Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.05.2004 й. ПФ-3431-сон "2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

21.05.2004 й.

N ПФ-3431


2004-2009 ЙИЛЛАРДА МАКТАБ

ТАЪЛИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ УМУММИЛЛИЙ ДАСТУРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб жамиятни ислоҳ қилиш ва янгилаш жараёнининг энг муҳим бўғини, жамиятдаги демократик ўзгаришларнинг, иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг, республикани жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашувининг зарур ва мажбурий шарти сифатида таълим соҳасини ислоҳ қилиш сиёсати изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Белгиланган мақсадга эришиш учун Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул қилиниб, муваффақиятли амалга оширилмоқда. Ушбу дастур 9-синф битирувчиларини касб-ҳунар таълими тизими билан тўла қамраб олишни таъминлашга, ўқувчиларнинг умумий ўрта таълим билан бир қаторда аниқ бир касбни эгаллаб олишларига қаратилган. Дастурга мувофиқ принципиал янги типдаги ўрта ҳунар ўқув муассасалари тармоғи шаклланди. Замонавий ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозланган 533 та касб-ҳунар коллежи ва 54 та академик лицей барпо этилди. Коллежлар ва лицейларни қуриш ҳамда жиҳозлаш бўйича мамлакатимиз индустрияси яратилди. Янги таълим стандартлари ва ўқув дастурлари ишлаб чиқилди.

Бугунги кунда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ёш авлодга узлуксиз таълим бериш ва уни тарбиялаш жараёнини яхлит қамраб оладиган ягона таълим мажмуи ҳисобланади. Бунда таълим тизимининг ҳар бир бўғини алоҳида ўрин ва масъулиятга эгадир. Дастурни тўлиқ амалга ошириш, қўйилган вазифаларга эришиш ана шу бўғинларнинг ҳолати ва ривожланиш даражасига, уларнинг ўзаро уйғунлигига боғликдир.

Шу билан бирга, таҳлиллар шуни кўрсатадики, бутун тизимнинг энг муҳим бошланғич босқичи бўлган мактаб таълимининг ортда қолаётгани яхлит узлуксиз таълим занжирида энг заиф бўғин бўлиб қолмоқда. Бунинг асосий сабаби мактаблар моддий базасининг заифлиги бўлиб, уларнинг 40 фоизга яқини типовой бўлмаган мослаштирилган биноларда жойлашган, жами 9727 та мактабдан 684 таси авария ҳолатидадир. Кўпгина мактаблар марказлаштирилган иситиш системасига эга эмас, ичимлик сув ва табиий газ билан таъминланмаган. Ўқувчиларнинг 28 фоиздан кўпроғи икки-уч сменада ўқитилади. Мактабларнинг ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозланиш даражаси 29 фоизни, замонавий компьютер техникаси билан таъминланиши эса 15 фоизга яқинни ташкил қилади. Мактабларнинг фақат ярмигина спорт залларига эга, уларнинг спорт ускуналари ва анжомлари билан жиҳозланиши эса 23 фоиздан ошмайди. Айниқса, қишлоқ жойлардаги мактабларнинг моддий базаси қониқарсиз аҳволда.

Ўқитувчилар, энг аввало, бошланғич синф ўқитувчиларининг меҳнатини рағбатлантириш борасида таркиб топган тизим мактаб таълимида ҳамон заиф бўғин бўлиб қолмоқда, бунда педагоглар истеъдоди, касб маҳорати уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш. чоғида ҳали ҳам белгиловчи мезонга айланмаяпти.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини муваффақиятли амалга оширишнинг муҳим шарти сифатида мактаб таълимининг орқада қолишига барҳам бериш ҳамда мактабларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва узлуксиз таълимнинг ягона тизимини шакллантириш билан боғлиқ мавжуд жиддий муаммоларни бартараф этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 19 февралдаги Ф-1910-сонли Фармойиши билан тузилган Махсус комиссия ва ишчи гуруҳлари томонидан республика минтақаларида бевосита бўлиб, барча умумий таълим мактаблари тўлиқ рўйхатдан ўтказилганлиги, уларнинг моддий-техника базасининг ҳозирги ҳолати танқидий ва батафсил ўрганиб чиқилганлиги, мактаблар паспортлаштирилганлиги, 1 ва 2-иловаларга мувофиқ мактабларни қайта тиклаш борасидаги ишларнинг мезонлари ишлаб чиқилганлиги ҳамда аниқ тип ва йўналишлари белгилаб олинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш мамлакатда таълим тизимини ислоҳ қилишнинг ҳозирги босқичидаги энг муҳим вазифа деб ҳисоблансин.

Мактаб таълим тизимини тубдан яхшилашни; энг юқори замонавий талабларга мос келадиган ўқув-моддий базаси ва таълим стандартлари шакллантирилишини; яшаш жойидан қатъи назар, қишлоқ ва шаҳар мактабларининг моддий базаси ҳамда таъминланиш даражасидаги тафовутларни босқичма-босқич бартараф этиш асосида болаларнинг таълим олиши учун тенг шарт-шароитлар яратилишини; ўқитувчилар меҳнати ҳар томонлама рағбатлантирилишини кўзда тутувчи Давлат умуммиллий дастурининг асосий тамойиллари ва мақсадли вазифалари маъқуллансин.

Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини амалга оширишнинг қуйидаги асосий йўналишлари белгилансин:

капитал реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлашнинг, авария ҳолатидаги мактаб биноларини бузиб ташлашнинг манзиллари аниқ кўрсатилган дастурларини ва мактаб биноларининг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиққан ҳолда умумий таълим мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;

мактабларни замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув-услубий материаллар билан таъминлаш;

таълим тизимида қўлланилаётган ўқув стандартлари ва ўқув дастурларини такомиллаштириш;

умумий таълим мактаблари, биринчи навбатда қишлоқ жойлардаги мактабларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, улар таркиби сифатини ошириш, ўқитувчилар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш, ўқитувчилар меҳнатини рағбатлантиришни кучайтириш;

умумий таълим мактабларида спортни ривожлантириш ва уларнинг спорт базасини мустаҳкамлаш.


3. 2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш борасидаги ишларнинг бутун комплекси бажарилиши учун масъулият Махсус комиссия (Ш.М.Мирзиёев), Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари зиммасига юклатилсин.

Дастурни амалга ошириш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш мақсадида ҳар бир алоҳида шаҳар ва туман бўйича ишлар жабҳа ва уларни бажариш муддатлари аниқ белгиланиши, бузиб ташланадиган, капитал реконструкция қилинадиган ва капитал таъмирлаш талаб этиладиган мактаблар жойлашган манзилларнинг хариталарини тузиш кўзда тутилсин ва шу асосда ҳар бир объект бўйича тиклаш ишлари мактаблардаги ўқув жараёнига зарар етказмаслиги учун уларни бажаришнинг аниқ дастурлари тайёрлансин.


4. Бюджет маблағлари, корхона ва ташкилотларнинг ўз маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари, хорижий кредитлар ва грантлар 2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини молиялашнинг асосий манбалари этиб белгилансин.

5. Белгилаб қўйилсинки, хўжалик юритувчи субъектларнинг 2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш дастурини молиялаш учун мақсадли йўналтирилган ҳомийлик маблағлари фойда солиғини ҳисоблашда солиққа тортиладиган базадан чиқариб ташланади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Мактаб таълимини ривожлантириш дастурини амалга ошириш учун хорижий кредитлар ва грантларни имтиёзли шартларда жалб этиш бўйича халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорлар билан доимий асосда иш олиб борсинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

бир ой муддатда бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқласин, Низомда шундай механизм кўзда тутилсинки, бунда Молия вазирлиги бюджетни тасдиқлаш чоғида Дастурни амалга ошириш учун мўлжалланган маблағлар ҳажмини алоҳида сатр билан ҳар бир вилоятга етказади, айни вақтда Жамғарма орқали ана шу маблағлар вилоят ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматларига етказилади;

Молия вазирлиги ҳузурида Жамғарманинг Ижроия дирекциясини тузиш, Жамғармани бошқариш бўйича Кенгашни ташкил этиш, шунингдек, Ижтимоий соҳани молиялаш бош бошқармаси таркибида мактаб таълими бўлимини тузиш бўйича таклифлар икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритилсин, мактаб таълими бўлими зиммасига Мактаб таълимининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларидан фойдаланилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш вазифаси юклатилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси икки ой муддатда қуйидагиларни амалга оширсин:

мактабларни рўйхатдан ўтказиш асосида фойдаланилаётган мактабларни турларига қараб системалаштириш, уларнинг моддий базаси ҳозирги аҳволини баҳолаш мумкин бўлган сифат ва сон мезонларини белгилаш, бу ўринда зарур коммуникациялар, сув, иссиқлик ва мактаб инфратузилмаси мавжудлигига алоҳида эътибор қаратиш;

системалаштириш натижаларига кўра мактабларни тиклаш бўйича намунавий лойиҳаларнинг бир неча вариантини ва энг юқори меъёрий харажатларини ҳар бир вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ шароитларига мослигини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш, бунда улар тўрт йўналиш бўйича - эскиларининг ўрнига янги мактаблар қуриш, капитал реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш зарурлиги жиҳатидан кўриб чиқилади. Бунда асосий талаб - биринчи навбатда, хавфсизлик ва ўқув жараёни талабларига мувофиқлик ҳамда капитал реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш харажатлари шу турдаги янги мактаб қурилиши қийматидан ошмаслигини таъминлаш;

мактабларни капитал реконструкция қилиш намунавий лойиҳалари макетларининг кўргазмасини ташкил этиш, капитал ва жорий таъмирлаш намунавий лойиҳалари ва энг юқори меъёрий харажатлари альбомини тайёрлаш ва амалиётда қўллаш учун нашр этиш.

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига намунавий лойиҳаларни тайёрлаш учун иқтидорли лойиҳачилар ва сметачилардан иборат ишчи гуруҳлари ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан тасдиқланмаган намунавий лойиҳаларсиз ва меъёрий харажатларнинг юқори кўрсаткичисиз мактабларни тиклаш ишларининг амалга оширилиши қатъиян тақиқлансин. Намунавий лойиҳани реал шароитга мослаштириш чоғида ундан ҳар қандай чекиниш Давархитектқурилиш қўмитаси билан келишиб олиниши лозим.

Белгилаб қўйилсинки, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси мактабларни тиклаш ишларини амалга оширишда намунавий лойиҳалар ҳамда тасдиқланган қурилиш меъёрлари ва қоидаларига риоя этилиши учун масъул ҳисобланади.

Махсус комиссия (Ш.М. Мирзиёев) Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда республика вилоятларида манфаатдор тузилмалар билан бирга шаҳар, қишлоқ ва тоғли жойлар шароитини ҳисобга олган ҳолда намунавий лойиҳаларга риоя этиш юзасидан масъулиятни ошириш талабларини бевосита ижрочиларга етказиш учун семинар ва кенгашлар ўтказсин.


9. 2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш юзасидан буюртмачи вазифаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматларига юклатилсин.

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматларига ўзининг вакилларини бириктирсин, уларнинг зиммасига Мактаб таълимини ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича қилинаётган ишларнинг тасдиқланган намунавий лойиҳалар, қурилиш меъёрлари ва сифатига мувофиқлигини таъминлаш масъулияти юклатилсин.


10. Махсус комиссия (Ш.М. Мирзиёев), Вазирлар Маҳкамасининг қурилиш ва ижтимоий комплекслари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан бирга қуйидагиларни амалга оширсин:

икки ой муддатда Мактаб таълимини ривожлантириш дастурини амалга оширишга ихтисослашган мавжуд Пудратчи қурилиш ташкилотлари ва қурилиш саноати объектларини рўйхатдан ўтказиш;

Дастурни амалга ошириш учун касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар қурилишига жалб этилган қурилиш саноати корхоналари ва пудратчи ташкилотлар имкониятларидан фойдаланиш;

намунавий лойиҳалар талабларидан келиб чиқиб, мактабларни тиклашда ишлатиладиган намунавий қурилиш конструкциялари ва бирикмаларини белгилаш ва тасдиқлаш, экспертиза ва синовдан ўтказиш, шундан сўнг уларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш.


11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор идоралар билан бирга, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни жиҳозлаш бўйича тўпланган тажрибадан келиб чиқиб, 2004 йил 1 октябргача:

мамлакатимиз корхоналарида ишлаб чиқарилаётган мактаб парталари, мактаблар учун мебель ва бошқа ўқув ускуналари танловини эълон қилсин ва кўргазмасини ташкил этсин;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги иштирокида мактаб ва ўқув ускуналарининг муайян турларини ишлаб чиқаришга доир давлат буюртмасининг беш йиллик дастурини ишлаб чиқсин;

мактаб ва ўқув ускуналарини ишлаб чиқариш давлат буюртмасини бериш учун мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари ўртасида тендер ўтказсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда 2004 йил 1 сентябргача 2005-2009 йилларда мактабларни замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари ва компьютер техникаси билан жиҳозлаш бўйича махсус дастур тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Мазкур Дастурни тайёрлашда қуйидагилар кўзда тутилсин:

касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш услубиёти ва амалиётини мажбурий тарзда қўллаш;

Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини ижро этиш муддатларида мактабларни замонавий компьютер техникаси билан жиҳозлаш, ихтисослаштирилган синфлар (физика, кимё, биология ва бошқа хоналар) ташкил этиш, бунда молиялаш манбалари, уларни таъмирлаш бўйича моддий база мавжудлиги, мактабларнинг тегишли мутахассис ва ўқитувчилар билан таъминланишини ҳисобга олиш.


13. Узлуксиз таълим тизими учун ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини қайта кўриб чиқиш ҳамда янгиларини яратиш бўйича Ҳукумат комиссияси (А.А. Азизхўжаев) Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2004 йил 1 сентябргача Умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмаларни нашр этиш дастурини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин. Бунда давлат таълим стандартлари талабларига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда:

бир ой муддатда 2004 йил 1 сентябрдан бошлаб ўқитувчилар учун меҳнатга ҳақ тўлаш ва тариф ставкалари тизимини қайта кўриб чиқиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин, уларда истеъдодли, ўз касбига содиқ, таълим ва тарбия жараёнига катта ҳисса қўшган ўқитувчилар, биринчи навбатда, бошланғич синфлар ўқитувчиларини рағбатлантиришнинг самарали механизмини яратиш кўзда тутилсин;

ўқитувчиларга ҳақ тўлаш тизимини тармоқ сеткасига ўтказиш масалалари оммавий ахборот воситаларида, махсус семинарлар, конференциялар ва кенгашларда кенг муҳокама этилишини ташкил қилсин ва 2004 йил 1 октябргача Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда мазкур Фармон ижросини таъминлаш юзасидан Ҳукумат қарорини қабул қилсин.

16. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2004 йил 21 майдаги

ПФ-3431-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Республика умумтаълим мактаблари

моддий-техника базасининг

ҲОЛАТИ

Т/р

Ҳудудлар


Мактаб-

лар сони


Ўқув-

чилар

сони

(минг

киши)


Авария

ҳолатидаги

мактаблар сони


Капитал

реконструкция

қилинадиган

мактаблар сони


Капитал

таъмирланадиган

мактаблар сони


Жорий

таъмирланадиган

мактаблар сони


Бирлик


Умумий

сонига

нисбатан

%


Бирлик


Умумий

сонига

нисбатан

%


Бирлик


Умумий

сонига

нисбатан

%


Бирлик


Умумий

сонига

иисбатан

%



Ўзбекистон Республикаси


9727

6177,4

684

7,0

1904

19,6

4178

43,0

2198

22,6

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


763

359,6

82

10,7

154

20,2

324

42,5

154

20,2

шу жумладан вилоятлар бўйича:


2.

Андижон


744

557,1

37

5,0

159

21,4

396

53,2

80

10,8

3.

Бухоро


538

342,3

6

1,1

59

11,0

137

25,5

317

58,9

4.

Жиззах


542

265,9

62

11,4

135

24,9

260

48,0

44

8,1

5.

Қашқадарё


1088

623,6

237

21,8

147

13,5

443

40,7

192

17,6

6.

Навоий


377

200,3

36

9,5

38

10,1

183

48,5

88

23,3

7.

Наманган


673

512,5

0

0,0

146

21,7

335

49,8

145

21,5

8.

Самарқанд


1195

741,1

42

3,5

305

25,5

478

40,0

275

23,0

9.

Сурхондарё


824

517,5

23

7,5

125

40,6

103

33,4

29

9,4

10.

Сирдарё


308

152,8

108

13,1

82

10,0

367

44,5

232

28,2

11.

Тошкент


897

520,0

16

1,8

280

31,2

281

31,3

159

17,7

12.

Фарғона


910

689,4

0

0,0

167

18,4

299

32,9

395

43,4

13.

Хоразм


536

342,4

28

5,2

78

14,6

313

58,4

86

16,0

14.

Тошкент шаҳри


332

352,9

7

2,1

29

8,7

259

78,0

2

0,6





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2004 йил 21 майдаги

ПФ-3431-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Республика умумтаълим мактабларининг

ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозланиш

ҲОЛАТИ

Т/р


Ҳудудлар


Мак-

таблар

сони


Кабинетлар ва лабораториялар


Дарс-

ликлар

билан

таъмин-

ланиш


Физика


Кимё


Биология


Информатика


Сони


Жиҳоз-

ланиш

дара-

жаси

(%)


Сони


Жиҳоз-

ланиш

дара-

жаси

(%)


Сони


Жиҳоз-

ланиш

дара-

жаси

(%)


Компь-

ютер

синф-

комп-

лектлар

сони


Ишчи

ўрин-

лари

сони


Жиҳоз-

ланиш

дара-

жаси

(%)



Ўзбекистон Республикаси


9727

6780

30,3

6324

29,5

5596

28,2

1431

14838

14,7

82,8

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


763

375

24,5

320

21,7

250

20

89

909

11,7

70,9

шу жумладан вилоятлар бўйича:


2.

Андижон


744

642

34,0

612

32,0

448

32

148

1501

19,9

80,6

3.

Бухоро


538

478

53,8

436

52,8

406

52,9

119

1220

22,1

91,1

4.

Жиззах


542

388

30,00

335

28

317

31

82

841

15,1

85,8

5.

Қашқадарё


1088

747

36,00

791

38

611

36

106

1048

9,7

83,9

6.

Навоий


377

151

29,10

16

27,4

99

25,7

84

847

22,3

86,8

7.

Наманган


673

478

34,80

491

35,7

400

29,1

162

1782

24,1

91,0

8.

Самарқанд


1195

767

28,00

673

21

659

21

109

1110

9,1

66,2

9.

Сурхондарё


824

416

31,10

444

34,1

302

27,2

83

930

10,1

74,9

10.

Сирдарё


308

260

13,70

227

13

185

16,9

51

561

16,6

89,7

11.

Тошкент


897

601

29,20

576

27,2

563

28,8

110

1152

12,3

66,3

12.

Фарғона


910

763

30,0

754

31,0

695

26

129

1312

14,2

89,7

13.

Хоразм


536

384

16,50

349

16,8

301

16,5

78

802

14,6

87,1

14.

Тошкент шаҳри


332

330

34,00

300

34

360

31

81

823

24,4

94,7

          

        

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 21-сон, 250-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 2004 йил, 5-сон, 110-модда



















































Время: 0.2077
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск