ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари /

Мукаррама Турғунбоева номидаги "Миллий рақс ижрочилари" республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.03.2019 й. 237-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 20 мартдаги

237-сон қарорига

2-ИЛОВА



Мукаррама Турғунбоева номидаги "Миллий

рақс ижрочилари" республика кўрик-танловини

ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Мукаррама Турғунбоева номидаги "Миллий рақс ижрочилари" республика кўрик-танловини (кейинги ўринларда танлов деб аталади) ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Танлов ижро дастури асосида мазкур Низомга иловадаги схема бўйича ўтказилади.


3. Танловнинг ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан танлов бошланишидан камида уч ой олдин тасдиқланади.

Тасдиқланган ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхати:

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасига беш кун муддатда;

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси томонидан ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхати келиб тушгандан кейин уч кун муддатда ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлар, маданият ва санъат йўналишидаги академик лицейлар, олий таълим муассасалари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, бадиий ва ижодий жамоаларга етказилади.


4. Танлов дастури тасдиқлангандан сўнг унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга йўл қўйилмайди.


5. Танлов 2019 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта октябрь ойида ўтказилади.


6. Танлов икки босқичдан иборат бўлади. Танловнинг 1-босқичи танлов ўтказиладиган йилнинг сентябрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар миқёсида, якуний босқичи танлов ўтказиладиган йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.


7. Танловни ўтказишнинг аниқ санаси ва муддати Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан белгиланади ҳамда ушбу танлов бошланишидан уч ой олдин оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.


8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича масъул ҳисобланади.



2-БОБ. ТАНЛОВНИНГ МАҚСАДИ


9. Танловнинг мақсади қуйидагилардан иборат:

миллий рақс санъатини янада ривожлантириш, уни юксак даражага кўтариш ва дунё саҳналарига олиб чиқиш;

истеъдодли миллий рақс ижрочиларини ва балетмейстерларни кашф этиш, уларни рағбатлантириш ва ижодини кенг тарғиб қилиш;

ёшлар орасида ўзбек миллий рақс санъатига қизиқишни ошириш;

"Устоз-шогирд" анъанасини тиклаш ва ривожлантириш асосида миллий рақс ижрочилари учун замонавий рақс мактабларини яратиш.



3-БОБ. ТАНЛОВДА ИШТИРОК

ЭТИШ ШАРТЛАРИ


10. Танловда Ўзбекистон Республикасидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлар, маданият ва санъат йўналишидаги академик лицейлар ўқувчилари, олий таълим муассасаларининг талабалари, ўқитувчилари, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ўқитувчилари, бадиий ва ижодий жамоаларнинг раққосалари ҳамда эркин ижодкорлар иштирок этиши мумкин.


11. Танловда 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган раққосалар иштирок этади.


12. Танловда иштирок этишни истаган ижрочилар танлов бошланишидан ўттиз кун олдин Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

танловда иштирок этиш учун маълумотнома (резюме);

паспорт нусхаси;

маълумот тўғрисидаги ҳужжат (диплом) нусхаси (мавжуд бўлса);

ўқиш ёки иш жойидан берилган ижодий тавсифнома ва маълумотнома;

3 х 4 см ўлчамдаги 2 та ва 9 х 12 см ўлчамдаги 2 та рангли фотосурат;

танловда иштирок этиш учун ижро дастури (асар ва мусиқа номи, саҳна либоси муаллифи ва балетмейстернинг фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда).


13. Белгиланган муддатдан кеч тақдим этиладиган ҳужжатлар қабул қилинмайди.



4-БОБ. ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШ

ШАРТЛАРИ


14. Иштирокчиларнинг танлов давомидаги тегишли йўналишлар бўйича ижро этиш навбати белгиланган тартибда қуръа ташлаш орқали аниқланади ва ушбу тартиб танлов якунига қадар сақлаб қолинади.


15. Танлов миллий рақс ижрочилиги йўналиши бўйича ўтказилади.


16. Танлов иштирокчиларининг ижро дастури якка ижро тарзида намойиш этилади.



5-БОБ. ТАНЛОВ ИШТИРОКЧИЛАРИНИ

БАҲОЛАШ ВА ҒОЛИБЛАРНИ

ТАҚДИРЛАШ


17. Танловнинг 1-босқичини ўтказиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири, вилоятлар маданият бошқармалари бошлиқлари ҳамда Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан 5-7 нафар етакчи мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати таркиби тасдиқланади. Ушбу таркибга киритиш учун республикадан 1-2 нафар соҳа мутахассислари жойларга жалб этилади.

Бунда, республикадан ҳудудларга жалб этиладиган ҳакамларнинг келиб-кетиш, меҳмонхона ва овқатланиш харажатлари белгиланган тартибда уларнинг асосий иш жойидан қопланади.

Танловнинг якуний босқичини ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг буйруғи билан маданият ва санъат соҳасидаги 5-7 нафар етакчи мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати таркиби тасдиқланади.


18. Танловни ўтказиш бўйича ҳакамлар ҳайъатининг иш йўриқномаси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланади.


19. Танловнинг барча босқичларида иштирокчиларнинг ижро маҳоратлари ҳакамлар ҳайъатининг ҳар бир аъзоси томонидан алоҳида тарзда 25 баллик тизим бўйича баҳоланади.


20. Ҳудудларда ўтказиладиган танловнинг 1-босқичи натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган уч нафар иштирокчи ҳакамлар ҳайъатининг қарорига асосан танловнинг якуний босқичига тавсия этилади ва уларнинг ҳужжатлари танлов ўтадиган йилнинг 1 октябрига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тақдим этилади.


21. Танловнинг якуний босқичида энг кўп балл тўплаган иштирокчилар орасидан ҳакамлар ҳайъати қарорига асосан танловнинг 1, 2, 3-ўрин совриндорлари аниқланади.


22. Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларга қўйилган баллар тенг бўлиб қолганда, ҳакамлар ҳайъати раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


23. Иштирокчиларни баҳолашда ҳакамлар ҳайъати мустақилдир.


24. Танловнинг якуний натижалари ҳакамлар ҳайъатининг қарори билан расмийлаштирилади.


25. Иштирокчилар ҳакамлар ҳайъати қарори юзасидан танловнинг ҳар бир босқичи якуни бўйича бир кун муддатда ҳакамлар ҳайъати раиси номига аппеляция шикояти (ариза) беришлари мумкин. Аппеляция шикояти белгиланган тартибда рўйхатга олинади, бир кун муддатда кўриб чиқилиб, баённома билан расмийлаштирилади ва ўша куннинг ўзида эълон қилинади.


26. Танлов ғолиблари ҳар бир йўналиш бўйича диплом, статуэтка ва қуйидаги миқдорларда пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин - базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баробари миқдорида пул маблағлари;

2-ўрин - базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробари миқдорида пул маблағлари;

3-ўрин - базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари миқдорида пул маблағлари.

27. Танлов ғолиблари бўлган ўқувчи ва талабаларнинг балетмейстерлари (устоз, ўқитувчи) ва жўрнавозлари, махсус мусиқа муаллифи ҳамда либос рассомлари фахрий ёрлиқ ёки эсдалик совғалари билан тақдирланади.


28. Танловнинг якуний босқичи иштирокчиларига Мукаррама Турғунбоева номидаги "Миллий рақс ижрочилари" республика кўрик-танлови иштирокчиси сертификати берилади.



6-БОБ. ТАНЛОВНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА

ЎТКАЗИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


29. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Маданият вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларда тақиқланмаган бошқа манбалар.

Бунда, танловлар совриндорларига тўланадиган пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.


30. Танлов иштирокчиларининг танлов ўтказилиши белгиланган ҳудудга келиб-кетиш, меҳмонхона ва овқатланиш харажатлари уларни танловда иштирок этиш учун юбораётган ташкилот ҳамда муассасалар томонидан ёки ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


31. Танловни ўтказиш жараёнлари бўйича келиб чиқадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.






Низомга

ИЛОВА



Мукаррама Турғунбоева номидаги "Миллий рақс

ижрочилари" республика кўрик-танловини

ташкил этиш ва ўтказиш

СХЕМАСИ

       

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган ишлар

Бажариш муддати


1-босқич

Ўзбекистон Республикаси

Маданият вазирлиги

   

Танловнинг ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхатини тасдиқлаш

танлов бошланишидан 3 ой олдин



2-босқич

Ўзбекистон Республикаси

Маданият вазирлиги

Танловнинг ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхатини Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасига етказиш

танловнинг ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхати тасдиқлангандан сўнг 5 кун муддатда

3-босқич


Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси

Танловнинг ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхатини ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлар, маданият ва санъат йўналишидаги академик лицейлар, олий таълим муассасалари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, бадиий ва ижодий жамоаларга етказиш

танловнинг ижро дастури ва

танловда ижро этиладиган

асарлар рўйхати келиб

тушгандан кейин

3 кун муддатда


4-босқич

Ўзбекистон Республикаси

Маданият вазирлиги


Танлов ўтказиладиган сана ва муддатни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш

танловдан 3 ой олдин

5-босқич

Танлов иштирокчилари

Ҳужжатларни тақдим этиш

танлов бошланишидан

30 кун олдин


6-босқич


Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси

Танловнинг 1-босқичини ўтказиш

танлов ўтказиладиган йилнинг сентябрь ойида


7-босқич

Ўзбекистон Республикаси

Маданият вазирлиги

  

Танловнинг якуний босқичини ўтказиш


танлов ўтказиладиган йилнинг октябрь ойида

  


8-босқич


Ўзбекистон Республикаси

Маданият вазирлиги

Танлов ғолибларини тақдирлаш

танлов якуни бўйича




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 21 март
































































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск