Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Юридик шахслар тўғрисидаги умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 53-сон, Давлат активларини бошқариш агентлигининг 01/10-10/52-сон "Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 11.03.2019 й. Қарори (АВ томонидан 16.03.2019 й. 2755-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.03.2019 й.

N 2755-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ЛОЙИҲА

БОШҚАРУВИ МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИНИНГ

11.03.2019 й.

N 53


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ

11.03.2019 й.

N 01/10-10/52


ҚАРОРИ



Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини

бериш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги ва "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3930-сон "Корпоратив, лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги, 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3150-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ва 2019 йил 14 январдаги ПҚ-4112-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил 11 январдаги 110, 01/03-26/29-сон (рўйхат рақами 2755, 2016 йил 28 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 4-сон, 39-модда) қарори билан тасдиқланган Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзгартиришларнинг 1-банди еттинчи хатбошиси 2019 йил 1 июлдан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви

миллий агентлиги директори



Д. Ли

Давлат активларини бошқариш

агентлиги директори

Н. Жўраев

       





Қарорга

ИЛОВА



Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини

бериш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Корпоратив бошқарувчи малака аттестати (бундан буён матнда малака аттестати деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби (бундан буён матнда Бизнес мактаби деб юритилади) томонидан корпоратив бошқарув соҳасида малака мавжудлигини тасдиқлаш учун берилади.

2. Хўжалик жамиятларининг устав капиталидаги давлат улуши бўйича давлатнинг ишончли вакиллари ва кузатув кенгаши аъзолари сифатида тайинланадиган шахслар малака аттестатини олиши шарт, қуйидагилар бундан мустасно:

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) ходимлари;

инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси томонидан кузатув кенгаши аъзоси сифатида илгари сурилган шахслар;

кузатув кенгашининг давлат улуши бўйича мустақил аъзоси сифатида илгари сурилган, тегишли тармоқда иш тажрибасига эга бўлган, шу жумладан хорижий шахслар;

кузатув кенгаши таркибига киритиш учун малака аттестатига эга номзодлар белгиланган муддатларда тақдим этилмаган хўжалик жамиятларининг акциядорлари (иштирокчилари) ҳисобланган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлари  белгиланган талабларга мувофиқ бўлган номзодлар тасдиқлангунга қадар муддатда. Бунда ушбу раҳбарлар мазкур муддат мобайнида ўзининг ўрнига ёки қўшимча равишда ўзининг ходимларини кузатув кенгаши таркибига номзод сифатида тайинлаш ҳуқуқига эга.".


2. 3 ва 14-бандлардаги "Марказнинг" деган сўз "Бизнес мактабининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 5, 22 ва 24-бандлардаги "Марказга" деган сўз "Бизнес мактабига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 8, 11 ва 26-бандлардаги "Марказ" деган сўз "Бизнес мактаби" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Суҳбат Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Агентлик ва Бизнес мактабининг масъул ходимларидан иборат таркибдаги комиссия томонидан ўтказилади. Комиссия таркибига қўшимча равишда бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари киритилиши мумкин. Комиссиянинг шахсий таркиби Бизнес мактаби директори қарори билан тасдиқланади.

Комиссия аъзоларининг сони 9 кишидан кам бўлмаслиги керак. Комиссиянинг раиси Бизнес мактаби директори, унинг йўқлигида эса ўрнини босувчи шахс ҳисобланади.".


6. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Суҳбатдан ўтган шахс комиссиянинг малака аттестатини бериш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг 3 ой муддатда Бизнес мактабига энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида қиймат тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатининг нусхасини тақдим этади. Шундан сўнг Бизнес мактаби томонидан 3 кун муддатда малака аттестати расмийлаштирилади ва берилади.

Аризачи томонидан 3 ой муддатда Бизнес мактабига энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида қиймат тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатининг нусхаси тақдим этилмаганда комиссия қарорининг ушбу аризачига малака аттестатини бериш бўйича қисми ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.".


7. Иловадаги "KORPORATIV BOSНQARUV ILMIY-TALIM MARKAZI" ҳамда "SCIENTIFIC AND EDUCATIONAL CENTER FOR CORPORATE GOVERNANCE" деган сўзлар тегишли равишда "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTI НUZURIDAGI LOYIНA BOSНQARUVI MILLIY AGENTLIGI QOSНIDAGI ABU RAYНON BERUNIY NOMIDAGI RESPUBLIKA BIZNES VA BOSНQARUV OLIY MAKTABI" ҳамда "REPUBLICAN GRADUATE SCНOOL OF BUSINESS AND MANAGEMENT NAMED AFTER ABU RAYНAN BERUNI UNDER TНE NATIONAL AGENCY OF PROJECT MANAGEMENT UNDER TНE PRESIDENT OF TНE REPUBLIC OF UZBEKISTAN" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 18 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 25 март, 12-сон, 231-модда







































Время: 0.0082
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск