттестациядан ўтказиш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари масъул ходимлари лавозимларига кадрлар захирасини шакллантириш ва тайёрлаш ишларини мувофиқлаштириш, ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича унинг таркибини мунтазам равишда янгилаб бориш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассислари лавозимларига кадрлар захираси билан ишлаш мониторингини олиб бориш;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларининг касбий савияси ва малакасини ошириш, шунингдек, уларни қайта тайёрлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул ва техник ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг касбий савияси ҳамда ишчанлик малакасини баҳолаш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул ходимлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва марказий аппаратлари мутахассисларининг сифатли таркибини таҳлил қилиш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида Ўзбекистон Республикаси Президенти номенклатурасига кирадиган ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари билан белгиланган тартибда келишиладиган лавозимлар бўйича вакант лавозимларни таҳлил қилиш;

в) Вазирлар Маҳкамаси аппарати шахсий таркибининг ҳисобини юритиш, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ходимларини ҳисобга олиш ҳужжатларини мунтазам янгилаб бориш ва тўлдириш, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ва унинг ўринбосарларини кадрлар масалалари бўйича зарур ахборот ҳамда маълумотлар билан таъминлаш.


6. Бўлим ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ходимларни танлаш, келишиш, ўрганиш ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсатига тасдиқлаш учун киритишда ишга қабул қилинадиган янги ходимлар бўйича тегишли ҳужжатлар тайёрланиши ва расмийлаштирилишини ташкил этади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул ходимлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари марказий аппаратлари масъул ходимларининг сифат таркиби таҳлил этилишини ташкил этади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида Ўзбекистон Республикаси Президенти номенклатурасига кирадиган ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари билан белгиланган тартибда келишиладиган вакант лавозимлар бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ва унинг ўринбосарларига Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбарлик лавозимлари ва мутахассислари лавозимлари учун кадрлар захирасига киритилган номзодлар бўйича амалга оширилаётган ишлар мониторинги натижалари тўғрисида ахборот киритади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбарлик лавозимлари ва мутахассислари лавозимлари учун кадрлар захирасига киритилган номзодларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида стажировка ўташини ташкил этади;

кадрларни тегишли лавозимларга тавсия қилиш масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда ходимларнинг мутасаддилик қилинадиган тармоқлар масалалари юзасидан хорижий мамлакатларда ўтказиладиган семинарлар ва тадбирларда иштирок этишини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

ходимларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этишда тегишли фармойиш ҳужжатларини (қарорлар, фармойишлар, буйруқлар) белгиланган тартибда тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг кадрлар таркиби тўғрисида таҳлилий материаллар ва уларнинг сифатини яхшилашга доир таклифлар тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари масъул ходимлари ротацияси тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига белгиланган тартибда таклифлар киритади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан битирувчиларни Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган лавозимларга тақсимлашни таҳлил қилиш ва режалаштириш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади;

кадрлар салоҳиятининг касбий савиясини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, замонавий услублардан фойдаланган ҳолда жамоада қулай маънавий-руҳий муҳитни шакллантириш масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари учун тренингларни ташкил этади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида кадрлар ҳисобини юритади, ушбу масала юзасидан зарур ахборотни тайёрлайди ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига тақдим этади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ходимларини аттестациядан ўтказишни ва уларнинг касбий савиясини баҳолашни ташкил этади, аттестация комиссиялари қарорларини бажариш тадбирларини ишлаб чиқади, уларнинг бажарилишини назорат қилади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ходимларига тааллуқли тушадиган хатлар ва мурожаатларни кўриб чиқишда иштирок этади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ходимларини Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан мукофотлашга тақдим этиш учун ҳужжатлар тайёрлайди, мукофотлар, рағбатлантириш ва жазо чоралари ҳисобини юритади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ходимларига пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштиради;

ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этилишини назорат қилади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, давлат бошқа органлари ва ташкилотларининг раҳбар ходимлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларининг хизмат гувоҳномаларини расмийлаштиради, топширади ва ҳисобини юритади.

Бўлим унга юкланган бошқа вазифаларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.



3-БОБ. БЎЛИМНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


7. Бўлим ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлардан ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур материаллар ва маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириғига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар мажлислари ҳамда йиғилишларида иштирок этиш;

зарур бўлганда Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни пухта ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб қилиш, ушбу мақсадлар учун ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда киритилган ҳужжатларни белгиланган тартибда қайтариш.

Бўлим томонидан зарур материаллар ва маълумотларни тақдим этиш бўйича талаблар, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Бўлим белгилаган муддатларда бажарилиши лозим.


8. Бўлим:

ўзига юкланган вазифаларнинг тегишли даражада ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомини таъминлаш талабларининг бажарилиши;

Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун материаллар ва ҳужжатларнинг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминланиши;

кадрлар билан ишлаш ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, ҳужжатларни сақлаш кадрлар бўйича иш юритиш ҳолати;

жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг ўз вақтида кўриб чиқиш ва ҳал этилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. БЎЛИМ ТУЗИЛМАСИ


9. Бўлим тузилмаси Бўлим мудири, меҳнат муносабатлари масалалари бўйича ҳужжатларни ва кадрларга оид маълумотлар базасини тизимли юритиш масалалари бўйича бош мутахассис ва инспекторни (иш юритиш ва аппарат ходимлари маълумотлар базасини юритиш бўйича) ўз ичига олади.

Бўлим тузилмаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


10. Бўлим ишларига мудир раҳбарлик қилади.


11. Бўлим мудири, меҳнат муносабатлари масалалари бўйича ҳужжатларни ва кадрларга оид маълумотлар базасини тизимли юритиш масалалари бўйича бош мутахассис, инспектор (иш юритиш ва аппарат ходимлари маълумотлар базасини юритиш бўйича) белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.



5-БОБ. БЎЛИМ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Аппарат фаолиятини ташкил этишнинг умумий қоидалари


12. Бўлим ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги низом, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Иш юритиш бўйича йўриқнома, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Бўлимнинг иш режалари асосида ташкил этилади.

Бўлимнинг иш режаси, Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати томонидан тасдиқланадиган Вазирлар Маҳкамаси иш режаси асосида шакллантирилади.

Бўлимнинг иш режаси, Бўлим мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан тасдиқланади.

Бош мутахассиснинг шахсий иш режаси Бўлим мудири томонидан тасдиқланади.


13. Бўлим мудири:

Бўлимга бевосита раҳбарлик қилади, ходимлар ишини ташкил этади, Бўлимга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш, ижро интизоми ҳолати учун тўлиқ жавоб беради;

тасдиқланган тузилма ва штат жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этиладиган номзодлар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари томонидан таклифлар тайёрлаш ва киритишда иштирок этади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда ходимлар касбий савияси ва ишчанлик малакасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларининг раҳбарлик лавозимлари ва мутахассислари лавозимлари учун кадрлар захирасига киритилган номзодларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида стажировка ўташини ташкил этади;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига Бўлим ходимларини лавозимга тайинлаш, лавозимдан озод этиш, рағбатлантириш ва уларни жазолаш тўғрисида таклифлар киритади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари билан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбар ходимларини тасдиқланган номенклатурага мувофиқ тайинлаш ва тасдиқлаш бўйича ҳужжатлар тайёрлашда ҳамкорлик қилади;

Вазирлар Маҳкамасига Бўлим юритадиган соҳага тааллуқли масалалар бўйича киритилган ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилишини ташкил этади ва уларни имзолайди;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Бўлим юритадиган соҳага тааллуқли масалалар бўйича ўтказадиган мажлисларда иштирок этади;

Бўлим ходимлари ўртасида мажбуриятлар тақсимотини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига киритади;

Бўлим ишларини такомиллаштиришга доир тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Иш юритиш бўйича йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.


14. Бўлим мудири вақтинча бўлмаганда унинг вазифаларини Бўлим бош мутахассиси бажаради.


15. Бўлимнинг меҳнат муносабатлари масалалари бўйича ҳужжатларни ва кадрларга оид маълумотлар базасини тизимли юритиш масалалари бўйича бош мутахассиси:

Вазирлар Маҳкамаси аппарати масъул ходимларининг сифатли таркиби тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилади ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти учун тегишли таклифлар тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларда, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида Ўзбекистон Республикаси Президенти номенклатурасига кирадиган ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари билан белгиланган тартибда келишиладиган лавозимлар бўйича вакант лавозимлар тўғрисида таҳлилий материаллар тайёрлайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларида Ўзбекистон Республикаси Президенти номенклатурасига кирадиган ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари билан белгиланган тартибда келишиладиган лавозимлар бўйича кадрлар ҳаракатланиши ҳисобини юритади, уларнинг шахсий маълумотлари базасини шакллантиради ва унинг мунтазам янгилаб борилишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлик лавозимлари ва мутахассислари лавозимлари учун кадрлар захирасига киритилган номзодлар бўйича амалга ошириладиган ишлар мониторинги натижалари тўғрисида таҳлилий материаллар тайёрлайди;

таркибий бўлинмалар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбарлик лавозимлари ва мутахассислари лавозими учун кадрлар захирасига киритилган номзодларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида стажировка ўташини ташкил этишга доир таклифлар тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда ходимларнинг мутасаддилик қилинадиган тармоқлар масалалари юзасидан хорижий мамлакатларда ўтказиладиган семинарлар ва тадбирларда иштирок этишини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ходимларини Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан мукофотлашга тақдим этиш учун ҳужжатлар тайёрлайди, мукофотлар, рағбатлантириш ва жазо чоралари ҳисобини юритади;

кадрлар масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқларини тайёрлайди;

Бўлим мудирининг топшириқларига биноан бошқа функцияларни амалга оширади.


16. Бўлим инспектори (иш юритиш ва аппарат ходимлари маълумотлар базасини юритиш бўйича):

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Иш юритиш бўйича йўриқномага мувофиқ иш юритади, бўлимда ҳужжатлар ўтишини назорат қилади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг янги тайинланган ходимларини ҳисобга олиш ҳужжатларини расмийлаштиради, уларнинг шахсий ҳужжатларини шакллантиради ва мунтазам янгилаб боришни таъминлайди, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ходимлари тўғрисида маълумотлар базасини юритади;

Кадрлар масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари лойиҳаларини тайёрлашга кўмаклашади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ходимларига пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштиради;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларини Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан мукофотлаш учун ҳужжатларни тайёрлайди, мукофотлаш, рағбатлантириш ва жазо чоралари ҳисобини юритади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ходимлари, давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, давлат бошқа органлари ва ташкилотлари раҳбарлари учун хизмат гувоҳномалари, шунингдек, техник ходимлар учун рухсатномалар тайёрлайди ҳамда уларни расмийлаштириш учун тақдим этади;

Вазирлар Маҳкамасининг хизмат гувоҳномалари бланкалари ҳисобини юритади ва уларни рўйхатга олади, ушбу ҳужжатларни йўқ қилиш тўғрисида далолатномалар тайёрлайди;

меҳнат дафтарчаларига тегишли ёзувлар киритади ва уларнинг сақланишини таъминлайди;

ишларни архивда сақлаш учун тайёрлайди ва ўз вақтида топширилишини таъминлайди;

Бўлим мудирининг топшириқларига биноан бошқа функцияларни амалга оширади.



2-§. Вазирлар Маҳкамаси аппаратида кадрларни танлаш,

келишиш, тайинлаш ва аттестациядан ўтказиш


17. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида тегишли лавозимларга номзодларни танлаш, қоидага кўра, ходимларнинг амалдаги таркиби, тасдиқланган кадрлар захирасига киритилган номзодлар ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари ходимлари таркибидан амалга оширилади.

Тегишли лавозимларга номзодларни танлаш ва тавсия этишда, қоидага кўра, камида уч нафар мутахассиснинг номзодлари тақдим этилади.


18. Номзодларни бир вақтнинг ўзида Бош вазирнинг тегишли ўринбосари, Бош вазирнинг маслаҳатчиси ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан олдиндан келишиш номзодга маълумотнома ва таркибий бўлинма раҳбарининг ёзма тавсиясини тақдим этиш Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.


19. Тавсия этиладиган номзодларнинг илова қилинган келишиш якунлари ҳужжатлари ҳақида Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ахборот берилади. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан маъқулланган тақдирда ҳужжатлар белгиланган тартибда ўрганиш учун Кадрлар бўлимига ва Биринчи бўлимга берилади.


20. Ўрганиш натижалари бўйича таркибий бўлинма раҳбари томонидан Кадрлар бўлими билан биргаликда тавсия қилинган номзодларга белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича зарур ҳужжатларни тайёрлаш таъминланади.


21. Тайёрланган ҳужжатлар асосида зарурат бўлганда бажариладиган функционал вазифалар мавзуси бўйича тавсия этиладиган номзодлар томонидан ахборот (маълумотнома) тайёрланган ҳолда Бош вазирнинг тегишли ўринбосари ёки Бош вазирнинг маслаҳатчиси ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси тавсия этилган номзодлар билан суҳбат ўтказади.


22. Суҳбат якунлари бўйича Бош вазирнинг тегишли ўринбосари ёки маслаҳатчиси ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан белгиланган шакл бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмасига тегишли лавозимга номзодни тавсия қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири номига қўшма тақдимнома киритилади.


23. Тақдимномани кўриб чиқиш якунлари бўйича, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан маъқулланган тақдирда тавсия этиладиган номзодлар Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида келишилиши керак.


24. Кўриб чиқиш якунлари бўйича тавсия қилинадиган номзодлар Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида:

маъқулланганда - ходимни тайинлаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори ёки фармойиши имзоланади;

номзод рад этилганда - материаллар Бўлимга қайтарилади.


25. Аппаратда кадрларни танлаш, келишиш, тайинлаш ва аттестациядан ўтказиш тартибига риоя қилиниши учун шахсий жавобгарлик Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларига, Бўлим мудирига ва Биринчи бўлим мудирига юкланади.


26. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчилари ва Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги Ваколатли вакили Ўзбекистон Республикаси Президенти билан белгиланган тартибда келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.


27. Аппарат бошқарувчисининг ўринбосарлари, котибиятлар мудирлари, уларнинг ўринбосарлари, бошқармалар бошлиқлари, бўлимлар мудирлари, хизматлар мудирлари (матбуот котиби) белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.


28. Бош мутахассислар, Бош вазир ва унинг ўринбосарларининг ёрдамчилари белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.


29. Инспекторлар ва бошқа техник ходимлар белгиланган тартибда аппарат бошқарувчисининг буйруғи билан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.


30. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул ходимларини мамлакатни ривожлантиришнинг замонавий босқичида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар талабларидан келиб чиқиб уларнинг эгаллаб турган лавозимга мувофиқлигини баҳолаш юзасидан аттестациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



3-§. Аппарат ходимларини стажировкадан

ўтказиш ва малакасини ошириш


31. Вазирлар Маҳкамаси аппаратида кадрлар захирасини шакллантириш учун мутахассисларни стажировкадан ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруғи билан белгиланади.


32. Вазирлар Маҳкамаси аппаратида стажировкага жалб этиш учун таркибий бўлинмалар аппаратнинг таркибий бўлинмаларига бириктирилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг масъул ходимларидан бўлган номзодлар рўйхатини шакллантирадилар. Номзодларнинг шакллантирилган рўйхати тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот берилади ва у билан келишилади.


33. Шакллантирилган рўйхатлар асосида стажировканинг аниқ даври кўрсатилган ҳолда стажировкаларни ўтказиш жадвали тасдиқланади.


34. Мутахассисларни стажировкадан ўтказиш қуйидаги тадбирларни бажариш йўли билан амалга оширилади:

мутахассисларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишни ташкил этиш асослари билан таништириш;

мутахассисларни ҳужжатларнинг тегишли лойиҳаларини, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлислари кўриб чиқиши учун киритиладиган ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш ишига, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашга жалб этиш;

номзодларни хизмат сафарларига чиққан ҳолда Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари билан биргаликда вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мақсадли ўрганиш ишига жалб қилиш.


35. Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларининг малакасини ошириш мавзули семинарлар, курслар, давра суҳбатлари ўтказиш, иқтисодий ўқишни ташкил этиш ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларининг маърузаларини эшитиш йўли билан амалга оширилади.


36. Иқтисодий ўқишни ташкил этиш ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларининг маърузаларини эшитиш Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан тасдиқланадиган ярим йиллик жадваллар асосида амалга оширилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Ходимларни танлаш, келишиш, ўрганиш ва уларнинг

номзодларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Раёсатига тасдиқлаш учун киритишда ишга қабул қилинадиган

янги ходимлар бўйича ҳисобга олиш ҳужжатларини тайёрлаш

ва расмийлаштиришни ташкил этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Бажариш

муддатлари
























1-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаси раҳбари


     

Номзодларни танлаш.

Ҳар бир лавозимга тасдиқланган кадрлар захирасидан (камида 3 номзодни) тегишли лавозимларга номзодларни танлайди.

        


Зарурат

бўлганда




























2-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаси раҳбари


     

Дастлабки келишув.

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси номига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари ёки маслаҳатчиси билан дастлаб келишилган номзод учун тақдимнома киритади.

     


Вазирлар

Маҳкамаси

аппаратининг

бошқарувчиси

тасдиқлаган

жадвалга

мувофиқ




























3-босқич

Таркибий бўлинма раҳбари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати Кадрлар бўлими


       

Суҳбатлашиш.

Биргаликда ўрганиш натижалари бўйича тавсия этилган номзодларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан суҳбатга пухта тайёрлашни таъминлайди.

      


Вазирлар

Маҳкамаси

аппаратининг бошқарувчиси

тасдиқлаган

жадвалга

мувофиқ




























4-босқич

Кадрлар бўлими, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси


    

Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлиси.

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида (ушбу масала тўғрисида тавсия этилган номзодлар иштирокида) тавсия қилинган номзодларни тайинлаш тўғрисидаги масала ҳақида ахборот беради.

     


Суҳбатдан

сўнг кейинги

душанбада




























5-босқич

Кадрлар бўлими


      

Тайинлаш.


1. Раёсат томонидан маъқулланганда - Кадрлар бўлими ходимни лавозимга тайинлаш тўғрисида ҳужжат лойиҳасини тайёрлайди ва кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири имзолаши учун Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига тақдим этади.


2. Тайинлаш тўғрисидаги ҳужжат имзолангандан сўнг буйруқни тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратида стажировка ўташ жадвалини тайёрлайди.

      


Вазирлар

Маҳкамаси

Раёсатидан

сўнг икки кун

давомида




























6-босқич

Кадрлар бўлими, Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари билан алоҳида суҳбат ўтказиш комиссияси


     

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул ходимлари билан алоҳида суҳбат ўтказиш:

6 ойдан сўнг - Вазирлар Маҳкамаси аппаратига қабул қилинган янги масъул ходимлар билан;

йил охирида - Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари билан.

        


Йил давомида




























7-босқич


Кадрлар бўлими, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари



       

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида аттестация ўтказиш.

       


Икки йилда

бир марта








      





Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида кадрлар

захираси шакллантирилишини ташкил этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Бажариш

муддатлари
























1-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаси раҳбари


     

Номзодларни кадрлар захирасига киритиш учун аниқлаш ва танлаш.

Ҳар бир лавозимга тегишли маълумот, профессионал тайёргарлик мутахассислиги ва эгаллайдиган лавозими бўйича етарли иш тажрибаси, бошқарув фаолияти кўникмаларига эга камида уч нафар номзод таклиф этилади.

      


1 январдан

30 октябргача




























2-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаси раҳбари


      

Кадрлар захирасини тузиш, келишиш, ҳимоя қилиш ва тасдиқлаш.

Кадрларни танлаш натижалари бўйича кадрлар захираси рўйхатини тузиш.

      


1 ноябрдан

20 декабргача




























3-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаси раҳбари, Кадрлар бўлими


        

Кадрлар захираси билан ишлаш, кадрлар захирасига киритилган номзодларни тайёрлаш.


1. Кадрлар захирасига киритилган шахслар тизимли равишда тайёрланишини таъминлайди.


2. Кадрлар захирасига киритилган шахслар қуйидаги шаклларда тайёрланади:

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг муайян иш участкаларида бир ойлик, икки ойлик ва уч ойлик стажировка ўташ;

Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари ва йиғилишларига таҳлилий материаллар тайёрлашга жалб қилиш;

вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, ҳудудий бошқарув органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мақсадли ўрганишда иштирок этиш;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш, хорижий стажировкаларни ташкил этиш.


3. Кадрлар захирасига киритилган шахсларнинг профессионал ўсиши, ишчанлик малакаси ошишининг мунтазам мониторинги олиб борилишини таъминлаш.

     


Йил давомида








         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 март



































Время: 0.2195
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск