ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.03.2019 й. 237-сон "Халқ чолғулари ижрочилари", Мукаррама Турғунбоева номидаги "Миллий рақс ижрочилари" ва Юнус Ражабий номидаги "Ёш мақом ижрочилари" республика кўрик-танловларини ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.03.2019 й.

N 237




"ХАЛҚ ЧОЛҒУЛАРИ ИЖРОЧИЛАРИ",

МУКАРРАМА ТУРҒУНБОЕВА НОМИДАГИ

"МИЛЛИЙ РАҚС ИЖРОЧИЛАРИ" ВА ЮНУС

РАЖАБИЙ   НОМИДАГИ   "ЁШ   МАҚОМ

ИЖРОЧИЛАРИ" РЕСПУБЛИКА КЎРИК-

ТАНЛОВЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Ёш истеъдод эгаларининг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида кенг кўламли ишларни доимий қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, халқимизнинг маънавий меросини асраб-авайлаш ҳамда миллий маданиятни кенг тарғиб этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон қарорига мувофиқ "Халқ чолғулари ижрочилари", Мукаррама Турғунбоева номидаги "Миллий рақс ижрочилари", Юнус Ражабий номидаги "Ёш мақом ижрочилари" республика кўрик-танловларини анъанавий тарзда ўтказиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

"Халқ чолғулари ижрочилари" республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Мукаррама Турғунбоева номидаги "Миллий рақс ижрочилари" республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ;

Юнус Ражабий номидаги "Ёш мақом ижрочилари" республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. "Халқ чолғулари ижрочилари", Мукаррама Турғунбоева номидаги "Миллий рақс ижрочилари", Юнус Ражабий номидаги "Ёш мақом ижрочилари" республика кўрик-танловларини (кейинги ўринларда танловлар деб аталади) ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Маданият вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Бунда, танловлар совриндорларига тўланадиган пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги танловларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича масъул этиб белгилансин.


5. Ўзбекистон Бадиий академияси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги буюртмасига биноан танловларнинг махсус логотиплари ва совриндорлар учун статуэткалар эскизлари лойиҳаларини тайёрласин.


6. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига мазкур танловларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маърифат, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 21 март










































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск