ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Стандартлаштириш /

Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.03.2019 й. 220-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 14 мартдаги

220-сон қарорига

4-ИЛОВА



Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг

фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг (кейинги ўринларда ТҚ деб аталади) фаолиятини ташкил этиш, тугатиш тартиби, асосий функцияларини, ТҚ доирасида ишларни амалга ошириш ва қарорлар қабул қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомнинг мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


стандартлаштириш бўйича техник қўмита - фаолиятнинг бириктирилган соҳаси бўйича миллий, минтақавий, давлатлараро ва халқаро стандартлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича манфаатдор томонларнинг ҳамкорлик қилиш шакли;


масъул котиб - ТҚ ишларини юритувчи шахс;


манфаатдор томон - стандартларни қабул қилиш ва қўллашдан манфаатдор бўлган тегишли маҳсулот (хизмат) турларини ишлаб чиқарувчи ёки истеъмол қилувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар;


стандартлаштириш соҳаси - стандартлаштиришнинг ўзаро боғлиқ объектлари мажмуи;


стандартлаштириш тизими - стандартлаштириш бўйича ишларни амалга оширишнинг умумий ташкилий-техник қоидаларини тартибга солувчи тизим;


3. ТҚ ўз ишида:

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига;

Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлган стандартлаштириш бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг ҳужжатларига;

Ўзбекистон Республикаси қўшилган стандартлаштириш соҳасидаги халқаро шартномалар ва битимларга;

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб деб аталади) томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда тасдиқланадиган стандартлаштириш бўйича техник қўмита тўғрисидаги намунавий низомга амал қилади.

4. TҚ фаолиятига умумий раҳбарликни Агентлик, унинг фаолиятини мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш, ахборот-техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва кузатиб бориш - Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти томонидан амалга оширилади (кейинги ўринларда Институт деб аталади).


2-БОБ. СТАНДАРТЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

ТЕХНИК ҚЎМИТАНИНГ ТУЗИЛМАСИ


5. ТҚ тузилмасига қуйидагилар киради: раис, раис ўринбосари (зарур бўлганда), масъул котиб, ТҚга аъзо-ташкилотлар.


6. ТҚга раис бошчилик қилади.

Раис, раис ўринбосари ташкилотлар раҳбарлари, раҳбар ўринбосарлари, бош конструкторлар, бош технологлар ва ТҚ аъзолари бўлган бўлимлар раҳбарларидан сайланади.


7. ТҚ котибияти ишига ТҚ масъул котиби раҳбарлик қилади.

Масъул котиб ТҚ котибиятини бошқарувчи ташкилот ходимларидан танланади.


8. ТҚ фаолиятига тегишли тартибга солиш соҳасига тааллуқли бўлган давлат ва хўжалик бошқарув органи вакили бўлмаган ТҚ котибияти Институт томонидан юритилади.


9. ТҚ тузилмасида ТҚ фаолиятининг айрим соҳалари бўйича ишларнинг муайян қисмини бажариш учун ТҚ фаолияти соҳалари тегишлича чегараланган ҳолда қуйи қўмиталар тузилиши мумкин.

Стандартлаштириш бўйича қуйи қўмитани тузиш учун камида учта ТҚга аъзо ташкилот унинг ишида иштирок этишга тайёрлигини билдириши керак.


10. Қуйи қўмиталарни тузиш, уларнинг раислари ва масъул котибларини тайинлаш ушбу Низомнинг 53-бандига мувофиқ ТҚга аъзо ташкилотларнинг овоз бериши орқали амалга оширилади.


11. ТҚ доирасида аниқ лойиҳа бўйича ишларни ташкил этиш учун қуйи қўмита ушбу Низомнинг 32-бандига мувофиқ ТҚга аъзо ташкилотлар ва манфаатдор томонлардан ташкил топган ишчи гуруҳларни ташкил этиши мумкин.

Ишчи гуруҳларни тузиш, уларнинг раҳбарларини тайинлаш ушбу Низомнинг 53-бандига мувофиқ ТҚга аъзо ташкилотларнинг овоз бериши орқали амалга оширилади.

Ишчи гуруҳнинг фаолияти лойиҳа тугагандан сўнг тўхтатилади.


12. ТҚ тузилмаси ва таркибининг ўзгариши тўғрисидаги ахборот қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида Институтга юборилади.



3-БОБ. ТҚ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ТУГАТИШ


13. Ҳар қандай манфаатдор томон ТҚни ташкил этиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига эга.


14. ТҚ фаолиятини таъминлаш ТҚ котибияти томонидан амалга оширилади.

ТҚ котибияти фаолиятнинг Институт, муайян соҳаларига ва маҳсулот турларига, уни ишлаб чиқариш, эксплуатация қилиш (фойдаланиш), сақлаш, ташиш (транспортда ташиш), реализация ва утилизация қилиш жараёнларига ихтисослашган ёки ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишга ҳамда ушбу соҳада энг юқори илмий-техник салоҳиятга эга бўлган етакчи илмий-тадқиқот институтлари ёки бошқа манфаатдор томонлар томонидан юритилади.


15. ТҚ котибиятини юритишни режалаштираётган ташкилот қуйидагиларга эга бўлиши лозим:

ТҚ фаолиятининг тегишли соҳасида ўқиган ва иш тажрибасига эга бўлган стандартлаштириш соҳасидаги мутахассислар;

зарур моддий-техник база ва алоқа воситалари;

ҳужжатларни чет тилидан давлат тилига таржима қилишни ташкил этиш имконияти.


16. ТҚни шакллантириш учун ташаббус кўрсатувчи стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг ишида иштирок этиш учун ТҚ ва унинг тахмин қилинган фаолият соҳасини тузиш зарурати асосларини келтирган ҳолда ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича стандартлаштириш бўйича техник қўмитасининг намунавий иш дастури лойиҳасига ва ТҚ тўғрисидаги низом лойиҳасига биноан стандартларнинг давлатлараро таснифлагичига мувофиқ кодлар билан стандартлаштириш объектларини ўз ичига олган таклиф-хатни Институтга, шунингдек, барча манфаатдор шахсларга юборади.


17. Манфаатдор томонларнинг кўпчилигига ТҚни тузишни бошлаш ҳақида маълумот бериш учун Институт, Агентлик ва Институтнинг расмий сайтида тегишли хабарномани жойлаштиради.


18. ТҚ таркиби манфаатдор шахсларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда қуйидагиларнинг вакилларидан шакллантирилади:

ТҚ фаолияти соҳасига тегишли соҳага тааллуқли бўлган тартибга солиш доирасига доир давлат ва хўжалик бошқарув органлари;

ТҚ фаолияти соҳасига тегишли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар (истеъмолчилар) бўлган ташкилотлар;

ТҚ фаолияти соҳасига тегишли маҳсулотлар истеъмолчилари (буюртмачилари) бўлган ташкилотлар;

истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари;

илмий-тадқиқот институтлари, таълим муассасалари;

Институт;

мувофиқликни баҳолаш органлари ва бошқалар.


19. ТҚ котибиятини юритишни режалаштирадиган ташкилот ТҚ фаолиятида иштирок этиш истагини билдирган манфаатдор шахслар вакилларининг ташкилий йиғилишини ўтказади, унда стандартларнинг давлатлараро таснифлагичи кодлари билан стандартлаштириш объектлари, ТҚ тўғрисидаги низом лойиҳаси, ТҚнинг иш дастури кўрсатилган ҳолда ТҚ фаолияти соҳаси маъқулланиши керак ҳамда раис, раис ўринбосар(лар)и ва масъул котиб лавозимларига номзодлар кўрсатилади.

Ўтказилган ташкилий йиғилиш натижаларига кўра барча иштирокчилар томонидан имзоланган баённома тузилади.

ТҚни тузиш тўғрисидаги таклиф камида бешта манфаатдор шахс томонидан қўллаб-қувватланиши керак.

ТҚ тўғрисидаги низом лойиҳаси ТҚ раиси лавозимига таклиф этиладиган вакил ташкилотнинг бошлиғи (раҳбар ўринбосари) ва ТҚ котибиятини юритишни режалаштирган ташкилот раҳбари (раҳбар ўринбосари) билан келишилиши керак.


20. ТҚ котибиятини юритишни режалаштирган ташкилот ТҚ тўғрисидаги низом лойиҳаси (қоғоз ва электрон ташувчи) билан ТҚни тузиш бўйича қарор қабул қилиш ҳақида маъқулланган материалларни, ТҚнинг иш дастурини, ТҚ таркибини (ТҚга аъзо ташкилотлар рўйхати) Институтга юборади.


21. Институт Агентликнинг ТҚни ташкил этиш тўғрисидаги буйруғи лойиҳасини бир ҳафталик муддатда тайёрлайди ва белгиланган тартибда тасдиқлашга тақдим этади, унда ТҚнинг номи мавжуд бўлади, котибиятни юритиш вазифаси юкланган ташкилот, ТҚ фаолияти соҳаси, ТҚ низоми, унинг таркиби белгиланади.


22. Агентлик бир ҳафта муддатда буйруқни қабул қилади ва унинг нусхасини Институт ва ТҚ котибиятига юборади.


23. Идентификация ва ҳисоблаш мақсадлари учун тузилган ТҚга "STQ" (Standartlashtirish texnik qo'mitasi) ҳарфларидан, идентификация (тартиб) рақами ва ТҚ номидан ташкил топган белгилар берилади.

Идентификация (тартиб) рақамлари Агентлик томонидан тузилган ва ТҚ ягона реестрига киритилган тартибда берилади ва қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

ТҚни рўйхатга олиш тартиб рақами;

ТҚ номи;

қошида ТҚ тузилган манфаатдор томон номи;

ТҚ фаолияти соҳаси;

ТҚ фаолияти тугатилганда унинг рақами бошқа ТҚга берилмайди.


24. Ҳар бир қуйи қўмита ўз идентификация (тартиб) рақами ва номига эга бўлади. Қуйи қўмитанинг белгиланиши "STQQ" ҳарфлари, қуйи қўмита рақами ва унинг номини ўз ичига олади.

Қуйи қўмиталар тузилган тартибда рақамланади. Қуйи қўмитанинг фаолияти тугатилганда унинг рақами бошқа қуйи қўмитага берилмайди.


25. ТҚ тўғрисидаги тасдиқланган низом, ТҚ таркиби ва ТҚ иш дастури Институтнинг сайтига жойлаштирилади.

26. ТҚ фаолияти қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин:

ташкил этилиш мақсадидаги ишларни бажарилиши якунига етганда;

ТҚ фаолияти соҳасида ўн икки ой давомида ишнинг мавжуд эмаслиги;

ушбу Низомнинг 53-бандига мувофиқ овоз бериш;

ТҚга аъзо-ташкилотларнинг сони бештадан камайганда;

ТҚ фаолиятининг самарадорлигини баҳолашнинг салбий натижалари.

ТҚ фаолиятининг тўхтатилиши ТҚ йиғилиши баённомасини тақдим этиш ёки Институт таклифига биноан Агентликнинг қарори билан расмийлаштирилади


27. ТҚ ягона реестри Агентлик ва Институтнинг расмий сайтларида жойлаштирилади.



4-БОБ. СТАНДАРТЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

ТЕХНИК ҚЎМИТАНИНГ ТАРКИБИ


28. ТҚда аъзоликнинг бир тоифаси - тенг ҳуқуқли аъзолик белгиланади.


29. Агар манфаатдор томон ТҚга бириктирилган бир ёки бир нечта стандартларни ишлаб чиқиш, молиялаштиришдан ёки ТҚ фаолият соҳасидаги ишлардан манфаатдор бўлса, ТҚ таркибига кириш ҳуқуқига эга.

Манфаатдор томон ТҚ котибиятига (агар ТҚ ташкил этиш жараёнида бўлса - ТҚ котибиятини юритишни режалаштираётган ташкилотга) ТҚ ишида иштирок этиш учун ташкилотнинг доимий ваколатли вакилининг боғланиш маълумотлари (Ф.И.Ш., лавозими, телефон рақами, электрон почта манзили) кўрсатилган хатни юборади. Зарур бўлганда ТҚ ишида овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган бошқа вакиллар иштирок этиши мумкин.

ТҚга аъзо ташкилот ўн кун мобайнида ТҚнинг масъул котибига доимий ваколатли вакилининг боғланиш маълумотларининг ўзгарганлиги ҳақида хабар бериши керак.


30. Доимий ваколатли вакиллар ТҚ котибияти билан алоқада бўлиб, ташкилотнинг раҳбариятига керакли маълумотлар бериб, ТҚга аъзо ташкилот номидан овоз беради.


31. Мавжуд ТҚга таркибига кириш тўғрисидаги манфаатдор томонларнинг сўровлари олинганда унинг масъул котиби ТҚнинг барча аъзо ташкилотларга танишиш учун ахборот юборади.

ТҚ масъул котиби Институтга ТҚ таркибига ўзгартириш киритилганлиги ҳақида ахборот юборади.


32. ТҚ ўтказадиган ишларда манфаатдор шахслар, алоҳида мутахассислар, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг вакиллари овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этиши мумкин.


33. Агар ТҚга аъзо ташкилот мунтазам равишда ТҚ фаолиятида иштирок этмаса (кетма-кет уч маротабадан кўп), асосли сабабларсиз ишлаб чиқилаётган стандартлар юзасидан овоз бермаса ёки ТҚ низомида белгиланган бошқа тартиб-таомилларга риоя қилмаса, котибият унга огоҳлантириш юбориш ҳуқуқига эга. Агар огоҳлантиришдан сўнг бир йил давомида ТҚга аъзо ташкилот ўзининг мажбуриятларини тегишли бўлмаган кўринишда бажаришда давом этса, у ушбу Низомнинг 53-бандига мувофиқ овоз бериш йўли билан ТҚ таркибидан чиқариб ташланиши мумкин.

ТҚнинг масъул котиби қабул қилинган қарор ҳақидаги ахборотни Институтга юборади.


34. ТҚ таркибидан чиқиш тўғрисида қарор қабул қилишда ТҚга аъзо -ташкилот чиқиш санасидан камида икки ой олдин ТҚ котибиятини огоҳлантириши керак.

ТҚнинг масъул котиби ушбу ахборотни Институтга юборади.


35. ТҚ таркибидаги ўзгаришлар (қўшилиш, чиқариб ташлаш, чиқиш) Агентликнинг буйруғи билан расмийлаштирилади, нусхаси ТҚга ва Институт котибиятига юборилади.



5-БОБ. СТАНДАРТЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

ТЕХНИК ҚЎМИТАЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


36. Қуйидагилар ТҚнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

стандартлаштириш тизимларининг фаолиятини ва ривожланишини таъминлашда қатнашиш, халқаро стандартларни қўллаш асосида уни халқаро, давлатлараро тизимлар билан уйғунлаштириш;

стандартларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш, қайта кўриб чиқишда илғор хорижий тажрибани жорий қилиш йўли билан, шу жумладан, уларда анъанавий технологияларнинг олдинда борувчи имкониятларини, истиқболга дастлабки талабларни белгилашни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг рақобатдошлиги оширилишини таъминлашда иштирок этиш.


37. Қуйидагилар ТҚнинг асосий функциялари ҳисобланади:

стандартларни ишлаб чиқишда манфаатдор томонларнинг таклифларини кўриб чиқиш;

стандартларни ишлаб чиқиш, ўзгартиришлар киритиш, қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

ТҚнинг иш дастурига мувофиқ стандартларни ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш, ва тасдиқлашга тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган ва ушбу ТҚга бириктирилган стандартларни таҳлил қилиш (кейинги ўринларда стандартларни текшириш деб аталади);

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартларни жорий этиш ва амалдаги давлат стандартларини бекор қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

халқаро, минтақавий ва бошқа давлатларнинг миллий стандартларини қўллашда кўмаклашиш;

ТҚ фаолияти соҳасида стандартлаштириш ҳолати бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаш;

стандартлаштириш бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг ТҚ ишида иштирок этиш.

ТҚга аъзо ташкилотларнинг доимий ваколатли вакиллари, ТҚ, қуйи қўмита, ишчи гуруҳ йиғилишларида, шунингдек, бевосита ўз ташкилоти томонидан юкланган функцияларни масофадан туриб бажаради.


38. Қуйидагилар ТҚ раисининг асосий вазифалари ҳисобланади:

ТҚнинг, жумладан, унинг қуйи қўмиталари ва ишчи гуруҳлари ишини ташкил қилиш ва раҳбарлик қилиш;

стандартлаштириш мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ ТҚ фаолиятининг техник сиёсатини белгилаш;

ТҚ фаолияти соҳаси билан боғлиқ масалалар бўйича барча давлат ва жамоат ташкилотларида ТҚ номидан вакиллик қилиш;

ТҚнинг иш дастурини тасдиқлаш;

ТҚ йиғилишини ўтказиш.

ТҚ раисининг ўринбосари раис томонидан берилган вазифаларни, шунингдек, раис йўқлигида унинг вазифаларини бажаради.


39. Қуйидагилар ТҚ масъул котибининг асосий вазифалари ҳисобланади:

ТҚ йиғилишларини ўтказишга тайёрлаш ва ўтказилишини таъминлаш;

ТҚ таркибига кирадиган қуйи қўмиталар ва ишчи гуруҳларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

ТҚ иш дастурлари лойиҳаларини тайёрлаш ва ушбу дастурларнинг бажарилишини назорат қилиш;

стандартлар лойиҳаларини ишлаб чиқишни ташкил этиш;

манфаатдор томонлар тарафидан стандартлар лойиҳаларини кўриб чиқишни ташкил этиш, уларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этишга тайёрлаш;

манфаатдор томонлар билан муҳокама қилиш учун стандартлар лойиҳаларини интернет тармоғига жойлаштириш;

TҚга аъзо ташкилотлар томонидан ТҚга тушган материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилишини таъминлаш;

ТҚга бириктирилган стандартлар рўйхатини янгилаш;

ТҚ қарорларини расмийлаштириш;

иш юритиш, ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш, шу жумладан, ташкилотлар билан ёзишмалар олиб бориш;

ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг намунавий йиллик ҳисоботини тайёрлаш;

йиллик ҳисоботни тасдиқлаш учун ТҚ раисига тақдим этиш ва 1-февралдан кечиктирмай Институтга ва ТҚ га аъзо ташкилотларга юбориш.



6-БОБ. СТАНДАРТЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

ИШЛАРНИ РЕЖАЛАШТИРИШДА

ИШТИРОК ЭТИШ


40. ТҚ Стандартлаштириш давлат режасини, стандартлаштириш тармоқ дастурларини шакллантиришда иштирок этади.


41. ТҚ котибияти ТҚ га аъзо ташкилотларнинг таклифларини, ТҚ (қуйи қўмита) қарорларини ва Агентлик томонидан белгиланган устувор вазифаларни ҳисобга олган ҳолда стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг иш дастурини ишлаб чиқади. Стандартни ишлаб чиқиш тўғрисида таклиф тушса, котибият уни ишлаб чиқишнинг мақсадга мувофиқлигини йиғилишда ёки масофадан туриб ТҚ аъзолари ўртасида муҳокама қилиши керак.


42. TҚга аъзо ташкилотларнинг таклифлари асосида ТҚ ҳар йили стандартлаштириш давлат режасига таклиф-буюртманомалар тайёрлайди.


43. Агар тасдиқланган стандартлаштириш давлат режасига ўзгартиришлар киритиш зарур бўлса, аъзо-ташкилотлар ТҚ доирасида кўриб чиқиш учун қўшимча таклиф-буюртманомалар беради.



7-БОБ. СТАНДАРТЛАРНИ ИШЛАБ

ЧИҚИШ ВА ТЕКШИРИШ


44. ТҚ стандартлаштириш тизими талабларига мувофиқ ҳолда стандартларни ишлаб чиқади.


45. ТҚ стандартларнинг Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, техник регламентларга, халқаро (минтақавий) стандартларга мувофиқлигини таҳлил қилиш мақсадида уларни текширади, бунинг натижасида уларни қайта кўриб чиқилмасдан ва ўзгартирмасдан амалда сақлаш ёки қайта кўриб чиқиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш зарурати тўғрисида хулосага келади.


46. Стандартларни текширишда ТҚ стандартлаштириш тизими талабларига амал қилади.


47. Агар стандартларни текшириш жараёнида стандартни бекор қилиш мақсадга мувофиқлиги аниқланса, у ҳолда ТҚ котибияти стандартлаштириш тизими талабларига мувофиқ ушбу стандартни бекор қилиш бўйича ишларни ташкил этади.



8-БОБ. СТАНДАРТЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

ХАЛҚАРО (МИНТАҚАВИЙ) ТАШКИЛОТЛАРНИНГ

СТАНДАРТЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ТЕХНИК

ҚЎМИТАЛАРИ (ҚУЙИ ҚЎМИТАЛАР, ГУРУҲЛАР)

ИШИДА ИШТИРОК ЭТИШ


48. ТҚ стандартлаштириш бўйича халқаро (минтақавий) ташкилотларнинг стандартлари лойиҳаларини кўриб чиқиш ва ушбу лойиҳалар бўйича овоз беришда, Ўзбекистон Республикаси таклифларини тайёрлашда иштирок этади.


49. ТҚ айни шундай фаолият соҳаси бўлган халқаро (минтақавий) стандартлаштириш ташкилотларининг ТҚ (қуйи қўмиталар, гуруҳлар) ишида қатнашади.


50. Агентлик стандартлаштириш бўйича халқаро (минтақавий) ташкилотларнинг ТҚ ишида иштирок этиш учун ТҚга киришни таъминлайди. ТҚ стандартлаштириш бўйича тегишли халқаро (минтақавий) ташкилотларнинг ишлаш қоидаларига мувофиқ ҳолда фаолият юритади.


51. ТҚ котибиятини бошқаришда, халқаро (минтақавий) ташкилотларнинг ёки уларнинг ТҚ ишида иштирок этишда ТҚ халқаро (минтақавий) ТҚ низомига амал қилади.



9-БОБ. СТАНДАРТЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

ТЕХНИК ҚЎМИТА ИШИДА ҚАРОР

ҚАБУЛ ҚИЛИШ


52. ТҚга аъзо ташкилотлар доимий ваколатли вакилларининг бевосита ТҚ йиғилишида ёки масофадан туриб овоз бериш йўли билан қарор қабул қиладилар.


53. Тартиботлар масалалари (ТҚ иш дастурига қўшимча киритиш, таркибга янги аъзо ташкилотларни қабул қилиш, ТҚ фаолиятини тугатиш, раисни, раис ўринбосар(лар)ини, масъул котибни сайлаш, ишчи гуруҳ, қуйи қўмиталарни тузиш ва тугатиш) бўйича қарор ТҚга аъзо - ташкилотларнинг доимий ваколатли вакилларининг кўпчилиги унинг учун овоз берганда қабул қилинган деб ҳисобланади.


54. Стандарт лойиҳалари бўйича қарор овоз беришда иштирок этувчи ТҚга аъзо ташкилотларнинг доимий ваколатли вакилларининг тўртдан уч қисми унинг учун овоз берганда қабул қилинади. Бунда овоз бериш натижалари ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда овоз бериш бюллетени билан расмийлаштирилади. Овоз бериш бюллетени асосида ҳисобот тузилади, унда овоз бериш натижалари, овоз беришда келишмовчиликни бартараф этиш бўйича ТҚ ҳаракати ва мавжуд эътирозлар келтирилади. Ҳисобот ҳар бир ТҚга аъзо ташкилотларга овоз бериш якунлангач бир ой муддат мобайнида юборилади.


55. ТҚ фаолияти самарадорлигини баҳолаш стандартлаштириш тизимининг асос бўлувчи норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳолда Институт томонидан амалга оширилади.



10-БОБ. ТЕХНИК ҚЎМИТАЛАР ФАОЛИЯТИ

САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШНИНГ

АСОСИЙ МЕЗОНЛАРИ


56. Қуйидагилар техник қўмиталар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонлари ҳисобланади:

ТҚга бириктирилган стандартлар фондининг сифати;

халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлаштириш бўйича ишларда ТҚ фаолиятининг самарадорлиги;

ТҚ фаолиятининг уюшқоқлиги ва очиқлиги.


57. ТҚга бириктирилган стандартлар фондининг сифати қуйидагилардан келиб чиқиб баҳоланади:

ТҚга бириктирилган ва ишлаб чиқилган давлат стандартлари сони;

халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган стандартлар сони.


58. Халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлаштириш бўйича ишларда ТҚ фаолиятининг самарадорлиги қуйидагилардан келиб чиқиб баҳоланади:

халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлаштириш котибиятини юритиш;

ТҚга бириктирилган ва ишлаб чиқилган халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартларнинг умумий сони.


59. ТҚ фаолиятининг уюшқоқлиги ва очиқлиги қуйидагилардан келиб чиқиб баҳоланади:

ТҚ иш дастурининг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши кўрсаткичлари;

ТҚ фаолияти ҳақидаги ахборотнинг мавжудлиги ва сермазмунлиги;

ТҚ фаолияти ҳақида тақдим этилган йиллик ҳисоботнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши кўрсаткичлари.


60. ТҚ фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш рўйхатга олинган техник қўмиталар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари қийматларининг нисбий йиғиндисидан келиб чиқиб аниқланади.


61. ТҚ фаолияти самарадорлигини баҳолашни ТҚнинг якунланган йилги фаолияти бўйича Институт амалга оширади. Бунда ташкил этилганига ушбу баҳолаш ўтказилишига қадар бир йилдан кам бўлган ТҚ фаолияти баҳоланмайди.


62. ТҚнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича қуйидаги рағбатлантириш чоралари кўрилади:

стандартлаштириш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фондидан бепул йиллик фойдаланиш;

халқаро грант маблағлари ҳисобига хорижий тажриба орттириш, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этишда устунлик.


63. ТҚ фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича ваколатли шахсларга қуйидаги жавобгарлик чоралари кўрилади:

ТҚга аъзо - ташкилотларнинг таркибидан ваколатли шахс(лар)ни чиқариш;

стандартлаштириш бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотларда ТҚ иштирок этишини тўхтатиш.



11-БОБ. СТАНДАРТЛАШИРИШ БЎЙИЧА

ТЕХНИК ҚЎМИТАЛАР ИШИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ


64. ТҚ томонидан бажариладиган ишлар ва хизматлар қиймати ТҚ иши дастурига мувофиқ ТҚга аъзо - ташкилотлар билан келишилади ва аниқланади.


65. ТҚнинг стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ишларини молиялаштиришни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари асосида амалга оширади.

68. ТҚ ишида доимий ваколатли вакилларнинг иштирок этиш харажатларини ТҚга аъзо ташкилотлар қоплайди.



12-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


69. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Стандартлаштириш бўйича техник қўмита тўғрисидаги

НАМУНАВИЙ НИЗОМ

Келишилди


Тасдиқлайман



Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

(лавозими, ташкилот номи)




(имзо) (имзонинг ёйилмаси)


(имзо) (имзонинг ёйилмаси)

20__йил "___" __________


20__йил "____"_____________

Стандартлаштириш бўйича техник қўмита тўғрисида

НИЗОМ

STQ ______

"

"

(Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг белгиланиши ва номланиши)

1. Қўлланиш соҳаси

Ушбу Низом стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг фаолияти соҳасини, тузилмаси, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг ишларни бажариш қоидаларини белгилайди ва ____________________________________ соҳасида стандартлаштириш бўйича фаолиятда иштирок этувчи ташкилотларга қўлланилади.


2. Норматив ҳаволалар

ушбу Низомда қуйидаги норматив ва техник ҳаволалар қўлланилган: ______________________________________________________________.


3. Умумий қоидалар


3.1. Стандартлаштириш бўйича техник қўмита "Ўзстандарт" агентлигининг буйруғи билан ташкил этилган. Стандартлаштириш бўйича техник қўмита котибиятини ________________________________________________________ юритади.

(ташкилот номи)


3.2. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитани ташкил этишнинг мақсади ________________________________________________________.


3.3. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг вазифалари ___________________________________________________________________.


3.4. Стандартлаштириш бўйича техник қўмита ўз фаолиятида _________________________________________________________ амал қилади.


4. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг фаолияти соҳаси ________________________________________________________________.


5. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг тузилмаси ______________________________________________________________________.


6. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг раиси, раис ўринбосари, масъул котиб ва аъзо - ташкилотларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва функциялари ____________________________________________________________________________________________________.


7. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг иш тартиби ____________________________________________________________________.


8. Стандартлаштириш бўйича техник қўмита ишини молиялаштириш _____________________________________________________________.






Низомга

2-ИЛОВА



Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг

НАМУНАВИЙ ИШ ДАСТУРИ

      



Тасдиқлайман

Стандартлаштириш бўйича

техник қўмита раиси








(имзо)


(имзонинг ёйилмаси)



20__йил "____" _____________

Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг иш

ДАСТУРИ

    

STQ ______

"

"

(Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг белгиланиши ва номланиши)

Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг иш дастури мақсадлари:

Унинг ишлаш самарадорлигини баҳолаш учун асосий кўрсаткичлар:


1. Стандартлаштириш бўйича ишлар:

   

Т/р

Белгиланиши

Лойиҳанинг номи

Ижро этувчи

Ишларни бажаришнинг

режалаштирилган муддатлари

дан

гача

Стандартларни ишлаб чиқиш









Стандартларни кўриб чиқиш









Стандартларни текшириш, таҳлил қилиш









2. Бошқа ишлар: ___________________________________________________________

Масъул котиб




(имзо)

(имзонинг ёйилмаси)





Низомга

3-ИЛОВА



Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг

НАМУНАВИЙ ЙИЛЛИК ҲИСОБОТИ

     



Тасдиқлайман

Стандартлаштириш бўйича

техник қўмита раиси








(имзо)


(имзонинг ёйилмаси)



20__йил "____" _____________

_____ йил учун стандартлаштириш бўйича

техник қўмитанинг иши тўғрисида

ЙИЛЛИК ҲИСОБОТ

STQ ______

"

"

(Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг белгиланиши ва номланиши)

1. Умумий маълумотлар:

  

Котибиятни юритувчи ташкилот


Раис


Раис ўринбосар(лар)и


Масъул котиб


Ҳисобот йилида стандартлаштириш бўйича техник қўмита таркибидаги ўзгаришлар


2. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг тузилмаси:

Кичик қўмиталар


Ишчи гуруҳлар


Ҳисобот йилида тузилмадаги ўзгаришлар


3. Ҳисобот йилида стандартлаштириш бўйича ишларни бажариш натижалари:

Белгиланиши

Номланиши

Стандартлар ишлаб чиқилди

Стандартлар кўриб чиқилди

Стандартлар текширилди (таҳлил қилинди)

4. Халқаро ва минтақавий стандартлаштириш бўйича ишлар натижалари:__________


5. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг йиғилишлари: __________________


6. Бошқа ишлар: _____________________________________________________________

Масъул котиб




(имзо)

(имзонинг ёйилмаси)

Низомга

4-ИЛОВА



Овоз бериш бюллетени

Овоз бериш бюллетени

Овоз бериш санаси

STQ (STQQ)

Аъзо - ташкилотнинг номи

1. Стандартнинг белгиланиши ва номи _______________________________________________________________________________________________

2. Лойиҳани таклиф этилган таҳрирда маъқуллаш

q

3. Қуйидаги фикр-мулоҳазалар билан (таклифлар)га қарши

q

    Фикр-мулоҳазалар: _______________________________________________________________________________________________________________


4. Қуйидаги асосларга кўра бетараф қолиш

q

    Асослаш: ________________________________________________________________________________________________________________________

Доимий ваколатли вакил




(имзо)

(имзонинг ёйилмаси)

20___йил  "___" __________



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 15 март









































Время: 0.0408
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск