Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.03.2019 й. 241-сон "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.03.2019 й.

N 241



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

АГРОСАНОАТ МАЖМУИ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ ТАЪМИНОТИ

СОҲАСИДАГИ ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ

АГЕНТЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 21 ноябрдаги 940-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки қарзи доирасида "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш" лойиҳаси амалга оширилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 19 августдаги 356-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 22 мартдаги

241-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Инфратузилмаларни ривожлантиришни, шунингдек Сирдарё вилояти Оқ олтин туманидаги таркибий ўзгартирилган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 416-сон қарори 4-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-Ф-сонли фармойишида:


а) Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортининг алоҳида йўловчиларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга 1-рўйхатнинг "8. Бошқа ташкилотлар" бўлимига қуйидаги мазмундаги 8.4-кичик банд қўшилсин:

"8.4. Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги бош директори ва унинг ўринбосарлари";


б) Ўзбекистон Республикаси аэропортларида расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга 1-рўйхатнинг "5. Марказий муассасалар ва бошқа ташкилотлар" бўлимига қуйидаги мазмундаги 5.17-кичик банд қўшилсин:

"5.17. Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги бош директори ва унинг ўринбосарлари".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 21 ноябрдаги 940-сон қарорида:


4-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи-олтинчи хатбошилари тегишли равишда учинчи-бешинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, инновацион ривожланиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича комплекси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 март





































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск