ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Юридик хизмат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.03.2019 й. 240-сон "Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси" кўкрак нишони тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.03.2019 й.

N 240




"ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ АЪЛОЧИСИ"

КЎКРАК НИШОНИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшган давлат органлари ва ташкилотлар ходимларини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон Фармони билан "Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси" кўкрак нишони таъсис этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

"Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси" кўкрак нишони тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

"Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари тегишлича 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг буюртмасига асосан "Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин.


4. "Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 22 мартдаги

240-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси"

кўкрак нишони тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси" кўкрак нишони (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.


2. Кўкрак нишони билан жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшган давлат органлари ва ташкилотлар ходимлари аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда кўрсатган хизматлари учун тақдирланадилар.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.


3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН

ТАҚДИРЛАШ УЧУН ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ ВА КЎРИБ ЧИҚИШ


4. Давлат органлари ва ташкилотлар ҳар йили 1 октябрга қадар ўз ходимларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига (кейинги ўринларда ҳудудий адлия органлари деб аталади) тақдим этади.

Республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлар ҳар йили 1 октябрга қадар ўз ходимларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига (кейинги ўринларда вазирлик деб аталади) тақдим этади.

Номзод бўйича тақдим этилган таклифларга илова сифатида номзоднинг объективка-маълумотномаси, сўнгги уч йил давомида у томонидан жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасида амалга оширилган ишлар тақдим этилади.


5. Ҳудудий адлия органлари томонидан номзодлар бўйича тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ўрганиб чиқилади ва номзодлар юзасидан хулосалар ҳар йили 20 октябрга қадар вазирликка тақдим этилади.

Ҳудудий адлия органлари раҳбарлари мазкур Низомнинг 4-банди биринчи хатбошисида белгиланган ҳолатларни истисно қилган ҳолда ўз ташаббусига кўра ҳам номзодлар тўғрисида ҳар йили 20 октябрга қадар вазирликка таклиф киритиши мумкин.


6. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ташкил этилади.

Комиссия йиғилишида номзодлар бўйича ҳужжатлар ўрганилиб, ҳар йили 20 ноябрга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса чиқарилади.


7. Комиссия томонидан номзодларни кўкрак нишони билан тақдирлашда қуйидагилар инобатга олинади:

номзоднинг аҳоли ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга бағишланган оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлари сони;

ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилишга қаратилган ижтимоий аҳамиятга эга бўлган видеороликларнинг тайёрланганлиги;

жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилиш бўйича турли инновацион самарали услубларнинг ишлаб чиқилганлиги.


8. Ўзбекистон Республикасининг адлия вазири (кейинги ўринларда адлия вазири деб аталади) ўз ташаббуси билан ҳам давлат органлари ва ташкилотлар ходимларини кўкрак нишони билан тақдирлаши мумкин.



3-БОБ. КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН

ТАҚДИРЛАШ


9. Комиссия хулосаси асосида адлия вазирининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 1 декабрга қадар чиқарилади.


10. Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси ҳар йили 8 декабрь - Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси куни байрами арафасида адлия вазири (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали вазиятда топширилади.


11. Кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати вазирликнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида ва бошқа ахборот воситаларида эълон қилинади.


12. Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти олади. Бирйўла тўланадиган пул мукофоти вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан топширилади.

13. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта тақдирланади.


14. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Вазирлик ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатлари холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.


16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



"Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси"

кўкрак нишони билан тақдирлаш

СХЕМАСИ

    

Босқичлар

Масъуллар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Давлат органлари ва

ташкилотлар

Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига тақдим этади.

Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этади.

Ҳар йили

1 октябрга қадар

Республика даражасидаги

давлат органлари ва ташкилотлар

2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси

Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари

Номзодлар бўйича тақдим этилган ҳужжатларни белгиланган тартибда ўрганиб чиқади ва номзодлар юзасидан хулосаларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этади.

Ҳар йили

20 октябрга қадар

3-босқич

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигининг кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссияси

Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодларни тегишли ҳужжатларини ўрганиб чиқади ва якуний хулосани чиқаради.

Ҳар йили

20 ноябрга қадар

4-босқич

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги

Ходимларни кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғини чиқаради.

Ҳар йили

1 декабрга қадар

5-босқич

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги

"Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирлайди.

Ҳар йили

8 декабр арафасида





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 22 мартдаги

240-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси"

кўкрак нишонининг

ТАВСИФИ


"Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси" кўкрак нишони диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

Кўкрак нишонининг олд томони марказ қисмида одам шаклидаги тилла рангда адолат рамзи бўлган тарози тасвирланган. Тарози адолат, одиллик ва қонунийликни англатади.

Тарозининг пастки қисмида бешта чизиқдан иборат йўл тасвирланган бўлиб, улар адолат ва ҳақиқатга элтувчи йўлларни билдиради.

Кўкрак нишонининг айланаси бўйлаб зарҳал ҳошия билан ўралган сариқ рангдаги доира ичида "НUQUQIY TARG'IBOT ISНLARI A'LOCНISI" сўзлари тилла рангда ёзилган. Ҳарфларнинг баландлиги 2,3 миллиметр, ёзувлар зарҳалланган. Унинг пастки қисми марказида фахр-ифтихор ва шараф маъноларини ифода этувчи дафна япроқлари тасвирланган.

Кўкрак нишонининг орқа томони марказида олти қаторда ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметр бўлган "Нuquqiy madaniyatni yuksaltirishga qo'shgan munosib hissasi uchun" сўзлари ёзилган.

Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Тасвирлар ва ёзувлар қавариқдир.

Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари қавариқ доира билан ўралган.

Кўкрак нишони ҳалқа ва илмоқчалар ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган.

Қадағичнинг эни - 26 миллиметр, бўйи - 17 миллиметрдан иборат. Қадағич эни 22 миллиметрли шойи лента билан қопланган бўлиб, лентанинг марказидан эни 6 миллиметрли кўк йўл ўтган. Унинг ҳар икки тарафидан эни 1 миллиметрли кўк, эни 2 миллиметрли яшил ва эни 5 миллиметр бўлган оқ рангдаги йўллар туширилган.

Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.

"Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси"

кўкрак нишони


Олд томони

Орқа томони









Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 22 мартдаги

240-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси"

кўкрак нишони гувоҳномасининг

ТАВСИФИ


"Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси" кўкрак нишони гувоҳномаси 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) яшил рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.

Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган тўқ яшил рангли ҳошия билан ўралган.

Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3,5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "НUQUQIY TARG'IBOT", иккинчи сатрда "ISНLARI A'LOCНISI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 12-кегль), учинчи сатрда "ko'krak nishoni" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 12-кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда "GUVOНNOMASI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 17-кегль) сўзи ёзилган.

Ёзувлар зарҳал рангида акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) "Тангир" тасвири туширилган оч яшил рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.

Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда "GUVOНNOMA" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун "N" белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.

"GUVOНNOMA" сўзидан 11 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.

Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 2 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "O'zbekiston Respublikasi", иккинчи сатрда "Adliya vazirining" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "20__ y. "___" ___________dagi", иккинчи сатрда "____-son buyrug'iga asosan" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи cатрда "НUQUQIY TARG'IBOT ISНLARI A'LOCНISI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 14-кегль), иккинчи сатрда "ko'krak nishoni bilan mukofotlanadi" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.

Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда "Vazir" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзи ёзилган.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 март











































Время: 0.2074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск