Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.03.2019 й. 241-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 22 мартдаги

241-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти

соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини, шунингдек, Агентлик раҳбариятининг асосий функционал мажбуриятларини белгилайди.

2. Агентлик тадбиркорликни фаол ривожлантиришни ва қўллаб-қувватлаш мақсадида агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги йирик лойиҳаларни, шу жумладан, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишга ва уларни амалга оширишни ташкил этишга кўмаклашиш учун масъул бўлган ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Агентлик таркибига унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги лойиҳаларни амалга ошириш ҳудудий гуруҳлари киради.


3. Агентлик ўз фаолиятида тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб- қувватлаш устуворлигини инобатга олган ҳолда, агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда Халқаро молия институтлари ва хорижий молия ташкилотлари билан тузилган битимларга, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.


4. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ғазна ҳисобрақамларига ва банк ҳисобрақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, шунингдек, ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва Агентлик номи ёзилган бланкаларга эга бўлади.


5. Агентлик ўз фаолиятини бевосита ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш ҳудудий гуруҳлари орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (кейинги ўринларда ХМИ ва ХҲМТ деб аталади) билан ҳамкорликда амалга оширади.


6. Агентликнинг расмий номи:

давлат тилида - "O`zbekiston Respublikasi Qishloq xo`jaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoat majmui va oziq-ovqat ta`minoti sohasidagi loyihalarini amalga oshirish аgentligi", қисқартирилган номи - Agrosanoat аgentligi;

инглиз тилида - "Agency for Implementation of Projects in the Field of Agroindustry and Food Security of Ministry of Agriculture of the Republic of Uzbekistan", қисқартирилган номи - Agroindustry Agency "UZAIFSA";

рус тилида - "Агентство по реализации проектов в области агропромышленного комплекса и продовольственного обеспечения при Министерства сельского хозяйство Республики Узбекистан", қисқартирилган номи - Агропромышленное агентство.

7. Агентлик жойлашган манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси, 1А-уй, А-блок (1 ва 2 қаватлар ертўласи билан).



2-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда, агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва шакллантиришга кўмаклашиш;

тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда, агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида чет эл инвестицияларини, ХМИ ва ХҲМТ қарзлари, грантлари ва техник кўмаклашиш маблағларини жалб қилиш;

тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда, агросаноат мажмуини модернизация қилиш, ташкилий-инфраструктура базасини техник ва технологик янгилашга ҳамда озиқ-овқат таъминотига қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш;

лойиҳалар ва сублойиҳаларнинг амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш, уларни самарали амалга оширишга тўсқинлик қилувчи муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни ҳал этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш;

стартап-лойиҳалар ташаббускорлари билан ҳамкорлик қилиш, инновацион ғоя ва технологияларни жорий этиш, энергия тежамкор ва юқори самарали лойиҳаларни амалга ошириш, агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида халқаро сифат стандартларига мувофиқ лабораториялар ва тажриба-конструкторлик бюроларини ташкил этишга кўмаклашиш;

агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳалар, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва бошқа ташкилотларга кўмаклашиш.


9. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва шакллантиришга кўмаклашиш соҳасида:

тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда, агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти, соҳасидаги устувор инвестиция лойиҳалари портфелини шакллантиришда иштирок этади;

ХМИ ва ХҲМТ талаблари асосида агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишни тартибга соладиган техник-иқтисодий асосларни, лойиҳа ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқади;

ХМИ ва ХҲМТ билан ҳамкорлик доирасида агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.


б) тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида чет эл инвестицияларини, ХМИ ва ХҲМТ қарзлари, грантлари ва техник кўмаклашиш маблағларини жалб қилиш соҳасида:

тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда, агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти, соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун ХМИ ва ХҲМТ кредитлари ва грантларини жалб қилишда иштирок этади;

тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти, соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштиришда эҳтиёжларни баҳолаш юзасидан ХМИ ва ХҲМТ миссиялари фаолиятида иштирок этади.


в) тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда агросаноат мажмуини модернизация қилиш, ташкилий-инфраструктура базасини техник ва технологик янгилашга ҳамда озиқ-овқат таъминотига қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш соҳасида:

тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда, агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти, соҳасидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширилишини таҳлил қилишда ХМИ ва ХҲМТ миссияларига кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, шунингдек, ХМИ ва ХҲМТга тақдим этиш учун тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти, соҳасидаги жалб қилинган лойиҳаларни якунлаш бўйича якуний ҳисоботларни тайёрлаш чораларини кўради;

тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб этилаётган Давлат бюджети маблағларидан, қарзлар, кредитлар ва грантлардан самарали фойдаланиш чораларини кўради.


г) лойиҳалар ва сублойиҳаларнинг амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш, уларни самарали амалга оширишга тўсқинлик қилувчи муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни ҳал этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш соҳасида:

тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларнинг амалга оширилишини тизимли, шу жумладан пулли асосда мониторинг қилади;

уларни амалга оширишда тўсқинлик қилувчи муаммоларни аниқлайди ҳамда тадбиркорлик субъектларига ушбу муаммоларни ҳал этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатади, шунингдек, иштирок этадиган молия ташкилотларига бу борадаги мониторингни олиб бориш юзасидан хизматлар кўрсатади;

тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳалар иштирокчилари ўртасида зарур ҳужжатлар, ахборот ва белгиланган ҳисоботлар алмашишини таъминлайди.


д) стартап-лойиҳалар ташаббускорлари билан ҳамкорлик қилиш, инновацион ғоя ва технологияларни жорий этиш, энергия тежамкор ва юқори самарали лойиҳаларни амалга ошириш, агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида халқаро сифат стандартларига мувофиқ лабораториялар ва тажриба-конструкторлик бюроларини ташкил этишга кўмаклашиш соҳасида:

тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун кредитлар ва грантлар олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тижорат банкларига тақдим этишда тадбиркорлик субъектларга консалтинг xизматлари ва амалий ёрдам кўрсатади;

тадбиркорлик субъектларини маркетинг, қишлоқ хўжалиги товарларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва қадоқлаш, сақлаш, сифатини баҳолаш, уларни сотиш, шу жумладан экспортга, логистика ва истеъмолчиларга етказиб беришнинг замонавий самарали теxнологияларига ўқитиш бўйича тренинглар ўтказилишини ва услубий материаллар тарқатилишини ташкил қилади;

маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини таъминлаш учун тадбиркорлик субъектларига маҳсулот сифатини баҳолашнинг умумэътироф этилган халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган тизимларини жорий этишга кўмаклашади.


е) агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳалар, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва бошқа ташкилотларга кўмаклашиш соҳасида:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар хокимликлари, Миллий телерадиокомпания билан биргаликда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти, соҳасида лойиҳаларни молиялаштириш учун жалб этилган кредит ва грант маблағлари тўғрисидаги маълумотларни ижтимоий реклама ахбороти шартлари асосида кенг тарқатишни таъминлайди;

вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тижорат банклари, бошқа ташкилотларнинг ХМИ ва ХҲМТ баҳолаш миссиялари билан ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштиради.



3-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


10. Агентлик ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотлар ва ахборотларни маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан ва бошқа ташкилотлардан ўрнатилган тартибда сўраш ва олиш;

тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда, агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни самарали амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун вазирлик ва идоралар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларини жалб этиш;

Агентликнинг фаолиятини молиялаштириш, шунингдек, моддий-техник таъминлаш учун ХМИ ва ХҲМТнинг қарзлари, кредитлари ва грант маблағларини, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалардан маблағларни жалб этишда иштирок этиш;

тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида амалга ошириладиган лойиҳаларда назарда тутилган вазифаларни бажариш учун шартнома асосида маҳаллий ва хорижий консалтинг ва аутсорсинг компанияларини, шу жумладан алоҳида мутахассислар ва консультантларни жалб этиш;

Агентликка юкланган вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар бўйича мамлакатда ва унинг ташқарисида ХМИ билан учрашувлар ташкил қилиш, музокаралар ўтказиш, ёзишмалар олиб бориш;

тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти, соҳасидаги лойиҳалар иштрокчилари учун Ўзбекистон Республикасида ҳамда чет элда тренинглар, семинарлар ва бошқа ўқув дастурларини ташкил этиш;

тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти, соҳасидаги халқаро кўргазмаларда тармоқлар доирасида лойиҳалар иштирокчиларининг маҳсулотлари тақдимотларини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги, шунингдек тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш соҳасида лойиҳаларни амалга оширишга жалб қилинган ташкилотлар томонидан қарзлар, кредитлар ва грант маблағларидан самарали фойдаланилиши юзасидан мониторинг ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ХМИ ва ХҲМТга ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этиш;

Агентлик томонидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг, шу жумладан корпоратив пластик карталарни тўлдириш, солиқларни ҳамда иш ҳақини тўлаш учун тижорат банкларида ҳисоб-китоб ва махсус депозит ҳисоб рақамларини очиш;

Агентлик ва лойиҳалар иштирокчилари эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ҳамда ХМИ ва ХҲМТ қоидалари, тартиб-таомилларига мувофиқ товарлар (иш, хизматларни) харид қилиш;

шуъба корхоналарини очишдан, биргаликдаги фаолиятни амалга оширишдан, комиссиялар шаклида товарлар (ишларни, хизматларни) сотишдан, кўргазма участкалари фаолиятидан ва биргаликдаги фаолиятдан ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан даромад олиш;

Агентлик Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари ва Халқаро шартномаларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


11. Агентлик:

тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти, соҳасидаги лойиҳаларни, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун чет эл инвестицияларини, ХМИ ва ХҲМТ қарзлар, грантлар ва техник кўмаклашиш маблағлари жалб қилиниши;

иштирок этувчи молия ташкилотлари билан биргаликда (тижорат банклари, лизинг ва микрокредит ташкилотлари) - лойиҳа ва сублойиҳаларнинг ўз муддатида ва сифатли амалга оширилиши, шу жумладан, кредит линияларининг самарали ўзлаштирилиши;

Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт тармоқлари, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг бўлинмалари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бош директор раҳбарлик қилади.


13. Бош директорнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича ўринбосари билан келишилган ҳолда Агентлик бош директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган уч нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.


14. Агентлик Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, ХМИ ва ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомилларига мувофиқ ҳисоб юритади ва ҳисобот тақдим этади.



5-БОБ. АГЕНТЛИК РАҲБАРИЯТИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


15. Агентлик Бош директори:

1) Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, ХМИ ва ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомилларига мувофиқ Агентлик фаолиятини бошқаради;

2) Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатларида ҳамда ХМИ ва ХҲМТ билан битимларда Агентликка юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этади;

3) Агентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича буйруқлар ва фармойишлар чиқаради;

4) ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Агентлик ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади, ходимларнинг лавозим йўриқномасини тасдиқлайди, шунингдек, Агентликни малакали кадрлар билан таъминлаш чораларини кўради.

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларини бажаришни ташкил этишнинг амалий тизимини яратиш ва мониторингини юритиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига, "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги  12-сон қарорига мувофиқ Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга оширади;

6) ходимларни моддий рағбатлантириш ва интизомий жазога тортиш тартибини белгилайди, уларнинг лавозим маошларига устамаларни белгилайди;

7) Агентлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этади, агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш соҳасидаги лойиҳаларга умумий раҳбарлик қилади, барча лойиҳалар бўйича молиявий ва банк ҳужжатларига биринчи имзо қўйиш ҳуқуқига эга;

8) Агентлик ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича республиканинг барча ташкилотлари ва халқаро ташкилотларда Агентлик номидан ишончномасиз иш кўради;

9) қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


16. Бош директор Агентликка юкланган вазифалар амалга оширилиши учун тўлиқ жавоб беради.


17. Бош директор бўлмаган пайтда унинг функцияларини биринчи ўринбосар бажаради.


18. Қуйидагилар Бош директор ўринбосарларининг функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Агентлик ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш соҳасида амалга ошириладиган лойиҳаларни амалга ошириш учун ХМИ ва ХҲМТ билан тузилган битимлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилинишини таъминлаш;

2) таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

3) Агентлик Бош директорининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлаш;

4) таркибий бўлинмаларга юкланган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

5) Агентлик таркибий бўлинмаларига кадрларни танлаш ва тайинлаш жараёнида Бош директорга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий иш тажрибаси, юқори ишчанлик даражаси ва маънавий-ахлоқий сифатлари кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

6) Агентлик таркибий бўлинмалари ходимларининг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини йиғилишларда эшитиш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

7) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Мансабдор шахсларнинг хориж мамлакатларига хизмат сафарлари самараси учун шахсий масъулиятларини янада ошириш ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорларига тўлиқ мувофиқ ҳолда хизмат сафарларини ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарлари харажатларига ажратилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

8) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашадиган сабаблар ва шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда бартараф этиш.


19. Лойиҳа раҳбарлари ва Агентликнинг бошқа ходимлари ўз фаолиятини Бош директор томонидан тасдиқланадиган функционал вазифаларга мувофиқ амалга оширади.



6-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ

САМАРАДОРЛИГИ ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ ВА АМАЛИЙ

КЎРСАТКИЧЛАРИ


20. Агентлик фаолияти унинг самарадорлиги ва натижадорлиги бўйича мунтазам баҳоланади.


21. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги ХМИ ва ХҲМТ билан келишилган Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва амалий кўрсаткичлари асосида баҳоланади.


22. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунларига кўра қуйидаги чоралар кўрилади:

Агентлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки уларга нисбатан тегишли интизомий жавобгарликнинг чораларини кўриш;

аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш.



7-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК

ТАЪМИНЛАШ, УНИНГ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА

ҲАҚ ТЎЛАШ ВА УЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


23. Қуйидагилар Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, ХМИ ва ХҲМТ ҳамда бошқа донорларнинг грантлари ва кредитлари (қарзлари);

юридик ва жисмоний шахслар  Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг хайрия маблағлари;

шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлардан олинадиган даромадлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


24. Агентлик миллий валютада махсус талаб қилингунига қадар депозит ҳисоб рақамлари очади, унга фаолиятнинг ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар, Агентлик мол-мулкларини ўрнатилган тартибда сотишдан, тузилган шартномалар доирасида жарима санкцияларидан, суғурта тўловларидан тушган тушумлар, бўш маблағларни вақтинча депозитларга жойлаштиришдан олинган даромадлар, хайрия маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан маблағлар туширилади.

Мазкур ҳисоб рақамидаги маблағлар Агентлик томонидан белгиланган тартибда моддий - техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларни моддий рағбатлантиришга, вакиллик харажатларига, ХМИ ва ХҲМТ вакилларини қабул қилиш харажатларига ва ушбу Низомда назарда тутилган бошқа мақсадларга йўналтирилади.

Ушбу маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан жавобгарлик бош директор зиммасига юкланади.


25. Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган Агентликнинг жалб этилган ходимлари, экспертлари ва маслаҳатчилари хизматларига тузилган контрактларга мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хорижий валютада ҳақ тўланади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


26. Агентлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 март






































Время: 0.1449
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск